#назорат_ўрганиш
#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_шаҳри
Халқимизда “қайси юртнинг ободлигини билмоқчи бўлсанг, бозори-ю мозорига бор”, деган нақл бор. Бу нақлда бозор – турмуш, мозор – маънавият белгисини билдиради. Зеро, мозор марҳумларнинг мангу қўним топган маскани бўлса, бозор тирикликнинг яшаш манбаи саналади. Шу маънода айтганда, қабристонларни, муқаддас зиёратгоҳ ва қадамжоларни зиёрат қилиш, боқий дунёга сафар қилган яқинларимиз қабрларидан хабар олиш, ҳақларига Қуръон-тиловат қилиш, марҳумлар ётган жойларни обод ва озода сақланишига эътибор қаратиш ҳар бир инсон учун ҳам қарз ҳам фарздир.
Шу жиҳатдан Бухоро шаҳридаги Ҳазрати Имом номи билан аталадиган қабристонни обод қилиш бўйича ўтган йиллар давомида қатор ишлар амалга оширилди.
Ботир Зарипов ушбу ҳудуддаги Абу Ҳафс Кабир масжидида олиб борилган таъмирлаш ишлари билан танишди.
Шу ерда вилоят раҳбарига қабристонни янада ободонлаштириш, қаровсиз ётган, таъмирталаб қабрларни таъмирлаш ишлари муҳокама қилинди ва вазифалар белгиланди.
Шунингдек, Ботир Зариповга автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини таъминлаш ва ўлим ҳолатларининг олдини олиш бўйича амалга оширилиши режалаштирилган ишлар тақдимот қилинди.
Бунда 4-умумтаълим мактаби пиёдалар ўтиш жойи олдида синов тариқасида ўрнатилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видеоқурилмаларнинг ишлаш механизми, унинг афзалликлари тушунтириб берилди.
Ботир Зарипов лойиҳа бўйича ўз таклифларини билдирди.
Вилоят раҳбари шунингдек, уламолар билан мулоқот қилиб, диний-маърифий соҳада амалга ошириладиган режаларни муҳокама қилди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#назорат_ўрганиш
#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_шаҳри
Садриддин Айний номидаги театр 2008 йилда маданий мерос объекти сифатида рўйхатга олинган. Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан, жорий йилда уни қайта реконструкция қилиш белгиланган. Ҳозирда вилоят маданий мерос бошқармаси масъуллигида объектда қайта таъмирлаш ишлари бошланган. Ўрганишларнинг навбатдаги манзили айнан ушбу объект бўлди.
Ботир Зарипов бошланган қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечириб, жараённи жорий этилган андозаларга мос бўлиши хусусида мутахассислар билан мулоқот қилди. Шундан келиб чиқиб, зарур чора-тадбир ва муҳим вазифалар белгиланди.
Шунингдек, вилоят раҳбари Бухоро шаҳрида фаолият кўрсатувчи мавжуд 15 та бошқарув сервис компаниялари раҳбарлари билан мулоқот қилди. Учрашувда қишга тайёргарлик ишлари, кўп қаватли уйлардаги иссиқлик тизимлари ҳолати ҳақида сўз борди. Вилоят раҳбари БСКларнинг мавжуд муаммолари билан ҳам қизиқди.
-Бу йил ўтган йилдагидай совуқ бўлмайди, деб ҳеч ким кафолат бермайди. Шунинг учун ҳар қандай вазиятга ҳам тайёр туришимиз керак. Одамларнинг асосий талаби-шу,-деди Ботир Зарипов.

Навбатдаги ўрганишлар жараёнида вилоят раҳбарига Хўжа Нуробод кўчасидаги Шаҳристон қўрғони атрофида ўпирилишлар хавфини олдини олиш мақсадида қўрғон деворининг қолдиқ пойдеворлари устига қадимий девор қиёфаси кўринишида тиргач девор қуриш ҳамда Шаҳристон археология паркини ташкил этиш лойиҳаси тақдимот қилинди.
Лойиҳага кўра, Шаҳристон бозори ўрнидаги бир гектар майдонда қиймати 8 млрдга тенг бўлган янги тарихий археология парки қурилади.
Муҳокамаларда парк қуриш, тиргач девори ўрнатиш лойиҳаси бўйича ечимлар ўртага ташланди.
Ботир Зарипов бу борада ўзининг таклифларини билдирди.
Шунингдек, вилоят раҳбари Арк қўрғони орқа деворини таъмирлаш ишларини бориб кўрди.

Муҳаммад Улуғов Кўкалдош маҳалласи Самарқанд кўчасидаги 82-уйда анча йиллардан бери якка-ёлғиз яшайди. У яшаётган хонадон зах ва ёғингарчиликдан кейин нураб бораётган эди. Таъмирлай деса имкони йўқ Муҳаммад ота охири ҳокимликка мурожаат қилишга мажбур бўлди. Ва тез орада унинг уйи эпақага келтирилди.
Ботир Зарипов мазкур хонадонда ҳам бўлди. Муҳаммад Улуғов билан суҳбатлашди.
-Ғамхўр давлатимиздан беҳад миннатдорман. Ҳаммаси учун раҳмат,-дейди у ўпкаси тўлиб.
Вилоят раҳбари маҳалладаги бешлик вакиллари билан мулоқот қилиб, маҳалладаги ишсизлик, жиноятчиликнм олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўради. Одамларнинг туриш-турмуши билан қизиқди.
-Ҳурматли Президентимиз маҳалладагилар учун ҳамма шарт-шароитни яратиб берганлар. Энди бу натижа бериши керак. Одамлар ўз муаммосига маҳалла биносидан ечим топиб кетиши керак, -деди Ботир Зарипов.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 12 декабрь куни қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича вазифаларнинг бажарилиш ҳолати муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлардан келиб чиқиб, вилоят ҳокимининг ўринбосари Жалол Арашов бошчилигидаги коммунал соҳа мутасаддилари тунги вақтда иссиқлик таъминоти ва хизмат кўрсатувчи корхоналари фаолиятини кўздан кечиришди.
Дастлаб масъуллар Бухоро шаҳридаги “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳозирда 74 та кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатаётган “Sity Сentr” бошқарув сервис компаниясидаги кечки иш жараёнини ўрганишди.
Қайд этиш жоизки, сўнгги кунларда юртимизда кузатилаётган совуқ об-ҳаво шароитида кўп қаватли уй-жойларда юзага келиши мумкин бўлган авариявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида мазкур БСКда ҳам куну тун ишлайдиган диспетчерлик хизмати йўлга қўйилган.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари навбатчи мутахассислар билан мулоқотда бўлиб, аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларни ўрганиш ва мавжуд муаммони тезкорлик билан бартараф этиш ишларининг таҳлили билан қизиқди.
Омборхонадаги заҳира материаллари, авариявий ҳолатда зарур бўладиган бошқа техник воситаларнинг шайлигига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, ҳудуддаги кўп қаватли уйларнинг иссиқлик тизими ҳам кўздан кечирилди.
Шундан сўнг мутасаддилар ушбу ҳудуддаги кўп қаватли уйларни иссиқлик энергияси билан таъминловчи “Иссиқлик манбаи” ДУКга қарашли РК-1 қозонхонасида бўлишди.
Ушбу қозонхона 43 та кўп қаватли уйдаги 1 минг 700 та хонадон ҳамда 17 та ижтимоий объектни иссиқ сув ва иссиқлик энергияси билан таъминлайди.
Қишга тайёргарлик жараёнида ҳудудга 1,5 км қопламали қувур тортилган. 1 та қозон мукаммал таъмирланган.
Жалол Арашов қозонхонадаги тунги навбатчилар билан суҳбатлашиб, қозонхонадан кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларига етказиб берилаётган иссиқлик энергияси ҳарорати ҳақида сўради. Мавжуд ҳолатни бевосита кўздан кечирди.
Бу борадаги ўрганишлар давом этмоқда.

Айни кунларда мамлакатимизда, жумладан, вилоятимизда одатдагидан кўра анчайин совуқ об-ҳаво кузатилмоқда.
Хўш, энерготаъминот корхоналари бундай ноқулай об-ҳаво шароитига қанчалик тайёр?
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Жалол Арашов тунги ўрганишлари давомида “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятида бўлиб, аввало, айни шу масалага алоҳида эътибор қаратди.
Жамиятнинг “Тезкор диспетчерлик хизмати”, электр энергияси истеъмолчилари учун 24 соат давомида хизмат кўрсатувчи “Call марказ” фаолияти, ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан ҳам танишилди.
Фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни тезкор ўрганиш ва ҳал этиш, хусусан, содир бўлиши мумкин бўлган эҳтимолий авариявий ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан вазифалар белгиланди.
Бухоро вилоятида 104 та юқори босимли газ тақсимлаш пункти мавжуд бўлиб, “Шарқ юлдузи” маҳалласида жойлашган пункт уларнинг бири. Мазкур пунктдан Бухоро шаҳрининг катта қисмига табиий газ етказилади. Жалол Арашов ушбу объектнинг иш жараёни, авария заҳирасини ҳам кўздан кечирди.
Шундан сўнг “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали диспетчерлик хизмати ва “Call марказ” фаолияти ўрганилди.
Совуқ кунларда аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор энергия таъминоти билан таъминлаш борасидаги ўрганишлар давом этмоқда.

Кейинги йилларда Бухоро шаҳри катта қурилиш майдонига айланди. Ҳудудда ижтимоий ва ишлаб чақариш объектлари қурилмоқда, замонавий турар жойлар барпо этилмоқда, йўллар кенгайтирилмоқда. Буларнинг барчаси аҳолига қулайлик яратиш, уларнинг ҳаёт тарзини янада яхшилашга қаратилган. Эътиборли жиҳати, бундай бунёдкорликлар шиддати сусайгани йўқ. Аксинча, жадал тус олмоқда.
Бугун эрта тонгдан вилоят ҳокими Ботир Зарипов шаҳарда амалга оширилаётган ана шундай қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан танишмоқда. Мавжуд муаммолар мутасаддилар иштирокида муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш бўйича вазифалар белгиланди.
Садриддин Айний номидаги театр 2008 йилда маданий мерос объекти сифатида рўйхатга олинган. Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан, жорий йилда уни қайта реконструкция қилиш белгиланган. Ҳозирда вилоят маданий мерос бошқармаси масъуллигида объектда қайта таъмирлаш ишлари бошланган. Ўрганишларнинг дастлабки манзили айнан ушбу объект бўлди.
Ботир Зарипов бошланган қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечириб, жараённи жорий этилган андозаларга мос бўлиши хусусида мутахассислар билан мулоқот қилди. Бошланган ишларни тезроқ якунлаш, ҳудудни ободонлаштириш бўйича масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди. Шундан келиб чиқиб, зарур чора-тадбир ва муҳим вазифалар белгиланди.

Ўрганишларнинг навбатдаги манзили Сомонийлар истироҳат боғи бўлди. Ботир Зарипов шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари, шунингдек, тегишли соҳа масъулларига боғ ҳудудида аҳолига таклиф этилаётган хизмат турларини кўпайтириш, хусусан, ихчам ҳовузлар барпо этиш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Шунингдек, вилоят раҳбари сунъий кўл ҳудудидаги қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишди. Вилоят ҳокими қурувчилар билан суҳбатлашди. Лойиҳани замонавий туризм инфратузилмасига мос ҳолда қайта кўриб чиқиш, махсус техникаларни кўпайтириш, ишларни ўз вақтида сифатли якунлаш бўйича "йўл харита" тузилиб ижросини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.
Шунингдек, вилоят раҳбари Бухоро тумани “Боғидашт” МФЙ ҳудудида ажратилган 40 гектарда майдонда барпо этилиши режалаштирилган “Янги Ўзбекистон боғи” ҳудудида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

“Бухороэнергомарказ” акциядорлик жамияти бугунги кунда 202 та кўп квартирали уй-жойлар ёки соддароқ қилиб айтганда, 11 минг 372 та хонадонларда истиқомат қилувчи салкам 30 минг нафар аҳоли, шунингдек, 32 та ижтимоий соҳа объектларига иссиқлик энергияси ва иссиқ сув етказиб беради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 апрелдаги тегишли қарори асосида корхонада реконструкция ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш юзасидан Латвиянинг “Eco Air” ва Қозоғистоннинг “Kazenergonaladka” корхоналари томонидан тузилган консорсиум билан шартномалар имзоланган. Ҳозирда имзоланган битимлар асосида реконструкция ишлари давом этмоқда.
Вилоят ҳокими Ботир Зарипов мазкур объектда ҳам бўлиб, иш жараёнларининг боришини кўздан кечирди. Жамият ҳудудини ободонлаштириш, иситиш мавсуми давомида тизимнинг созлиги ва мўътадил ишлашини таъминлаш мақсадида зарурий чора-тадбирларни белгилаш юзасидан мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

#яшил_қоплама
#Олот_тумани
#назорат_ўрганиш
Шу кунларда Олот тумани "Қирлишон" ҳудудидаги Денгизкўл ён бағрида экологик ҳолатни яхшилаш, Орол денгизининг суви қуриган туби ва Оролбўйи минтақасидан кўтарилаётган қум, туз ва чанг заррачаларининг салбий таъсирини камайтириш ҳамда глобал иқлим ўзгаришларининг салбий таъсирини янада юмшатиш мақсадида “Яшил қоплама” ҳосил қилиш ишлари олиб борилмоқда
Чўл массивларида 40 минг гектардан зиёд ҳудудда экиш ишлари режалаштирилган бўлиб, бу ишларда 40 га яқин ҳайдов техникаси воситасида 100 тоннадан ортиқ саксовул уруғи, 150 дан ортиқ ишчи кучи жалб қилинган.
Вилоят ҳокими Ботир Зарипов мазкур ҳудудда бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Бу борада масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Бевосита ўтган йилда жадал киришилган чора-тадбирларга назар солсак, Жондор тумани Қорақум чўлида 20 минг гектар, Шофиркон туманида, кимсасиз Қизилқум чўли бағрида 20 минг гектар ер майдонида экиш ишлари амалга оширилган. Бунда фойдаланилаётган жами 31 та транспорт воситаси вилоят давлат Ўрмон хўжалиги бошқармаси тизимидаги туманлар ўрмон хўжаликлари техника парклари тасарруфида бўлиб, айни кунда юздан зиёд ишчи кучи бу долзарб ишга жалб қилинган.
Умуман, “Яшил қоплама” саъй-ҳаракати мазмун-моҳиятига тўхталсак, чўл массивида бажарилган экиш ва ниҳол кўкартириш ишлари аввало, тумандошларимиз саломатлигини сақлаш, экологик номутаносибликларнинг олдини олишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати