#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_тумани
Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари ва мутахассислари ҳамроҳлигида Бухоро тумани “Кўчкўмар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Файзулло Ҳамро” фермер хўжалигига қарашли пахта майдонларида бўлиб, ғўза парвариши, хусусан, дефолиация ишларига тайёрлаш ишлари билан танишди.
Маълумки, ғўза дефолиациясини ўтказишдан мақсад етиштирилган пахта ҳосилини кузнинг ёғинли-сочинли кунларига қолдирмай, тез ва сифатли йиғиб олишдан иборат. Мазкур агротехник тадбир кузда экиладиган дон экинларининг ўз муддатида ва тўлиқ униб чиқишига ҳам замин яратади.
Бухоро туманида пахтачиликда бу йил 7 минг 800 гектар майдонда деҳқончилик қилинмоқда. Шундан дастлабки босқичда 5 минг гектарда дефолиация ишлари олиб борилади.
Вилоят раҳбари ғўзада асосий агротехник тадбирлардан бири бўлган дефолиация мавсумида вилоят бўйича қатнашиши белгиланган ОВХ пуркагичларнинг далада соз ҳолда ва тўхтовсиз ишлашини таъминлаш, уларнинг иш унумдорлиги ошириш, дефолиантлар захирасини яратиш, дефолиация тадбирларини қисқа муддатда якунлаш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

#Олот_тумани
Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов “Аму-Бухоро” машина канали Олот тумани бошқармаси тасарруфидаги 1-насос станцияси ҳудудида қурилаётган янги “Аму-Бухоро-1” насос станцияси ва мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилаётган “Аму-Бухоро-2” насос станцияларида бўлди.
Таъкидлаш жоизки, “Осиё тикланиш ва тараққиёт банки” лойиҳаси асосида “Аму-Бухоро” ирригация тизимларини қайта тиклаш ишлари доирасида мазкур икки насос станцияларини реализация ва модернизация қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Янги насос станция қурилишига Хитой Халқ Республикасининг “China National Technical Import and Exsport Corporation” компанияси томонидан “CNTIC” пудратчи ташкилоти қурилиш ишларига жалб қилинган ва айни кунда бунда ишчи-мутахассислар иш олиб боришмоқда. Мазкур янги насос станцияси қурилиши умумий қиймати 82 миллион 960 минг АҚШ долларига молиялаштирилган.
Шу кеча-кундузда “Аму-Бухоро-1” янги насос станциясида жами 8 дона, ҳар бирининг қуввати 11,25 метр секунд бўлган юқори унумли насос агрегатлари ўрнатилмоқда. Бу саъй-ҳаракат натижасида насос станциясининг умумий сув чиқариш қобилияти 90 метр секундга етказилади ҳамда станция энергия тежамкор асбоб-ускуналар билан жиҳозланади.
Гидроиншоотда бораётган янгиланишлар билан танишган вилоят раҳбари лойиҳа доирасида бораётган ишларни янада жадаллаштириш зарурлиги таъкидлади.
Шунингдек, Ботир Зарипов “Аму-Бухоро-2” насос станциясида ҳам бўлиб, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, илмий-техник асослар билан энергия тежамкор технологиялар ўрнатишга доир тавсиялар берди.

Хабар берганимиздек, айни пайтда Олот туманида Бирлашган Араб Амирликларининг “Masdar” компанияси томонидан 250 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станцияси қурилмоқда ҳамда 63 МВт/126 МВт батарея қувватини сақлаш тизими яратилмоқда. Лойиҳа учун Олот туманидан 700 гектар ер ажратилган. Бу станция 2025 йилнинг якунига қадар тўла қувватда ишга туширилиши ва ягона электр тармоғига уланиши режалаштирилган.
Лойиҳадан кўзланган мақсад углерод асосидаги ёқилғиларга энергия қарамлигини камайтириш, қайта тикланадиган энергияга ўтиш режасини амалга ошириш, иссиқхона газлари эмиссиясини камайтиришдир. Шу жумладан, лойиҳанинг янги подстанциясини мавжуд электр узатиш тизимига улаш учун 3 километрдан ортиқ узунликда юқори кучланишли электр узатиш линияси барпо этилади.
Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов мазкур лойиҳа амалга оширилаётган ҳудудда ҳам бўлди. Лойиҳа ташаббускорлари билан мулоқот қилиб, станция қурилишини жадаллаштириш юзасидан фикр алмашди.

#Когон_тумани
Жорий йилги пахта ҳосили учун Когон туманидаги 239 та фермер хўжалигида жами 7096 гектар майдонда ғўза парваришланди.
Ўтган йилда когонликлар умумий пахта майдонининг 1 минг гектарида етиштирилган “оқ олтин” ҳосили “BAHOR CHANCE TEXTILE” МЧЖ агрокластери қабул масканида саранжомланган. “Когон”, “Сиёзпоён”, “Янги ҳаёт”, “Мустақиллик”, “Ўртачўл” МФЙларида етиштирилган 3 минг тоннага яқин сифатли уруғлик пахта ҳосили айнан агрокластер ҳисобига қабул қилинган. Жорий йил мавсумидаги кўзланган ҳосил салмоғи ҳам бултургисидан мўлроқ. Фермер хўжаликларида ҳар гектар пахта майдони ҳосилдорлигини 40 центнерга етказиш мақсад қилинган.
Пахта ҳосилини сифатли йиғиб-териб олишда ғўза дефолиацияси муҳим агротадбирлардан биридир.
Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов “Чолоки” МФЙ ҳудудида бўлиб, дефолиация тадбирини амалга ошириш билан боғлиқ ишларни кўздан кечирди.
Вилоят раҳбари ғўза майдонларини дефолиация қилиш ишларини жадаллаштириш, хусусан, ОВХ пуркагичларидан кенг фойдаланиш, дефолиантлар захирасини яратиш, ишчи эритма тайёрлаш майдончаларини ташкил қилиш, дефолиацияни сифатли ўтказилишини таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатималар берди.
Маълумот учун: Айни пайтда туманда 6 896 гектар майдонни дефолиация қилиш режалаштирилган. Бунинг учун 17 та ОВХ пуркагич агрегати ҳозирланган бўлиб, ҳудудлар миқёсида 17 та отряд иш олиб бормоқда.

Таркибига Катта-орғун, Ойнасоз, Оқ олтин, Паракти, Сорғун, Сурхиён, Суғдиёна, Асалхўжа қишлоқларини бириктирган “Сорғун” МФЙда 711 та хонадондаги 8149 та оилада 3561 нафар аҳоли истиқомат қилади. Олиб борилган ўрганиш ва хатлов натижаларига кўра, 3 ёшгача нафақа олувчилар оилалар сони 26 тани, 14 ёшгача нафақа олувчилар оилалар сони 29 тани, ногиронлиги бўлган шахслар сони 62 тани ташкил қилмоқда.
Ботир Зарипов ҳудудга ташрифи чоғида мазкур “маҳалла еттилиги” билан мулоқот қилиб, камбағал оилаларни ойлик даромадини ошириш ва уларни эҳтиёжмандлар рўйхатидан чиқариш бўйича амалга ошираётган ишлари билан билан қизиқди. Алоҳида ёндашувлар ҳақида сўради.
Вилоят раҳбари вазиятни шу маҳаллада яшовчи эҳтиёжманд Салима Зарипова хонадони мисолида ўрганди ва таҳлил қилди. Маълум бўлишича, Салима Зарипованинг турмуш ўртоғи бундан 11 йил аввал оғир хасталик туфайли оламдан ўтган. Оилада Салима Зарипованинг онаси, хаста синглиси ва ёлғиз ўғли бор. Салима опа вилоят раҳбари билан мулоқотда 8 сотихли экин ери асосий даромад манбаи эканлигини, бироқ сувсизлик туфайли тайин ҳосил ола олмаётганлигини билдирди ва шу масалада ёрдам сўради. Шунингдек, яқинда товуқ боқишга киришганини, лекин бундан ҳали тўкис даромадга эришмаганини ҳам қайд этди. Имкон бўлса, шу йўналишда ҳам кўмак берилса, анча ўнгланиб олишига ишончи борлигини маълум қилди.
Ботир Зарипов рўзғордаги бошқа камчилик ва етишмовчиликлар билан ҳам қизиқди. Якунда билдирилган таклифлардан келиб чиқиб, бу оилага зарур ёрдамлар кўрсатиладиган бўлди.
Шунингдек, вилоят раҳбари Когон шаҳрининг “Хўжабарги” ва “Махтумқули” маҳалла фуқарлар йиғини еттилик вакиллари билан ҳам учрашиб, оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг муҳокама қилди. Бу борада ўзининг таклиф ва тавсияларини берди.

Хабар берганимиздек, Когон тумани Зирабод массиви ҳудудида минг гектарда “Бухоро саноатни ривожлантириш комплекси” махсус саноат парки барпо қилишга киришилган.
Мазкур объектнинг ташкил этилиши натижасида Бухоро вилоятига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, юқори технологияларга асосланган замонавий саноат қувватларини ишга тушириш, ички ва ташқи бозорлар учун рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда янги иш ўринларини яратилишига эришилади.
Биринчи босқичда 300 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилади. Бу – вилоят иқтисодиётига йилига 250 миллион доллар қўшилган қиймат, 2 мингта иш ўрни, 250 миллиард сўм солиқ тушуми ва 100 миллион доллар экспорт беради.
Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов мажмуа барпо этилаётган ҳудудда бўлиб, амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Лойиҳа бош режаси бўйича бажарилиши лозим бўлган вазифаларни яна бир бор муҳокама қилди.
Шундан келиб чиқиб, мутасаддиларга ҳудуднинг муҳандислик-коммуникация тизимлари билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 11 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ишларини кейинги сифат босқичига олиб чиқиш масалалари муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида мавжуд вазият атрофлича таҳлил қилиниб, янги вазифалар белгиланди.
Хўш, бу борада Когон туманида аҳолининг муносиб турмуш кечириши учун қулай шарт-шароитни яратиш, камбағалликни қисқартириш, ишсизликни бартараф этиб, фуқаролар бандлигини таъминлаш борасида қандай ишлар олиб борилмоқда.
Айни пайтда вилоят ҳокими Ботир Зарипов вилоят ва туман секторлари раҳбарлари, масъул ташкилот ва идоралар мутасаддилари иштирокида “Баҳоуддин Нақшбанд” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, мавжуд вазиятни таҳлил қилмоқда.
Маълумот берилишича, айни кунда “Баҳоуддин Нақшбанд” маҳалла фуқаролар йиғинида 1003 та хонадонда жами 5100 нафардан ошиқ аҳоли вакили истиқомат қилмоқда. Ҳозирга қадар фаоллар томонидан барча хонадон хатловдан ўтказилиб, уларда яшовчилар ижтимоий аҳволи уйма-уй юриб, ўрганилган, ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқароларга яқиндан кўмаклашишга доир чора-тадбир ишлаб чиқилган. Аён бўлишича, ҳудудда бундай тоифадаги эҳтиёжманд, кам даромадли хонадон 103 тани ташкил этмоқда.
Муҳокамада шу каби аҳволи оғир ва даромадсиз қолган оилаларга кўмак бериш, уларни ишбилармонликка жалб қилиш орқали камбағалликни қисқартириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланмоқда. Аҳоли вакилларининг қизиқиш ва таклифлари ҳам ўрганилмоқда.

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов секторлар раҳбарлари, тегишли вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, қишлоқ хўжалигига дахлдор мутасаддилар ҳамроҳлигида Бухоро туманида пахта йиғим-терим ишларининг бориши билан танишди.
Жорий йилда туман пахтакорлар 800 гектар майдондан 31 минг тонна юқори сифатли ҳосил олишни кўзлашган.
Вилоят ҳокими "Кўчкўмар", "Қавола Маҳмуд", "Боғикалон" ҳудудларидаги фермер хўжаликларида пахта йиғим-терим ишларининг ташкил этилишини кўздан кечирди.
Мутасаддиларга йиғим-терим ишларини жадаллаштириш, теримчилар учун даланинг ўзида шароит яратиш ҳамда терим пулларини кунлик тарқатишни йўлга қўйиш вазифалари топширилди.
Ўрганишлар давом этмоқда.

#Вобкент_тумани
Вилоят раҳбарининг назорат тартибидаги ўрганишлари Вобкент туманида давом этди.
Бу йилги деҳқончилик мавсумида Вобкент туманида бевосита пахтачиликда банд бўлган 300дан ортиқ фермер хўжалиги тасарруфидаги 6 минг 332 гектар майдонда маҳаллий иқлимга мос истиқболли пахта навлари экиб, парваришланди.
Шартномага кўра, туманда бу йилги хирмон салмоғини 39 минг 490 тоннага етказиш кўзда тутилган.
Йиғим-терим олдидан фермер хўжаликларига яқиндан кўмаклашадиган 179 та отряд сафида 12 минг 700 дан ортиқ кўнгилли теримчи сафарбар этилган.
Ботир Зарипов “Қўнғирот” ҳудудидаги "Бухоро Агрокластер" МЧЖ пахтазорларида бўлди. Таъкидлаш лозимки, "Бухоро Агрокластер" МЧЖ томонидан “Қўнғирот” ҳудудида 304 гектар майдонда Хитойнинг "Чжунтай 2" навли чигити экиб парваришланди. Мутахассисларнинг фикрича, мазкур нав 70 центнергача ҳосил бериши кутилмоқда. Эътиборлиси, бу нав экилган майдонларда томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинган. Бу ҳам ресурс сарфини тежашга хизмат қилади. Қолаверса, Хитой тажрибаси асосида парваришланган пахта майдонларида агротехник тадбирлар маҳаллий навга нисбатан икки баравар кам талаб этилади.
Ўрганишлар давомида Ботир Зарипов ҳосил ёғин-сочинли кунларга қолдирмаслик, бунинг учун йиғим-терим ишларини жадаллаштириш кераклигини алоҳида таъкидлади.
Фермер хўжалиги раҳбарлари иштирокида ўтказилган учрашувда ҳам айни шу жиҳатларга эътибор қаратилиб, терим суръатини ошириш, теримчилар учун далада иссиқ овқат, тоза ичимлик суви ташкил этиш, тиббий хизмат, маданият ва маиший хизматларни йўлга қўйиш, уларнинг саломатлигидан мунтазам хабардор бўлиб, терим пулларини ўз вақтида тўлаб бориш, алоҳида рағбатлантиришлар жорий қилиш, қолаверса, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш каби масалаларга урғу берилди.

#Ғиждувон_тумани
Бу йилги деҳқончилик мавсумида Ғиждувон туманида бевосита пахтачиликда банд бўлган 279 та фермер хўжалиги тасарруфидаги 9 минг гектар майдонда маҳаллий иқлимга мос истиқболли пахта навлари экиб, парваришланди.
Шартномага кўра, туманда бу йилги хирмон салмоғини 35 минг 540 тоннага етказиш кўзда тутилган.
Йиғим-терим олдидан фермер хўжаликларига яқиндан кўмаклашадиган 240 та отряд сафида 14 минг 800 дан ортиқ кўнгилли теримчи сафарбар этилган.
Ботир Зарипов “Армечан” ҳудудидаги "Бухоро Агрокластер" МЧЖ пахтазорларида бўлди. Анвар Ярашев раҳбарлигидаги "Отабек Рустам" фермер хўжалиги жорий йил 55 гектар ерга пахта эккан. 200 тонна ҳосил олишни режа қилган. Охирги вақтда 80 нафарга яқин теримчи меҳнат қиляпти. Вилоят раҳбари дала бошида теримчиларга яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Шунингдек, ҳосилни ёғин-сочинли кунларга қолдирмаслик, бунинг учун йиғим-терим ишларини жадаллаштириш кераклигини алоҳида таъкидлади.
Маҳалла раислари, хотин қизлар фаоллари, фермер хўжалиги раҳбарлари иштирокида ўтказилган учрашувда ҳам айни шу жиҳатларга эътибор қаратилиб, терим суръатини ошириш, теримчилар учун далада иссиқ овқат, тоза ичимлик суви ташкил этиш, тиббий хизмат, маданият ва маиший хизматларни йўлга қўйиш, уларнинг саломатлигидан мунтазам хабардор бўлиб, терим пулларини ўз вақтида тўлаб бориш, алоҳида рағбатлантиришлар жорий қилиш, қолаверса, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш каби масалаларга урғу берилди.