BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.1K subscribers
75.9K photos
10.9K videos
20 files
39K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#Eron_TITE2024

⚡️Эрон Ислом Республикаси савдо-саноат палатаси президенти Самад Ҳасанзода билан учрашув бўлиб ўтди

Хабарингиз бор, шу кунларда вилоятимиз делегацияси аъзолари жорий йилнинг 12 - 15 февраль кунлари Эрон Ислом Республикасининг Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтаётган “XVII Халқаро туризм ва тегишли саноат кўргазмаси”да иштирок этмоқда.

Куни кеча вакилларимиз Эрон И.Р. савдо-саноат палатаси президенти Самад Ҳасанзода бошчилигидаги маҳаллий ишбилармонлар ва бизнес вакиллари билан учрашиб, унда Бухорога танишув саёҳатини ташкил этиш, туризм соҳасида зарур буюмлар ва меҳмонхона жиҳозларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларга инвесторларини жалб этиш, вилоятимизнинг маданий мерос соҳасида реставрация ва таъмирлаш-тиклаш ишлари учун зарур материаллар ишлаб чиқариш борасида Эрон Ислом Республикасининг соҳадаги тажриба-технологияларини юртимизга олиб кириш масалалари келишиб олинди.

Жорий йил апрел-май ойларида Эрон туризм компаниялари, инвесторлари ва бизнес вакилларидан иборат делегациянинг Бухорога ташрифини амалга оширишга келишилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Eron_TITE2024

🇺🇿🇮🇷Эронда “Ибн Сино ҳаёт ва ижод йўлига саёҳат” дастурини амалга оширишга киришиш тўғрисида битим имзоланди

Хабарингиз бор, Бухоро вилояти делегациясининг Эрон Ислом Республикасига сафари давом этмоқда.

Куни кеча вилоятимиз делегацияси аъзолари Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси У.Шодиев ва Ўзбекистоннинг Эрондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ф.Насриев билан биргаликда Ҳамадон вилоятида бўлишди.

Мамлакатимиз делегацияси аъзолари дастлаб улуғ мутафаккир, олим Абу Али ибн Сино мангу қўним топган мажмуада зиёратда бўлишди.

Шу ернинг ўзида Ибн Сино музейи ва фонди фаолияти билан танишилди.

Шунингдек, Абу Али ибн Сино номидаги Ҳамадон тиббиёт университети расмийлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур таълим даргоҳи ва Бухоро тиббиёт университети ўртасида ҳар томонлама манфаатли муносабатларни йўлга қўйиш имкониятлари тўғрисида музокаралар диққат марказида бўлди.

Ҳамадон вилояти раҳбарияти томонидан ташкил этилган қабулда ҳоким (устондор) Фарзад Қосим Алирезага Ўзбекистон делегацияси томонидан миннатдорликчилик билдирилди.

Вилоят раҳбариятига Бухоро вилояти ҳокими Б.Зариповнинг илиқ салом ва қутловлари етказилди.

Ҳамадон вилояти маъмуриятида ўтказилган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2023 йилда Эронга амалга оширган давлат ташрифлари муносабати билан икки вилоятнинг биродарлашуви ҳақидаги битим имзоланганлиги томонларнинг янада самарали ҳамкорлигига кенг имкониятлар яратгани таъкидланди.

Музокаралар натижасида:

1) Бухоро ва Ҳамадон вилоятларининг туризм, маданият, маданий мерос ва ҳунармандчилик соҳасидаги салоҳиятини ҳар иккала вилоятнинг оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилиш;

2) Туризм, маданият, маданий мерос ва музейшунослик йўналишларида тажриба алмашиш;

3) Бухорода Ҳамадон маданияти кунларини ҳамда Ҳамадонда Бухоро туризм кунларини ўтказиш;

4) Ҳамадон туристик компаниялари, ишбилармон ва бизнес вакиллари учун Бухорода танишув саёҳатларини ташкил этиш;

5) Эроннинг тиббиётдаги катта ютуқларини эътиборга олиб, Ҳамадон тиббиёт тизими вакилларининг Бухорога ташрифини ташкиллаштириш;

6) Бухорода Абу Али ибн Сино шарафига Эрон инвесторлари томонидан меҳмонхона барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш масалаларида келишиб олинди.

Қабул якунида “Ибн Сино ҳаёт ва ижод йўлига саёҳат” дастурини амалга оширишга киришиш тўғрисида битим имзоланди.

Маълумот ўрнида, ушбу дастур Бухоронинг “Афшона” қишлоғидан бошланиб Бухоро шаҳри, Ниша, Исфахон ва Ҳамадон шаҳарлари йўналишини қамраб олади ҳамда йилига 10 мингдан кўпроқ саёҳатчини жалб қилиш имконини яратади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Eron_TITE2024

🇺🇿🇮🇷Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчихонасида Бухоро бурчаги ташкил этилди

Эрон Ислом Республикасида жорий йилнинг 12 - 15 февраль кунлари ўтказилган “ХХVII Халқаро Теҳрон туризм ярмаркаси” кунлари доирасида Бухоро вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Эрон Ислом Республикасидаги элчихонаси раҳбарияти ташаббуси билан элчихона биносида Бухоро бурчаги иш бошлади.

Бухоронинг қадимий бой тарихи, илм-фан ва маданияти, ҳунармандчилик ва туризм салоҳиятини намойиш этувчи мазкур хона, ҳар бир ташриф буюрувчида юртимизга нисбатан катта қизиқиш уйғотади.

Бухоро бурчагини китоблар, тасвирий санъат асарлари, заргарлик, зардўзлик, каштачилик ва ёғоч ўймакорлиги каби ҳунармандчилик буюмлари билан тўлдирилгани ҳамда мамлакатимизнинг туризм салоҳиятига оид материаллар билан жиҳозлангани кўпчиликнинг кўнглидан жой олди.

Мухтасар айтганда, Бухоро бурчаги Эрон халқи ва меҳмонларни Бухоро ҳақида янада яқиндан танишишга ва юртимизга саёҳат қилишга чорловчи тарғибот хонаси сифатида катта аҳамият касб этади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube