BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.3K subscribers
78.6K photos
11.1K videos
23 files
39.6K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#расман
#ташкилий_сессия
#Когон_тумани

⚡️Халқ депутатлари Когон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди

Сессияда вилоят ҳокими Ботир Зарипов, Президент Администрацияси масъул ходими Саҳоб Сулаймонов, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоятдаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, туман фаоллари иштирок этди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Когон тумани географик жойлашуви, бой табиати, тарихий аҳамиятига кўра вилоятимиздаги истиқболли ҳудудлардан ҳисобланади. Мана шу имкониятлардан самарали фойдаланилганлиги сабабли Когон тумани сўнгги йилларда Муҳиддин Турдиевич Эсанов раҳбарлигида вилоятдаги иқтисоди жадал ривожланаётган туманлар қаторидан жой олди. Ўзининг бой раҳбарлик тажрибаси, бошқарувчилик қобилияти, қатъияти ва талабчанлиги билан туманда Ҳурматли Президентимизнинг ислоҳотлари ижросини таъминлашда жонбозлик кўрсатди. Аммо кейинги пайтда Муҳиддин Эсановнинг соғлиги ёмонлашганлиги зиммасига юклатилган вазифаларни самарали бажаришда қийинчиликларни келтириб чиқармоқда. Шу боис Муҳиддин Турдиевич туман ҳокими лавозимидан озод этишни сўраб мурожаат қилди, -деди Ботир Зарипов кириш сўзи аввалида.

Шундан сўнг Муҳиддин Турдиевич Эсановни Когон тумани ҳокими лавозимидан озод этилди.

– Залда иштирок этаётган фаоллар, қолаверса, вилоят жамоатчилиги номидан Муҳиддин Турдиевичга миннатдорлик билдирамиз,-деди Ботир Зарипов.

Айни вақтга қадар “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонаси директори лавозимида ишлаб келган Қазоқов Отабек Нодирович Когон тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Кун тартибидаги масала юзасидан туман Кенгаши депутатлари ва фаоллари ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Сессияда вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳудуддаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий ҳолатни танқидий таҳлил қилиб, туманнинг янги раҳбари бошчилигида ҳудудни ҳар жиҳатдан ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ишларга батафсил тўхталди.

Шунингдек, сессияда туман секторлари раҳбарлари белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан тақдимот қилишди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#қурилиш_бунёдкорлик
#ҳоким_ҳудудларда
#Когон_тумани

Қайд этиш жоизки, Баҳоудин Нақшбанд мажмуасида ўтган 2023 йилдан бошлаб катта бунёдкорлик ишлари амалга ошириб келинмоқда. Ҳозирга қадар зиёратгоҳ атрофи деворлари янгиланди, мажмуа ичкарисидаги йўлаклар тўлиқ таъмирланди. Ҳозирда Тоқи Миёна дарвозаси, Дониёлбий Оталиқ мадрасаси тарихий кўринишини тиклаш, 100 кишига мўлжалланган эркаклар ва аёллар таҳоратхонаси, музей, Даҳмаи шоҳон даҳмаси ва бошқа бир қатор тарихий объектларни қайта қуриш ишлари қизғин паллага кирган.

Маълумотларга кўра, қадимда Бухоро шаҳрининг 11 дарвозасидан бири саналган Мозори Шариф дарвозасидан тўғри йўл бўлиб, Тоқи Миёна дарвозасидан Мўътабар Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳига кирилган. Дарвозаи Диловар комплексида амир Дониёлбий томонидан барпо этилган мадраса, ўзи ва яқинлари учун қурилган мақбаралар бўлган. Мазкур мадрасада талабаларнинг яшаши учун барча шароитлар яратилган. Шунингдек, касалларга бепул озиқ-овқат, кийим-бош, даволаниш учун дори-дармонлар берилиб, керакли муолажалар кўрсатилган. Мадраса ўтган асрнинг 30- йилларида тўлиқ вайрон қилинган. Бугунги кунда мадрасанинг бизгача етиб келган пойдевори археологлар томонидан аниқланиб, сақланиб қолган эски фотосуратлар,чизмалар ва вақф ҳужжатларига асосан янгидан барпо этилмоқда. Баҳоуддин Нақшбанд даҳмасига олиб борадиган йўлаклар ва Даҳмаи Шоҳон деворлари ҳам таъмирланмоқда.

Шунингдек, зиёратгоҳ ҳудудига кирадиган миллий услубда янги дарвоза қурилиб, зиёратгоҳ ҳудуди кўкаламзолаштирилмоқда. Мажмуа атрофида автомобиллар тўхташ жойлари ҳам қурилади.

Маданий мерос агентлиги буюртмачилигида "Бухоро газ саноат қурилиш" МЧЖ пудратчи ташкилот сифатида бириктирилган таъмирлаш ишларига 200 нафарга яқин уста ҳамда 30 дан ортиқ махсус техникалар жалб қилинган.
Таъмирлаш ва ва реконструкция ишлари эса вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг доимий назорати остида кечмоқда.

Бугун ҳам вилоят раҳбари кун тартибидаги иш фаолиятини мазкур манзилдаги таъмирлаш ишларини кўздан кечиришдан бошлади.

Вилоят раҳбари қурилиши бораётган ҳар бир объектдаги жараёнларни танқидий муҳокама қилди. Таъмирлаш-тиклаш ишлари ишлаб чиқилган лойиҳа асосида бўлишини таъминлаш, ишларни жадаллаштириш бўйича мутасаддиларга қатъий топшириқлар берди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида Бухорода одамларни ишли қиладиган катта имконият – саноат зоналари экани алоҳида таъкидланди.

Шунга кўра, ҳозирда илғор хорижий тажриба асосида Когон туманида минг гектарда “Бухоро саноатни ривожлантириш комплекси” махсус саноат парки барпо қилишга киришилган. Мазкур объектнинг ташкил этилиши натижасида Бухоро вилоятига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, юқори технологияларга асосланган замонавий саноат қувватларини ишга тушириш, ички ва ташқи бозорлар учун рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда янги иш ўринларини яратилишига эришилади.Биринчи босқичда 300 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилади. Бу – вилоят иқтисодиётига йилига 250 миллион доллар қўшилган қиймат, 2 мингта иш ўрни, 250 миллиард сўм солиқ тушуми ва 100 миллион доллар экспорт беради.

Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов мажмуа барпо этилаётган ҳудудда бўлиб, амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.
Мутасаддиларга ҳудуднинг муҳандислик-коммуникация тизимлари билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш, хусусан, йўл қуриш, электр, табиий газ, ичимлик суви тармоқларини тортиш топширилди. Шунингдек, махсус техникалар ва ишчи-ходимлар сонини кўпайтириш, тупроқ ишларини бажаришни жадаллаштириш орқали қурилиш майдонини ҳозирлаш юзасидан қатъий вазифалар белгиланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда #Когон_тумани

Айни пайтда вилоят ҳокими Ботир Зарипов вилоят секторлари раҳбарлари, дахлдор мутасаддилар билан бирга ҳудудларда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, айниқса, қишлоқ хўжалигида тармоқларида бажарилаётган ишлар натижадорлигини ошириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларни ўрганиш ва бу борада келгусидаги муҳим вазифаларни белгилаш мақсадида Когон туманида бўлиб турибди.

Туманда бу йил 223 та фермер хўжалиги томонидан 7 минг 96 гектарда пахта, 4 минг 206 гектар майдонда ғалла етиштирилмоқда. Айни кунларда ғўза ниҳолларини озиқлантириш, шу билан бирга ғалла ўрим-йиғим ишлари олиб бориляпти.

Дастлабки манзил Туткунда ҳудудидаги “Савр” фермер хўжалиги бўлди.

Хаким Фозилов раҳбарлик қилиб келаётган фермер хўжалиги 1998 йилда ташкил этилган бўлиб, 50 гектардан зиёд ер майдонига эга.

Жорий йилда хўжаликда 25 гектар ерда ғалла етиштирилган бўлса, 25,5 гектарда пахта парваришланмоқда.

Вилоят раҳбари ғўза парвариши, бунда бажарилаётган агротехник тадбирларнинг боришини кўздан кечирди.
Ғалла пишиб етилган майдонда бўлиб, ҳосилга барака тилади. Фермер хўжалиги раҳбари билан мулоқотда таклиф ва муаммоларни ўрганди.

Шундан келиб чиқиб, мутасаддиларга ишлар натижадорлигини ошириш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Шу фермер хўжалиги тажрибаси мисолида вилоятда қишлоқ хўжалигида амалга ошириладиган вазифалар белгиланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда #Когон_тумани

"Нурафшон" ҳудудида Ато Бобоев раҳбарлик қилаётган "Тўхтабобо 98" фермер хўжалиги ҳам 1998 йилда ташкил этилган бўлиб, айни кунда 43 гектар ер майдонига эга. Жорий йилда хўжалик томонидан 25 гектар ерга "Алексеевич", "Таня" навли серҳосил ғалла экиб парваришланди.

-Кеча ўримни бошладик. Ҳосил яхши. 85 центнергача беряпти ҳар гектар. Давлатга 68 тонна ғалла топшириш бўйича мажбурият олганмиз. Қолгани хўжалигимиз ихтиёрида,-деди фермер вилоят ҳокими билан мулоқотда.

Ботир Зарипов комбайнларнинг бир маромда ишлашини таъминлаш, ўрим-йиғим ишларини жадаллаштириш, ғалладан бўшаган майдонларга пешма-пеш такрорий экин экиш бўйича мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Когон_тумани

Хабар берганимиздек, Когон тумани Зирабод массиви ҳудудида минг гектарда “Бухоро саноатни ривожлантириш комплекси” махсус саноат парки барпо қилишга киришилган.

Мазкур объектнинг ташкил этилиши натижасида Бухоро вилоятига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, юқори технологияларга асосланган замонавий саноат қувватларини ишга тушириш, ички ва ташқи бозорлар учун рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда янги иш ўринларини яратилишига эришилади.

Биринчи босқичда 300 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилади.  Бу – вилоят иқтисодиётига йилига 250 миллион доллар қўшилган қиймат, 2 мингта иш ўрни, 250 миллиард сўм солиқ тушуми ва 100 миллион доллар экспорт беради.

Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов мажмуа барпо этилаётган ҳудудда бўлиб, амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Лойиҳа бош режаси бўйича бажарилиши лозим бўлган вазифаларни яна бир бор муҳокама қилди.

Шундан келиб чиқиб, мутасаддиларга ҳудуднинг муҳандислик-коммуникация тизимлари билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш, хусусан, йўл қуриш, электр, табиий газ, ичимлик суви тармоқларини тортиш топширилди.

Бундан ташқари, ҳудуддан ўтган коллекторни кўчириш билан боғлиқ ишлар жойида ўрганилди.

Шунингдек, махсус техникалар ва ишчи-ходимлар сонини кўпайтириш, тупроқ ишларини бажаришни жадаллаштириш орқали қурилиш майдонини ҳозирлаш юзасидан қатъий вазифалар белгиланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Когон_тумани

Хабар берганимиздек,  Когон тумани Зирабод массиви ҳудудида минг гектарда “Бухоро саноатни ривожлантириш комплекси” махсус саноат парки барпо қилишга киришилган.

Мазкур объектнинг ташкил этилиши натижасида Бухоро вилоятига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, юқори технологияларга асосланган замонавий саноат қувватларини ишга тушириш, ички ва ташқи бозорлар учун рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда янги иш ўринларини яратилишига эришилади.

Биринчи босқичда 300 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилади.  Бу – вилоят иқтисодиётига йилига 250 миллион доллар қўшилган қиймат, 2 мингта иш ўрни, 250 миллиард сўм солиқ тушуми ва 100 миллион доллар экспорт беради.

Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов мажмуа барпо этилаётган ҳудудда бўлиб, амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Лойиҳа бош режаси бўйича бажарилиши лозим бўлган вазифаларни яна бир бор муҳокама қилди.

Шундан келиб чиқиб, мутасаддиларга ҳудуднинг муҳандислик-коммуникация тизимлари билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди.

#ҳудудлар_ҳаёти
#Когон_тумани

Бугун эрта тонгдан Бухоро вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Амрилло Назаров бошчилигида қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари ва мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳи ғўза парвариши, такрорий экинлар ва сувдан оқилона фойдаланиш каби муҳим тадбирларни самарали ўтказиш билан боғлиқ бугунги кунда ғоят долзарб бўлиб турган масалаларнинг жойлардаги ижросини назорат тартибида ўрганишни бошлади. Ўрганишларнинг дастлабки манзили Когон тумани бўлди.

Ишчи гуруҳи “Ойнасоз 98”, “Фидойи 98”, “Бозормурод Рамазон Тўра” фермер хўжаликалари ғўза майдонларида амалга оширилаётган агротехник тадбирлар сифати билан танишди.

Айниқса, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш, суғориш, чеканкани сифатли ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Амрилло Назаров шу кунларда ғўза қатор ораларига техникани кўпроқ киритиш ва чеканкани тезлатиш юзасидан мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Маълумот учун: Жорий йилда туманда пахтачиликка ихтисослаштирилган 223 та фермер хўжаликлари томонидан 7096 гектар майдонда “Бухоро102”, “Бухоро 8”, “Бухоро10”, шунингдек, Хитойнинг серҳосил нав ғўзаси парваришланмоқда.

Ишчи гуруҳи ўрганишлари ҳудудларда давом этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳудудлардан_ҳаёти
#Когон_тумани

Ҳудудлар инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган махсус қарор асосида Когон туманида йўллар сифатини яхшилаш ҳамда аҳоли ва транспорт воситалари ҳаракатланиши учун қулайликлар яратиш мақсадида асосий ва ички йўлларда таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Хусусан, шу кунларда 9 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ўн олтита қишлоқда жами 14,9 км ички йўлларни шағаллаштириш ишлари жадал тус олган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Когон_тумани

Жорий йилги пахта ҳосили учун Когон туманидаги 239 та фермер хўжалигида жами 7096 гектар майдонда ғўза парваришланди.

Ўтган йилда когонликлар умумий пахта майдонининг 1 минг гектарида етиштирилган “оқ олтин” ҳосили “BAHOR CHANCE TEXTILE” МЧЖ агрокластери қабул масканида саранжомланган. “Когон”, “Сиёзпоён”, “Янги ҳаёт”, “Мустақиллик”, “Ўртачўл” МФЙларида етиштирилган 3 минг тоннага яқин сифатли уруғлик пахта ҳосили айнан агрокластер ҳисобига қабул қилинган. Жорий йил мавсумидаги кўзланган ҳосил салмоғи ҳам бултургисидан мўлроқ. Фермер хўжаликларида ҳар гектар пахта майдони ҳосилдорлигини 40 центнерга етказиш мақсад қилинган.

Пахта ҳосилини сифатли йиғиб-териб олишда ғўза дефолиацияси муҳим агротадбирлардан биридир.

Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов “Чолоки” МФЙ ҳудудида бўлиб, дефолиация тадбирини амалга ошириш билан боғлиқ ишларни кўздан кечирди.

Вилоят раҳбари ғўза майдонларини дефолиация қилиш ишларини жадаллаштириш, хусусан, ОВХ пуркагичларидан кенг фойдаланиш, дефолиантлар захирасини яратиш, ишчи эритма тайёрлаш майдончаларини ташкил қилиш, дефолиацияни сифатли ўтказилишини таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатималар берди.

Маълумот учун: Айни пайтда туманда 6 896 гектар майдонни дефолиация қилиш режалаштирилган. Бунинг учун 17 та ОВХ пуркагич агрегати ҳозирланган бўлиб, ҳудудлар миқёсида 17 та отряд иш олиб бормоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Когон_тумани

Таркибига Катта-орғун, Ойнасоз, Оқ олтин, Паракти, Сорғун, Сурхиён, Суғдиёна, Асалхўжа қишлоқларини бириктирган “Сорғун” МФЙда 711 та хонадондаги 8149 та оилада 3561 нафар аҳоли истиқомат қилади. Олиб борилган ўрганиш ва хатлов натижаларига кўра, 3 ёшгача нафақа олувчилар оилалар сони 26 тани, 14 ёшгача нафақа олувчилар оилалар сони 29 тани, ногиронлиги бўлган шахслар сони 62 тани ташкил қилмоқда.

Ботир Зарипов ҳудудга ташрифи чоғида мазкур “маҳалла еттилиги” билан мулоқот қилиб, камбағал оилаларни ойлик даромадини ошириш ва уларни эҳтиёжмандлар рўйхатидан чиқариш бўйича амалга ошираётган ишлари билан билан қизиқди. Алоҳида ёндашувлар ҳақида сўради.

Вилоят раҳбари вазиятни шу маҳаллада яшовчи эҳтиёжманд Салима Зарипова хонадони мисолида ўрганди ва таҳлил қилди. Маълум бўлишича, Салима Зарипованинг турмуш ўртоғи бундан 11 йил аввал оғир хасталик туфайли оламдан ўтган. Оилада Салима Зарипованинг онаси, хаста синглиси ва ёлғиз ўғли бор. Салима опа вилоят раҳбари билан мулоқотда 8 сотихли экин ери асосий даромад манбаи эканлигини, бироқ сувсизлик туфайли тайин ҳосил ола олмаётганлигини билдирди ва шу масалада ёрдам сўради. Шунингдек, яқинда товуқ боқишга киришганини, лекин бундан ҳали тўкис даромадга эришмаганини ҳам қайд этди. Имкон бўлса, шу йўналишда ҳам кўмак берилса, анча ўнгланиб олишига ишончи борлигини маълум қилди.

Ботир Зарипов рўзғордаги бошқа камчилик ва етишмовчиликлар билан ҳам қизиқди. Якунда билдирилган таклифлардан келиб чиқиб, бу оилага зарур ёрдамлар кўрсатиладиган бўлди.

Шунингдек, вилоят раҳбари Когон шаҳрининг “Хўжабарги” ва “Махтумқули” маҳалла фуқарлар йиғини еттилик вакиллари билан ҳам учрашиб, оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг муҳокама қилди. Бу борада ўзининг таклиф ва тавсияларини берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Когон_тумани

Хабар берганимиздек, Когон тумани Зирабод массиви ҳудудида минг гектарда “Бухоро саноатни ривожлантириш комплекси” махсус саноат парки барпо қилишга киришилган.

Мазкур объектнинг ташкил этилиши натижасида Бухоро вилоятига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, юқори технологияларга асосланган замонавий саноат қувватларини ишга тушириш, ички ва ташқи бозорлар учун рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда янги иш ўринларини яратилишига эришилади.

Биринчи босқичда 300 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилади. Бу – вилоят иқтисодиётига йилига 250 миллион доллар қўшилган қиймат, 2 мингта иш ўрни, 250 миллиард сўм солиқ тушуми ва 100 миллион доллар экспорт беради.

Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов мажмуа барпо этилаётган ҳудудда бўлиб, амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Лойиҳа бош режаси бўйича бажарилиши лозим бўлган вазифаларни яна бир бор муҳокама қилди.

Шундан келиб чиқиб, мутасаддиларга ҳудуднинг муҳандислик-коммуникация тизимлари билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Когон_тумани

Когон туман "Беклар" маҳалласидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятдаги 4H 165 автомобиль йўлининг 4 км қисмини туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан табиий офатларни бартараф этиш дастури доирасида асфальтлаштириш режа қилинган. Айни кунда туман ҳокимлиги ҳамда Бухоро вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси ташаббуси билан лойиҳа дастурлари ишлаб чиқилган бўлиб, шунга асосан асфальтлаштириш ишлари бошлаб юборилди.

Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад ҳудудда истиқомат қилувчи аҳолига янада қулайлик яратиш ва умумфойдаланув автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашдан иборат.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Когон_тумани

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 11 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ишларини кейинги сифат босқичига олиб чиқиш масалалари муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида мавжуд вазият атрофлича таҳлил қилиниб, янги вазифалар белгиланди.

Хўш, бу борада Когон туманида аҳолининг муносиб турмуш кечириши учун қулай шарт-шароитни яратиш, камбағалликни қисқартириш, ишсизликни бартараф этиб, фуқаролар бандлигини таъминлаш борасида қандай ишлар олиб борилмоқда.

Айни пайтда вилоят ҳокими Ботир Зарипов вилоят ва туман секторлари раҳбарлари, масъул ташкилот ва идоралар мутасаддилари иштирокида “Баҳоуддин Нақшбанд” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, мавжуд вазиятни таҳлил қилмоқда.

Маълумот берилишича, айни кунда “Баҳоуддин Нақшбанд” маҳалла фуқаролар йиғинида 1003 та хонадонда жами 5100 нафардан ошиқ аҳоли вакили истиқомат қилмоқда. Ҳозирга қадар фаоллар томонидан барча хонадон хатловдан ўтказилиб, уларда яшовчилар ижтимоий аҳволи уйма-уй юриб, ўрганилган, ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқароларга яқиндан кўмаклашишга доир чора-тадбир ишлаб чиқилган. Аён бўлишича, ҳудудда бундай тоифадаги эҳтиёжманд, кам даромадли хонадон 103 тани ташкил этмоқда.

Муҳокамада шу каби аҳволи оғир ва даромадсиз қолган оилаларга кўмак бериш, уларни ишбилармонликка жалб қилиш орқали камбағалликни қисқартириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланмоқда. Аҳоли вакилларининг қизиқиш ва таклифлари ҳам ўрганилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube