#сайёр_қабул
#инсон_қадри_учун
#Когон_шаҳри
Бухоро шаҳри Имом Бухорий маҳалла фуқаролар йиғини Мирзо Ғофур кўчаси 13-уйда яшовчи Шаҳноза Жабборова жорий йилда хорижда ишлаб қайтди. Бугун у вилоят ҳокимининг қабулида бўлиб, гўзаллик салони ташкил этиш истаги борлигини, шунга амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди. Мурожаат тегишли соҳа масъуллари иштирокида муҳокама қилиниб, ижобий ечим топилди. Шаҳноза Жабборовага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 майдаги 252-қарори билан тасдиқланган Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия гўзаллик салони жиҳозлари берилди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

#қишга_тайёргарлик
#Когон_шаҳри
Қоровулбозор кўчасида жойлашган РК-1қозонхонаси 1970 йилларда қурилган. У Қоровулбозор ва Аҳиллик кўчаларидаги 17 та кўп қаватли уйлар, Когон туман ва шаҳар ҳокимликлари, шаҳар ИИБ ва 14-мактабгача таълим ташкилотини қиш мавсумида иситиш тизими билан таъминлайди. Шу кунларда қозонхонада инвестиция дастури асосида қайта қуриш ишлари олиб борилмоқда. Умумий қиймати 24,3 млрд сўмлик лойиҳа 2024 йилда тўлиқ якунланиши кўзда тутилган.
Вилоят ҳокими Ботир Зарипов ушбу объектда бўлиб, қурилиш ишларининг боришини кўздан кечирди.
Вилоят раҳбарига объектнинг қуввати, лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ ишларнинг бориши тўғрисида ахборот берилди.
Шундан келиб чиқиб, Ботир Зарипов масъулларга белгиланган вазифаларни қисқа фурсатда амалга ошириш, ҳудудда қурилиши бораётган иншоотлардаги ишларни якунлаш, ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш, атрофни ободонлаштириш бўйича қатъий топшириқлар берди.

BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#қишга_тайёргарлик
#Когон_шаҳри
9-умумтаълим мактаби 1986 йилда қурилган. 3 та 3 қаватли бинодан иборат маскан 1076 ўринга эга бўлиб, ҳозирда 1847 нафар ўқувчи таълим-тарбия олиб келмоқда.
Мактабда ўтган йилларда опен бюджет лойиҳаси доирасида футбол майдони қурилди, касб-ҳунар ўрганиш хонаси таъмирланди ва жиҳозланди.
Ўрганиш ларнинг навбатдаги манзили айни шу мактаб бўлди. Ботир Зарипов аввало мактабнинг иситиш тизими ҳолати билан қизиқди. Маълум бўлишича, муассаса марказлашган иситиш тизимига уланган. Ўтган йилги аномал совуқда ҳам иссиқлик манбаи билан бир хилда таъминланган.
Вилоят раҳбари шунингдек, мактабдаги таълим-тарбия жараёнлари билан ҳам танишди. Ўқув ва касб-ҳунар ўрганиш хоналари, кутубхона ва ошхонада бўлди. Ўқувчи ва педагоглар билан мулоқот қилди.
Ўқув коэфқициентини тушириш бўйича қўшимча янги бино қуриш масалаларини муҳокама қилди. Мактаб раҳбариятидан ўқувчиларнинг олий таълимга кириш кўрсаткичлари, ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида сўради.
Мактаб атрофини ободонлаштириш, антисанитар ҳолатларни бартараф этиш каби масалалар юзасидан масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Шунингдек, мактаб ҳовлисига дарахт ўтқазилди.

Навбатдаги манзил-Когон шаҳар касалхонаси. Ботир Зарипов аввало, касалхона ҳудудини ободонлаштириш ишларига эътибор қаратди. Кузги дарахт экиш ишларининг бориши, амалга оширилган таъмирлаш ишларининг сифатига танқидий баҳо берди.
-Дарахт экиш Когон шаҳри учун ҳам жуда муҳим. Чунки ерлари шўрхок. Шу учун алоҳида ёндашув билан кўчат танлаш керак. Номигагина қилинган ишларнинг кимга кераги бор,-деди вилоят раҳбари.
Шунингдек, канализация қувурларининг тозаланишига етарли даражада эътибор қаратилмаганлиги, таъмирталаб бинолар ҳолати кескин танқид қилинди.
-Тўғри, айрим масалаларни ҳал қилиш учун катта маблағ керак. Лекин канализация қувурини тозалаш, сувоғи кўчган жойни енгил таъмирлаб қўйиш учун маблағ шарт эмаску. Раҳбар озгина жон куйдирса бўлди, -дея ҳолатга ўз муносабатини билдирди Ботир Зарипов.
Ўрганишлар жараёнида масканнинг қишга тайёргарлиги, қозонхоналарнинг шайлиги ҳолати кўздан кечирилди. Беморлар ва уларнинг яқинлари билан мулоқот қилинди. Касалхонадаги шарт-шароитлар ҳам ўрганилди.
Мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан вазифалар белгиланди.

Бухорои Шариф маҳалласида жойлашган 3-умумтаълим мактаби 1976 йилда қурилган. 1076 ўқувчи ўрнига эга муассасада ҳозирда 1000га яқин ўғил-қиз ўзбек ва рус тилларида таълим-тарбия олишмоқда.
Ботир Зарипов ушбу мактабда бўлиб, қишга тайёргарлик ҳолатини ўрганди. Шунингдек, таълим-тарбия жараёнлари билан танишди. Ўқув хоналарида бўлиб, ўқувчи ва педагоглар билан суҳбатлашди.
Мактаб психологи билан суҳбатда ўқувчиларнинг руҳиятида қандай ўзгариш бўлаётгани билан қизиқди.
Қолаверса, ўқувчиларнинг олий таълимга қамрови, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида сўради. Мактаб ҳовлисига дарахт кўчатлари экди.
Ўқувчиларнинг ота-оналари билан мулоқот қилиб, уларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганди.
Якунда мактабни реконструкция қилиш билан боғлиқ вазифалар белгиланди.

Ўрганишлар "Темирйўлчи" маҳалласида давом этди. Дастлаб вилоят раҳбари 10-ИДУМда бўлди. Мактабнинг 920 ўринли ўқув биноси 1937 йилда қурилган. Ўқувчилар сони кўпайгани ортидан 2018 йилда мактабга қўшимча 180 ўринли бино барпо этилган.
Ботир Зарипов дастлаб мактабда таълим сифатини ошириш бўйича қилинаётган ишлар, ўқувчилар қўлга киритаётган муваффақиятлар тақдимоти билан танишди.
Шундан сўнг мактабнинг қишга тайёргарлик ҳолати, қозонхоналарнинг шайлиги кўздан кечирилди. Камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Шу маҳалладаги 140 ўринли МТТ 1962 йилда бунёд этилган. Икки қаватли муассасада ҳозирда 173 нафар болажонлар тарбияланмоқда.
Ботир Зарипов муассасадаги шароитларни ҳам ўрганди. Қозонхоналар ҳолатини кўздан кечирди. Боғча маъмуриятидан муаммолар ҳақида сўради. Ёнғин хавфсизлиги бурчагининг носоз ҳолатдалиги бўйича эътирозларини билдирди.
Камчиликларни бартараф этиш юзасидан муддат белгиланди.

"Темирйўлчи" маҳалласидаги кўп қават уй-жойлар. Уйлар атрофи чиқиндилардан тозаланмаган. Тўрт-беш йиллар аввал бошланган қурилишлар якунига етказилмаган. Қурилишда шаҳарсозлик нормалари ва архитектура талабларига мос эмас. Мазкур манзилда бўлган Ботир Зарипов мутасаддиларга кескин эътирозларини билдирди.
-Маҳаллада еттилик дедик. Қани уларнинг ўрни? Нега бу ишлар ўз ҳолига ташлаб қўйилган? Қолган масъуллар нима иш билан машғул бугун, -деди вилоят раҳбари.
Шаҳар ҳокимлигида маҳалладаги бешлик вакиллари билан ўтказилган учрашувда мавжуд ҳолат муҳокама қилиниб, вазиятни ўнглаш юзасидан муҳим вазифалар белгиланди.

#танқиддан_сўнг
Хабар берганимиздек, кеча вилоят ҳокими Ботир Зарипов қишга тайёргарлик ишларининг боришини ўрганиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш мақсадида Когон шаҳрида бўлган эди. Ўрганишлар жараёнида вилоят раҳбари “Темирйўлчи” маҳалласидаги кўп қават уй-жойлар атрофи чиқиндилардан тозаланмаганлиги, тўрт-беш йиллар аввал бошланган қурилишлар якунига етказилмаганлиги, қурилишда шаҳарсозлик нормалари ва архитектура талабларига риоя этилмаганлиги боис мутасаддиларга кескин эътирозларини билдирганди.
Юқорида суратлар ҳудуд мутасаддилари танқиддан тўғри хулоса чиқарганини кўрсатяпти. Аён бўлишича, кўп қаватли уйлар атрофи супуриб-сидирилиб, чиқиндилардан тозаланмоқда.
Ўйлаймизки, ҳудуддаги мавжуд ноқонуний қурилмалар ҳам бартараф этилади, бошланган қурилишлар шаҳарсозлик нормалари ва архитектура талабларига мос ҳолда якунига етказилади.
Вилоят ҳокимининг ўрганишлари эса ҳудудларда давом этмоқда.

#ҳудудлар_ҳаёти
#Когон_шаҳри
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган хотин-қизлар муаммоларини “Аёллар дафтари”га киритиш орқали тизимли равишда ҳал этиш ва ижросини таъминлаш юзасидан Когон шаҳрида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, “Аёллар дафтари”нинг 4-босқич ишсиз хотин-қизлар тоифасига мансуб рўйхатга низом талаблари бўйича ҳозирда 1891 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд хотин-қизлар киритилган.
Бугун, 15 февраль куни Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши томонидан тасдиқланган рўйхатлар асосида ишсиз хотин-қизлар рўйхатига киритилган 60 нафар хотин-қизларга субсидия асосида замонавий тикув машиналари ҳамда хамир қоргичлар тантанали топширилди. Эндиликда опа-сингилларимиз ўз ишлаб чиқаришларини йўлга қўйиб, тадбиркорлик фаолиятларини бошлайдилар. Бу эса ўз навбатида оила бюджетига ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшишларини кафолатлайди.
— Тикувчиликка қизиққаним боис субсидия асосида тикув машинаси олиш мақсадида ариза топширган эдим, - дейди улардан бири. — Бугун мутасаддилар томонидан менга субсидия асосида тикув машинаси беришди. Энди тикувчилик билан шуғулланиб, қўни-қўшниларга, маҳалладошларимга турли кийимлар тикиб бераман. Оиламга фойдам тегади.

#ҳоким_ҳудудларда
#Когон_шаҳри
Бугунги қор-қировли кунларда анвойи гулларга кўзингиз тушса, дилингиз яйрайди. Бу манзара қалбларга хушкайфият олиб киради. Сиз тасвирда кўриб турган гуллар айни қишнинг совуқ кунларида етиштирилмоқда.
Когон шаҳар ободонлаштириш бошқармасига қарашли 3 гектар боғда ташкил қилинган ҳар бири 4 сотихдан иборат 4 та иссиқхонада 300 минг туп гул кўчатлари парваришланяпти.
Иссиқхонада кийикшохи, гулоб, қуёш, петун, бананза, салвия, қўқонгули, гирон, шафран, тайгиз, салвия каби 12 турдаги мавсумий гул кўчатлари етиштириляпти. Эрта баҳорда шаҳарнинг кўча ва хиёбонлари айнан шу гуллар билан безатилади.
Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов мазкур иссиқхоналарда бўлиб, гул етиштириш жараёнларини кўздан кечирди. Гул етиштирувчи ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан мулоқот қилди. Вилоятнинг барча ҳудудларида худди шундай гул етиштириш тажрибасини оммалаштириш юзасидан вазифалар белгиланди.

Бухоро вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан тақдим этилган техник хулоса асосида Когон шаҳридаги “Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасига қарашли “Локомотив” спорт ўйингоҳи трибунаси, шунингдек, мавжуд инфратузилма ҳозирги замон талабларига жавоб бермаслиги ва бошқа бино--иншоотлар зилзилабардошликка чидамсизлиги аниқланган. Шу сабабли, мавжуд биноларни демонтаж қилиб, унинг ўрнига замонавий лойиҳалар асосида 3,5 минг ўринга мўлжалланган 2 қаватли трибуна қурилиш ишлари бошланган эди.
Лойиҳада трибуна ост қисмида катталар ва ўсмирлар учун тринажёр заллари, бокс, кураш ва шунга спорт турларига мўлжалланган хоналар кўзда тутилган.
Бундан ташқари, бу ерда катталар ва болаларга мўлжалланган ёпиқ турдаги сув ҳавзаси ва кичик футбол майдончалари бунёд этилиши кўзда тутилган. Натижада ушбу мажмуада келажакда турли даражадаги спорт мусобақалари ва тадбирларни ўтказишга имкон яратилади.
Вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг навбатдаги ўрганишлари айни шу локацияда кечди. Вилоят раҳбари бу ерда амалга оширилган ишларни кўздан кечираркан, қурилиш ишлари ва таъминотдаги сусткашликлар учун мутасаддилар фаолиятига танқидий баҳо берди. Вазиятни ўнглаш, бошланган ишларни жадаллаштириш ва якунлаш бўйича муддат белгиланди.

Халқаро автомобиль йўли равонлаштирилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги “2023-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “А-380” русумли “Ғузор–Бухоро–Нукус–Бейнеу” автомобиль йўлининг Бухоро вилояти ҳудудидан ўтган 150 –228 километр оралиғидаги 78 км қисмини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган.
Лойиҳа бўйича ўтказилган халқаро тендер савдоларида қатнашган Хитой Халқ Республикасининг “CRBC ва СССС Third Highway Engineering Co. Ltd” қўшма корхонаси халқаро аҳамиятдаги йўл иншоотининг цемент-бетон қопламасини қуриш ишларига бош пудратчи этиб тайинланган. Объектнинг тупроқ кўтармаси ва асосларини қуриш ишларида маҳаллий пудратчилар қатнашмоқда.
Лойиҳанинг умумий қиймати 207,2 миллион АҚШ долларини ташкил қилади. Унинг 165,5 млн. АҚШ доллари Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки маблағи бўлса, 41,7 млн. АҚШ доллари Ўзбекистон Республикаси улуши саналади.
Бу лойиҳада қурилиш устидан техник назоратни олиб бориш учун ўтказилган тендер натижалари кўра, АҚШ нинг “SHELADIA Associates, Inc” инженер-консультант компанияси билан 2023 йил 20 январида ўзаро келишув шартномаси имзоланган. Лойиҳа амалиётини 2025 йил охирига қадар тўлиқ якунига етказиш кўзда тутилган.
Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов лойиҳа доирасидаги ишларнинг боришини кўздан кечирди. Пудрат ташкилотлари масъуллари иштирокида автомобиль йўли мукаммал таъмирига доир белгиланган ишларнинг 2024 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси ва қурилишни жадаллаштириш билан боғлиқ муаммоларга қизиқди.
Шунга кўра инфратузилмага дахлдор ташкилотлар раҳбарларига муҳим топшириқлар берилди. Йўлни жаҳон стандартларига мос, сифатли, кенг ва равон қуриб битказиш юзасидан вазифалар белгиланди.

Бугун, 3 авуст куни вилоят ҳокими Ботир Зарипов Когон шаҳри “Хўжа Барги” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Акбаржон баракат” МЧЖ томонидан ун маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси билан танишди.
Амирбек Бозоров раҳбарлигидаги корхона ҳудуди 5.2 гектар бўлиб, шундан ишлаб чиқариш бинолари майдони 3,7 гектарни ташкил этади. Туркия давлатидан асбоб-ускуналар келтирилган ва тўлиқ ўрнатилган.
Мазкур лойиҳанинг қиймати 7 млн доллар бўлиб, шундан ўз маблағи 4,852 млн доллар, хорижий кредит 2,148 млн долларни ташкил этади. Фойдаланишга топшириш учун тайёр бўлган корхона тўлиқ қувватда ишга туширилиши ҳисобига йилига 60 минг тонна ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш имконияти ва 50 та янги иш яратилади.
Вилоят раҳбари мазкур корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати билан яқиндан танишди. Шунингдек, Ўрта Осиёда аналоги бўлмаган замонавий лабораторияни ҳам кўрди. Бу ерда буғдойни қисқа фурсатда анализ-таҳлил қилиш имкони мавжуд бўлиб, ун маҳсулотларини ишлаб чиқаришда муҳим саналади. Ботир Зарипов тадбиркор билан мулоқот қилиб, унинг муаммолари билан қизиқди. Лойиҳани тез кунларда фойдаланишга топшириш ва ишлаб чиқаришни жадаллаштириш бўйича масъулларга кўрсатма берди.