BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.6K subscribers
77.1K photos
11K videos
23 files
39.3K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев кўмир ва уран ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов по расширению добычи угля и урана.

#Mirziyoyev #taqdimot #togkonsanoati #loyihalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент, Имом Бухорий мажмуаси ва қатор бошқа қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов строительства Нового Ташкента, комплекса Имама Бухари и ряда других объектов.

#Mirziyoyev #taqdimot #qurilish #loyihalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятида учта йирик иншоот – газ-кимё мажмуаси, қуёш электр станцияси ва халқаро аэропорт қурилишига старт берди.

Президент Шавкат Мирзиёев дал старт строительству трех крупных сооружений - газохимического комплекса, солнечной электростанции и международного аэропорта в Бухарской области.

#Mirziyoyev #safar #marosim #loyihalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
⚡️Бухоро шаҳрининг чеккасида Бухоро давлат университети учун янги кампус қурилади

Президент қурилиш, таълим, туризм ва саноат соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Маълумки, жорий йил 3 апрель куни Янги Тошкент шаҳрида илк иншоотлар қурилиши бошланган эди. Давлат раҳбари бу улкан лойиҳа илм-фан ва маънавият масканларидан бошланаётганига урғу бериб, “булар маърифатли жамият барпо этиш ғоямизнинг асоси ва намунаси бўлади”, деган эди.

Алишер Навоий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази, Адабиёт музейи ва Миллий мақом марказини ўз ичига олган мажмуа “Zaha Hadid architects” компанияси томонидан лойиҳалаштирилган. Бўлажак мажмуа эстетика ва қулайлик моҳирона бирлаштирилиб, атроф-муҳит билан уйғунлик ҳосил қилади. Шу жиҳатлари билан мажмуа келгусида халқаро туризм масканларидан бирига айланади.

Янги Тошкент учун яна бир салоҳиятли гўша – Чирчиқ дарёси. Аҳоли ва меҳмонларга замонавий шароитлар яратиш мақсадида унинг 6 километрга яқин қисмида дам олиш ҳудуди барпо этиш мўлжалланган. Бунинг учун қирғоқлар тартибга келтирилиб, кўкаламзорлаштирилади. Меҳмонхона, соғломлаштириш ва кўнгилочар масканлар қурилади.

Шунингдек, Бухоро шаҳрининг чеккасида Бухоро давлат университети учун янги кампус қуриш режалаштирилмоқда

43 гектарда лойиҳалаштирилаётган мажмуада барча факультетлар, маъмурият, ётоқхоналар, лабораториялар, кутубхона, стадион, спорт зали ва амфитеатр яхлит жойлашади. Дарс ва амалиёт учун замонавий шароитлар яратилади. Ётоқхона ўрни 3 мингтадан 6 мингтага ошади. Бўш майдонларга дарахтлар экилиб, боғ барпо этилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube