#Hududlar_hayoti
#Qorovulbozor_tumani
Қоровулбозор туманининг иқлими бироз қуруқ бўлишига қарамасдан, деҳқончилик илмини пухта эгаллаган қоровулбозорликлар боғларда сарҳил мевалар етиштириб халқимиз дастурхонига етказиб беришмоқда.
Ражабгул Жумагелдиева 1-секторга қарашли “Навбаҳор” маҳалласида яшайди. Фарзандлари билан биргаликда 7 гектар жойда боғ яратиб, оилавий меҳнат қилмоқда.
Ҳозирги кунда ушбу боғда шафтолининг “томчи”, олманинг “сибирянка” ҳамда ўрикнинг “кўрсодиқ” ва “абрикос” навлари етиштирилмоқда.
— “2019 йилда мазкур боғни ташкил этдик. Кўчатларни Фарғона водийсидан келтирганмиз. Ҳозирда 3 нафар доимий ва 10 нафар мавсумий ишлайдиган ишчиларимиз бор. Келажакда мевани қайта ишлайдиган цехни ҳам ишга тушириш ниятимиз бор” – дейди Ражабгул Жумагелдиева.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#hududlar_hayoti
#Qorovulbozor_tumani
✅ Қоровулбозор туманида 2022 йил пахта ҳосили учун 154 та фермер хўжаликлари томонидан 5 минг 618 гектар, Шунингдек, “Бухоро Агрокласткр заминлари” МЧЖ тасарруфидаги 691 гектар, “Арк Эко текстиль” МЧЖ ихтиёридаги 3 минг ектар майдонга серҳосил “Бухоро-6” навли чигит экиб, парваришланди.
🔹 Жорий йилнинг 27 июль куни Президентимиз раҳбарлигида пахтачиликдаги долзарб вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган йиғилишда ғўзани парваришлаш ва ҳосилдорликни таъминлаш ишларини барча ҳудудларда сифатли амалга ошириш бўйича «Долзарб 30 кунлик» эълон қилинди.
🔹 Зеро, эртанги ҳосилнинг баракали бўлиши эса агротехник тадбирларнинг сифатли ва ўз вақтида ўтказилишига боғлиқ.
🔹 “Долзарб 30 кунлик” даврида вилоят ҳокимлиги томонидан агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан назорат олиб борилмоқда. Шундан келиб чиқиб, айни пайтда вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги масъуллар Қоровулбозор туманида бўлиб туришибди.
🔹 Деҳқонлар таъбири билан айтганда, асад ойининг ҳар бир куни ғанимат. Шу боис, ўрганишлар жараёнида культивация, далани бегона ўтдан тозалаш, “шарбат” усулида суғориш, ғўзани зараркунанда ҳашарат ва касалликлардан асраш тадбирларига эътиборни кучайтириш зарурлиги таъкидланмоқда.

✅“Қоровулбозор тумани йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси томонидан “Тинчлик” маҳалласидан “Бўзачи” маҳалласининг “Сардоба-1” аҳоли панктигача бўлган 1 км масофада пиёдалар йўлакчаси барпо этилмоқда.
🔹Бу ўз навбатида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш, йўл инфратузилмасини тубдан яхшилаш, шунингдек, йўл ҳаракати барча иштирокчиларининг хавфсиз ҳаракатланишига хизмат қилади.

✅Қоровулбозор туманидаги 7 та маҳаллада жорий йилдан ҳоким ёрдамчилари иш бошлади.
🔹Улар ўз ҳудудида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, оилалар турмуш фаровонлигини ошириш учун уйма-уй юриб аҳоли муаммоларини ўрганди. Маҳаллаларнинг асосий драйвер соҳаларини аниқлаш борасида ишлар олиб борилди.
🔹 2 минг 844 киши яшайдиган “Чўлқувар” маҳалла фуқаролар йиғини тумандаги шароити нисбатан оғир ва ҳар жиҳатдан ривожлантиришни талаб этадиган ҳудудлардан бири саналади. Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Аслиддин Тиллаев солиқ мутахассиси. Қарийб беш йил шу соҳада меҳнат қилган.
🔹 Маҳалла хонадонларини хатловдан ўтказиш жараёнида Аслиддин оилаларнинг турмуш шароити, ишсиз одамларнинг қизиқишларини ўрганди. Паррандачиликни йўлга қўйиш истагини билдирган 15 та оиланинг 8 тасига 400 та товуқ ва 30 та курка келтириб тарқатди. “Тинчлик” маҳалласида яшовчи Бекзод Шодмонов оиласи ҳам жўжа парваришлаш истагини билдирган эди.
🔹 Ҳоким ёрдамчисининг кўмагида олинган кредит асосида у ҳам паррандачиликни йўлга қўйди. Ҳозир Бекзод Шодмонов “Чўлқувар” маҳалласида ажратилган мўъжазгина жойда турмуш ўртоғи билан “Рос бройлер-308” зотли 1000 дона жўжани меҳр билан боқмоқда.
🔹 — Ҳоким ёрдамчиси оиламиз шароитини ўргангач, товуқ боқишга имкониятимиз борлигини айтдик. Жўжа келтириб берди. Турмуш ўртоғим ҳам ишли бўлди. Аслиддин Тиллаев жўжаларимизнинг ҳар бири 3 килограммдан тош бошса 3 миллион сўм даромад қилишимизни ҳам тушунтириб берди. Бу йил ҳисобидан иккинчи марта боқяпман. Ойига ўртача 5-6 млн даромад топяпман, – дейди Бекзод Шодмонов.
🔹 Маълумот ўрнида, бройлер товуқлар 35-40 кунда тайёр бўлади. 1 дона жўжа 3-3,5 кг бўлгунига қадар 4 кг дон сарфланади.

Бугун вилоят прокурори М.Истамов Қоровулбозор туманида бўлиб, 7- ва 8- сонли умумий ўрта таълим мактабларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш, 5- сонли мактабгача таълим ташкилотида амалга оширилаётган реконструкция ишлари билан танишиб чиқди.
⚡️Ишнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан тегишли мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
🔸Айни пайтда вилоят прокурори томонидан Имом Бухорий маҳалла фуқаролар йиғини биносида жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг мурожаатлари қабул қилинмоқда.

Бугунги кунда энергияга бўлган талабнинг юқорилиги энергияни тежаш ва қайта тикланувчи энергия ресурсларидан самарали фойдаланишни талаб этмоқда.
Бу борада Қоровулбозор туманида бошланган амалий саъй-ҳаракатлар давом этмоқда.
Хусусан, туман Молия бўлими биносини узлуқсиз равишда электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 12 квт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилди.

#4_sektor
#Qorovulbozor_tumani
Айни пайтда вилоят 4-сектор раҳбари М.Маматханов сектор ҳудудига кирувчи Қоровулбозор туманида туман ишчи гуруҳлари аъзолари ва пахтачилик кластери масъуллари иштирокида далаларга чигит экиш ҳолатини ўрганиш мақсадида қатор объектларни кўздан кечирмоқда.
Таъкидланишича, Қоровулбозор туманида 2023 йилда пахта хом-ашёси етказиб бериш бўйича 154 та фермер хўжаликлари билан 5 318 гектар майдонда 14 710 тонна пахта хом-ашёсини етиштириш бўйича контрактация шартномалари тузилган.
М.Маматханов далаларда чигит экиш жараёни билан танишиб, масъулларга пахта экиладиган майдонлар четларида тут, узум кўчатлари, зараркунанда ҳашаротлардан ҳимоя қилиш билан бирга қўшимча даромад олишга қаратилган мойчечак, саримсоқпиёз, қовоқ ҳамда бошқа экинларни экиш юзасидан кўрсатмалар берди.
Вилоят солиқ бошқармаси матбуот хизмати.

Қоровулбозор туманидаги “Buxoro Agroklaster Chorva” МЧЖда наслли қора мол зотларини кўпайтириш, халқимиз дастурхонини сифатли гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлаш ва энг асосийси чорвачиликда маҳсулдор наслли мол зотларини кўпайтириш мақсадидаги бир амалий ишлар давом этмоқда.
2021 йилда ишга туширилган мазкур чорвачилик копплекси замон талаблари асосида жиҳозланган бўлиб, вилоятимиздаги йирик чорва комплексиларидан биридир.
Жорий йилда ушбу чорвачилик комплекси навбатдаги инвестицион лойиҳани амалга оширишга киришди. Наслли қора моллар, уруғлар ва эмбрионлар соҳасида немис генетикаси экспортига ихтисослашган соҳада 30 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган Германиянинг Zve Zuchtvieh-Export GmbH корхонаси ва жамият мутасаддилари билан ўтказилган музокаралар ва ўрганишлар натижасига кўра тузилган шартномага мувофик АТ “Халқ банк” Бухоро вилоят филиали томонидан қиймати 1,3 млн АҚШ доллари миқдоридаги хорижий кредит линияси ресурслари ҳисобига швед, симментал ва қизил Дания зотли жами 489 бош қора моллар сотиб олиш жарёнлари бошланди.
Шартномага кўра, наслли қора моллар хорижий ҳамкор томонидан шартнома келишуви шартларига асосан босқичма-босқич олиб келмоқда.
Ҳозирда олиб келинган 255 бош наслли қора моллар чорва мажмуасида соҳада чуқур билим, тажриба ва малакага эга мутахассислар, зоотехниклар назорати остида ҳудуд иқлим ва озуқа шароитларига мослаштириш жараёнида парвариш этилмоқда.
Вилоят ҳокими ҳудудга ташрифини айнан мазкур комплекс фаолияти билан яна бир бор танишишдан бошлади.
Мажмуа раҳбарияти билан амалга оширилиши режалаштирилган янги лойиҳалар хусусида суҳбатлашди.
Шу ерда вилоятда чорвачилик тармоғини ривожлантиришга доир масалалар муҳокама қилинди.

⚡️Бугун, 22 август куни Қоровулбозор туманида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган “Save Aral – 2024” оммавий югуриш мусобақаси ташкил этилди.
"Бир бўлсак ягона халқмиз, бирлашсак ватанмиз!" шиори остида ташкил этилган оммавий югуриш марафони "Имом Бухорий" маҳалласи "Мустақиллик" кўчасидан старт олди.
Мусобақанинг очилиш маросимида туман ҳокими Акмал Остонов сўзга чиқди ҳамда юртдошларимизни Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги билан муборакбод этиб, иштирокчиларга омад ва зафарлар тилади.
Тонг соат 7:00 да старт берилган югуриш мусобақасига 5 ёшдан 70 ёшгача бўлган 3 мингга яқин иштирокчилар "Ёшлар боғи"гача бўлган 3 км масофа бўйлаб, ғолиблик ва саломатлик учун югуришди.
— Марафонда 5 ёшдан 70 ёшгача бўлган юртдошларимиз қатнашди, – дейди Қоровулбозор тумани ҳокимининг ўринбосари Саид Қўшшаев. — Югуришга келганлар орасида 5-6 ёшли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари, умумтаълим мактаблари ва техникумлар ўқувчилари, уюшмаган ёшлар, ишчи-хизматчилар, ҳарбийлар, нафақадаги отахон, онахонлар, ногиронлиги бўлган, жумладан, туғма нуқсони бўлган юртдошларимиз ҳам бор.
Мусобақада ғолибликни қўлга киритганлар ташкилотчиларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.

#hokim_hududlarda
#Qorovulbozor_tumani
Qorovulbozorda aholi talab va ehtiyojlaridan kelib chiqqan holda investisiya dasturi asosida tuman markaziy poliklinikasi binosi barpo qilinayotgani haqida avval xabar bergan edik. Bu ham hududda tibbiy xizmat ko‘rsatish sifatini oshirish yo‘lidagi muhim sa’y-harakatdir.
Viloyat hokimligi huzuridagi “Yagona buyurtmachi xizmati injiniring kompaniyasi” buyurtmasi asosida zamonaviy andozada barpo qilinayotgan 3 qavatli bu inshoot qiymati 7 milliard 167 million so‘mni tashkil etadi. Ayni kunda bu loyiha amaliyotini mahalliy pudratchi “Me’mor Kompleks” MCHJ o‘z zimmasiga olgan.
Bugunga kelib tibbiyot muassasasini qizg‘in tus olgan qurilish ishlarida qirqqa yaqin ishchi-mutaxassis mehnat qilishmoqda.
Botir Zaripov bugun mazkur obyektda bo‘lib, qurilish ishlarining borishini ko‘zdan kechirdi.
Ishlarni jadallashtirish yuzasidan mutasaddilarga muhim topshiriq va ko‘rsatmalar berdi.

Botir Zaripov tumanga tashrifi chog‘ida "Buxoro Agroklaster zaminlari" MCHJning paxta maydonlarida ham bo‘ldi.
Ta’kidlash lozimki, jamiyat tomonidan cho‘l bag‘ridagi adoqsiz yerlarning ming gektarida aprel - may oylarida xitoylik mutaxassis olimlarning tavsiyasi asosida "Chjuntay 2 " navli g‘o‘za urug‘i qadalib parvarishlandi. Ayni kunlarda esa yetishtirilgan hosil yig‘ib olish ishlari bormoqda.
Botir Zaripov yig‘im-terimda qatnashayotgan xotin-qizlar bilan suhbatlashdi. Ularga sovg‘a-salomlar topshirdi.
Shuningdek, viloyat hokimi klaster mutasaddilari va qishloq xo‘jaligiga daxldor mas’ullar bilan muloqot qilib, joriy vazifalar va istiqboldagi rejalar haqida fikrlashdi.

Qorovulbozor tumanida ayni kunda mavjud 7 ta mahallada qariyb 25 ming aholi istiqomat qiladi. Hudud aholisining asosiy daromadi - dehqonchilik va chorvachilikdan. Shuningdek, keyingi yillarda tumanda sanoat rivojlanib, kichik ishlab chiqarish subyektlari ham tashkil etilyapti. Qo'shma korxonalar faoliyati yo'lga qo'yilyapti. Bu ham o'z navbatida hudud iqtisodiyotining yuksalishiga va aholi daromadining oshishiga xizmat qilyapti.
Viloyat hokimi Botir Zaripovning "mahalla yettiligi" bilan bo'lgan muloqotida ayni jihatlar alohida tilga olindi.
Shuningdek, davlatimiz rahbarining tegishli topshirig'iga asosan tumanda kambag'allikni qisqartirish, ishsizlikni oldini olish, kam daromadli migratsiyada yurgan fuqarolarimizni vatanga qaytarish va ularni muqim daromadga ega bo'lishini ta'minlash yo'nalishida qilinadigan ishlar hali talaygina.
Shundan kelib chiqib viloyat rahbari "mahalla yettiligi"ning har biri bilan muloqot qilib, o'zlari mansub mahalla aholisini qiynab kelayotgan muammolar bilan qiziqdi.
Fuqarolarning yashash sharoitini yaxshilashga qaratilgan yangi tashabbuslar haqida so'radi.
Viloyat va respublika darajasida hal etilishi lozim bo'lgan tizimli muammolarni bartaraf etish yuzasidan vazifalar belgilandi. Bu borada mutasaddilarga topshiriq va ko‘rsatmalar berildi.
Shuningdek, uchrashuvda yoshlar o'rtasida jinoyat va huquqbuzarliklar hamda oilaviy ajrimlarni oldini olishga qaratilgan qator takliflar bildirildi.

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 12-avgustdagi “Osiyo infratuzilma investisiyalari banki ishtirokida “Buxoro viloyatining suv ta’minoti va kanalizatsiya tizimlarini rivojlantirish va modernizatsiya qilish” loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari to‘g‘risida” gi qarori asosida “Buxoro viloyatining suv ta’minoti va kanalizatsiya tizimlarini rivojlantirish va modernizatsiya qilish (1-bosqich)” loyihasi amalga oshirilmoqda.
Buxoro viloyatidagi 195 ta mahalla fuqarolar yig‘inlarida istiqomat qiluvchi 1 mln 254 ming aholini markazlashgan toza ichimlik suvi hamda 165 ming aholini markazlashgan oqova suv xizmatlari bilan ta’minlash maaqsaadi ko‘zlangan loyihaning umumiy qiymati 437,62 mln AQSH dollarini tashkil etadi. Shundan, 385,12 mln AQSH dollari Osiyo infratuzilma investisiyalari banki mablag‘i, 52,5 mln AQSH dollari esa O‘zbekiston Respublikasining hissasi hisoblanadi. Qarorga ko‘ra, loyiha doirasidagi barcha tadbirlar 2025-yilda yakunlanishi belgilangan.
Xususan, loyiha doirasida 1-paketda “Navbahor” va “Bo‘zachi” suv tarqatish inshootlarini rekonstruksiya qilish, “Jarqoq” suv tarqatish inshootini qurish, 9 km masofada ichimlik suvi tarmoqlarini qurish va rekonstruksiya qilish ko‘zda tutilgan.
Mazkur ishlarni bajarish bo‘yicha “Ziyo IbodSher ITQ” va “Gijduvon Zarangari Qurilish ITQT” konsorsiumi bilan tegishli tartibda shartnoma imzolangan hamda pudratchi tomonidan qurilish ishlari davom etmoqda.
Loyiha doirasidagi ishlar yakunlansa, “Bo‘zachi”, “Navbahor”, “Jarqoq” mahalla fuqarolar yig‘inlaridagi 1 ming 350 ta xonadon va 7 ming 772 nafar aholi, shuningdek, ulgurji iste’molchilari uzluksiz toza ichimlik suvi va oqava ta’minoti bilan ta’minlanadi.
Viloyat hokimi Botir Zaripov rekonstruksiya ishlari boshlangan “Navbahor” suv tarqatish inshootida bo‘ldi va jarayonlarning borishi bilan yaqindan tanishdi. Amalga oshirilayotgan ishlarni mas’ullar ishtirokida tanqidiy muhokama qilib, jarayonlarni jadallashtirish yuzasidan qat’iy topshiriq va ko‘rsatmalar berdi.

"Alfa Izvest" MCHJ pardozbop plitkalar va mozayka ishlab chiqarishga ixtisoslashgan korxona O‘zbekiston Respublikasining 2020-yilga mo‘ljallangan Investisiya dasturini amalga oshirish chora-tadbirlari to‘g‘risidagi qaroriga asosan tashkil etilgan. Uning loyiha qiymati 20 mlrd so‘m bo‘lib, shundan, 13 mlrd so‘mi tadbirkorning o‘z mablag‘i, qolgan qismi tijorat banki moliyaviy ko‘magi hisoblanadi.
Alisher Mirzayev rahbarligidagi jamiyatda hozirda 20 nafar xodim mehnat qiladi. Jamiyat tomonidan Xitoydan tosh kesish asbob-uskunalari keltirilgan bo‘lib, yillik quvvati 32 ming metr kvadratga teng mahsulot ishlab chiqarishga mo‘ljallangan.
Viloyat rahbari ushbu korxonada bo‘lib, ishlab chiqarish jarayoni bilan tanishdi. Tashabbuskor bilan muloqot qilib, uning muammo va takliflari bilan qiziqdi.
Jamiyat vakillariga ko‘ra, yaqin kelajakda faoliyat turini yanada kengaytirib, qo‘shimcha ishchi o‘rinlari yaratish reja qilingan.

Qorovulbozorda investitsiya loyihalarini ishga tushirish, tadbirkorlik tashabbuslarini qo‘llab-quvvatlash orqali yangi ish o‘rinlarini yaratish va aholi bandligini ta’minlash, oilalar moddiy manfaatdorligini oshirishda qator loyihalar faoliyati samaradorligiga e’tibor qaratilmoqda.
Ayni kunda tumanda bir nechta ishlab chiqarish loyihasi muvaffaqiyatli amalga oshirilganini ko‘rish mumkin. Jumladan, “Cho‘lquvar” mahalla fuqarolar yig‘ini, Mexnatobod ko‘chasidagi yuk mototsikllari ishlab chiqarishga mo‘ljallangan "Bukhara Real Moto" MCHJ "LOCHIN" rusumli yuk mototsikli, kvadrotsikllar xamda qishloq xo‘jaligi uchun mo‘ljallangan motokultivator vositalari ishlab chiqarmoqda.
Hududdagi o‘rganishlari davomida Botir Zaripov mazkur jamiyatda ham bo‘ldi. Korxona ta’sischilari bilan muloqotda ular faoliyatida duch kelinayotgan muammo, ishlab chiqarishni kengaytirish, yangi ish o‘rinlarini ko‘paytirishga doir takliflari bilan qiziqdi.
Xalq xo‘jaligida keng foydalaniladigan minitexnikalar ishlab chiqarish bo‘yicha o‘z takliflarini bildirdi.

O‘tgan 2023-yilda Qorovulbozorda 8,948 ming dona tuxum ishlab chiqarilgan. Bu ko‘rsatkich 2022-yilga nisbatan 108 foizga yuqori.
Aholi va sanoat iste’molchilari tomonidan ushbu mahsulotlarga talab doimiy ravishda o‘sib borayotgani tufayli ishlab chiqarish darajasi pastligicha qolmoqda.
Shuni noabatga olib, “Vigour Export” MCHJ tomonidan 5 gektar maydonda Xitoy texnologiyasi zamonaviy parrandachilik kompleksi tashkil etilgan. Loyihaning umumiy qiymati 7,040 mln so‘m bo‘lib, shundan, 7 mlrd so‘mi tadbirkorning o‘z mablag‘i, 600 ming AQSH dollari esa tijorat banki moliyaviy ko‘magi hisoblanadi. Yiliga 15 mln dona tuxum ishlab chiqarish quvvatiga ega korxonada ayni paytda 30 nafar fuqaroning bandligi ta’minlangan.
Botir Zaripov o‘rganishlarining navbatdagi lokatsiyasi ayni shu obyekt bo‘ldi. Loyiha tashabbuskori bilan muloqotda faoliyatni keyegaytirish va yangi ish o‘rinlarini ko‘paytirish masalalari muhokama qilindi.

Qorovulbozor davlat o‘rmon xo‘jaligi tomonidan hozirda 4 ming 470 gektar yer maydonda ellikka yaqin ishchi-mutaxassis mehnati va jonbozligi bilan turli-tuman manzarali daraxt va buta ko‘chatlari ko‘paytirilmoqda.
Xo‘jalikda bugunga kelib 2 mln tupdan ortiq ko‘chat tayyorlangan bo‘lib, viloyatimiz bo‘ylab buyurtmachi xo‘jaliklariga peshma-pesh yetkazib berilmoqda. Ayniqsa, qayrag‘och, sadaqayrag‘och, kulyon, sasna, katalpa, mejavelnik, tut va yasin ko‘chatlariga talab yuqori bo‘lmoqda.
Qolaversa, Qorovulbozor davlat o‘rmon xo‘jaligida ko‘chatchilik bilan birga keyingi yillarda chorvachilik, parrandachilik va asalarichilik tarmoqlari ham rivojlantirilmoqda.
Jumladan, ayni kunda o‘rmon xo‘jaligi tasarrufidagi yaylovda 600 boshdan ortiq yirik va mayda shoxli qoramol, 700 boshdan ortiq tovuq hamda jamoa mirishkorlari tomonidan 110 ta asalari oilasi parvarishlanmoqda. Bundan tashqari, mazkur o‘rmon xo‘jaligi ekin maydonlarida jamoa tomonidan to‘qsonbosti ekinlar ham ekib parvarishlanib, ishchilar manfaatdorligi va ro‘zg‘ori uchun zahiralanmoqda.
Bugun viloyat hokimi Botir Zaripov o‘rmon xo‘jaligi maydonlarida bo‘lib, ko‘chat yetishtirish ishlarining borishini ko‘zdan kechirdi. Xo‘jalik mas’ullari bilan muloqot qilib, mavjud muammolar bilan qiziqdi.
“Yashil makon” umummiliy loyihasi doirasida tuman bo‘yicha ekilayotgan ko‘chat maydonlarini kengaytirish, bunda, aholi xonadonlari, mahallalar, yo‘l bo‘ylari, korxona va tashkilotlar hududlarini alohida inobatga olish zarurligini ta’kidladi. Bu borada mutasaddilarga muhim topshiriq va ko‘rsatmalar berdi.

#Bugun
#tashkiliy_sessiya
#Qorovulbozor_tumani
Xalq deputatlari Qorovulbozor tumani Kengashining navbatdan tashqari sessiyasi bo‘lib o‘tdi.
Sessiyada xalq deputatlari tuman Kengashi deputatlari, tuman sektorlari, tuman hokimi o‘rinbosarlari, hududdagi korxona va tashkilotlar rahbarlari hamda faollar ishtirok etdi.
Sessiyada viloyat hokimi Botir Zaripov nutq so‘zladi.
Sessiyada tashkiliy masala ko‘rildi.
Ostonov Akmal Anvarovich boshqa ishga o‘tganligi munosabati bilan Qorovulbozor tumani hokimi lavozimidan ozod qilindi.
Hamroyev O‘tkir Shomahmadovichni Qorovulbozor tumani hokimi etib tayinlash to‘g‘risidagi viloyat hokimining qarori o‘qib eshittirildi.
O‘tkir Shomahmadovich Hamroyev 1976-yilda Peshku tumanida tug‘ilgan. 2000 -yilda Buxoro davlat universitetini, 2011-yilda O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilishi akademiyasini bitirgan.
Mutaxassisligi - iqtisodiyot va davlat boshqaruvi.
Mehnat faoliyatini hisobchilikdan boshlab, Peshku tumani hokimining iqtisodiyot va ijtimoiy rivojlantirish masalalari bo‘yicha o‘rinbosari, viloyat iqtisodiyot bosh boshqarmasi boshlig‘i, viloyat raqobat boshqarmasi va davlat aktivlarini boshqarish agentliging viloyat hududiy boshqarmasi boshlig‘i lavozimlarida mehnat qilgan.
U 2021-yildan beri viloyat hokimligi boshqaruv apparati axborot -tahlil guruhi rahbari lavozimida ishlab kelayotgan edi.
Kun tartibidagi masala yuzasidan tuman Kengashi deputatlari va faollari o‘z fikr-mulohazalarini bildirishdi.
O‘tkir Hamroyev Qorovulbozor tumani hokimi etib tasdiqlandi.
-Qorovulbozor viloyatimizning eng yosh tumanlaridan biri. Ko‘pchilik nazarida cho‘l hududidek ko‘rinsa-da, bu yerda iqtisodiyot va sanoatni yanada rivojlantirish uchun yer, suv, foydali qazilmalar koni, transport logistikasi, xullas, barcha sharoitlar mavjud. Birgina talab: faqatgina sadoqat va fidokorlik bilan ishlash kerak,-dedi Botir Zaripov.
Shundan kelib chiqib, sessiyada tumanni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish bo‘yicha istiqboldagi vazifalar belgilandi.