BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.9K subscribers
76.4K photos
10.9K videos
20 files
39.1K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#инсон_қадри_учун

Бухоро вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Хўжайли туманидаги 8 та оиланинг никоҳ ва 10 нафар болажоннинг суннат тўйлари ўтказиб берилди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️📣 “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2024 йилги илк мавсумига 1 февралдан старт берилади!

Бунда:

1️⃣Лойиҳалар киритиш: 1–20-февраль;
2️⃣Лойиҳаларни саралаш: 21-феврал–11-март;
3️⃣Овоз бериш: 12–31-март саналари давомида ўтказилади.

🪙Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 3 трлн сўм дан ортиқ маблағ йўналтирилади!

‼️Эслатма! Жорий йилда лойиҳаларнинг энг юқори қиймати 1 360 млн сўмни ташкил этади.

Ўз ҳудудингиздаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан ташаббус кўрсатинг, фаол бўлинг!

#ташаббусли_бюджет #open_budget #инсон_қадри_учун

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#сайёр_қабул
#инсон_қадри_учун
#Бухоро_туман

Хабар бериб ўтганимиздек, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов айни пайтда Бухоро туман ҳокимлигида сайёр қабул ўтказмоқда.

Қабулда вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ташкилот ва корхоналари мутасаддилари ҳам қатнашмоқда.

Ҳозирга қадар қабулда иштирок этишни истаб рўйхатдан ўтган фуқаролар 45 нафарни ташкил этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#сайёр_қабул
#инсон_қадри_учун
#Бухоро_туман

Соат 12.48. Фуқароларнинг муаммоларини эшитиш, уларга атрофлича ечим топиш орқали розилигига эришишни мақсад қилган сайёр қабул давом этмоқда.

Қабулда таклиф ва муаммолари билан иштирок этишни истаб рўйхатдан ўтган фуқаролардан 36 нафари мурожаати юзасидан бевосита вилоят ҳокими билан мулоқот қилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#сайёр_қабул
#инсон_қадри_учун
#Бухоро_туман

Соат 20.57

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов иштирокидаги Бухоро туман ҳокимлигида ташкил қилинган сайёр қабул тугади.

Қабулда турли масалалар билан мурожаат қилиш истагини билдириб, рўйхатдан ўтган фуқаролар сони 212 нафарни ташкил этди.

Фуқароларнинг 100 нафардан ортиғи шахсан вилоят ҳокимининг қабулида бўлиб, муаммо ва таклифларини билдирди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#сайёр_қабул
#Когон_тумани
#инсон_қадри_учун

Халқ раҳбарларни эмас, раҳбарлар халқни хизматини қилиши, ишни маҳаллабай тизимда ташкил этиб, аҳоли орасига кириб, улар билан юзма-юз мулоқот қилиши, дарду ташвишларини тинглаши, фуқаролар томонидан кўтарилаётган катта-кичик муаммоларни имкон қадар жойида бартараф этиши ҳар қандай мансабдаги раҳбарнинг биринчи галдаги вазифаси эканлиги Президентимиз томонидан доимо таъкидланади.

Бугун, 31 январь куни Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Когон туман ҳокимлигида жисмоний ва юридик шахслар учун ўтказган навбатдаги сайёр қабулида аҳоли мурожаатларини имкон қадар жойида ҳал этилгани бу борадаги ишлар тўғри тизимда ташкил этилганидан далолат беради.

Қабулда вилоят ҳамда туман ҳокимлиги мутасаддилари, секторлар, корхона, ташкилот, бошқармалар раҳбарлари иштирок этди.

100 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этган қабул давомида ишга жойлашиш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик ва оқова суви билан таъминлаш, таълим, соғлиқни сақлаш, уй-жой, моддий ёрдам, банк, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, суд-ҳуқуқ каби масалаларга оид мурожаатлар қабул қилинди.

Қабул чоғида фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялаш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, адолатни қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Мурожаатчиларнинг 82 нафари шахсан вилоят ҳокими билан юзма-юз учрашиб, муаммоларини билдирди. Шу жойнинг ўзида ҳал этиш имкони бўлган мурожаатлар юзасидан талаблар қаноатлантирилди. Атрофлича ўрганишни тақозо этадиган долзарб масалаларни ҳал этиш юзасидан ечимини топиш ваколатига эга бўлган мутасадди корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарларига аниқ муддат белгиланиб, қатъий назоратга олинган ҳолда топшириқлар берилди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#сайёр_қабул
#Пешку_тумани
#инсон_қадри_учун

Бугун аҳоли мурожаатларини тинглаш ва уни ижобий ҳал этиш ҳар бир ташкилот, ҳар бир раҳбар фаолиятининг асосий бир қисмига айланиб бормоқда. Зеро, юртбошимиз таъкидлаганларидек, “Халқимиз рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади”.

Хабар бериб ўтганимиздек, айни пайтда вилоят ҳокими Ботир Зарипов аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида Пешку туман ҳокимлигида сайёр қабул ўтказмоқда.

Қабулда вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ташкилот ва корхоналари мутасаддилари ҳам қатнашмоқда.

Ҳозирга қадар қабулда иштирок этишни истаб рўйхатдан ўтган фуқаролар 43 нафарни ташкил этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#сайёр_қабул
#Пешку_тумани
#инсон_қадри_учун

Соат 11.45. Фуқароларнинг муаммоларини эшитиш, уларга атрофлича ечим топиш орқали розилигига эришишни мақсад қилган сайёр қабул давом этмоқда.

Қабулда таклиф ва муаммолари билан иштирок этишни истаб рўйхатдан ўтган фуқаролардан 30 нафари мурожаати юзасидан бевосита вилоят ҳокими билан мулоқот қилди.

Аксарият мурожаатларда ичимлик суви, электр энергияси билан таъминлаш, йўлларни таъмирлаш, ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш каби умумманфаатни кўзлаётган масалалар тилга олинаётгани бугун одамларимизнинг онгу тафаккури ва дунёқараши ўзгариб бораётганини, уларда дахлдорлик ҳисси ошаётганини кўрсатмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#сайёр_қабул
#Пешку_тумани
#инсон_қадри_учун

Соат 14:40. Вилоят ҳокимининг Пешку туманида ўтказган сайёр қабули якунланди.

Аҳоли муаммолари билан танишиш жараёнида фуқаролар томонидан электр энергияси, ишсизликни бартараф этиш, қишлоқ ички йўлларини таъмирлаш, даволаниш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам, тадбиркорлик, ер ва уй-жой ажратиш, суд-ҳуқуқ масалалари кўтарилди.

Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал қилинди. Ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича муддат билан тегишли масъуллар бириктирилиб, ижроси вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#сайёр_қабул
#Бухоро_шаҳри
#инсон_қадри_учун

Хабар бериб ўтганимиздек, айни пайтда вилоят ҳокими Ботир Зарипов аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида Бухоро шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказида сайёр қабул ўтказмоқда.

Қабулда вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ташкилот ва корхоналари мутасаддилари ҳам қатнашмоқда.

Ҳозирга қадар қабулда иштирок этишни истаб рўйхатдан ўтган фуқаролар 149 нафарни ташкил этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#сайёр_қабул
#Шофиркон_тумани
#инсон_қадри_учун

Мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, аҳолини ўйлантираётган муаммоларга тезкор ва жойида ечим топишнинг замонавий ва самарали механизми йўлга қўйилгани одамларнинг адолатга, давлатга, эртанги кунга ишончини мустаҳкамламоқда.

Шу нуқтаи назардан вилоят Ботир Зариповнинг Шофиркон туманидаги “Қуйи Чуқурак” маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтказилган навбатдаги оммавий сайёр қабули анчайин самарали кечди.

Оммавий сайёр қабулда 113 нафар фуқаролар мурожаати бирма-бир тингланди. Аҳоли муаммолари билан танишиш жараёнида фуқаролар томонидан электр энергияси, ишсизликни бартараф этиш, қишлоқ ички йўлларини таъмирлаш, даволаниш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам, тадбиркорлик, ер ва уй-жой ажратиш, суд-ҳуқуқ масалалари кўтарилди.

Мурожаатчиларнинг 62 нафари шахсан вилоят ҳокими билан юзма-юз учрашиб, муаммоларини билдирди.

Шу жойнинг ўзида ҳал этиш имкони бўлган мурожаатлар юзасидан талаблар қаноатлантирилди. Атрофлича ўрганишни тақозо этадиган долзарб масалаларни ҳал этиш юзасидан ечимини топиш ваколатига эга бўлган мутасадди корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарларига аниқ муддат белгиланиб, қатъий назоратга олинган ҳолда топшириқлар берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#сайёр_қабул
#Бухоро_шаҳри
#инсон_қадри_учун

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, турли даражадаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари раҳбарларининг аҳоли вакиллари билан мулоқотлари одамларнинг орзу-истаклари, талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш, уларга имкон қадар кўмак бериш, мавжуд муаммолар ечимини топишга имкон бермоқда. Қолаверса, Президентимиз ташаббуси билан одамларнинг муаммо ва ташвишларини ҳал этиш, оғирини енгил қилиш йўлида олиб борилаётган бу каби ишлар юртдошларимизнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамламоқда.

Шу жиҳатдан вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг бугун, 1 май куни Бухоро шаҳрида ўтказган навбатдаги сайёр қабули анчайин самарали бўлди.

Қабулда нафақат Бухоро шаҳри, балки вилоятнинг барча шаҳар-туманларидан келган 168 нафар фуқаронинг 200га яқин мурожаатлари, таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

Қабулда фуқаролардан асосан даволаниш учун имтиёзли йўлланма, моддий ёрдам олиш, уй-жой ажратилиши, ишга жойлашиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш учун ер, имтиёзли кредит олиш, кадастр, ичимлик суви, ички йўллар таъмири, шунингдек, суд-ҳуқуқ масалаларида мурожаатлар келиб тушди.

Кўплаб мурожаатлар қабул чоғида ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш, муддат ва маблағ талаб қиладиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилди. Зеро, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турибди. Фуқаролар муаммоси ҳал этилиши умиди билан қабулга келган.

7 соат давом этган қабул давомида эҳтиёжманд оилалар муаммоларини ўрганиш, ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали уларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш баробарида аҳолини қийнаб келаётган қатор ижтимоий масалаларга ҳам ечим изланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри_учун

Бухоро давлат педагогика институти ректори, Халқ депутатлари Бухоро шаҳар кенгаши депутати Баҳодир Маъмуров ташаббуси билан Бухоро шаҳрининг кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги 10 нафар болажоннинг суннат тўйи ўтказилди.

Шунингдек, институтда Садриддин Салим Бухорий ва Самад Азимов номидаги ўқув хонаси очилди.

👉 Батафсил

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Сайёр_қабул #Бухоро_шаҳри #Инсон_қадри_учун

Хабар бериб ўтганимиздек, айни пайтда вилоят ҳокими Ботир Зарипов аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, шунингдек, тадбиркорлик соҳасидаги мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида сайёр қабул ўтказмоқда.

Қабулда вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ташкилот ва корхоналари мутасаддилари ҳам қатнашмоқда.

Ҳозирга қадар қабулда иштирок этишни истаб рўйхатдан ўтган фуқаролар 163 нафарни ташкил этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#инсон_қадри_учун

Шофиркон туманининг “Доригар” маҳалласи, Урганжи қишлоғи уста-боғбонларининг синовдан ўтган тажрибалари бошқа ҳудудларда ҳам кенг қулоч ёядиган бўлди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube