#қурилиш_бунёдкорлик
#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_шаҳри
Аввал хабар берганимиздек, футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати Ўзбекистонда ўтказилади. Бухоро шаҳри эса 14 сентябрь-6 октябрь куни ўтказиладиган мазкур нуфузли мусобақанинг асосий мезбонларидан бири бўлади. Аниқроғи, мусобақанинг "B" гуруҳидан ўрин олган Бразилия, Куба, Хорватия, Таиланд, "F" гуруҳидан жой олган Эрон, Венесуэла, Панама ва Франция каби дунёнинг номдор ва етакчи жамоалари Бухоро шаҳрида барпо этилаётган “Универсал” спорт мажмуасида ўзаро беллашади.
Шунга кўра, мажмуанинг қурилиш ишларини якунлаш жуда муҳим вазифа.
Вилоят ҳокими Ботир Зарипов ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов ва бошқа мутасаддилар ҳамроҳлигида мажмуада бўлиб, ишларнинг боришини яна бир бор кўздан кечиришди. Аввалги ўрганишлар давомида белгилаб берилган топшириқлар ижроси билан танишилди.
Ҳолат танқидий таҳлил қилиниб, жараёнларни жадаллаштириш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

#Қурилиш #бунёдкорлик #назорат
#Бухоро_шаҳри #Bukhara_City
Хабар бериб бораётганимиздек, кўҳна кентнинг меъморий қиёфасини янада яхшилаш ва ободонлаштириш, унинг хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун жозибадорлигини ошириш мақсадида бугунга келиб “Bukhara City” замонавий ишбилармонлик ва турар жойлар марказидаги ишлар жонлантирилиб, дастлабки иншоотлар туркумида қурилиш ишлари якуний босқичга кирган.
Албатта, мажмуада кечаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг шахсан назоратида.
Бугун ҳам вилоят раҳбари мажмуада бораётган ишларни кўздан кечирди. Ўрганишлар жараёнида ҳудудда бораётган қурилиш–бунёдкорлик ишларини тезлаштириш, бино–иншоотлар тикланишида сунъий тўсқинликни келтириб чиқараётган жиҳатлар ва объектларни бартараф этиш масалалари, таъминот ва бошқа масалада қурувчи-бинокорлар дуч келаётган муаммолар танқидий муҳокама қилинди.
Ботир Зарипов ҳар бир лотда бораётган ишларга ўз муносабатини билдириб, масъул мутасаддиларга қурилиш-бунёдкорлик ишларини жадаллаштириш, пудратчи корхоналар муаммоларини зудлик билан ҳал қилиш, бино иншоотларда ишлаётган қурувчи-ходимлар сонини кўпайтириш ҳамда ҳудуд инфратузилмасини яхшилашга доир топшириқлар берди.

Хабар берганимиздек, кеча вилоят ҳокими Ботир Зарипов ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов ва бошқа мутасаддилар ҳамроҳлигида "Универсал" спорт мажмуасида бўлиб, ишларнинг боришини яна бир бор кўздан кечиришди. Аввалги ўрганишлар давомида белгилаб берилган топшириқлар ижроси билан танишилди.
Ҳолат танқидий муҳокама қилиниб, жараёнларни жадаллаштириш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилганди.
Бугун вилоят раҳбари ишлар қандай ташкил этилаётганини ўрганди.
– Кечаги танқиддан афсуски қурувчилар ҳам, бу ишга масъул ташкилотлар мутасаддилари ҳам хулоса қилишмаган. Ишлар ўзибўларчиликка ташлаб қўйилган, – деди вилоят раҳбари.
Масъулиятсизликка йўл қўйганлар кескин чоралар кўрилиши бўйича огоҳлантирилди.

Ўрганишларнинг навбатдаги манзили Сомонийлар маданият ва истироҳат боғи бўлди. Ботир Зарипов бу ерда сунъий кўл қурилиши жараёнлари билан яна бир бор танишди. Бухоро шаҳар ҳокими Қурбон Турсунов, шунингдек, тегишли соҳа масъуллари иштирокида лойиҳани яна бир бор муҳокама қилиб, лойиҳада аҳолининг мароқли ҳордиқ чиқаришини таъминлаш, боғ ҳудудида аҳолига таклиф этилаётган хизмат турларини кўпайтириш, хусусан, савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарини креатив ёндашув асосида жойлаштиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурулигини таъкидлади.
-Аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқариши, маданий дам олиши, энг муҳими, табиатни ҳис қилиши учун бундай лойиҳалар керак. Бу кўл ҳудуди моҳиятига кўра ҳам аҳолига кайфият бериши лозим. Шу боис қурилишни ҳам тезлаштириш зарур,-деди Ботир Зарипов.
Шундан келиб чиқиб, муҳим чора-тадбирлар белгиланди.

Бухоро марказий деҳқон бозори. Бозорда мева, кўкатлар, сабзавотлар, озиқ-овқат, ширинликлар, дуккакли маҳсулотлар ва бошқа турдаги истеъмол товарлари учун алоҳида расталар бор. Лекин сотувчиларнинг аксарияти йўлакларда савдо қилмоқда. Айрим сотувчилар тез сифати бузиладиган гўшт маҳсулотларни қуёш нурида очиқ ҳолда сотмоқда. Маҳсулотга аллақачон ари ва чивинлар ўрнашиб олган. Масалан, бозорнинг гавжум йўлагида савдо билан шуғулланаётган сотувчи “Бу ерда савдо яхши бўлади”, дея жавоб қайтарди. Савдо-ку яхши бўлар, аммо истеъмолчининг саломатлиги сотувчи учун аҳамиятсизми?
Ўрганишлар жараёнида бозордаги бундай ҳолатга Ботир Зарипов алоҳида эътибор қаратди. Вилоят раҳбари бозорни тартибга келтириш, ҳудудни ободонлаштириш, аҳоли ва тадбиркорларга қулайлик ва шароитлар яратиш борасида вазифаларни белгилаб берди.

Ботир Зарипов бугунги ўрганишлари чоғида Ғиждувон кўчасининг кўҳна ва боқий Бухоро мажмуасига туташ ҳудудида ҳам бўлди. Боғ ён-атрофи, ариқлар ичи чиқиндиларга тўлиб кетган.
Мазкур қаттиқ ва маиший чиқиндилар, асосан, йўл ёқасида фаолият юритаётган савдо ҳамда маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари эгалари ҳамда йўлдан ўтиб-қайтувчи айрим фуқаролар томонидан ташланган.
-Мана, шаҳарнинг энг хушманзара ҳудуди. Аҳволни қаранглар, бу сизнинг юзингиз, – деди вилоят раҳбари масъулларга.
Шу ўринда бир мулоҳаза. Тўғри, шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ходимлари шаҳар тозалигига масъул. Лекин бу билан чиқинди муаммоси ҳал бўлмайди-да. Агар бизнинг тозаликка бўлган муносабатимиз беш балли тизимда баҳоланса, ўзингизча холисона неча баллга баҳолардингиз табиатга муносабатимизни?..... Ҳа, айбни тан ола билиш ҳам мардлик. Тозаликни сақлаш эса ҳамманинг виждонига ҳавола.
Кўчаларимизни, ариқларимизни, болалар майдончаларини ахлатга тўлдираётганимизда, лифтга, кўчаларга туфлаётганимизда шу виждон деган нарса уйғониб қолармикан?

Ботир Зарипов бугунги иш кунини Бухоро шаҳрида реновация дастури асосида барпо этилаётган кўп қаватли уй-жойларда бораётган қурилиш-таъмирлаш ишларини якунлаш бўйича аввалги ўрганишларда белгилаб берилган вазифалар ижросини ўрганишдан бошлади.
Секторлар раҳбарлари, тегишли масъуллар ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида ҳар бир кўп қаватли уй-жойнинг қурилиши якунланмаётганининг сабаблари кенг муҳокама қилинди.
Қайси бир уйнинг лифти ўрнатилмаган, қайси бир уйда лойиҳада кўзда тутилмаган қўшимча қурилишлар қилинган, яна қайси бирида ички пардозлаш ишлари якунланмаган....
-Етар энди одамларнинг шунча йил сарсон бўлиб юргани. Улар яхши ният билан янги уйлар олмоқчи бўлишган. Шу учун йиллар давомида тер тўкиб маблағ тўплашган. Айби шуми уларни? Хўжасизликнинг чегараси борми ўзи! Ҳокимлик, бошқа идоралар қандай ёрдам керак бўлса, беряпмиз, -деди Ботир Зарипов.
Муҳокамада қурилишларни якунлаш, уйларни фойдаланишга топшириш бўйича дуч келинаётган муаммоларни ҳал этиш юзасидан кенгашиб олинди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қурилиш #бунёдкорлик #назорат
#Бухоро_шаҳри
Ботир Зарипов бошчилигида вилоят ва шаҳар секторлар раҳбарлари иштирокида реновация дастури асосида барпо этилаётган уй-жойларнинг фойдаланишга топширилиши бўйича дуч келинаётган муаммолар муҳокама қилинди
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Бухоро_шаҳри
Ботир Зарипов бошчилигида вилоят ва шаҳар секторлар раҳбарлари иштирокида реновация дастури асосида барпо этилаётган уй-жойларнинг фойдаланишга топширилиши бўйича дуч келинаётган муаммолар муҳокама қилинди
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Сайёр_қабул #Бухоро_шаҳри #Инсон_қадри_учун
Хабар бериб ўтганимиздек, айни пайтда вилоят ҳокими Ботир Зарипов аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, шунингдек, тадбиркорлик соҳасидаги мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида сайёр қабул ўтказмоқда.
Қабулда вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ташкилот ва корхоналари мутасаддилари ҳам қатнашмоқда.
Ҳозирга қадар қабулда иштирок этишни истаб рўйхатдан ўтган фуқаролар 163 нафарни ташкил этмоқда.

#сайёр_қабул
#Бухоро_шаҳри
Аввал хабар берганимиздек, бугун, 22 июнь куни Бухоро шаҳридаги Ёшлар маркази биносида вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг навбатдаги оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда нафақат Бухоро шаҳри аҳолиси балки вилоятимизнинг барча ҳудудларидан келган фуқаролар ўзларини қийнаётган масалалар билан иштирок этишди.
Оммавий сайёр қабулда 237 нафар фуқаролар мурожаати бирма-бир тингланди. Хусусан, фуқароларнинг коммунал соҳа, ишсизликни бартараф этиш, қишлоқ ички йўлларини таъмирлаш, даволаниш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам, тадбиркорлик, ер ва уй-жой ажратиш, суд-ҳуқуқ масалалари атрофлича ўрганилди.
Мурожаатчиларнинг 200 нафарга яқини шахсан вилоят ҳокими билан юзма-юз учрашиб, муаммоларини билдирди.
Шу жойнинг ўзида ҳал этиш имкони бўлган мурожаатлар юзасидан талаблар қаноатлантирилди. Батафсил ўрганишни тақозо этадиган долзарб масалаларни ҳал этиш юзасидан ечимини топиш ваколатига эга бўлган мутасадди корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарларига аниқ муддат белгиланиб, қатъий назоратга олинган ҳолда топшириқлар берилди.