BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.6K subscribers
77K photos
10.9K videos
22 files
39.2K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#назорат_ўрганиш
#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_шаҳри

Навбатдаги ўрганишлар жараёнида вилоят раҳбарига Хўжа Нуробод кўчасидаги Шаҳристон қўрғони атрофида ўпирилишлар хавфини олдини олиш мақсадида қўрғон деворининг қолдиқ пойдеворлари устига қадимий девор қиёфаси кўринишида тиргач девор қуриш ҳамда Шаҳристон археология паркини ташкил этиш лойиҳаси тақдимот қилинди.

Лойиҳага кўра, Шаҳристон бозори ўрнидаги бир гектар майдонда қиймати 8 млрдга тенг бўлган янги тарихий археология парки қурилади.

Муҳокамаларда парк қуриш, тиргач девори ўрнатиш лойиҳаси бўйича ечимлар ўртага ташланди.

Ботир Зарипов бу борада ўзининг таклифларини билдирди.

Шунингдек, вилоят раҳбари Арк қўрғони орқа деворини таъмирлаш ишларини бориб кўрди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#назорат_ўрганиш
#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_шаҳри

Муҳаммад Улуғов Кўкалдош маҳалласи Самарқанд кўчасидаги 82-уйда анча йиллардан бери якка-ёлғиз яшайди. У яшаётган хонадон зах ва ёғингарчиликдан кейин нураб бораётган эди. Таъмирлай деса имкони йўқ Муҳаммад ота охири ҳокимликка мурожаат қилишга мажбур бўлди. Ва тез орада унинг уйи эпақага келтирилди.

Ботир Зарипов мазкур хонадонда ҳам бўлди. Муҳаммад Улуғов билан суҳбатлашди.

-Ғамхўр давлатимиздан беҳад миннатдорман. Ҳаммаси учун раҳмат,-дейди у ўпкаси тўлиб.

Вилоят раҳбари маҳалладаги бешлик вакиллари билан мулоқот қилиб, маҳалладаги ишсизлик, жиноятчиликнм олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўради. Одамларнинг туриш-турмуши билан қизиқди.

-Ҳурматли Президентимиз маҳалладагилар учун ҳамма шарт-шароитни яратиб берганлар. Энди бу натижа бериши керак. Одамлар ўз муаммосига маҳалла биносидан ечим топиб кетиши керак, -деди Ботир Зарипов.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#назорат_ўрганиш
#Бухоро_шаҳри

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 12 декабрь куни қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича вазифаларнинг бажарилиш ҳолати муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлардан келиб чиқиб, вилоят ҳокимининг ўринбосари Жалол Арашов бошчилигидаги коммунал соҳа мутасаддилари тунги вақтда иссиқлик таъминоти ва хизмат кўрсатувчи корхоналари фаолиятини кўздан кечиришди.

Дастлаб масъуллар Бухоро шаҳридаги “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳозирда 74 та кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатаётган “Sity Сentr” бошқарув сервис компаниясидаги кечки иш жараёнини ўрганишди.

Қайд этиш жоизки, сўнгги кунларда юртимизда кузатилаётган совуқ об-ҳаво шароитида кўп қаватли уй-жойларда юзага келиши мумкин бўлган авариявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида мазкур БСКда ҳам куну тун ишлайдиган диспетчерлик хизмати йўлга қўйилган.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари навбатчи мутахассислар билан мулоқотда бўлиб, аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларни ўрганиш ва мавжуд муаммони тезкорлик билан бартараф этиш ишларининг таҳлили билан қизиқди.

Омборхонадаги заҳира материаллари, авариявий ҳолатда зарур бўладиган бошқа техник воситаларнинг шайлигига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, ҳудуддаги кўп қаватли уйларнинг иссиқлик тизими ҳам кўздан кечирилди.

Шундан сўнг мутасаддилар ушбу ҳудуддаги кўп қаватли уйларни иссиқлик энергияси билан таъминловчи “Иссиқлик манбаи” ДУКга қарашли РК-1 қозонхонасида бўлишди.
Ушбу қозонхона 43 та кўп қаватли уйдаги 1 минг 700 та хонадон ҳамда 17 та ижтимоий объектни иссиқ сув ва иссиқлик энергияси билан таъминлайди.

