BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.7K subscribers
76.8K photos
10.9K videos
22 files
39.2K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#live
#sayyor_qabul
#Buxoro_shahri

Соат 12.10. Сайёр қабул давом этмоқда. Ҳозирга қадар қабулда иштирок этишни истаб рўйхатдан ўтган фуқаролар 301 нафарга етди. Улардан 32 нафари муаммо ва таклифлари билан шахсан вилоят ҳокимига юзланишди.

Мурожаатлар тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида муҳокама қилиниб, уларни ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда. Қонуний ҳал қилиш имкони бўлмаган мурожаатлар юзасидан тушунтиришлар берилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#live
#sayyor_qabul
#Buxoro_shahri

Соат 14. 20. Сайёр қабул давом этмоқда.

— Кўп йиллардан бери диск чурраси касаллиги билан хасталаниб ётгандим. Оилавий шароитимиз оғирлиги туфайли даволанишга имконимиз бўлмади. Охири ҳокимиятга мурожаат қилишга мажбур бўлдим. Мурожаатимиз инобатга олиниб, ҳокимлик кўмаги билан операция қилиндим. Ҳозирда аҳволим жуда яхши. Шу билан бирга уй-жойимизниям таъмирлаб беришди. Бугун қабулга миннатдорлик билдириш учун келдим. Инсонпарвар давлатимиз раҳбаридан миннатдорман. Ҳокимиятдагилар ҳам соғ-омон бўлишсин доим, - деди сайёр қабулга келган Бухоро шаҳрида яшовчи Матлуба Марзиева.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
🕗 14:00

Фактик об-ҳаво.

Республикада охирги 18 кунликдаги юқори ҳароратлар кузатилмоқда.

Навоий ва Самарқад шаҳарларида +8 даража, Бухоро ва Термизда +7 даража илиқ ҳарорат кузатилмоқда.

Жиззах шаҳрида +0 даражадан юқорироқ ҳарорат қайд этилган.

Ўзгидромет

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#live
#sayyor_qabul
#Buxoro_shahri

Соат 15.45. Сайёр қабул давом этмоқда.

Айни вақтга қадар вилоят раҳбари 83 нафар фуқаро билан мулоқот қилди. Уларнинг муаммоларини тинглади. Мурожаатлар уй-жой, ичимлик суви, электр энергияси билан таъминлаш, ички йўлларни таъмирлаш, тадбиркорлик, моддий ёрдам кўрсатиш, суд-ҳуқуқ ва бошқа масалаларга доир бўлмоқда.

Ҳар бир мурожаат тегишли соҳа масъуллари иштирокида кенг муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube