#Live
#ташкилий_сессия
#Бухоро_тумани
Халқ депутатлари Бухоро тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари Қаҳрамон Сариев, вилоят ҳокими Ботир Зарипов, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоятдаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, туман фаоллари иштирок этди.
Сессияда вилоят ҳокими Ботир Зарипов танқидий-таҳлилий нутқ сўзлади. Вилоят раҳбари охирги йилларда Бухоро туманидаги долзарб муаммоларни ҳал қилиш, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни янги даражага кўтариш борасида сезиларли ўзгаришлар қилинганлигини қайд этди. Таъкидланганидек, ҳудудда янги иш ўринларини яратиш, туман маркази ва қишлоқларни ободонлаштириш, коммуникация тизимини ривожлантириш борасида илдам қадамлар қўйилди.
— Аммо шунга қарамай, Бухоро шаҳрининг атрофида жойлашган, қулай инфратузилмага эга туманда мавжуд барча имкониятлардан самарали фойдаланилмаяпти, десак хато бўлмайди. Айниқса, ҳудудда инвестицияларни жалб этиш борасидаги ишлар қониқарсиз бўлиб, бу ҳолат Президентимиз раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида қаттиқ танқид қилинди ҳамда туман ҳокими Хайрилло Жўраев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди, - деди Ботир Зарипов.
Шундан сўнг вилоят ҳокими Хайрилло Жўраевни Бухоро тумани ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорни ўқиб эшиттирди. Ушбу масала овозга қўйилиб, депутатлар томонидан маъқулланди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди.
“Бухоро Агро Экспорт ташқи савдо” масъулияти чекланган жамиятига раҳбарлик қилиб келаётган Сафаров Ҳалимжон Салимович номзоди Бухоро тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлаш тўғрисида вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинганлиги депутатларга маълум қилинди. Кун тартибидаги масала юзасидан туман Кенгаши депутатлари ва фаоллари ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Сессияда туманни Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича истиқболдаги вазифалар белгиланди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

#расман
#ташкилий_сессия
#Когон_тумани
⚡️Халқ депутатлари Когон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди
Сессияда вилоят ҳокими Ботир Зарипов, Президент Администрацияси масъул ходими Саҳоб Сулаймонов, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоятдаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, туман фаоллари иштирок этди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди.
– Когон тумани географик жойлашуви, бой табиати, тарихий аҳамиятига кўра вилоятимиздаги истиқболли ҳудудлардан ҳисобланади. Мана шу имкониятлардан самарали фойдаланилганлиги сабабли Когон тумани сўнгги йилларда Муҳиддин Турдиевич Эсанов раҳбарлигида вилоятдаги иқтисоди жадал ривожланаётган туманлар қаторидан жой олди. Ўзининг бой раҳбарлик тажрибаси, бошқарувчилик қобилияти, қатъияти ва талабчанлиги билан туманда Ҳурматли Президентимизнинг ислоҳотлари ижросини таъминлашда жонбозлик кўрсатди. Аммо кейинги пайтда Муҳиддин Эсановнинг соғлиги ёмонлашганлиги зиммасига юклатилган вазифаларни самарали бажаришда қийинчиликларни келтириб чиқармоқда. Шу боис Муҳиддин Турдиевич туман ҳокими лавозимидан озод этишни сўраб мурожаат қилди, -деди Ботир Зарипов кириш сўзи аввалида.
Шундан сўнг Муҳиддин Турдиевич Эсановни Когон тумани ҳокими лавозимидан озод этилди.
– Залда иштирок этаётган фаоллар, қолаверса, вилоят жамоатчилиги номидан Муҳиддин Турдиевичга миннатдорлик билдирамиз,-деди Ботир Зарипов.
Айни вақтга қадар “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонаси директори лавозимида ишлаб келган Қазоқов Отабек Нодирович Когон тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Кун тартибидаги масала юзасидан туман Кенгаши депутатлари ва фаоллари ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Сессияда вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳудуддаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий ҳолатни танқидий таҳлил қилиб, туманнинг янги раҳбари бошчилигида ҳудудни ҳар жиҳатдан ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ишларга батафсил тўхталди.
Шунингдек, сессияда туман секторлари раҳбарлари белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан тақдимот қилишди.

#Бухоро_шаҳри
Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда вилоят ҳокими Ботир Зарипов, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоятдаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва шаҳар фаоллари иштирок этди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди.
-Бухоро шаҳри вилоятимиз маркази сифатида географик жойлашуви, тарихий аҳамиятига кўра вилоятимиздаги энг истиқболли ҳудудлардан бири ҳисобланади. Хусусан, қулай логистика муҳити, мунтазам электр энергияси ва табиий газ таъминоти, бетакрор тарихий обидалари ҳудудда саноат ва зиёрат туризмини ривожлантириш, янгидан янги сервис хизматларини яратишда муҳим аҳамият касб этади. Тан олиш керак, кейинги йилларда айнан мана шу имкониятлардан самарали фойдаланганлиги сабабли Бухоро шаҳри Жамол Носиров раҳбарлигида ривожланиш йўлларини босиб ўтди.
У ватанини қаттиқ севгани, ватанга чексиз садоқати сабаб ўзининг раҳбарлик тажрибаси, бошқарувчилик қобилияти, қатъияти ва талабчанлиги билан ҳудудда Ҳурматли Президентимизнинг ислоҳотлари ижросини таъминлашда жонбозлик кўрсатди. Аммо кейинги пайтда Жамол Шуҳратович Носировнинг соғлиги ёмонлашганлиги зиммасига юклатилган вазифаларни самарали бажаришда қийинчиликларни келтириб чиқармоқда. Жамол Носиров соғлиги ёмонлашганлиги муносабати билан Бухоро шаҳар ҳокими лавозимидан озод этишни сўраб, ариза билан мурожаат қилди, - деди Ботир Зарипов кириш сўзи аввалида.
Шундан сўнг вилоят ҳокими Жамол Носировни Бухоро шаҳар ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорни ўқиб эшиттирди.
Айни вақтга қадар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги иссиқлик таъминотини эксплуатация қилиш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Турсунов Қурбон Ибрагимович Бухоро шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Кун тартибидаги масала юзасидан шаҳар Кенгаши депутатлари ва фаоллари ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Сессияда вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳудуддаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий ҳолатни танқидий таҳлил қилиб, янги раҳбар бошчилигида ҳудудни ҳар жиҳатдан ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган ишларга батафсил тўхталди.
Шунингдек, сессияда шаҳар секторлари раҳбарлари аҳолининг турмуш тарзини янада яхшилаш, янги лойиҳаларни ишга тушириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, бюджетга тушумларни таъминлаш ва бошқа йўналишларда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан тақдимот қилишди.