Қишга тайёргарлик жараёнида ҳудудга 1,5 км қопламали қувур тортилган. 1 та қозон мукаммал таъмирланган.
Жалол Арашов қозонхонадаги тунги навбатчилар билан суҳбатлашиб, қозонхонадан кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларига етказиб берилаётган иссиқлик энергияси ҳарорати ҳақида сўради. Мавжуд ҳолатни бевосита кўздан кечирди.

Бу борадаги ўрганишлар давом этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#назорат_ўрганиш
#Бухоро_шаҳри

Айни кунларда мамлакатимизда, жумладан, вилоятимизда одатдагидан кўра анчайин совуқ об-ҳаво кузатилмоқда.

Хўш, энерготаъминот корхоналари бундай ноқулай об-ҳаво шароитига қанчалик тайёр?

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Жалол Арашов тунги ўрганишлари давомида “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятида бўлиб, аввало, айни шу масалага алоҳида эътибор қаратди.
Жамиятнинг “Тезкор диспетчерлик хизмати”, электр энергияси истеъмолчилари учун 24 соат давомида хизмат кўрсатувчи “Call марказ” фаолияти, ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан ҳам танишилди.

Фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни тезкор ўрганиш ва ҳал этиш, хусусан, содир бўлиши мумкин бўлган эҳтимолий авариявий ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан вазифалар белгиланди.

Бухоро вилоятида 104 та юқори босимли газ тақсимлаш пункти мавжуд бўлиб, “Шарқ юлдузи” маҳалласида жойлашган пункт уларнинг бири. Мазкур пунктдан Бухоро шаҳрининг катта қисмига табиий газ етказилади. Жалол Арашов ушбу объектнинг иш жараёни, авария заҳирасини ҳам кўздан кечирди.

Шундан сўнг “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали диспетчерлик хизмати ва “Call марказ” фаолияти ўрганилди.

Совуқ кунларда аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор энергия таъминоти билан таъминлаш борасидаги ўрганишлар давом этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#назорат_тартибидаги_ўрганиш
#Бухоро_шаҳар

Ҳудудларни ободонлаштириш, озода ва покизаликни таъминлаш, аҳоли хонадонлари, айниқса, кўп қаватли уй-жойлар, ижтимоий соҳа ва ҳаётий муҳим объектлар ҳамда уларга туташ ҳудудларни тартибга келтириш, уларни қишки мавсумга барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида бугун, 21 декабрь куни вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги вилоят секторлари раҳбарлари, шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари ҳамда тегишли корхона-ташкилотлар раҳбарлари иштирокида Бухоро шаҳрида назорат тартибидаги ўрганиш тадбири бўлиб ўтди. Шу куни Б.Нақшбанд маҳалласи Амир Темур кўчасида жойлашган халқ тили билан айтганда 7-кичик ноҳия ҳудудидаги кўп қаватли уйлар ва уларга туташ майдонлар кўздан кечирилди. Жараёнда маҳалладаги мавжуд муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш, аҳоли учун муносиб шарт-шароитлар яратиш чоралари ҳам кўрилди.

Бухоро шаҳрининг 7-кичик ноҳия аҳоли пункти ташкил этилганига узоқ йиллар бўлгани йўқ. Шу сабаб ҳар қадамда қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётганлигини кўриш мумкин.

Ўрганиш давомида ушбу ҳудуддаги кўп қаватли уйлардаги камчиликлар, фуқаролар ва тадбиркорлар томонидан ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилиш ишларини амалга ошириш, майиший ва қаттиқ чиқиндиларни дуч келган жойга ташлаб кетиш, уйларнинг ертўла қисмидан самарасиз фойдаланиш каби ҳолатлар мавжудлиги аниқланди. Шунингдек, маҳалла ҳудудида майиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб кетиш жойлари етарли эмаслиги ҳамда бошқарув сервис компаниялари томонидан хизмат кўрсатишдаги камчиликлар маълум бўлди. Бир сўз билан айтганда ҳудудни ободонлаштириш ва аҳоли учун муносиб шарт-шароит яратиш ишлари ўз йўлига ташлаб қўйилган. Вилоят ҳокими ўрганиш давомида ҳар бир ҳолатни мутасаддилар иштирокида танқидий муҳокама қилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда ҳудудни ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш бўйича муддат ва масъуллар белгиланиб, бажарилиши назоратга олинди. Қолаверса, ноқонуний қурилиш объектларини бартараф этиш, бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик учун жамоатчилик назоратининг кучайтириш бўйича вазифалар белгиланди.

Шу ерда Ботир Зарипов аҳоли вакиллари билан ҳам мулоқот қилиб, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглади. Фуқаролар томонидан кўтарилган ҳар бир муаммо ечими бўйича мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#назорат_ўрганиш
#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_шаҳри

Кейинги йилларда Бухоро шаҳри катта қурилиш майдонига айланди. Ҳудудда ижтимоий ва ишлаб чақариш объектлари қурилмоқда, замонавий турар жойлар барпо этилмоқда, йўллар кенгайтирилмоқда. Буларнинг барчаси аҳолига қулайлик яратиш, уларнинг ҳаёт тарзини янада яхшилашга қаратилган. Эътиборли жиҳати, бундай бунёдкорликлар шиддати сусайгани йўқ. Аксинча, жадал тус олмоқда.

Бугун эрта тонгдан вилоят ҳокими Ботир Зарипов шаҳарда амалга оширилаётган ана шундай қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан танишмоқда. Мавжуд муаммолар мутасаддилар иштирокида муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш бўйича вазифалар белгиланди.

Садриддин Айний номидаги театр 2008 йилда маданий мерос объекти сифатида рўйхатга олинган. Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан, жорий йилда уни қайта реконструкция қилиш белгиланган. Ҳозирда вилоят маданий мерос бошқармаси масъуллигида объектда қайта таъмирлаш ишлари бошланган. Ўрганишларнинг дастлабки манзили айнан ушбу объект бўлди.

Ботир Зарипов бошланган қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечириб, жараённи жорий этилган андозаларга мос бўлиши хусусида мутахассислар билан мулоқот қилди. Бошланган ишларни тезроқ якунлаш, ҳудудни ободонлаштириш бўйича масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди. Шундан келиб чиқиб, зарур чора-тадбир ва муҳим вазифалар белгиланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#назорат_ўрганиш
#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_шаҳри

Ўрганишларнинг навбатдаги манзили Сомонийлар истироҳат боғи бўлди. Ботир Зарипов шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари, шунингдек, тегишли соҳа масъулларига боғ ҳудудида аҳолига таклиф этилаётган хизмат турларини кўпайтириш, хусусан, ихчам ҳовузлар барпо этиш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Шунингдек, вилоят раҳбари сунъий кўл ҳудудидаги қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишди. Вилоят ҳокими қурувчилар билан суҳбатлашди. Лойиҳани замонавий туризм инфратузилмасига мос ҳолда қайта кўриб чиқиш, махсус техникаларни кўпайтириш, ишларни ўз вақтида сифатли якунлаш бўйича "йўл харита" тузилиб ижросини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Шунингдек, вилоят раҳбари Бухоро тумани “Боғидашт” МФЙ ҳудудида ажратилган 40 гектарда майдонда барпо этилиши режалаштирилган “Янги Ўзбекистон боғи” ҳудудида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#назорат_ўрганиш
#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_шаҳри

“Бухороэнергомарказ” акциядорлик жамияти бугунги кунда 202 та кўп квартирали уй-жойлар ёки соддароқ қилиб айтганда, 11 минг 372 та хонадонларда истиқомат қилувчи салкам 30 минг нафар аҳоли, шунингдек, 32 та ижтимоий соҳа объектларига иссиқлик энергияси ва иссиқ сув етказиб беради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 апрелдаги тегишли қарори асосида корхонада реконструкция ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш юзасидан Латвиянинг “Eco Air” ва Қозоғистоннинг “Kazenergonaladka” корхоналари томонидан тузилган консорсиум билан шартномалар имзоланган. Ҳозирда имзоланган битимлар асосида реконструкция ишлари давом этмоқда.

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов мазкур объектда ҳам бўлиб, иш жараёнларининг боришини кўздан кечирди. Жамият ҳудудини ободонлаштириш, иситиш мавсуми давомида тизимнинг созлиги ва мўътадил ишлашини таъминлаш мақсадида зарурий чора-тадбирларни белгилаш юзасидан мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#яшил_қоплама
#Олот_тумани
#назорат_ўрганиш

Шу кунларда Олот тумани "Қирлишон" ҳудудидаги Денгизкўл ён бағрида экологик ҳолатни яхшилаш, Орол денгизининг суви қуриган туби ва Оролбўйи минтақасидан кўтарилаётган қум, туз ва чанг заррачаларининг салбий таъсирини камайтириш ҳамда глобал иқлим ўзгаришларининг салбий таъсирини янада юмшатиш мақсадида “Яшил қоплама” ҳосил қилиш ишлари олиб борилмоқда

Чўл массивларида 40 минг гектардан зиёд ҳудудда экиш ишлари режалаштирилган бўлиб, бу ишларда 40 га яқин ҳайдов техникаси воситасида 100 тоннадан ортиқ саксовул уруғи, 150 дан ортиқ ишчи кучи жалб қилинган.

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов мазкур ҳудудда бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Бу борада масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Бевосита ўтган йилда жадал киришилган чора-тадбирларга назар солсак, Жондор тумани Қорақум чўлида 20 минг гектар, Шофиркон туманида, кимсасиз Қизилқум чўли бағрида 20 минг гектар ер майдонида экиш ишлари амалга оширилган. Бунда фойдаланилаётган жами 31 та транспорт воситаси вилоят давлат Ўрмон хўжалиги бошқармаси тизимидаги туманлар ўрмон хўжаликлари техника парклари тасарруфида бўлиб, айни кунда юздан зиёд ишчи кучи бу долзарб ишга жалб қилинган.

Умуман, “Яшил қоплама” саъй-ҳаракати мазмун-моҳиятига тўхталсак, чўл массивида бажарилган экиш ва ниҳол кўкартириш ишлари аввало, тумандошларимиз саломатлигини сақлаш, экологик номутаносибликларнинг олдини олишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Қурилиш #бунёдкорлик #назорат
#Бухоро_шаҳри

Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов вилоят секторлари, шаҳар ҳокими Жамол Носиров, тегишли ташкилот ва идоралар мутасаддилари иштирокида Бухоро шаҳрида ўтган йиллар давомида реновация дастури асосида қуриб, фойдаланишга топширилиши лозим бўлган иншоотларда бўлиб, уй-жойлар қурилишини якунлашга доир аввалги ўрганишларда берилган топшириқлар ижроси билан яна бир бор танишди. Бу борада дуч келинаётган муаммоларни манзилли ўрганди.

Ўрганишлар давомида вилоят раҳбари тадбиркорлик субъектлари томонидан бунёд этилаётган кўп қаватли уйларда бораётган ички ва ташқи пардозлаш ишларини якунлаш, лифтларни ўрнатиш, болалар майдончалари қуриш ва бошқа зарур инфратузилмани таъминлаш кераклигини таъкидлади.

Маълум бўлишича, ўтган давр мобайнида 15 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилган, 3 таси фойдаланишга топширишга тайёр ҳолга келтирилган, шунингдек, яна 8 та кўп қаватли уй-жойда сўнгги босқич пардозлаш ишлари бажарилмоқда.

Вилоят ҳокими ва соҳа мутасаддилари иштирокида ҳар бир кўп қаватли уй-жой қурилиши қурилиш - монтаж ишлари жадаллаштирилиши билан боғлиқ ҳолат атрофлича муҳокама этилиб, масъуллар қатъий огоҳлантирилди. Қурилиш ишларини якунлаш ва уй-жойларни кам-кўстсиз фойдаланишга топшириш бўйича қўшимча муддат белгиланди.

Қурилиш меъёрлари ва сифат талабларининг бузилишига, уйларнинг фойдаланишга қабул қилиш далолатномаларини расмийлаштиришда сансоларликка йўл қўймаслик зарурлиги алоҳида айтиб ўтилди.

Шунингдек, вилоят раҳбари томонидан масъул-мутасаддилар зиммасига реновация асосида қурилаётган уйларда ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, бино-иншоотлар атрофини ободонлаштириш билан боғлиқ қатор вазифалар ҳам юклатилди.

Ботир Зарипов "Наврўз" маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бўлиб, ҳудуддаги ободонлаштириш ишларининг боришини кўздан кечирди.

Шундан келиб чиқиб, ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш, чиқиндилардан тозалаш, ҳудудни ободонлаштириш бўйича маҳалла еттилиги, бошқарув сервис компанияси ва бошқа масъуллар фаолиятига танқидий баҳо берди.

— Кунлар исиди, дарахт ўтқазиш керак, кўчаларни ободонлаштириш керак, ҳар кун чиқиндиларни олиб чиқиш керак. Чунки буям одамларнинг кайфияти билан боғлиқ масала. Бунинг учун аввало маҳалла еттилигининг ишга муносабати ўзгариши зарур, – деди Ботир Зарипов.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Қурилиш #бунёдкорлик #назорат
#Бухоро_шаҳри

Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов вилоят секторлари, шаҳар ҳокими Жамол Носиров, тегишли ташкилот ва идоралар мутасаддилари иштирокида Бухоро шаҳрида ўтган йиллар давомида реновация дастури асосида қуриб, фойдаланишга топширилиши лозим бўлган иншоотларда бўлиб, уй-жойлар қурилишини якунлашга доир аввалги ўрганишларда берилган топшириқлар ижроси билан яна бир бор танишди. Бу борада дуч келинаётган муаммоларни манзилли ўрганди.

Ўрганишлар давомида вилоят раҳбари тадбиркорлик субъектлари томонидан бунёд этилган кўп қаватли уйларда бораётган ички ва ташқи пардозлаш ишларини якунлаш, лифтларни ўрнатиш, болалар майдончалари қуриш ва бошқа зарур инфратузилмани таъминлаш кераклигини таъкидлади.
Маълум бўлишича, ўтган давр мобайнида 15 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилган бўлса, яна 2 таси фойдаланишга топширишга тайёр ҳолга келтирилган, шунингдек, яна 9 та кўп қаватли уй-жойда сўнгги босқич пардозлаш ишлари бажарилмоқда.

Вилоят ҳокими ва соҳа мутасаддилари иштирокида ҳар бир кўп қаватли уй-жой қурилиши қурилиш - монтаж ишлари жадаллаштирилиши билан боғлиқ ҳолат атрофлича муҳокама этилиб, масъуллар қатъий огоҳлантирилди. Қурилиш ишларини якунлаш ва уй-жойларни кам-кўстсиз фойдаланишга топшириш бўйича қўшимча муддат белгиланди.

Қурилиш меъёрлари ва сифат талабларининг бузилишига, уйларнинг фойдаланишга қабул қилиш далолатномаларини расмийлаштиришда сансоларликка йўл қўймаслик зарурлиги алоҳида айтиб ўтилди.
Шунингдек, вилоят раҳбари томонидан масъул-мутасаддилар зиммасига реновация асосида қурилаётган уйларда ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, бино-иншоотлар атрофини ободонлаштириш билан боғлиқ қатор вазифалар ҳам юклатилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ташқи_реклама
#назорат_тартиб

Қоровулбозор туманида ҳам ташқи реклама ва ёзувларни тартибга келтириш борасидаги ишлар жадал суръатда олиб борилмоқда. Ўтган уч кун давомида давлат тилига зид бўлган 126 та, реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига зид бўлган 83 та ёзувлар тартибга келтирилди.

Эслатма:

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг 20-моддасига асосан:
Лавҳалар, эълонлар, нархномалар ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахборот матнлари давлат тилида расмийлаштирилади ва эълон қилинади ҳамда бошқа тилларда таржимаси берилиши мумкин деб белгилаб қўйилган.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 20-февралдаги 104-сонли ҳамда 2023-йил 31-августдаги 428-сонли қарорларида:
бино фасадида ўрнатилган ахборот матни 1 квадрат метр (ошхона ва ишлаб чиқариш корхоналарида 2 квадрат метр) ҳажмидан ошмаслиги лозимлиги, агар ушбу ҳажмдан ошса у ташқи реклама ҳисобланиб, бунинг учун тегишли паспорт олиниши ҳамда ойлик тўловлар тўлаш кераклиги;
бино фасадидан ташқарида фаолият тури ҳақида ахборот берувчи ҳар қандай ҳажмдаги устун ёки мослама реклама ҳисобланиб, бунинг учун тегишли паспорт олиниши ҳамда ойлик тўловлар тўлаш лозимлиги;
Реклама тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганда “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг 1781-моддасига биноан базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баробаригача жаримага тортилиши белгиланган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Қурилиш #бунёдкорлик #назорат
#Бухоро_шаҳри #Bukhara_City

Хабар бериб бораётганимиздек, кўҳна кентнинг меъморий қиёфасини янада яхшилаш ва ободонлаштириш, унинг хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун жозибадорлигини ошириш мақсадида бугунга келиб “Bukhara City” замонавий ишбилармонлик ва турар жойлар марказидаги ишлар жонлантирилиб, дастлабки иншоотлар туркумида қурилиш ишлари якуний босқичга кирган.

Албатта, мажмуада кечаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг шахсан назоратида.
Бугун ҳам вилоят раҳбари мажмуада бораётган ишларни кўздан кечирди. Ўрганишлар жараёнида ҳудудда бораётган қурилиш–бунёдкорлик ишларини тезлаштириш, бино–иншоотлар тикланишида сунъий тўсқинликни келтириб чиқараётган жиҳатлар ва объектларни бартараф этиш масалалари, таъминот ва бошқа масалада қурувчи-бинокорлар дуч келаётган муаммолар танқидий муҳокама қилинди.

Ботир Зарипов ҳар бир лотда бораётган ишларга ўз муносабатини билдириб, масъул мутасаддиларга қурилиш-бунёдкорлик ишларини жадаллаштириш, пудратчи корхоналар муаммоларини зудлик билан ҳал қилиш, бино иншоотларда ишлаётган қурувчи-ходимлар сонини кўпайтириш ҳамда ҳудуд инфратузилмасини яхшилашга доир топшириқлар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Қурилиш #бунёдкорлик #назорат
#Бухоро_шаҳри

Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов вилоят секторлари, шаҳар ҳокими Қурбон Турсунов, тегишли ташкилот ва идоралар мутасаддилари иштирокида Бухоро шаҳрида ўтган йиллар давомида реновация дастури асосида қуриб, фойдаланишга топширилиши лозим бўлган иншоотларда бўлиб, уй-жойлар қурилишини якунлашга доир аввалги ўрганишларда берилган топшириқлар ижроси билан яна бир бор танишди. Бу борада дуч келинаётган муаммоларни манзилли ўрганди.

Ўрганишлар давомида вилоят раҳбари тадбиркорлик субъектлари томонидан бунёд этилган кўп қаватли уйларда бораётган ички ва ташқи пардозлаш ишларини якунлаш, лифтларни ўрнатиш, болалар майдончалари қуриш ва бошқа зарур инфратузилмани таъминлаш кераклигини таъкидлади.

Вилоят ҳокими ва соҳа мутасаддилари иштирокида ҳар бир кўп қаватли уй-жой қурилиши қурилиш - монтаж ишлари жадаллаштирилиши билан боғлиқ ҳолат атрофлича муҳокама этилиб, масъуллар қатъий огоҳлантирилди.
Қурилиш меъёрлари ва сифат талабларининг бузилишига, уйларнинг фойдаланишга қабул қилиш далолатномаларини расмийлаштиришда сансоларликка йўл қўймаслик зарурлиги алоҳида айтиб ўтилди.

— Одамлар билан ўтказаётган мулоқотларда энг кўп масала айнан реновация дастури асосидаги уй-жойлар қурилишини якунлаш билан боғлиқ бўлмоқда. Шунинг учун одамларни сарсон қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Вазифа битта–уй-жойлар қурилиши тезда якунланиши ва хонадон эгалари янги уйларда кўчиб кириши лозим. Бунинг учун қандай амалий ёрдам зарур бўлса берамиз, – деди Ботир Зарипов.

Шунингдек, вилоят раҳбари томонидан масъул-мутасаддилар зиммасига реновация асосида қурилаётган уйларда ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, бино-иншоотлар атрофини ободонлаштириш билан боғлиқ қатор вазифалар ҳам юклатилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Қурилиш #бунёдкорлик #назорат
#Бухоро_шаҳри

Ўрганишларнинг навбатдаги манзили Бухоро шаҳрида барпо этилаётган “Универсал” спорт мажмуаси бўлди.
Ҳозирда мажмуада сўнгги босқич қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шуниннгдек, мажмуа атрофида автотураргоҳ, югуриш йўлаклари, сунъий қопламали футбол майдони қурилмоқда.

Ботир Зарипов мутасаддилар иштирокида пудратчи ташкилот олдида турган устувор вазифаларни кенг муҳокама қилди. Шундан келиб чиқиб, вилоят раҳбари қурилиш-таъмирлаш ишларини аввало, сифатли амалга ошириш, шу билан бирга жараёнларни жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Шундан сўнг Ботир Зарипов “Нигора” МЧЖда давом этаётган қурилиш ишларини кўздан кечирди. Ўрганишлар якуни бўйича мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Қурилиш #бунёдкорлик #назорат
#Бухоро_шаҳри #Bukhara_City

Хабар бериб бораётганимиздек, кўҳна кентнинг меъморий қиёфасини янада яхшилаш ва ободонлаштириш, унинг хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун жозибадорлигини ошириш мақсадида бугунга келиб “Bukhara City” замонавий ишбилармонлик ва турар жойлар марказидаги ишлар жонлантирилиб, дастлабки иншоотлар туркумида қурилиш ишлари якуний босқичга кирган.

Албатта, мажмуада кечаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг шахсан назоратида.
Бугун ҳам вилоят раҳбари мажмуада бораётган ишларни кўздан кечирди. Ўрганишлар жараёнида ҳудудда бораётган қурилиш–бунёдкорлик ишларини тезлаштириш, бино–иншоотлар тикланишида сунъий тўсқинликни келтириб чиқараётган жиҳатлар ва объектларни бартараф этиш масалалари, таъминот ва бошқа масалада қурувчи-бинокорлар дуч келаётган муаммолар танқидий муҳокама қилинди.

Ботир Зарипов ҳар бир лотда бораётган ишларга ўз муносабатини билдириб, масъул мутасаддиларга қурилиш-бунёдкорлик ишларини жадаллаштириш, пудратчи корхоналар муаммоларини зудлик билан ҳал қилиш, бино иншоотларда ишлаётган қурувчи-ходимлар сонини кўпайтириш ҳамда ҳудуд инфратузилмасини яхшилашга доир топшириқлар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Қурилиш #бунёдкорлик #назорат
#Бухоро_шаҳри

Ботир Зарипов бугунги иш кунини Бухоро шаҳрида реновация дастури асосида барпо этилаётган кўп қаватли уй-жойларда бораётган қурилиш-таъмирлаш ишларини якунлаш бўйича аввалги ўрганишларда белгилаб берилган вазифалар ижросини ўрганишдан бошлади.

Секторлар раҳбарлари, тегишли масъуллар ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида ҳар бир кўп қаватли уй-жойнинг қурилиши якунланмаётганининг сабаблари кенг муҳокама қилинди.

Қайси бир уйнинг лифти ўрнатилмаган, қайси бир уйда лойиҳада кўзда тутилмаган қўшимча қурилишлар қилинган, яна қайси бирида ички пардозлаш ишлари якунланмаган....

-Етар энди одамларнинг шунча йил сарсон бўлиб юргани. Улар яхши ният билан янги уйлар олмоқчи бўлишган. Шу учун йиллар давомида тер тўкиб маблағ тўплашган. Айби шуми уларни? Хўжасизликнинг чегараси борми ўзи! Ҳокимлик, бошқа идоралар қандай ёрдам керак бўлса, беряпмиз, -деди Ботир Зарипов.

Муҳокамада қурилишларни якунлаш, уйларни фойдаланишга топшириш бўйича дуч келинаётган муаммоларни ҳал этиш юзасидан кенгашиб олинди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қурилиш #бунёдкорлик #назорат
#Бухоро_шаҳри

Ботир Зарипов бошчилигида вилоят ва шаҳар секторлар раҳбарлари иштирокида реновация дастури асосида барпо этилаётган уй-жойларнинг фойдаланишга топширилиши бўйича дуч келинаётган муаммолар муҳокама қилинди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM