BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.1K subscribers
75.9K photos
10.9K videos
20 files
39K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_тумани

Жорий йилда эрта баҳорда Бухоро туманида яхши ниятлар билан 7 минг 770 гектар майдонга чигит қадалган эди. Айни кунларда ҳудудда 30 минг тонналик “оқ олтин” хирмонини бунёд этиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Бугун, 14 октябрь куни вилоят ҳокими Ботир Зарипов “Деҳча” маҳалласидаги “Ҳайдар Аҳмад”, “Работиқалмоқ” маҳалласидаги “Даврон Давлат”, шунингдек, “Маданият Муҳаммад Исмат” фермер хўжалиги пахта майдонларида бўлиб, йиғим-терим ишларининг боришини кўздан кечирди. Теримчилар билан мулоқот қилди. Илғорларга совғалар топширди. Уларга миннатдорчилик билдириб, ишларига унум ва барака тилади.

Кластер ва фермер хўжалиги раҳбарларига терим суръатини янада ошириш, терим ишлари олиб борилаётган ҳар бир дала майдони бошида озиқ-овқат, ичимлик суви ва иссиқ чой ташкил қилиш, терим пулларини кундалик тўланишини таъминлаш, қўшимча рағбатлантириш юзасидан тавсия ва топшириқлар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Бухоро_тумани

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ 408-сонли қарори асосида Галаосиё деҳқон бозорига туташ МЗ7 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши автомобиль йўлининг 258,5 км қисмида ҳам пиёдалар ер ости ўтиш йўли қурилмоқда.

"Фаровон йўл сервис" МЧЖ томонидан амалга оширилаётган қурилиш ишлари жорий йил июнь ойида бошланган.

Лойиҳага кўра ер ости ўтиш йўлининг узунлиги 40,5 метр, эни 4 метр, бўйича 2,10 метрни ташкил этади.

Вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосари, соҳа мутасаддилари мазкур объектда бўлиб, қурилиш ишларини кўздан кечиришди. Ўрганишлар жараёнида автобекатлар ҳам эътибордан четда қолмади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#янги_йил
#янги_иншоотлар
#Бухоро_тумани

Кейинги пайтда Бухоро тумани маркази, Галаосиё шаҳарчасидан ўтган асосий йўл, яъни М-37 русумли автомагистралида автомашина ва техникалар ҳаракатидан тирбандлик тез-тез кўзга ташланар, бу ҳол нафақат транспорт ҳайдовчилари, балки шу йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган пиёдалар учун ҳам катта ташвишга айланаётгани кўпчиликка маълум. Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ 408-сонли қарори асосида Галаосиё деҳқон бозорига туташ М-З7 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобиль йўлининг 258,5 км қисмида жорий йил июнь ойида пиёдалар ер ости ўтиш йўли қурилиши бошланган эди.

Бугун, 26 декабрь куни умумий қиймати 9,1 миллиард сўмдан иборат иншоот қурилиши якунланиб, фойдаланишга топширилди. Бу ўз навбатида аҳолига ўзига хос байрам туҳфаси бўлди. Зеро, бу иншоот йўлдаги тирбандликни камайтиришда, автомобиллар ёқилғиси сарфини камайтиришда, энг муҳими, пиёдалар хавфсизлигини таъминлашда қўл келади.

Ерости ўтиш йўлининг узунлиги 40 метр, эни 4 метр ва баландлиги 2,5 метрдан иборат. Иншоотни лойиҳалартириш ва рўёбга чиқаришда буюртмачи ташкилот “Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” давлат унитар корхонаси ҳамда бош пудратчи “Фаровон йўл сервис” МЧЖ жамоаси алоҳида жонбозлиги бор. Муҳими, тирбанд йўл муаммоси шу тахлид ҳал қилинаётганидан аҳоли мамнун ва хотиржам.

Ер ости пиёдалар ўтиш йўлининг фойдаланишга топширилиши катта тантанага айланди. Тадбирда вилоят ҳамда шаҳар ва туман мутасаддилари, йўл қурилишига дахлдор идора ва ташкилотлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

— Ҳар куни шу йўлдан ишга ўтиб-қайтамиз, болаларимиз мактаб, боғчасига қатнайди, аммо кейинги бир неча ойда йўлдан ўтиш ниҳоятда қийинлашди. Ҳушёр ва эҳтиёткор бўлмаган одам йўл-транспорт ҳодисасига учрамаслигига ҳеч қандай кафолат йўқ эди. Ниҳоят, бу ерда пиёдалар ерости йўли қуриб битказилгани кўнглимизга хотиржамлик бағишлади десак, муболаға эмас, — дейишди маҳаллий йўловчилардан Мубина Сафоева ҳамда Руқия Амоновалар. — Шаҳарга кираверишда “Карвон” буюм бозорида, ундан сўнг Работак аҳоли пунктида замонавий услубда худди шундай ерости ўтиш йўли барпо қилинганини кўриб, роса ҳавас қилдик. Ана энди бизда ҳам шундай кўркам ер ости туннели қуриб ишга туширилгани айни муддао бўлди. Муҳими, катта йўлни кесиб ўтишда чўчимаймиз ва ортиқча қийналмаймиз.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳарбий_ватанпарварлик
#Бухоро_тумани

Бухоро туманида “Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз!” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик ёшлар фестивали ўтказилди.

Тадбир Бухоро тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимлари, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда “Ватанпарвар” ташкилоти туман ўқув техника спорт клуби ва ҳудуддаги ҳарбий қисм ҳамкорлигида ташкил этилди.

Фестивал “Соғлом ҳаёт йўлида 5000 қадам” шиори остида оммавий юриш марафони билан бошланди. Қатнашчилар туман ҳокимлиги биноси олдидан туман марказий ўйингоҳигача бўлган масофани босиб ўтишди.

Шундан сўнг Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни амалга ошириш мақсадида “Беш ташаббус – беш имконият!” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.

Тадбирга келган аҳоли, ёшлар ҳарбий қисм томонидан ташкил этилган ҳарбий техникалар, қурол-аслаҳа, спорт-транспорт воситалари кўргазмалари ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг қўл жангги каби машқларидан баҳраманд бўлишди.

Ҳарбий оркестр, туман маданият бўлимининг хушовоз хонандалари ижросидаги концерт дастури йиғилганларни беҳад хурсанд этди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_тумани

Айни пайтда вилоят ҳокими Ботир Зарипов қишлоқ хўжалиги соҳаси ва ободонлаштириш борасида амалга оширилаётган ишларнинг боришини кўздан кечириш, бу борада муҳим вазифаларни белгилаш мақсадида ўрганиш олиб бормоқда.

Дастлабки ўрганишлар Бухоро тумани "Шергирон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кечди. Хусусан, бу ердаги токзорлар, экилмаган ер майдонлари кўздан кечирилди.

-Шунча вазифалар берилди, шароитлар яратилди, лекин самара шунга яраша бўлмаяпти. Масъуллар қачон уйғонади, -деди Ботир Зарипов.

Вилоят раҳбари йўл бўйларини ободонлаштириш, экин майдонларини бегона ўтлардан тозалаш юзасидан масъулларга қатъий топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#хотира #абадий #қадр #муқаддас
#Бухоро_тумани

Бугунги дориломон кунларга етишимизда юртимизнинг содиқ фарзанди сифатида баҳолиқудрат ҳисса қўшганлардан яна бири Файзулло бобо Ҳожиев ҳам нафақат ўзи истиқомат қилаётган Арабхона қишлоғида, балки вилоят, қолаверса, мамлакатимизнинг табаррук ёшдаги отахонларидан. Бу инсон эндигина йигирма ёшга кирганида Иккинчи жаҳон урушига йўл олган. Аёвсиз жангларда уч бор яраланган. 1945 йилда она-юртга қайтиб, халқимиз фаровонлиги йўлида меҳнат қилган. Беш ўғил, беш қизнинг падари бузруквори саналган Файзулло ота “Жасорат” медали билан тақдирланган.

Вилоят раҳбари ва маъмурий секторлар масъуллари, жамоатчилик вакиллари Файзулло бобо Ҳожиев хонадонида бўлиб, табаррук 102 ёшни қаршилаётган отахон ҳолидан хабар олдилар. Файзулло отага мамлакатимиз Президентининг самимимй сўзлари битилган табриги ўқиб эшиттирилиб, 20 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти, эсдалик совғалари улашилди. Шунингдек, отахон вилоят ҳокимлиги, тегишли ташкилотлар томонидан ҳам алоҳида рағбатлантирилди.

Вилоят ҳокими билан дилдан суҳбатлашган отахон дуога қўл очиб, юртимизга тинчлик, Президентимизга узоқ умр, халқимизга фаровонлик ва бахт-саодат, соғлик-омонлик тилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_тумани

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳудудларда давом этаётган ғалла ўримининг бориши билан яқиндан танишиш мақсадида Бухоро туманидаги "Қавола Маҳмуд" ҳудуди "Эркин Юсуф" фермер хўжалигида бўлди. Юсуф Мирзаев раҳбарлик қилаётган хўжалик вакиллари жорий йилги мавсумда 30 гектар майдонда сара "Алексеевич" навли ғалла етиштирган. Агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши ҳисобига гектаридан 80 центнер ҳосил олишга эришилмоқда.

Ботир Зарипов ўрим жараёнини кўздан кечириб, комбайн ҳайдовчиси билан мулоқот қилди. Унга совғалар топширди.

Шунингдек, вилоят раҳбари "Боғи Калон" ҳудудиди "Бафо Қурбон" фермер хўжалиги далаларида ҳам бўлди. Акбар Турдиев раҳбарлигидаги хўжалик 18 гектар майдонда "Алексеевич" навли ғалла парваришлар ҳозирда 65 центнер ҳосил оляпти. Ботир Зарипов ўрим жараёнини жадаллаштириш, механизаторлар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш бўйича масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_тумани

Ботир Зарипов “Бухара Варнет” Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонасида ҳам бўлди.

Таъкидлаш лозимки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2019 йилда бу ерга келганида иш энди бошланган эди. Ҳозирги кунда у замонавий агросаноат мажмуасига айланмоқда.

Аввал бу ерда фақат иссиқхона бўлган бўлса, эндиликда унинг ёнида ўқув маркази, лаборатория ҳамда иссиқхоналар учун конструкциялар ишлаб чиқарувчи корхона ташкил этилган. Яъни, замонавий иссиқхоналар учун нимаики керак бўлса, шу ерда тайёрланади.

Қолаверса, бу ерда ҳозирда сайёҳлар учун ҳам хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган. Аниқроғи, замонавий ботаника боғи ҳозирда меҳмонлар билан гавжум.

Ботир Зарипов хорижий корхона таъсисчиси ва бош директори Хуршит Иляс билан янги лойиҳалар хусусида суҳбатлашди. Шунга кўра, истиқболдаги режалар белгиланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#пахтачилик
#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_тумани

Мутахассисларнинг фикрига кўра, июль-пахтачиликда ҳосил тақдирини ҳал қилувчи ой ҳисобланади. Айниқса, бу даврда чилпиш муҳим агротехник тадбирлар сирасига киради. Бугунги кунда ғўза майдонларида чилпиш тадбирини ўз муддатида ва сифатли ўтказиш орқали ғўзанинг ўсиши ва ривожланиши ҳамда ҳосил туплашини янада тезлаштириш мумкин.

Ғўзани чилпиш ишлари мақбул муддатларда ўтказилганда ҳосил элементлари тўкилишининг олди олинади, гул ва кўсаклар сони ошади, зараркунанда ва ҳашаротларнинг салбий таъсири камаяди, кўсакларнинг пишиши 5-10 кунга тезлашади, ҳосилдорлик гектаридан 5-6 центнергача ошади.

Бухоро туманидаги “Файзулло Ҳамро” фермер хўжалиги раҳбари, тажрибали деҳқон Ҳалим Ҳамроев деҳқончиликнинг айни шу нозик жиҳатларини пухта ўзлаштирган ва мавсумда фаол қўллаб келмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов секторлар раҳбарлари, тегишли ҳоким ўринбосарлари ва бошқа масъуллар иштирокида мазкур хўжалик пахта майдонларида бўлди. Мазкур фермер хўжалиги фаолияти мисолида вилоятдаги барча фермер хўжаликларида чилпиш ишларини қисқа фурсатда якунлаш, пахтани шарбат усулида суғориш, дала четларидан самарали фойдаланиш масалалари кенг муҳокама қилинди. Бу борада зарур вазифалар белгиланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Бухоро_тумани

Бухоро фахрий ҳунармандлари” МЧЖга қарашли маиший хизмат уйи фойдаланишга топширилди

Бухорода ҳам хизматлар соҳасининг иқтисодиётдаги улушини кўпайтириш, жойларда мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш, турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш, энг муҳими, ушбу тизимни муҳим “драйвер”га айлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бинобарин, хизмат кўрсатиш йўналишида ортиб бораётган эҳтиёжлар соҳага янгиликлар киритишни ва шу орқали аҳолига қулайлик яратишни тақозо этмоқда.

Галаосиё шаҳри марказида “Бухоро фахрий ҳунармандлари” МЧЖга қарашли маиший хизмат уйининг қайта таъмирдан чиқарилиши ҳам ана шундай саъй-ҳаракатларнинг амалий тасдиғидир.

Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги арафасида мазкур бинонинг фойдаланишга топширилиши эса ҳудуд аҳолисига чинакам байрам туҳфаси бўлди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида хизмат кўрсатиш соҳасининг ҳам ўз ўрни борлигини, юртимизда яратилган имкониятлар ва ҳар томонлама қўллаб-қувватланишлар янги бизнес лойиҳаларга кенг йўл очаётганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, ушбу замонавий ва кўркам кўринишда қайта бунёд этилган маскан маҳалла аҳлини оғирини енгил қилиш ва аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишда муҳим эканини эътироф этиб, марказни қуришда жонбозлик кўрсатган тадбиркор Шерзод Нарзуллаевга миннатдорлик билдирди.

Мазкур марказда эркаклар ва аёллар сартарошхонаси, тикув цехи, миллий ширинликлар, савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчалари сингари 10 дан ортиқ хизмат турлари ташкил этилган.

Лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 майдаги “Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан тадбиркорга 400 млн сўм имтиёзли банк кредити ажратиб берилди. Натижада 10 та янги иш ўрни яратилди. Эндиликда марказда 50 нафар фуқаро доимий иш билан банд.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_тумани

Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари ва мутахассислари ҳамроҳлигида Бухоро тумани “Кўчкўмар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Файзулло Ҳамро” фермер хўжалигига қарашли пахта майдонларида бўлиб, ғўза парвариши, хусусан, дефолиация ишларига тайёрлаш ишлари билан танишди.

Маълумки, ғўза дефолиациясини ўтказишдан мақсад етиштирилган пахта ҳосилини кузнинг ёғинли-сочинли кунларига қолдирмай, тез ва сифатли йиғиб олишдан иборат. Мазкур агротехник тадбир кузда экиладиган дон экинларининг ўз муддатида ва тўлиқ униб чиқишига ҳам замин яратади.

Бухоро туманида пахтачиликда бу йил 7 минг 800 гектар майдонда деҳқончилик қилинмоқда. Шундан дастлабки босқичда 5 минг гектарда дефолиация ишлари олиб борилади.

Вилоят раҳбари ғўзада асосий агротехник тадбирлардан бири бўлган дефолиация мавсумида вилоят бўйича қатнашиши белгиланган ОВХ пуркагичларнинг далада соз ҳолда ва тўхтовсиз ишлашини таъминлаш, уларнинг иш унумдорлиги ошириш, дефолиантлар захирасини яратиш, дефолиация тадбирларини қисқа муддатда якунлаш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Бухоро_тумани

Бухоро туманида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Бухоро туман ҳокимлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими ташаббуси билан тумани маданият уйида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди. Тадбирда битирувчилар, хотин-қизлар, пробация рўйхатидаги ва иш билан банд бўлмаган фуқаролар иштирок этди. Унда 30 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар ўзларининг 700 дан ортиқ бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) билан қатнашдилар.

Жараён давомида иш сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг 17 нафари (битирувчилар) доимий иш ўринларига ишга жойлаштириш учун йўлланмалар берилиб, 12 нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролар қисқа муддатли касб-ҳунар курсларига юборилди.

Шунингдек, ярмаркада иштирок этган фуқаролардан 20 нафарига ишга жойлашишга оид ва меҳнат қонунчилиги бўйича тегишли тушунчалар ва маслаҳатлар берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Бухоро_тумани

Арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси халқ хизматида


Мустақиллик байрами муносабати билан вилоятимизнинг барча ҳудудларида арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилмоқда.

Ушбу савдо ярмаркаларида кундалик зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари аҳолига мақбул нархларда сотувга қўйилган. Расталар ҳар куни янги ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, салқин ичимликлар, гўшт, гуруч, умуман олганда, байрам дастурхони учун энг керакли ноз-неъматлар билан тўлдирилмоқда.

Жумладан, Бухоро тумани "Галаосиё деҳқон бозори"да ташкил қилинган ярмаркада ҳам аҳоли учун зарур бўлган мева-сабзавот, мол, қўй ва товуқ гўштлари, балиқ, тухум, шакар, гуруч, картошка, пиёз, қандолат каби озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда ўқув қуроллари арзон нархларда сотилиши таъминланмоқда.

Шунингдек, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида бундай ярмаркалар маҳаллаларда ҳам ташкил этилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_тумани

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов секторлар раҳбарлари, тегишли вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, қишлоқ хўжалигига дахлдор мутасаддилар ҳамроҳлигида Бухоро туманида пахта йиғим-терим ишларининг бориши билан танишди.

Жорий йилда туман пахтакорлар 800 гектар майдондан 31 минг тонна юқори сифатли ҳосил олишни кўзлашган.

Вилоят ҳокими "Кўчкўмар", "Қавола Маҳмуд", "Боғикалон" ҳудудларидаги фермер хўжаликларида пахта йиғим-терим ишларининг ташкил этилишини кўздан кечирди.

Мутасаддиларга йиғим-терим ишларини жадаллаштириш, теримчилар учун даланинг ўзида шароит яратиш ҳамда терим пулларини кунлик тарқатишни йўлга қўйиш вазифалари топширилди.

Ўрганишлар давом этмоқда.

Buxoro.uz
| Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_тумани

Бугун, 16 октябрь куни вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳудудларда қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, пахта йиғим-теримининг бориши билан яқиндан танишиш, бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш мақсадида назорат тартибидаги ўрганишларни олиб бормоқда. Вилоят секторлари раҳбарлари, қишлоқ хўжалигига алоқадор корхона ва бошқармалар масъуллари, "маҳалла еттилиги" мутасаддилари иштирокидаги ўрганишнинг дастлабки манзили Бухоро тумани бўлди.

Бу йилги деҳқончилик мавсумида Бухоро туманида бевосита пахтачиликда банд бўлган 268 та фермер хўжалиги тасарруфидаги 7 минг 800 гектар майдонда маҳаллий иқлимга мос истиқболли пахта навлари экиб, парваришланди. Шартномага кўра, туманда бу йилги хирмон салмоғини 31 минг тоннага етказиш кўзда тутилган.

Ботир Зарипов “Қўшходим” ҳудудидаги "Самад Чаросхон" фермер хўжалиги пахтазорларида бўлди. Хўжалик вакиллари ҳисобида 73 гектар майдон бўлиб шундан 33 гектарида серҳосил "Порлоқ-4" нави парвариш қилинган. 147 тонна давлатга пахта топшириш режалаштирилган. Ҳозирги вақтда 100 нафарга яқин теримчилар пахта теришмоқда.

Ўрганишлар давомида Ботир Зарипов ҳосилни ёғин-сочинли кунларга қолдирмаслик, бунинг учун йиғим-терим ишларини жадаллаштириш кераклигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, терим суръатини ошириш, теримчилар учун далада иссиқ овқат, тоза ичимлик суви ташкил этиш, 2500 сўмдан терим пулларини ўз вақтида тўлаб бориш, алоҳида рағбатлантиришлар жорий қилиш, қолаверса, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш каби масалалар бўйича мутасаддиларга топшириқ берди. Шу ерда илғор теримчилар билан мулоқот қилиб, уларни рағбатлантирди.

Ўрганишлар “Қўшходим” ҳудудидаги "Адизобод Эркин Маҳмуд" фермер хўжалигида давом этди. Мазкур хўжалик жорий йилги пахта мавсумида 25 гектар ерда пахта етиштиришган. 75 тоннадан ошиқ хирмом яратиш режалаштирилган. Ботир Зарипов терим суръатини ошириш борасида қилиниши лозим бўлган ишларга алоҳида тўхталиб, туман секторлари раҳбарлари зиммасига муҳим вазифалар юклади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube