BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.8K subscribers
76.4K photos
10.9K videos
22 files
39.1K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#raqamlashtirish
#QQS

Бухорода ҚҚС тўловчилар сони 12 мингдан ошди

2023 йил 1 апрель ҳолатига ҚҚС тўловчилар сони 12 мингдан ошди. Бу ўтган йил мос даврига нисбатан 13,6 %га кўп.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#QQS

Вилоят солиқ бошқармасида вилоятда фаолият юритаётган экспортёр корхона вакиллари иштирокида семинар ўтказилди.

Тадбирда “Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими қўлланилишини соддалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони билан импорт товарларни божхона ҳудудида қайта ишлашда қатор имтиёз ва преференциялар жорий этилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Семинарда товарларни қайта ишлаш операцияларининг афзалликлари, товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш режимига жойлаштириш тартиблари ва бунда нол даражали ставканинг қўлланилиши экспортни қўллаб-қувватлаш учун яратилган бошқа қулай шарт-шароитлар тўғрисида батафсил тушунтиришлар бериб ўтилди.

Қайта ишлаш натижасида олинган маҳсулотлар экспорт қилинганда, қайта ишлаш операциясида фойдаланилган товар (хизмат)лар бўйича тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш ҳамда ҳосил бўлган ҚҚС салбий фарқ суммаларини қоплаш юзасидан қонунчилик меъёрлари тушунтирилди.

Семинарда солиқ тўловчиларни қизиқтирган барча саволларига мутахассислар томонидан жавоблар қайтарилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube