BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.3K subscribers
78.6K photos
11.1K videos
23 files
39.6K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#ҳоким_ҳудудларда
#Қоровулбозор_тумани

Чўл бағрида фаолият бошлаганига 30 йилдан ошган Қоровулбозор давлат ўрмон хўжалиги томонидан ҳозирда 4 минг 470 гектар ер майдонда элликка яқин ишчи-мутахассис меҳнати ва жонбозлиги билан турли-туман манзарали дарахт ва бута кўчатлари кўпайтирилмоқда. Хўжаликда бугунга келиб 2 млн тупдан ортиқ кўчат тайёрланган бўлиб, вилоятимиз бўйлаб буюртмачи хўжаликларига пешма-пеш етказиб берилмоқда. Айниқса, қайрағоч, садақайрағоч, кулён, сасна, катальпа, межавельник, тут ва ясин кўчатларига талаб юқори бўлмоқда.
Қолаверса, Қоровулбозор давлат ўрмон хўжалигида кўчатчилик билан бирга кейинги йилларда чорвачилик, паррандачилик ва асаларичилик тармоқлари ҳам ривожлантирилмоқда.

Жумладан, айни кунда ўрмон хўжалиги тасарруфидаги яйловда 600 бошдан ортиқ йирик ва майда шохли қорамол, 700 бошдан ортиқ товуқ ҳамда жамоа миришкорлари томонидан 110 та асалари оиласи парваришланмоқда. Бундан ташқари, мазкур ўрмон хўжалиги экин майдонларида жамоа томонидан тўқсонбости экинлар ҳам экиб парваришланиб, ишчилар манфаатдорлиги ва рўзғори учун заҳираланмоқда.

Ботир Зарипов ўрмон хўжалиги майдонларида бўлиб, кўчат етиштириш ишларининг боришини кўздан кечирди. Хўжалик масъуллари билан мулоқот қилиб, мавжуд муаммолар билан қизиқди. Дарахт ва бута кўчатларини етиштириш, гул ва шифобахш ўсимликларни ўстириш ва кўпайтириш борасида амалга оширлаётган ишлар муҳокама қилинди. Шундан келиб чиқиб, вилоят раҳбари кўчатхоналар ва иссиқхоналарни янада кенгайтириш, иқлим шароитига мос кўчат турларини кўпайтириш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Қоровулбозор_тумани

Аввал хабар берганимиздек Қоровулбозор туманида Хитойнинг “China Gezhouba Group Overseas Investment Co. LTD” компанияси томонидан қуёш фотоэлектр станцияси қурилмоқда. Қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси лойиҳасининг умумий қиймати 400 млн АҚШ долларини ташкил этади.

Яқинда лойиҳанинг дастлабки босқичи ишга тушди. Аниқроғи, 200 МВт электр энергияси ишлаб чиқарилиб, умумий тармоққа уланди.

Жорий йил май ойига қадар яна 100 МВт, сентябрь ойида эса лойиҳа тўла қувватда иш бошлайди.

Ҳозирда лойиҳа объектида 180 дан ортиқ махсус техника воситалари жумладан, юклагич, юк ташиш ҳамда юк кўтариш воситалари, экскаватор, автосамосвал, бурғулаш машиналари, шунингдек, 300 дан ортиқ хорижий ва маҳаллий ишчилар ишламоқда.

Хорижий компаниянинг бош пудратчиси томонидан ишчи-ходимларини ётоқхона билан таъминлаш мақсадида жиҳозланган 120 дан ортиқ ҳамда юк сақлашга мўлжалланган 160 дан ортиқ контейнер вагонлар олиб келинган.

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов бугун мазкур объектдла бўлди. Хорижий компания вакиллари билан билан мулоқот қилди. Уларнинг мавжуд муаммолари билан қизиқди. Шунингдек, лойиҳа амалга оширилаётган ҳудуддаги иш жараёнларини кўздан кечирди. Хорижий компания вакиллари билан лойиҳанинг истиқболи хусусида ҳам суҳбатлашди. Туман мутасаддиларига лойиҳа амалга оширилаётган ҳудудда инфратузилмани яхшилаш, айниқса, объектга олиб борувчи йўлни таъмирлаш юзасидан топшириқлар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Қоровулбозор_тумани

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги “Осиё инфратузилма инвестициялари банки иштирокида “Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида “Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш (1-босқич)” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Бухоро вилоятидаги 195 та маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 1 млн 254 минг аҳолини марказлашган тоза ичимлик суви ҳамда 165 минг аҳолини марказлашган оқова сув хизматлари билан таъминлаш маақсаади кўзланган лойиҳанинг умумий қиймати 437,62 млн АҚШ долларини ташкил этади. Шундан, 385,12 млн АҚШ доллари Осиё инфратузилма инвестициялари банки маблағи, 52,5 млн АҚШ доллари эса Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси ҳисобланади. Қарорга кўра, лойиҳа доирасидаги барча тадбирлар 2025 йилда якунланиши белгиланган.

Хусусан, лойиҳа доирасида 1-пакетда “Навбаҳор” ва “Бўзачи” сув тарқатиш иншоотларини реконструкция қилиш, “Жарқоқ” сув тарқатиш иншоотини қуриш, 9 км масофада ичимлик суви тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш кўзда тутилган.

Мазкур ишларни бажариш бўйича “Ziyo IbodSher ITQ” ва “Gijduvon Zarangari Qurilish ITQT” консорциуми билан тегишли тартибда шартнома имзоланган ҳамда пудратчи томонидан қурилиш ишлари бошланган.
Лойиҳа доирасидаги ишлар якунланса, “Бўзачи”, “Навбаҳор”, “Жарқоқ” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 1 минг 350 та хонадон ва 7 минг 772 нафар аҳоли, шунингдек, улгуржи истеъмолчилари узлуксиз тоза ичимлик суви ва оқава таъминоти билан таъминланади.

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов реконструкция ишлари бошланган “Навбаҳор” сув тарқатиш иншоотида бўлди ва жараёнларнинг бориши билан яқиндан танишди. Амалга оширилаётган ишларни масъуллар иштирокида танқидий муҳокама қилиб, жараёнларни жадаллаштириш юзасидан қатъий топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Қоровулбозор_тумани

Қоровулбозор тумани кенгликларида ҳам Вобкент тумани деҳқон-миришкорларининг “Янги ҳаёт ариғи” сув истеъмолчилари уюшмасига бирлашган 38 та фермер хўжалиги фаолият юритади.

Мазкур фермер хўжаликларининг “Бухоро Агрокластер заминлари” МЧЖ билан ҳамкорликдаги умумий майдони 2 минг 800 гектар экин ерида ғалла ва пахта етиштириб келинади.

Жорий мавсумда ҳам чўл шароитида синовдан ўтган ва маҳаллий иқлимга мос “Старшина”, “Гром”, “Алексеевич” навларига мансуб бошоқли дон етиштирилди. Ҳозирда ушбу ҳудудда ҳам ғалла ўрим-йиғимига киришилган. Ҳосилни нест-нобуд қилмасдан, тез ва соз йиғиштириб олиш учун тумандан 16 та юқори унумдор ғалла ўриш комбайни чўлқуварлар заминига ўрим-йиғим ишларига жалб этилган

Уларга 32 нафар тажрибали комбайнчи оператор ҳам бириктирилиб, мавсумни талаб даражасида ўтказиш чоралари кўрилган.

Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов мазкур ҳудудда бўлиб, ўрим-йиғим ишларининг бориши билан яқиндан танишди.

Вобкентлик Фаррух Нуров раҳбарлигидаги "Ҳозир Нуров" фермер хўжалиги томонидан ҳам Қоровулбозорда 30 гектар ер майдонида ғалла етиштирилди.

-Хўжалигимиз 2001 йилда ташкил этилган. Бу йил "Алексеевич" навли буғдой эккандик. Ҳосил яхши бўлди. 70 центнер ҳосил чўл шароитида яхши натижа деб ўйлайман. Режадан ортганини озуқа учун жамғарамиз. Вобкентда чорвачилик комплексимиз, унда 150 бош қорамолимиз бор. Буғдой чорва озуқаси учун яхши маҳсулот. Сутниям ўзимизда қайта ишлашни ташкил қилганмиз, -дейди фермер.

Вилоят раҳбари ўримдан кейинги ишларни ҳам жадаллаштириш, яъни ғалладан бўшаган майдонларни такрорий экинга ҳозирлаш, бу ерларда эксплртбоп маҳсулотлар етиштириш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Шунингдек, вилоят раҳбари "Бухоро агрокластер заминлари" МЧЖ томонидан экиб парваришланаётган Хитойнинг серҳосил нави ғўза майдонларини кўздан кечирди. Шу ерда мутахассислар иштирокида ғўза парвариши билан боғлиқ агротехник тадбирлар муҳокама қилинди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Қоровулбозор_тумани

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов “Бухоро Агрокластер Чорва” МЧЖда ҳам бўлди.

Ушбу чорвачилик комплексининг ташкил этилганига уч йилгина бўлишига қарамай, бугунги кунда республикадаги бошқа чорвачилик комплексларига намуна бўлиб келмоқда. Илм ва инновацияни тўғри жорий қила олиш чорвачилик соҳасининг кейинги истиқболини белгиловчи омил эканлигига мана шу ерда гувоҳ бўласиз. Чорва молларини мусиқа қўйиш орқали парвариш қилиш, уларни боқишда гигиеник талабларга қатъий риоя қилиш, махсус озиқлантириш рациони бу ерда амалиётга пухта жорий этилган.

Бугунги кунда чорвачилик мажмуасида жами 3 минг бош сут ва гўшт йўналишидаги қорамоллар парваришланиб келинмоқда. Шундан минг бош Голштейн, Симментал ва Швиц зотли соғин сигирлардир. Наслчилик селекция ишларини кенг кўламда ташкил этиш мақсадида ҳозирда бу ерда Ангус ва Белгия зотли қорамоллар ҳам келтирилиб парваришланмоқда.

Бир бош соғин сигирдан ўртача 28 литр, кунлик эса жами 28 тонна сут олишга эришилмоқда.
Шунингдек, бу ерда интенсив гидропоника усулда яшил озуқа етиштириш ҳам йўлга қўйилган бўлиб, 1 кг буғдойдан 7 кг яшил озуқа, кунлик эса 3 тонна 800 кг етиштириб берилмоқда.

Бундан ташқари, чорва молларининг озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида чорвачилик комплексига 400 гектар озуқа экин ер майдони ажратилган бўлиб, беда, силос ва дон учун маккажўхори ва оралиқ экинлардан рож билан тритикали экиб келинмоқда.

Умуман, мазкур кўп тармоқли корхона қорамолчилик ва наслчиликни ривожлантириш, сутни қайта ишлаш, халқимиз дастурхонини сифатли гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлаш, асосийси, чорвачиликда маҳсулдор наслли мол зотларини кўпайтиришга хизмат қилиб келмоқда.

Ботир Зарипов бундай лойиҳаларни кўпайтириш ҳар жиҳатдан муҳимлигини алоҳида таъкидлади. Шундан келиб чиқиб, истиқболдаги муҳим вазифалар белгиланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Қоровулбозор_тумани

Қоровулбозор туманида ўтган йили мураккаб иқлим, фавқулодда табиат ҳодисаларига қарамасдан, 5 минг 525 гектарда экилган буғдой ҳосилидан 12 минг 715 тонна хирмон уйилган.

Жорий йилда чўлқуварлар ҳудудида 152 та фермер хўжаликлари томонидан 5 минг 926 гектар майдонида ғалла етиштирилиб, давлатга 13 минг 573 тоннадан ортиқ дон топшириш мажбурияти олинган.

Шунга кўра, ҳозирда Қоровулбозор далаларида ҳам ўрим-йиғим ишлари қизғин. Ташкилий жиҳатдан, ҳудудда таъминотчи ва донни қайта ишловчи “Buxoro Agrocluster” ва “ARK Еco textile” МЧЖлари томонидан буғдой ҳосилини сифатли ўриб-йиғиб олишга етарлича дон ташувчи автомашина, худди шундай, дала бошида ёқилғи таъминоти ва техник хизмат кўрсатувчилар жалб қилинган.

Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов иш кунини айнан Қоровулбозорда бораётган ўрим ишларининг бориши билан танишишдан бошлади. Хусусан, вилоят раҳбари “Жарқоқ” ҳудудидаги “Муборак зарбулоқ” фермер хўжалиги майдонларидаги иш жараёнини кўздан кечирди. Ботир Йўлдошев раҳбарлик қилаётган мазкур хўжалик 2007 йилда ташкил этилган бўлиб, ихтиёрида 202 гектар ер майдони мавжуд. Жорий йилда хўжалик томонидан 85 гектар майдонда ғалла етиштирилди.

Ботир Зарипов фермер, комбайн операторлари ва бошқа масъуллар билан мулоқот қилиб, хирмонга барака тилади.
Шунингдек, вилоят раҳбари хўжаликнинг пахта етиштирилаётган ва ловия парваришланаётган майдонларида ҳам бўлди.

Туман мутасаддиларига ғалладан бўшаган майдонларни пешма-пеш сомондан тозалаш, лозим бўлса, суғориш ва такрорий экин экиш, ғўза қатор ораларига ишлов бериш, майдонларни бегона ўтлардан тозалаш бўйича топшириқлар берди.

Ботир Зарипов “Жарқоқ” маҳалла фуқаролар йиғини еттилиги билан учрашиб, маҳалладаги ижтимоий вазият, одамларни камбағалликдан чиқариш, миграциядан қайтиб келганлар, ногиронлиги бор фуқаролар билан манзилли ишлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан қизиқди. Бу борада қатор таклифларни билдирди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Қоровулбозор_тумани

Давлатимиз раҳбари вилоятимизга ташрифи чоғида Бухорода одамларни ишли қиладиган катта имконият – саноат зоналари эканлигини алоҳида таъкидлаб, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш зарурлигини қайд этди.

Хўш, бу борада Қоровулбозорда қандай ишлар бажарилмоқда? Ботир Зарипов туманга ташрифини айни шу масалаларни муҳокама қилишдан бошлади.

Маълум бўлишич, Қоровулбозор туманида 5 гектар майдонда кичик саноат зонаси ҳамда 3 гектар майдонда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ташкил этилган. Хусусан, "Чўлқувар" МФЙда иккита тадбиркорлик субъектига 7 та лотдан иборат 1,43 гектар ер майдони аукцион савдоларига чиқариш орқали ажратиб берилган. Шундан 6 та лот ишга тушган. Битта лотда эса ҳали қурилиш ишлари бошланмаган. 13 та лот ҳали эгалик ҳам қилинмаган. Ваҳрланки, саноат зонаси ҳудуди муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминланган.

-Мана, ишлаб чиқариш учун, янги иш ўринлари учун қанча имконият бор. Лекин соҳа раҳбарлари нега бу ишлар шуғулланмайди. Нега ишлар ўзибўларчиликка ташлаб қўйилган. Сабаби, бефарқсизлар, фидойилик йўқ-деди Ботир Зарипов.

Вилоят раҳбари масъулларга эгалик қилинмаган лотларни қисқа муддатда аукцион савдоларига чиқариш чорасини кўриш, лойиҳа ташаббускорларини аниқлаш, кам қувватда ишлаётган ва белгиланган иш ўринларини яратмаган саноат зона иштирокчилари билан манзилли ишлаш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Қоровулбозор_тумани

Ботир Зарипов “Profkomplekt Bukhara” МЧЖ лойиҳаси билан танишди.

Маълумот берилишича, мазкур сим ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасининг умумий қиймати 7,8 млн. АҚШ долларига тенг. Шундан, 3,0 млн доллари банк кредити, қолган қисми тўғридан тўғри хорижий инвестиция маблағи ҳисобланади.

Жорий йил январь-май ойларида ўзлаштирилган тўғридан -тўғри хорижий инвестиция ҳажм. 2,3 млн. АҚШ долларини ташкил этмоқда. Ўн минг тонна симни қайта ишлаш қувватига тенг лойиҳа жорий йил якунига қадар фойдаланишга топширилади ва 50 та доимий иш ўрни яратилади.

Ботир Зарипов лойиҳа амалиётини жадаллаштириш, ишлаб чиқаришда юзага келиши мумкин бўлган хом ашё танқислигини олдини олиш бўйича мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Қоровулбозор_тумани

Қоровулбозорда янги меҳмонхона (Hostel) ўз фаолиятини бошлади.


Сўнгги йилларда Қоровулбозор туманида туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаси жадал ривожланиб, ушбу йўналишда тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг ёрқин мисоли сифасида туманда “Grand Bukhara Tech” масъулияти чекланган жамияти томонидан янги меҳмонхона (Hostel) бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди.

Лойиҳа қиймати 1 млрд 500 млн сўм бўлган мазкур меҳмонхонада 12 та хона мавжуд. Ҳар бир хона 4 нафаргача меҳмонларни жойлашиш имкониятига эга.

Меҳмонхонанинг биринчи қаватида ташкил этилган савдо мажмуаси эса, меҳмонхонада дам олувчиларга янада қулайликлар яратмоқда.

Энг асосийси, янги меҳмонхона ишга тушиши билан қўшимча 10 нафар иш ўринлари яратилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Қоровулбозор_тумани

⚡️“Бўзачи”да пиёдалар йўлакчаси қурилмоқда


“Ташаббусли бюджет”нинг жорий йилги мавсумида ғолибликни қўлга киритган бўзачиликлар 1,5 км масофада пиёдалар йўлакчасининг қурилишига эришдилар.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Эндиликда маҳалла ҳудудида истироҳат боғи ҳамда мўъжазгина спорт майдончаси ҳам қурилади.

Бу ишларининг барчаси “Ташаббусли бюджет” маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube