BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.1K subscribers
75.7K photos
10.8K videos
20 files
39K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#қурилиш_бунёдкорлик
#ҳоким_ҳудудларда
#Когон_тумани

Хабар бериб бораётганимиздек, шу кунларда Баҳоудин Нақшбанд мажмуасида Тоқи Миёна дарвозаси, Дониёлбий Оталиқ мадрасаси тарихий кўринишини тиклаш, 100 кишига мўлжалланган эркаклар ва аёллар таҳоратхонаси, музей, Даҳмаи шоҳон даҳмаси ва бошқа бир қатор тарихий объектларни қайта қуриш ишлари қизғин паллага кирган.

Таъмирлаш ва ва реконструкция ишлари эса вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг доимий назорати остида кечмоқда.

Бугун ҳам вилоят раҳбари кун тартибидаги иш фаолиятини мазкур манзилдаги таъмирлаш ишларини кўздан кечиришдан бошлади.

Маданий мерос агентлиги буюртмачилигида "Бухоро газ саноат қурилиш" МЧЖ пудратчи ташкилот сифатида бириктирилган таъмирлаш ишларига 200 нафарга яқин уста ҳамда 30 дан ортиқ махсус техникалар жалб қилинган.

Вилоят раҳбари қурилиши бораётган ҳар бир объектдаги жараёнларни танқидий муҳокама қилди. Таъмирлаш-тиклаш ишлари ишлаб чиқилган лойиҳа асосида бўлишини таъминлаш, ишларни жадаллаштириш бўйича мутасаддиларга қатъий топшириқлар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#қурилиш_бунёдкорлик
#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_шаҳри

Аввал хабар берганимиздек, Халқлар дўстлиги ва Алпомиш кўчалари кесишмасида жойлашган, умумий майдони 7,4 гектардан иборат бўлган собиқ “Тўқимачи” спорт мажмуаси ҳудудида Бухоро минтақавий футбол академиясини қуриш белгиланган ва 2014 йилда мазкур объектда қурилиш-тиклаш ишлари бошланган.

Таъмирлаш-тиклаш ишларини қайта давом эттириш мақсадида мазкур объект 2024 йилги инвестиция дастурига киритилиб, қурилиши учун зарур маблағ ажратилди.

Бугунга келиб ҳудудда кенг кўламли ободонлаштириш, тиклаш ишлари жадал тус олди. Хусусан, объект махсус техникалар ёрдамида қурилиш ва бошқа маиший чиқиндилардан тозаланмоқда, объектдаги футбол ўйингоҳининг асос қисми тайёрланмоқда.

Қайд этиш жоиз, асосий эътибор аввало, футбол ўйингоҳини Ўзбекистон Суперлигаси талабларига мос ҳолда реконструкция қилиш ва шунга инфратузилма яратишга қаратилган.

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов бугун объектда бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирди. Объект қурилиши учун масъул мутасаддилар зиммасига аниқ вазифалар юкланди ва ижроси назоратга олинди.

Маълумот учун: “Янги Ўзбекистон боғи” да қурилиши режалаштирилган катта спорт мажмуаси ва ўйингоҳ лойиҳаси ҳам амалга оширилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#қурилиш_бунёдкорлик
#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_шаҳри

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов "Тўқимачи" спорт мажмуасида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш, тиклаш ишларини кўздан кечирди.

Масъулларга жараёнларни тезлаштириш бўйича топшириқлар берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#қурилиш_бунёдкорлик
#ҳоким_ҳудудларда
#Когон_тумани

Қайд этиш жоизки, Баҳоудин Нақшбанд мажмуасида ўтган 2023 йилдан бошлаб катта бунёдкорлик ишлари амалга ошириб келинмоқда. Ҳозирга қадар зиёратгоҳ атрофи деворлари янгиланди, мажмуа ичкарисидаги йўлаклар тўлиқ таъмирланди. Ҳозирда Тоқи Миёна дарвозаси, Дониёлбий Оталиқ мадрасаси тарихий кўринишини тиклаш, 100 кишига мўлжалланган эркаклар ва аёллар таҳоратхонаси, музей, Даҳмаи шоҳон даҳмаси ва бошқа бир қатор тарихий объектларни қайта қуриш ишлари қизғин паллага кирган.

Маълумотларга кўра, қадимда Бухоро шаҳрининг 11 дарвозасидан бири саналган Мозори Шариф дарвозасидан тўғри йўл бўлиб, Тоқи Миёна дарвозасидан Мўътабар Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳига кирилган. Дарвозаи Диловар комплексида амир Дониёлбий томонидан барпо этилган мадраса, ўзи ва яқинлари учун қурилган мақбаралар бўлган. Мазкур мадрасада талабаларнинг яшаши учун барча шароитлар яратилган. Шунингдек, касалларга бепул озиқ-овқат, кийим-бош, даволаниш учун дори-дармонлар берилиб, керакли муолажалар кўрсатилган. Мадраса ўтган асрнинг 30- йилларида тўлиқ вайрон қилинган. Бугунги кунда мадрасанинг бизгача етиб келган пойдевори археологлар томонидан аниқланиб, сақланиб қолган эски фотосуратлар,чизмалар ва вақф ҳужжатларига асосан янгидан барпо этилмоқда. Баҳоуддин Нақшбанд даҳмасига олиб борадиган йўлаклар ва Даҳмаи Шоҳон деворлари ҳам таъмирланмоқда.

Шунингдек, зиёратгоҳ ҳудудига кирадиган миллий услубда янги дарвоза қурилиб, зиёратгоҳ ҳудуди кўкаламзолаштирилмоқда. Мажмуа атрофида автомобиллар тўхташ жойлари ҳам қурилади.

Маданий мерос агентлиги буюртмачилигида "Бухоро газ саноат қурилиш" МЧЖ пудратчи ташкилот сифатида бириктирилган таъмирлаш ишларига 200 нафарга яқин уста ҳамда 30 дан ортиқ махсус техникалар жалб қилинган.
Таъмирлаш ва ва реконструкция ишлари эса вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг доимий назорати остида кечмоқда.

Бугун ҳам вилоят раҳбари кун тартибидаги иш фаолиятини мазкур манзилдаги таъмирлаш ишларини кўздан кечиришдан бошлади.

Вилоят раҳбари қурилиши бораётган ҳар бир объектдаги жараёнларни танқидий муҳокама қилди. Таъмирлаш-тиклаш ишлари ишлаб чиқилган лойиҳа асосида бўлишини таъминлаш, ишларни жадаллаштириш бўйича мутасаддиларга қатъий топшириқлар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#қурилиш_бунёдкорлик
#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_шаҳри

Аввал хабар берганимиздек, футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати Ўзбекистонда ўтказилади. Бухоро шаҳри эса мазкур нуфузли мусобақанинг асосий мезбонларидан бири бўлади. Аниқроғи, мусобақанинг битта гуруҳ босқичини Бухоро шаҳрида барпо этилаётган “Универсал” спорт мажмуасида ўтказиш режалаштирилган.

Шунга кўра ҳозирда “Универсал” спорт мажмуасининг қурилиш ишлари жадал тус олган. “Когон нефтгаз энерго сервис” МЧЖ корхонаси бош пудратчи ташкилот этиб белгиланган объект лойиҳасига кўра, спорт мажмуаси 4000 томошабин ўрнига мўлжалланган манеж ва кўплаб спорт турларига ихтисослашган секциялар, ўқув-машғулотлар зали, VIP ложа, ўйин зали, ювиниш-кийиниш хоналари, спорт жиҳозларини сақлаш хоналаридан иборат бўлади.

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов бугун мажмуада бўлиб, қурилиш ишларининг боришини яна бир бор кўздан кечирди. Аввалги ўрганишлар давомида белгилаб берилган топшириқлар ижроси билан танишди.

Айни пайтда мажмуа атрофида автотураргоҳ, югуриш йўлаклари, сунъий қопламали футбол майдони қурилмоқда. Шунингдек, манежда спорт турлари бўйича ўйинларни ташкил қилишга мўлжалланган махсус қопламалар тўшалмоқда. Мажмуа атрофи ободонлаштирилмоқда.

Ботир Зарипов мутасаддилар иштирокида пудратчи ташкилот олдида турган устувор вазифаларни кенг муҳокама қилиниб, дуч келинаётган муаммоларни ҳал қилиш чоралари кўрилди. Шундан келиб чиқиб, вилоят раҳбари қурилиш-таъмирлаш ишларини аввало, сифатли амалга ошириш, шу билан бирга жараёнларни жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#қурилиш_бунёдкорлик
#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_шаҳри

Ўрганишларнинг навбатдаги манзили Сомонийлар истироҳат боғи бўлди. Ботир Зарипов сунъий кўл қурилиши жараёнлари билан танишди. Бухоро шаҳар ҳокими Жамол Носиров, шунингдек, тегишли соҳа масъуллари иштирокида лойиҳани яна бир бор муҳокама қилиб, лойиҳада аҳолининг мароқли ҳордиқ чиқаришини таъминлаш, боғ ҳудудида аҳолига таклиф этилаётган хизмат турларини кўпайтириш, хусусан, савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарини креатив ёндашув асосида жойлаштириш, қурилиш жараёнида маданий мерос объектларига зарар етмасликка алоҳида эътибор қаратиш зарурулигини таъкидлади. Истироҳат боғидаги аттракционларни доимий техник кўрикддан ўтказиб туриш, боғ атрофини чиқиндилардан тозалаш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Шунингдек, вилоят раҳбари олиб борилган архелогик қазишма ишлари доирасида топилган “Мавлоно Асирий” ҳовузини қайта тиклаш ишларини жадаллаштириш бўйича ҳам мутасаддиларга топшириқлар берди. Шу билан бирга вилоят раҳбари Мавлоно Асирий мадрасасида амалга оширилаётган реставрация ишларини ҳам кўздан кечирди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#қурилиш_бунёдкорлик
#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_шаҳри

Шу кунларда Бухоро вилояти педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказида “Ғиждувон Ғовшун махсус қурилиш монтаж” МЧЖ бунёдкорлари томонидан мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Ботир Зарипов мазкур манзилда бўлиб, таъмирлаш ишларининг боришини кўздан кечирди. Шунингдек, вилоят раҳбари вилоят раҳбари Бухоро тумани “Боғидашт” МФЙ ҳудудида ажратилган 40 гектарда майдонда барпо этилиши режалаштирилган “Янги Ўзбекистон боғи” ҳудудида амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилди. Қурилиш ишларини жадаллаштириш, айниқса, боғ ҳудудига Бухоро иқлим шароитига мос келадиган дарахт экишга киришиш бўйича масъулларга кўрсатма берди.

Қайд этиш жоизки, лойиҳага кўра боғда сокин ҳудуд ва фавворалар, спорт майдончалари, болалар ўйингоҳи, умуман, бу ерда одамлар табиат қўйнида дам оладиган сўлим ҳудудлар барпо этилади. Мажмуа замонавий ёритиш ва акустика тизимлари билан жиҳозланади. Келгусида бу ерда умумхалқ байрамлари, маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади.

Маълумки, Халқлар дўстлиги ва Алпомиш кўчалари кесишмасида жойлашган, умумий майдони 7,4 гектардан иборат бўлган собиқ “Тўқимачи” спорт мажмуаси ҳудудида Бухоро минтақавий футбол академиясини қуриш белгиланган.

Бугунга келиб ҳудудда кенг кўламли ободонлаштириш, тиклаш ишлари жадал тус олди. Хусусан, объектдаги футбол ўйингоҳига чим ётқизиш ишлари бормоқда, ўйингоҳ трибуналари асос қисми мустаҳкамланмоқда.

Ботир Зарипов объектда бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирди. Объект қурилиши учун масъул мутасаддилар зиммасига аниқ вазифалар юкланди ва ижроси назоратга олинди.

– Аввало, ўйингоҳдаги қурилиш ишларини қисқа муддатда сифатли якунлаб олиш керак. Чунки “Бухоро” футбол жамоаси мухлислари буни кутиб кутиб турибди, футболчилар ҳам,-деди вилоят раҳбари.

Маълумот учун: Пролигада иштирок этаётган “Бухоро” жамоаси бугун сафарда “Қўқон 1912” жамоаси меҳмони бўлиб, Фозил Мусаевнинг ягона голи эвазига муҳим уч очкони қўлга киритди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#қурилиш_бунёдкорлик
#ҳоким_ҳудудларда
#Когон_тумани

Қайд этиш жоизки, Баҳоудин Нақшбанд мажмуасида ўтган 2023 йилдан бошлаб катта бунёдкорлик ишлари амалга ошириб келинмоқда. Ҳозирга қадар зиёратгоҳ атрофи деворлари янгиланди, мажмуа ичкарисидаги йўлаклар тўлиқ таъмирланди. Ҳозирда Тоқи Миёна дарвозаси, Дониёлбий Оталиқ мадрасаси тарихий кўринишини тиклаш, 100 кишига мўлжалланган эркаклар ва аёллар таҳоратхонаси, музей, Даҳмаи шоҳон даҳмаси ва бошқа бир қатор тарихий объектларни қайта қуриш ишлари қизғин паллага кирган.

Маълумотларга кўра, қадимда Бухоро шаҳрининг 11 дарвозасидан бири саналган Мозори Шариф дарвозасидан тўғри йўл бўлиб, Тоқи Миёна дарвозасидан Мўътабар Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳига кирилган. Дарвозаи Диловар комплексида амир Дониёлбий томонидан барпо этилган мадраса, ўзи ва яқинлари учун қурилган мақбаралар бўлган. Мазкур мадрасада талабаларнинг яшаши учун барча шароитлар яратилган. Шунингдек, касалларга бепул озиқ-овқат, кийим-бош, даволаниш учун дори-дармонлар берилиб, керакли муолажалар кўрсатилган. Мадраса ўтган асрнинг 30- йилларида тўлиқ вайрон қилинган. Бугунги кунда мадрасанинг бизгача етиб келган пойдевори археологлар томонидан аниқланиб, сақланиб қолган эски фотосуратлар,чизмалар ва вақф ҳужжатларига асосан янгидан барпо этилмоқда. Баҳоуддин Нақшбанд даҳмасига олиб борадиган йўлаклар ва Даҳмаи Шоҳон деворлари ҳам таъмирланмоқда.

Шунингдек, зиёратгоҳ ҳудудига кирадиган миллий услубда янги дарвоза қурилиб, зиёратгоҳ ҳудуди кўкаламзолаштирилмоқда. Мажмуа атрофида автомобиллар тўхташ жойлари ҳам қурилади.

Маданий мерос агентлиги буюртмачилигида "Бухоро газ саноат қурилиш" МЧЖ пудратчи ташкилот сифатида бириктирилган таъмирлаш ишларига 200 нафарга яқин уста ҳамда 30 дан ортиқ махсус техникалар жалб қилинган.
Таъмирлаш ва ва реконструкция ишлари эса вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг доимий назорати остида кечмоқда.

Бугун ҳам вилоят раҳбари кун тартибидаги иш фаолиятини мазкур манзилдаги таъмирлаш ишларини кўздан кечиришдан бошлади.

Вилоят раҳбари қурилиши бораётган ҳар бир объектдаги жараёнларни танқидий муҳокама қилди. Таъмирлаш-тиклаш ишлари ишлаб чиқилган лойиҳа асосида бўлишини таъминлаш, ишларни жадаллаштириш бўйича мутасаддиларга қатъий топшириқлар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#қурилиш_бунёдкорлик
#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_шаҳри

Маълумки шу кунларда Бухоро шаҳрининг Халқлар дўстлиги ва Алпомиш кўчалари кесишмасида жойлашган, умумий майдони 7,4 гектардан иборат бўлган собиқ “Тўқимачи” спорт мажмуаси ҳудудида Бухоро минтақавий футбол академиясини қуриш белгиланган ва 2014 йилда мазкур объектда қурилиш-тиклаш ишлари бошланган.

Таъмирлаш-тиклаш ишларини қайта давом эттириш мақсадида мазкур объект 2024 йилги инвестиция дастурига киритилиб, қурилиши учун зарур маблағ ажратилди.

Бугунга келиб ҳудудда кенг кўламли ободонлаштириш, тиклаш ишлари жадал тус олди. Хусусан, ҳозирги вақтда объектдаги футбол ўйингоҳига табиий чим ётқизилган бўлиб, трибуналари асос қисми мустаҳкамланмоқда. Шунингдек, футболчилар учун ётоқхона, кийим алмаштириш хонаси ва бошқа зарур иншоотлар тикланмоқда.

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов тегишли ҳоким ўринбосарлари, Бухоро шаҳар секторлари раҳбарлари ва масъул бошқарма, ташкилот мутасаддилари билан биргаликда мазкур объектда бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирди. Объект қурилиши учун масъул мутасаддилар зиммасига аниқ вазифалар юкланди ва ижроси назоратга олинди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#қурилиш_бунёдкорлик
#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_шаҳри

Аввал хабар берганимиздек, футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати Ўзбекистонда ўтказилади. Бухоро шаҳри эса 14 сентябрь-6 октябрь куни ўтказиладиган мазкур нуфузли мусобақанинг асосий мезбонларидан бири бўлади. Аниқроғи, мусобақанинг "B" гуруҳидан ўрин олган Бразилия, Куба, Хорватия, Таиланд, "F" гуруҳидан жой олган Эрон, Венесуэла, Панама ва Франция каби дунёнинг номдор ва етакчи жамоалари Бухоро шаҳрида барпо этилаётган “Универсал” спорт мажмуасида ўзаро беллашади.

Шунга кўра, мажмуанинг қурилиш ишларини якунлаш жуда муҳим вазифа.

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов ва бошқа мутасаддилар ҳамроҳлигида мажмуада бўлиб, ишларнинг боришини яна бир бор кўздан кечиришди. Аввалги ўрганишлар давомида белгилаб берилган топшириқлар ижроси билан танишилди.

Ҳолат танқидий таҳлил қилиниб, жараёнларни жадаллаштириш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#қурилиш_бунёдкорлик
#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_шаҳри

Хабар берганимиздек, кеча вилоят ҳокими Ботир Зарипов ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов ва бошқа мутасаддилар ҳамроҳлигида "Универсал" спорт мажмуасида бўлиб, ишларнинг боришини яна бир бор кўздан кечиришди. Аввалги ўрганишлар давомида белгилаб берилган топшириқлар ижроси билан танишилди.

Ҳолат танқидий муҳокама қилиниб, жараёнларни жадаллаштириш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилганди.

Бугун вилоят раҳбари ишлар қандай ташкил этилаётганини ўрганди.

– Кечаги танқиддан афсуски қурувчилар ҳам, бу ишга масъул ташкилотлар мутасаддилари ҳам хулоса қилишмаган. Ишлар ўзибўларчиликка ташлаб қўйилган, – деди вилоят раҳбари.

Масъулиятсизликка йўл қўйганлар кескин чоралар кўрилиши бўйича огоҳлантирилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#қурилиш_бунёдкорлик

Хабар бериб бораётганимиздек,  шу кеча-кундузда вилоятимизнинг барча ҳудудларида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Жойларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш иншоотлари, замонавий турар жой бинолари барпо этилмоқда.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Жалол Арашов қурилиш комплекси ташкилотлари раҳбарлари иштирокида  вилоятнинг Жондор, Қоракўл, Олот, Шофиркон, Ромитан, Пешку, Вобкент, Ғиждувон ҳамда Бухоро туманларида Инвестиция дастури  доирасида қурилаётган объектларнинг қурилиш-монтаж ишларининг ҳолатини ўрганди.

Назорат тартибидаги ўрганишлар давомида ижтимоий соҳа объектларидаги қурилиш ишларини жадаллаштириш, қурилишда сифат ва муддатга алоҳида эътибор қаратиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

Ўрганишлар давомида пудрат ташкилотлари томонидан қурилиш  объектларига буюртмачи томонидан  қурилиш материаллари ўз вақтида етказиб берилмаётганлиги тўғрисида билдирилган муаммолар жойида ҳал қилиниб, бажарилиши устидан назорат ўрнатилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#қурилиш_бунёдкорлик

Хабар бериб бораётганимиздек, шу кеча-кундузда вилоятимизнинг барча ҳудудларида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Жойларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш иншоотлари, замонавий турар жой бинолари барпо этилмоқда.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Жалол Арашов қурилиш комплекси ташкилотлари раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги "2024 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори доирасида ҳудудларда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларининг аҳволи билан танишди.

Назорат тартибидаги ўрганишлар давомида ижтимоий соҳа объектларидаги қурилиш ишларини жадаллаштириш, қурилишда сифат ва муддатга алоҳида эътибор қаратиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди. Ўрганишлар давомида пудрат ташкилотлари томонидан қурилиш объектларига буюртмачи томонидан қурилиш материаллари ўз вақтида етказиб берилмаётганлиги тўғрисида билдирилган муаммолар жойида ҳал қилиниб, бажарилиши устидан назорат ўрнатилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube