#Hududlar_hayoti
#Qoraköl_tumani
Ўрганишларнинг кейинги манзили Қоракўл тумани бўлди. Туманнинг "Саёт" ҳудудидаги Шавкат Ишонов бошчилик қилаётган "Ойхон Бобохон" фермер хўжалигига қарашли 3 гектар ер майдонида токзор боғи барпо этилмоқда. Айни куз мавсуми давом этаётган шу кунларда бу ерда боғ қаторлари ораси ҳайдалиб, аҳолига етказилиши кутилаётган тўқсонбости экинлар парвариши учун гектарига 2 кг дан кашнич ва исмалоқ уруғларини сепиш ишлари жадал давом суръатларда этмоқда.
Боғбон билан мулоқотда боғдорчиликдаги келгуси режалар, кутилаётган натижалар хусусида гап борди. Мавсумда дарахт ораларидаги бўш турган ҳар қарич ердан унумли фойдаланиш, сабзавот экиш, дарахтларни оқлаб, шакл бериш хусусида топшириқлар берилди.
Ўрганишлар "Дўрман" ҳудудидаги "Шаҳзодбек Ўрин Жавоҳир" фермер хўжалигида давом этиб, шу кунларда фермер хўжалигига қарашли 6 гектар очиқ майдонга пиёзни кўчат усулида экиш ишлари қизғин олиб борилмоқда. Мазкур тажриба-синов йўналишда амалга оширилаётган ижобий ишлар билан мутасаддилар яқиндан танишишди.
— Бу майдонга экилган пиёзнинг ҳар гектаридан эрта баҳорда ўртача 150 тоннадан зиёд ҳосил олишни кўзлаяпмиз, — дейди фермер хўжалиги раҳбари. — Пиёз кўчат усулида етиштирилганда, уруғ 3-4 баробар кам сарфланади ҳамда ўтоқ ва ягана қилиш учун қўл меҳнати сарфи камаяди, бу билан маҳсулотнинг товарбоплиги ва харидоргирлиги юқори бўлади. Бунинг учун шу йил 12 август кунигача сепилган пиёз уруғини кўчат ҳолатида 2–4 барг чиқаргандан сўнг, томорқага ёки очиқ майдонга октябрь ойи охиридан ноябрь ойи ўртасигача кўчириб ўтқазиш ва парваришни давом эттириш мумкин.
Маълумот ўрнида, Қоракўл туманида жорий йил якунигача 3 минг 734 гектар майдонга “тўқсонбости” усулида сабзавот экинлари экиб етиштириш мақсад қилинган.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

#Yashil_makon
#Qoraköl_tumani
Мамлакатимиз Президентининг “Яшил макон” умумиллий лойиҳасига доир ташаббусига жавобан айни кунда вилоятимиз туманларидаги хўжаликлар экин ери четларида, жами 789 гектарда 3 миллион тупдан ошиқ тут, 308 гектарда 4 миллион тупдан ортиқ ток кўчати қуриш, 589 гектарда 3 миллион тупдан зиёд терак ва тол кўчати ўтқазиш ишлари давом эттирилмоқда.
Бу борада жумладан, Қоракўл туманининг Човли, Қораҳожи, Қораун, Маллаишайх, Сайёт, Зиёрат, Чандиробод, Қозон каби 13 та ҳудуди ва улардаги фермер хўжаликларида юқоридаги каби саъй-ҳаракат уюшқоқлик билан давом эттирилаётганини кўриш мумкин.
Маҳалла ва қишлоқларда 25 октябрдан расман бошланган кузги дарахт ўтқазиш мавсумида чекка туман марказидаги амфитеатр атрофидаги икки гектарга яқин майдонни обод қилиб, кўкаламзорлаштириш саъй-ҳаракатига киришилган.
Бугун бу ерда вилоят ва туман мутасаддилари, қишлоқ хўжалигига масъул корхона ва ташкилотлар, жамоатчилик ва ёшлар вакиллари иштирокида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасининг кузги кўчат экиш ишлари давом этди.