#ҳоким_ҳудудларда
#Когон_тумани
Когон туманидаги “Kogon broller fish” МЧЖ 2019 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда 15 сотих жойда балиқнинг лаққа тури, шунингдек, 400 минг броллер парваришини йўлга қўйган. 2023 йилда хўжаликда балиқ етиштириш 20 тоннани ташкил этган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 50 тоннага етказилиши кутилмоқда. Айни дамда мазкур хўжаликда 12 киши доимий иш билан банд.
Вилоят ҳокими Ботир Зарипов бугун мазкур хўжалик фаолияти билан яқиндан танишди. Тадбиркор билан мулоқотда аҳолига парҳезбоп ҳамда витаминларга бой маҳсулотлар етказиб бериш, хонадонларда ҳам шу каби кичик балиқхоналар ва паррандачилик хўжаликларини ташкил этиш сингари вазифаларни ўз ичига олган лойиҳалар ҳақида фикр алмашилди.
Вилоят ҳокими озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бугун дунё мамлакатлари олдида турган энг долзарб вазифалардан бири эканига тўхталиб, бу борадаги ишларнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида балиқчилик соҳасини ривожлантириш, янги технологияларни жорий қилиш ҳисобига соҳани ривожлантириш ҳар кунгидан ҳам муҳим эканлигини қайд этди. Балиқчилик вилоят иқтисодиётининг "ўсиш нуқтаси" бўлиши кераклиги таъкидланди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

“Баҳоуддин Нақшбанд” маҳалласи Когон туманидаги энг катта ва аҳоли гавжум яшайдиган маҳаллалардан бири ҳисобланади. Айни кунда маҳалладаги 1 минг 68 та оила таркибида 5 минг 100 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда ўндан зиёд кўча мавжуд. 2 та умумтаълим мактаби, 1 та давлат мактабгача таълим ташкилоти, 8 та оилавий болалар боғчаси, қатор корхона ва ташкилотлар, ўнлаб тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатади.
Ботир Зарипов мазкур маҳаллада ҳам бўлди. Маҳалла “еттилиги” билан учрашиб, ҳудудда амалга оширилаётган ободонлаштириш, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”, шунингдек, ижтимоий рееестрга киритилган фуқароларни ўрганиб чиқиш, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаб, кредит ва субсидиялар ажратилишида кўмаклашиш, доимий даромад манбаига эга бўлмаган ишсиз аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ҳамда бандлигини таъминлаш чораларини кўриш, уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш, жиноят ва ҳқуқбузарликларнинг олдинип олиш, аҳолининг солиқ тушумларидан қарздорлигини сўндириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси билан қизиқди.
Шундан келиб чиқиб, “еттилик” фаолиятига танқдий баҳо берди ва вазиятни ўнглаш зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, вилоят раҳбари ҳудуддаги ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш, аҳоли томорқа ерларидан унумли фойдаланиш, канал бўйлари ва дала четларига дарахт ва кўчат ўтқазиш, маҳалла маркази ҳудудида аҳоли дам оладиган жойларни ташкил этиш юзасидан муҳим топшириқлар берди.