BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.4K subscribers
78.2K photos
11K videos
23 files
39.5K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#сайёр_қабул
#Қоракўл_тумани

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 30 апрель куни Қоракўл тумани Маданият маркази биносида вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг навбатдаги оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда нафақат қоракўлликлар балки қўшни Олот, Жондор туманлари, шунингдек, Бухоро шаҳри фуқароларини ўзларини қийнаётган масалалар билан иштирок этишди.

Оммавий сайёр қабулда 91 нафар фуқаролар мурожаати бирма-бир тингланди. Хусусан, фуқароларнинг электр энергияси, ишсизликни бартараф этиш, қишлоқ ички йўлларини таъмирлаш, даволаниш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам, тадбиркорлик, ер ва уй-жой ажратиш, суд-ҳуқуқ масалалари атрофлича ўрганилди.

Мурожаатчиларнинг 55 нафари шахсан вилоят ҳокими билан юзма-юз учрашиб, муаммоларини билдирди.

Шу жойнинг ўзида ҳал этиш имкони бўлган мурожаатлар юзасидан талаблар қаноатлантирилди. Батафсил ўрганишни тақозо этадиган долзарб масалаларни ҳал этиш юзасидан ечимини топиш ваколатига эга бўлган мутасадди корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарларига аниқ муддат белгиланиб, қатъий назоратга олинган ҳолда топшириқлар берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Қоракўл_тумани

Ботир Зарипов ўрганишларни Қоракўл туманида давом эттирди. Хусусан, вилоят раҳбари "Жонибек Абдусалом ўғли" фермер хўжалигида бораётган ғалла ўрими жараёнларини кўздан кечирди. Акмал Одилов раҳбарлигидаги хўжалик жорий йилда 25 гектар ерда ғалла етиштирди. Айни кунда бу ерда ҳам ўрим ишлари қизғин.

Ботир Зарипов шу хўжалик мисолида туманда ўримни жадаллаштириш, ғалладан бўшаган майдонларни пешма-пеш тозалаш, такрорий экинларни экиш, пировардида аҳоли даромадларини ошириш бўйича зарур топшириқлар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ҳоким_ҳудудларда
#Қоракўл_тумани

Жорий йилда вилоятда жами 7 минг хонадондан иборат кўп қаватли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган. Шу жумладан, Қоракўл туманидаги "Янги Ўзбекистон" массивида умумий 240 хонадондан иборат бир подьездли ҳар бир 5 қаватдан иборат 12 та турар жой қурилиш ишлари бошланган.

Ботир Зарипов мазкур массивда бўлиб, қурилиш ишларининг боришини кўздан кечирди. Ишларни жадаллаштириш юзасидан мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Қоракўл_тумани

Шу кунларда Қоракўл туманидаги "Мурувват" ногиронлиги бўлган эркаклар учун интернат уйининг 300 ўринли мавжуд бино- иншоотларини реконструкция қилиш, қўшимча 100 ўринли бино қуриш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда. Инвестиция дастури асосида амалга оширилаётган мазкур ишлар учун қарийб 35 млрд сўм маблағ сарфланмоқда. Қурилиш-таъмирлаш ишлари "Ғиждувон Ғовшун махсус қурилиш монтаж" МЧЖ бунёдкорлари зиммасида.

Ботир Зарипов мазкур объектда ҳам бўлиб, қурилиш ишларининг бориши билан яқиндан танишди. Вилоят раҳбарига лойиҳа ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ботир Зарипов қурилиш ишларини жадаллаштириш, бунда сифат ва муддатга алоҳида эътибор қаратиш, ишчи-ходимлар сонини кўпайтириш юзасидан пудрат ташкилоти ва бошқа раҳбарларга топшириқлар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Қоракўл_тумани

"Маллайшайх" маҳалласидаги 20-умумий ўрта таълим мактабининг 300 ўринли ўқув блоки дастур асосида "Гулистон қўрғон барака монтаж" бинокорлари томонидан янгиланмоқда. Бунинг учун 3 млрд 900 млн сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган.

Ўрганишларнинг навбатдаги манзили айни шу объект бўлди.

Ботир Зарипов қурилиш жараёнларини кўздан кечириб, иншоотдаги иш жараёнларини жадаллаштириш, ажратилган маблағларни ўз ўрнида сарфлаш юзасидан тегишли вазифаларни белгилаб берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Қоракўл_тумани

"Янгизамон" маҳалласидаги 50- умумий ўрта таълим мактаби 2007 йилдан эътиборан шу ерда мавжуд боғчани 165 ўринга мослаштириш ҳисобига фаолият кўрсатиб келган. Эндиликда маҳаллада икки қаватли 220 ўриндан иборат замонавий мактаб қад ростламоқда.

Тасдиқланган лойиҳа экспертиза ҳужжатларида янги спорт зал ҳам қуриш кўзда тутилган.

Ботир Зарипов " Амир қурилиш инвест 2019" МЧЖ бунёдкорлари томонидан амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.

Ишда сифат ва муддатга алоҳида эътибор қаратиш, ишчи -ходимлар сонини кўпайтириш юзасидан масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Шунингдек, вилоят раҳбари "маҳалла еттилиги" билан мулоқот қилди. Одамларнинг ташвиш-муаммолари билан қизиқди. Аҳолини даромадли қилиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва бошқа йўналишларда амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўради. Бу борада таклифларни ўрганди. Шунга кўра муҳим вазифалар белгиланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Қоракўл_тумани

Жорий йилда "Мергантекс" пахта-тўқимачилик кластери томонидан "Жиғачи" ҳудудидан 120 гектар ер ўзлаштирилиб, оборотга киритилган. Май ойида хитойлик ҳамкорлар билан келишув асосида мазкур ерларга плёнка остига томчилатиб суғориш технологияси асосида ҳосилдор хорижий нав чигити экилиб, парвариш қилинмоқда.

-Хитойлик олимлар томонидан ғўза парваришининг кунлик мониторинги олиб борилмоқда. Шунга қараб агротехник тадбирлар белгиланади. Суғоришда ҳам ҳудуддан оқиб ўтган зовур сувларидан насос ёрдамида сув олиниб, фойдаланилади. Лекин шунга қарамай, ҳосилдорлик 70 центнерга етиши кутилмоқда, -дейди кластер раҳбари Иброҳим Ҳамроев.

Ботир Зарипов мазкур ҳудудда бўлиб, ғўза парваришининг боришини кўздан кечирди. Хитойлик олимлар билан мулоқот қилиб, хорижий нав агротехникаси ҳақида сўради.

Масъулларга бундай юқори омилкорлик асосида амалга оширилаётган ишларни бошқа ҳудудларда ҳам қўллаш юзасидан вазифалар юкланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ҳудудлар_ҳаёти
#Қоракўл_тумани

Қоракўлда оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган кўргазма ташкил этилди


Сўнгги йилларда кредит ажратиш тизимининг соддалаштирилиши натижасида Қоракўлда ҳам тадбиркор бўламан деган оилалар сони ортиб бормоқда. Биргина мисол жорий йил бошидан туманда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида фуқароларга қарийб 50 млрд. сўмлик имтиёзли кредит ажратилди.

Бу каби ишларни бундан кейин ҳам кучайтириш, оилавий тадбиркорликка янада туртки бериш орқали аҳолининг барқарор ва қўшимча даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашиш мақсадида куни кеча Қоракўл туманида имтиёзли кредит асосида олиш мумкин бўлган маҳсулотлар ва асбоб-ускуналар кўргазмаси ўтказилди.

Кўргазмада йигирмага яқин мини техникалар ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари арзонлаштирилган нархларга аҳолига тақдим қилинди. Тадбир давомида ўттизга яқин фуқароларга ўзини банд қилиш учун асбоб-ускуналар ва бир нафар ёшга ноутбук субсидия асосида топширилди

Мазкур кўргазмада "Пробация ойлиги" доирасида бир гуруҳ пробация назоратидаги шахсларнинг ҳам иштироки таъминланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Қоракўл_тумани

Қоракўл тумани марказида жойлашган “Ўзбегим” тўйхонасида ҳудуддаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимоя реестрида рўйхатда турувчи оилаларнинг 28 нафар фарзандларининг суннат тўйи ўтказилди.

Тўйда болаларнинг ота-оналари, қариндош-уруғлари, маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда сўзга чиққанлар суннат тўйлари ўтказилаётган болажонлар ва уларнинг ота-оналарига эзгу тилакларини билдиришди. Юртимизда эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш, ижтимоий рўйхатлардаги фуқароларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида сўз юритилди.

Тўй болаларнинг ҳар бирига бош-оёқ сарпо ва бошқа совғалар топширилди. Тадбирда ҳозир бўлган нуронийлар эл-юртга тинчлик-хотиржамлик, Ватан ободлиги, халқимиз фаровонлигини тилаб, дуога қўл очдилар. Санъаткорларнинг наволари даврага ўзгача файз, болажонлар ва уларнинг яқинларига олам-олам завқ бағишлади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM