#ҳоким_ҳудудларда
#Когон_тумани
“Баҳоуддин Нақшбанд” маҳалласи Когон туманидаги энг катта ва аҳоли гавжум яшайдиган маҳаллалардан бири ҳисобланади. Айни кунда маҳалладаги 1 минг 68 та оила таркибида 5 минг 100 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда ўндан зиёд кўча мавжуд. 2 та умумтаълим мактаби, 1 та давлат мактабгача таълим ташкилоти, 8 та оилавий болалар боғчаси, қатор корхона ва ташкилотлар, ўнлаб тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатади.
Ботир Зарипов мазкур маҳаллада ҳам бўлди. Маҳалла “еттилиги” билан учрашиб, ҳудудда амалга оширилаётган ободонлаштириш, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”, шунингдек, ижтимоий рееестрга киритилган фуқароларни ўрганиб чиқиш, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаб, кредит ва субсидиялар ажратилишида кўмаклашиш, доимий даромад манбаига эга бўлмаган ишсиз аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ҳамда бандлигини таъминлаш чораларини кўриш, уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш, жиноят ва ҳқуқбузарликларнинг олдинип олиш, аҳолининг солиқ тушумларидан қарздорлигини сўндириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси билан қизиқди.
Шундан келиб чиқиб, “еттилик” фаолиятига танқдий баҳо берди ва вазиятни ўнглаш зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, вилоят раҳбари ҳудуддаги ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш, аҳоли томорқа ерларидан унумли фойдаланиш, канал бўйлари ва дала четларига дарахт ва кўчат ўтқазиш, маҳалла маркази ҳудудида аҳоли дам оладиган жойларни ташкил этиш юзасидан муҳим топшириқлар берди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

#Eron_TITE2024
🇺🇿🇮🇷Эронда “Ибн Сино ҳаёт ва ижод йўлига саёҳат” дастурини амалга оширишга киришиш тўғрисида битим имзоланди
Хабарингиз бор, Бухоро вилояти делегациясининг Эрон Ислом Республикасига сафари давом этмоқда.
Куни кеча вилоятимиз делегацияси аъзолари Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси У.Шодиев ва Ўзбекистоннинг Эрондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ф.Насриев билан биргаликда Ҳамадон вилоятида бўлишди.
Мамлакатимиз делегацияси аъзолари дастлаб улуғ мутафаккир, олим Абу Али ибн Сино мангу қўним топган мажмуада зиёратда бўлишди.
Шу ернинг ўзида Ибн Сино музейи ва фонди фаолияти билан танишилди.
Шунингдек, Абу Али ибн Сино номидаги Ҳамадон тиббиёт университети расмийлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур таълим даргоҳи ва Бухоро тиббиёт университети ўртасида ҳар томонлама манфаатли муносабатларни йўлга қўйиш имкониятлари тўғрисида музокаралар диққат марказида бўлди.
Ҳамадон вилояти раҳбарияти томонидан ташкил этилган қабулда ҳоким (устондор) Фарзад Қосим Алирезага Ўзбекистон делегацияси томонидан миннатдорликчилик билдирилди.
Вилоят раҳбариятига Бухоро вилояти ҳокими Б.Зариповнинг илиқ салом ва қутловлари етказилди.
Ҳамадон вилояти маъмуриятида ўтказилган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2023 йилда Эронга амалга оширган давлат ташрифлари муносабати билан икки вилоятнинг биродарлашуви ҳақидаги битим имзоланганлиги томонларнинг янада самарали ҳамкорлигига кенг имкониятлар яратгани таъкидланди.
Музокаралар натижасида:
1) Бухоро ва Ҳамадон вилоятларининг туризм, маданият, маданий мерос ва ҳунармандчилик соҳасидаги салоҳиятини ҳар иккала вилоятнинг оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилиш;
2) Туризм, маданият, маданий мерос ва музейшунослик йўналишларида тажриба алмашиш;
3) Бухорода Ҳамадон маданияти кунларини ҳамда Ҳамадонда Бухоро туризм кунларини ўтказиш;
4) Ҳамадон туристик компаниялари, ишбилармон ва бизнес вакиллари учун Бухорода танишув саёҳатларини ташкил этиш;
5) Эроннинг тиббиётдаги катта ютуқларини эътиборга олиб, Ҳамадон тиббиёт тизими вакилларининг Бухорога ташрифини ташкиллаштириш;
6) Бухорода Абу Али ибн Сино шарафига Эрон инвесторлари томонидан меҳмонхона барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш масалаларида келишиб олинди.
Қабул якунида “Ибн Сино ҳаёт ва ижод йўлига саёҳат” дастурини амалга оширишга киришиш тўғрисида битим имзоланди.
Маълумот ўрнида, ушбу дастур Бухоронинг “Афшона” қишлоғидан бошланиб Бухоро шаҳри, Ниша, Исфахон ва Ҳамадон шаҳарлари йўналишини қамраб олади ҳамда йилига 10 мингдан кўпроқ саёҳатчини жалб қилиш имконини яратади.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ҳамадондаги “Абу Али Ибн Сино” музейининг Бухорода кўргазмаси ташкил этилади
Хабар бериб борилаётганидек, вилоятимиз делегацияси айни кунларда Эрон давлатида амалий ташриф билан бўлиб турибди. Ташриф доирасида Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси ҳамда Ҳамадон устондорлигининг маданий мерос бошқармаси ўртасида бир қатор келишувларга эришилди.
Жумладан, вилоятимиздаги археологик объектларда изланишлар олиб бориш, уларни консервация қилиш ҳамда музей ашёларини реставрация қилиш бўйича ҳамкорлик алоқалари боғланди.
Шунингдек, жорий йилнинг 3-чорагида Бухоро вилоятида машҳур табиб, аллома ва қомусий олим, Бухоро фарзанди Абу Али Ибн Сино ҳазратлари мангу қўним топган Ҳамадондаги Ибн Сино музейининг кўргазмасини ташкил этишга келишиб олинди.
Бу кўргазма минглаб сайёҳлар ва илм аҳли учун буюк мутафаккир ҳаёт йўли, илмий ва ижодий йўналишдаги номоддий маданий мероси билан яқиндан танишиш бўйича аҳамиятли майдончага айланиши муқаррар.