#онлайн_мулоқот
#муаммо_ва_ечим
Когон туманидаги “Golden Chicken Bukhara” МЧЖ парррандачилик соҳасида фаолият кўрсатади. Жавоҳир Насуллаев раҳбарлигидаги корхона 2021 йилда ташкил этилган ва асосан парранда гўшти маҳсулотлари экспорти билан шуғулланади. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида корхона томонидан 400 минг АҚШ долларига тенг маҳсулот экспорт қилинган.
— Асосий бозоримиз Тожикистонда. Фаолиятимизда қатор муаммоларимиз ҳам бор. Ҳозир 12 та инкубация келтириб ўрнатганмиз. Бироқ инкубацияларимиз бор-йўғи беш фоиз қууватда ишлаяпти. Натижада жўжа етиштириш қийин бўляпти. Шунга амалий ёрдам берсангиз. Агар корхонамиз тўла қувватда ишласа, экспортимиз тўрт бараварга ошади, қўшимча 20 та иш ўрни яратилади, - деди корхона раҳбари бугун вилоят ҳокими билан онлайн мулоқотда.
Ботир Зарипов масалани тегишли масъуллар иштирокида батафсил муҳокама қилди. Маълум бўлишича, агар давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар экспорти, импорти ва транзити учун рухсатнома ҳамда ветеринария сертификати олинса, муаммо ўз ечимини топади. Аниқроғи, мазкур сертификат орқали сифатли тухум олиш ва паррандда гўшти маҳсулотларини экспорт қилишга йўл очилади.
Муаммо шу ернинг ўзида ҳал этилди ва тадбиркорга сертификат олиб берилди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube