BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.1K subscribers
75.6K photos
10.8K videos
20 files
39K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#ЭЪТИРОФ

Президент соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг биринчи (туман/шаҳар) босқичи ғолиб мактаблари

Аввал хабар берганимдек, кеча, 19 апрель куни Республикадаги барча туман(шаҳар)ларда танловнинг биринчи босқичининг 2-тури бўйича иштирокчи мактабларнинг 7-9-синф ўқувчиларидан тузилган 5 нафар терма жамоа аъзоларининг хорижий тилларни билиш даражасини баҳолаш жараёнлари ўтказилди.
Мазкур танловнинг биринчи (туман/шаҳар) босқичига Бухоро вилоятидаги хорижий тилларни ўқитишда ихтисослаштирилмаган 486 та мактаб жамоалари иштирок этишди.

Туман(шаҳар) ҳокимлари танловнинг очилиш маросимларида иштирок этишлари ўқувчиларга, мактаб жамоаларига кўтаринки руҳ бағишлади.

Мактаб жамоалари 2 та тур бўйича ўзаро беллашдилар.

1-тур: Хорижий тилларни ўқитиш бўйича мактабнинг асосий кўрсаткичларини баҳолаш:
Бунда:
1.1. Хорижий тил ўқитувчиларининг малака тоифасига эгалиги;
1.2. Хорижий тил ўқитувчиларининг халқаро имтиҳон тизимлари бўйича махсус сертификатларга эгалиги;
1.3. Мактабда хорижий тил ўргатиш бўйича таълим хизматлари кўрсатишнинг йўлга қўйилганлиги;
1.4. Ўқувчиларнинг олимпиада ва танловларда эришган натижалари;

2-тур: Мактаб (7-9-синф ўқувчиларидан иборат (5 нафар) терма жамоасининг хорижий тилларни билиш даражаси:
Бунда:
Мактаб жамоасининг ҳар бир аъзоси тест топшириқлари воситасида синовлар жараёнида индивидуал баҳоланиб, иштирокчиларнинг натижалари умумлаштирилди.

1-тур (асосий кўрсаткичлар) ва 2-тур (ўқувчиларнинг хорижий тил бўйича билими)га қўйилган баллар қўшилган ҳолда мактабнинг умумий натижаси чиқарилиб, ғолиб мактаблар аниқланди.

Танловнинг биринчи(туман/шаҳар) босқич ғолиб мактаблари:

Бухоро шаҳар:
🥇29-IDUM
🥈20-мактаб
🥉40-мактаб

Когон шаҳар:
🥇9-мактаб
🥈8-мактаб
🥉3-мактаб

Бухоро тумани
🥇1-мактаб
🥈25-мактаб
🥉18-мактаб

Вобкент тумани
🥇2-мактаб
🥈10-мактаб
🥉8-мактаб

Жондор тумани
🥇27-мактаб
🥈8-мактаб
🥉10-мактаб

Когон тумани
🥇18-мактаб
🥈16-мактаб
🥉3-мактаб

Олот тумани
🥇33-мактаб
🥈1-ИДУМ
🥉30-мактаб

Пешкў тумани
🥇2-мактаб
🥈36-мактаб
🥉1-ИДУМ

Ромитан тумани
🥇6-мактаб
🥈12-мактаб
🥉35-мактаб

Қоракўл тумани
🥇26-мактаб
🥈15-ИДУМ
🥉5-мактаб

Қоровулбозор тумани
🥇1-мактаб
🥈8-ИДУМ
🥉2-мактаб

Шофиркон тумани
🥇54-мактаб
🥈55-ИДУМ
🥉11-мактаб

Ғиждувон тумани
🥇6-мактаб
🥈29-мактаб
🥉60-ИДУМ

Танловнинг биринчи босқич ғолиб мактаблари:
🥇1-ўрин учун100 миллион сўм
🥈2-ўрин учун75 миллион сўм
🥉3-ўрин учун50 миллион сўм миқдоридаги пул маблағлари билан тақдирланади.

Айни кунларда, Президент соврини туман(шаҳар) ҳокимлари томонидан ғолиб мактабларга тантанали топширилмоқда, бундан ташқари ғолиб жамоа аъзо (ўқувчи ва ўқитувчи)лари ҳокимликнинг қўшимча пул маблағлари ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланмоқдалар.

Танловнинг иккинчи (вилоят) босқичи Жорий йилнинг 18 май куни ўтказилади. Танловда биринчи босқичда 1-ўрин олган мактаб жамоалари иштирок этадилар.

🥇1-ўрин учун — 250 миллион сўм,
🥈2-ўрин учун — 200 миллион сўм,
🥉3-ўрин учун — 150 миллион сўм миқдоридаги пул маблағлари билан тақдирланади.

Ғолиб жамоаларни табриклайман!

@Baxtiyor_Tuyev

Каналга қўшилиш | Савол юбориш | Гуруҳга қўшилиш
#эътироф

✳️БУХОРОЛИК ЎҚУВЧИЛАР ЯНА ҒОЛИБЛАР САФИДА

🔹Япониянинг Чибо шаҳрида бўлиб ўттган 64-Халқаро математика олимпиадасида 112 мамлакат терма жамоаси сафида 614 нафар ўқувчи иштирок этди.

🔹Қувонарлиси, ушбу олимпиадада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган терма жамоа аъзолари сафида 2 нафар бухоролик ўқувчилар ҳам бор.

🔹Жумладан, Қоракўл туман ихтисослаштирилган мактаб интернати ўқувчиси Анваржон Раҳматов ва Пешку туманидаги 18-мактаб ўқувчиси Анварбек Садуллоев олимпиадада муваффақиятли қатнашиб, якунда бронза медалинии қўлга киритишди.

Ушбу ўқувчиларимизнинг ота-оналари ва устозларига самимий миннатдорчилик билдириб, ютуқлари бардавом бўлишини тилаб қоламиз.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#эътироф

55 та янги шаҳар ЮНЕСКОнинг ижодий шаҳарлар тармоғига қўшилди

Бутунжаҳон шаҳарлар кунида 55 та шаҳар ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле томонидан тайинланган ЮНЕСКО ижодий шаҳарлар тармоғига (УCCН) қўшилади.

Янги шаҳарлар ривожланиш стратегияларининг бир қисми сифатида маданият ва ижодкорликни қамраб олишга бўлган қатъий содиқликлари ва одамларга йўналтирилган шаҳарсозликнинг инновацион усулларини намойиш этишлари учун тан олинган.

Сўнгги қўшимчалар билан тармоқ ҳозирда юздан ортиқ мамлакатнинг 350 та шаҳарларини қамраб олган бўлиб, улар етти ижодий соҳани ифодалайди: ҳунармандчилик ва халқ амалий санъати, дизайн, кино, гастрономия, адабиёт, медиа санъат ва мусиқа.

Унга кўра, Бухоро “Ижодкорлик шаҳарлари тармоғида” - Bukhara – Crafts and Folk Art (ҳунар ва халқ санъати шаҳри) деб эътироф этилди.

https://www.unesco.org/en/articles/55-new-cities-join-unesco-creative-cities-network-world-cities-day
#эътироф

Жиззах шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон давлат филармонияси ҳудудий бўлинмалари жамоалари ўртасида бўлиб ўтган республика кўрик-танлови ғолиблари аниқланди.

Учинчи марта ўтказилаётган кўрик-танловда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар филармониялари ҳудудий бўлимлари ижодий жамоалари иштирок этишди.

Кўрик-танловда алоҳида эътироф этилган жамоалар турли номинациялар билан тақдирланди. Хусусан, Бухоро вилояти жамоаси “Энг яхши оммавий рақс ижро этган жамоа” номинациясига сазовор бўлди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эътироф

❇️Mеҳнатидан қадр топаётган фидойи устоз

🔹Вобкент туманидаги 10-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Шоира Зайниева 25 йилдирки, ўқувчиларга инглиз тили фанидан сабоқ бериб келмоқда.

🔹Унинг юксак маҳорат ва илғор тажриба уйғунлигидаги сабоқларини олаётган ўқувчилари 2014 йилдан буён фан олимпиадаларининг вилоят ҳамда республика танловларида ғолибликни қўлга киритиб келишмоқда.

🔹Тиниб-тинчимас, изланувчан муаллиманинг ўзи ҳам вилоят танловлари ғолиби, халқаро семинар-тренингларнинг фаол иштирокчиси, тил билиш даражасини белгиловчи халқаро сертификат соҳиби.

🔹Ўтган ўқув йилида у вазир жамғармаси устамаси учун ўтказилган танловда ҳам ғолиблар сафидан ўрин олди. Айни пайтда муаллиманинг маоши 1000 АҚШ долларини ташкил этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#эътироф

Куни кеча Ўзбекистон Анжуманлар саройида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Йил аёли” ҳамда “Гендер тенглик фаоли” миллий танловларининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

“Гендер тенглик фаоли” миллий танловининг туман (шаҳар) босқичларида жами 1 073 та идора, ташкилот ва муассасалар белгиланган номинациялар бўйича иштирок этди.

Республика босқичида 7 та номинация бўйича ғолиблар тақдирланди.

Қувонарлиси, танловнинг "ГЕНДЕР ТЕНГЛИК ТАЪМИНЛАШДА ЭНГ ФАОЛ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ” номинацияси бўйича Олот тумани ҳокимлиги 1-ўринни эгаллади.

Олот туман ҳокимлиги жамоасини ушбу юксак эътироф билан муборакбод этамиз.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#эътироф

⚡️⚡️Бухоро давлат университети ректори Обиджон Хамидов "Туризм фидойиси" кўкрак нишони билан тақдирланди

БухДУ ректори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Обиджон Хамидов 2023 йилдаги туризмни ривожлантириш бўйича қўшган самарали ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан “Туризм фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#эътироф

Зоминда ўтказилаётган II Халқаро мақом санъати анжумани доирасида “Мақом санъатининг назарий ва амалий асослари: муаммо ва ечимлар” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Конференция якунида юртимизда мақом санъати ривожига муносиб ҳисса  қўшиб келаётган, уни кенг тарғиб қилиш, кўплаб шогирдлар етиштириш ишларидаги жонбозлиги учун бир гуруҳ соҳа фидойилари Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигининг "Маданият ва санъат фидокори" кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Улар орасида бухоликлар ҳам бор.

Жумладан, Бухоро вилояти намунали мақом ансамбли раҳбари Обид Темиров ҳамда Абдурауф Фитрат номидаги ихтисослаштирилган мақом мактаби ўқитувчиси Рамзиддин Эргашев ана шундай эътирофга сазовор бўлди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Эътироф

⚡️Халқаро математика мусобақасида ўзбекистонлик ўқувчилар 18 та медални қўлга киритди. Шундан 5 таси Қоракўл тумани ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари ҳиссасига тўғри келди


26 - 31 июль кунлари Ҳиндистонда бўлиб ўтган 30 та давлатдан 576 нафар иқтидорли ўқувчилар иштирок этган Халқаро математика мусобақасида бухоролик ўқувчилар томонидан🥈1 та кумуш,🥉4 та бронза медаллари қўлга киритилди.

🥈Бахтиёр Остонов - Қоракўл тумани ИМИ, 7-синф ўқувчиси;
🥉Меҳмонбек Амонов - Қоракўл тумани ИМИ, 8-синф ўқувчиси;
🥉Муҳаммадали Расулов - Қоракўл тумани ИМИ, 8-синф ўқувчиси;
🥉Аббос Сатторов - Қоракўл тумани ИМИ, 7-синф ўқувчиси;
🥉Муҳаммадшоҳ Мардонов - Қоракўл тумани ИМИ, 6-синф ўқувчиси;

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Эътироф
❇️Бухоролик ўқувчи республика танлови ғолиби бўлди

🔹Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика “Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан "Аждодларим мероси" кўрик-танлови эълон қилинган эди. Ушбу танловда бухоролик ўқувчилар ҳам фаол иштирок этиб, қувонарли натижаларни қайд этдилар.

🔹Фахр билан айтиш жоизки, кўрик-танловнинг республика босқичида вилоятимиз шарафини ҳимоя қилган Ғиждувон туман "Баркамол авлод" болалар мактаби "Кулолчилик" тўгараги аъзоси Дурдона Нарзуллаева "Кулолчилик" йўналиши бўйича иштирок этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

⚡️Ғолиблик муборак!


Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Эътироф

⚡️Дилноза энг иқтидорлилар қаторида

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш Зиё Форум фонди билан ҳамкорликда ташкил этилган "Ziyolilar.maktab" лойиҳасида ғолиб бўлган мамлакатимиздаги 100 нафар энг фаол, ташаббускор ва иқтидорли ўқувчилар қаторида Жондор туманидаги 33-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Дилноза Тўймуродова ҳам бор.

Кимё ва биология фанлари йўналишида фан олимпиадаларининг туман ҳамда вилоят босқичлари ғолибаси бўлган Дилноза айни пайтда Халқаро фан олимпиадаларида иштирок этиб, юқори натижаларни қўлга киритиш мақсадида астойдил изланмоқда.

Унинг келажакдаги мақсади кучли шифокор бўлиб, инсон саломатлигига жиддий хавф туғдираётган онкологик касалликлар устида изланишлар олиб бориб, шу дард билан оғриган беморлар дардига даво топишдир.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#эътироф

⚡️Туркиянинг “VATAN” газетасида Бухоро вилояти мусиқали драма театрида саналаштирилган асар ҳақида мақола эълон қилинди


🎭Жорий йилнинг июнь ойида давлат буюртмасига кўра Бухоро вилояти мусиқали драма театри ижодий жамоаси билан ҳамкорликда туркиялик машҳур ёзувчи Tuncer Cücenoğlu асари асосида режиссёр Kemal Basar томонидан “Вертолёт” комедия спектакли саҳналаштирилган ва 10 июлда ушбу спектаклнинг премьераси бўлиб ўтган эди.

Бугун, 8 сентябрь куни Туркиянинг “VATAN” газетасида режиссёр Kemal Basar Бухорода саҳналаштирилган спектакль ҳамда Бухоро ҳақидаги таасуротлари келтирилган мақолани эълон қилди.

Мақолада Бухоронинг бой тарихи, унинг санъати ва маданияти, меҳмондўстлиги ҳақида ҳам баён қилинган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Бухоро вилоят мусиқали драма театрида 2 та асар хорижлик режиссёрлар томонидан саҳналаштирилган. Халқаро тажрибани вилоят театрида жорий этиш ишлари давом эттирилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Бокс
#эътироф

Хабарингиз бор, Бирлашган Араб Амирлигининг Алъ-Айн шаҳрида жорий йил 27 август 10 сентябрь кунлари давомида бокс бўйича кичик ўсмир қизлар, кичик ўсмирлар, ўсмирлар ва ўсмир қизлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида юртимиз спортчилари юқори натижаларни қайд этишди. Улар орасида 7 нафар бухоролик чарм қўлқоп усталари ҳам бор.

Хусусан, Мафтуна Янгиева(-75 кг), Элёр Рустамов,(-48 кг), Беҳруз Қурбонов(-52 кг), Жаҳонгир Зайниддинов (-57 кг), Ислом Салихов(+80 кг)лар олтин медални қўлга киритган бўлса, Муҳаммадали Истамов(-43 кг), Диёрбек Муродуллоев (-70 кг)лар кумуш медалга эга чиққан эди.

Бугун, 13 сентябрь куни Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтида Осиё чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ва уларнинг мураббийларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда Спорт вазири ўринбосари Шахрилло Махмудов, вилоят ҳокими ўринбосари Мирали Хамраев, Бокс федерацияси вилоят бўлими раҳбари Нодир Ҳамдамов, спортчилар, муроаббийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари ва ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар сўнгги йилларда юртимизда спорт соҳасида улкан ютуқлар қайд этилаётганини таъкидлаб, бунда бухоролик спортчи ва мураббийларнинг ҳам ҳиссаси катта эканини айтишди. Хусусан, Париж шаҳрида ўтказилган олимпия ва паралимпия ўйинларида вилоятимиз спортчиларининг кўрсатган натижалари ёдга олинди.

Шундан сўнг ғолиб ва совриндорлар ҳамда уларнинг мураббийлари, қолаверса, Осиё ва жахон ареналарида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган қатор турнирлар ғолиби Одилжон Аслонов 10 млн сўмдан пул мукофотлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, Қозоғистон давлатида бўлиб ўтган IBA чемпионлар оқшомида 71 кг вазн тоифаси IBA Осиё камари соҳибига айланган Саиджамшид Жафаровга “Cobalt” автомашинаси, унинг мураббийси Ҳамза Авезов 30 млн сўм пул мукофоти тантанали топширилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Эътироф

🇺🇿🏅Музаффар Раджабов “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди


Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирининг тегшли буйруғига асосан, Ўзбекистон яккакураш оламининг ёрқин вакилларидан бири, 93 кг вазн тоифасида WTKF чемпиони, кўплаб яккакураш турларида кўп карра Ўзбекистон, Осиё ва жаҳон чемпиони, халқаро турнирларнинг бир неча карра ғолиби, Бухородаги “Амир Темур” клуби ҳамда ATF Championship промоушени асосчиси Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси вице-президенти, Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси вице-президенти, Ўзбекистон ММА ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон қўл жанги федерацияси Бухоро вилоят бўлимининг раиси Раджабов Музаффар Муродович “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов мукофотни топшираркан, Музаффар Раджабовнинг вилоятда жисмоний тарбия ва спортни янги босқичга олиб чиқишдаги хизматларини алоҳида эътироф этиб, истеъдодли спортчиларни тарбиялаш ва аҳоли орасида спортни оммалаштириш борасида қилинадиган ишларда унга омад тилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube