BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.7K subscribers
76.6K photos
10.9K videos
22 files
39.2K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😄 “Ахборот 24” информацион дастури

Қоракўлдаги чекка бир маҳаллада 200 ўринли корхона фаолият бошлади


Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ариқларни бетонлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда

Маълумки, шу йилнинг 29 ноябрида давлатимиз раҳбари раислигида қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида сувни тежаш бўйича биринчи галдаги вазифа сифатида канал ва ариқларни бетонлаш ишларини ташкил этиш белгиланган эди.

Ушбу топшириқ ижроси доирасида Қоракўл туманида ҳам ички ариқларни бетонлаш ишлари қизғин давом этмоқда. Жумладан, Оқ олтин маҳалласидаги 50 га яқин хонадон ва ушбу ҳудуддаги “Латиф Карим барҳаёт” фермер хўжалигига қарашли дала майдонларини суғорадиган 500 метр атрофидаги ички ариқ бетонлаштирилмоқда.

– Сув тақчиллиги йилдан йилга кучайиб бораётган пайтда экин ерларига сув олиб борадиган ариқларни бетонлаштириш ишларини қизғин давом эттирмоқдамиз,- дейди маҳалла раиси Б.Акрамов. – Зеро, бундай канал ва ариқларда сув равон оқади ва асосийси, бебаҳо табиат неъмати кўп миқдорда исроф бўлишининг олди олинади.
​​⚡️Хорижий давлатларнинг етакчи аритмолог шифокорлари Бухорода!

Агар Сизда ёки яқинларингизда юрак ритмининг бузилиши - аритмия сезилаётган бўлса, ушбу таклиф айнан Сиз учун!

25 - 28 декабрь кунлари Қозоғистон, Туркия, Россия давлатларининг етакчи аритмолог шифокорлари РШТЁИМ Бухоро филиалида бепул тиббий кўриклар ўтказишмоқда.

Бунда Сизга:
👉Аритмолог консултацияси;
👉ЭКГ;
👉Холтер усули бўйича ЭКГ мониторинг;
👉Трансторакал эхокардиография;
👉Трансезофагиал эхокардиография;
👉Юракни трансезофагиал электрофизиологик текшируви;
👉Электрокардиостимуляторларни текшириш ва қайта программалаштириш бўйича бепул хизмат кўрсатилади.

❗️Стационар хизматлар эса пуллик:
👉Электрик кардиоверсия;
👉Юракни инвазив электрофизиологик текшируви (ЭндоЕФИ);
👉Радиочастотали абилация:
👉Wolff-Parkinson-White;
👉Феномени ва синдроми (WPW);
👉Атривентрикуляр тугун;
👉Ре-энтер тахикардияси;
👉Фокусли бўлмачалар тахикардияси;
👉Бўлмачалар титраши;
👉Фацикуляр бўлмачалар экстрасистолияси;
👉Бўлмачалар экстрасистолияси;
👉Қоринчалар экстрасистолияси;
👉Қоринчалар тахикардияси;
👉Кардиостимуляция;
👉Вақтинчалик кардиостимулятор имплантацияси;
👉Доимий кардиостимулятор имплантацияси;
👉Кардиовертер-дефибриллятор имплантацияси;
👉Юракни ресинхронизацияловчи аппарат имплантацияси (CRT-D).

Мурожаат учун (24/7):
☎️(+99891) 083-72-82, (+99891) 310-70-70
✍️Email: [email protected]
📍Манзил: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#jarayon
❇️Бухородаги 28 та мактабда чораклик сумматив баҳолаш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда

🔹Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда йўлга қўйилган ўқувчиларнинг билимини форматив ва сумматив баҳолаш тизими ижобий самара берганлиги туфайли мазкур баҳолаш тизимини умумтаълим мактабларида ҳам жорий этиш белгиланган эди.

🔹2023-2024 ўқув йилида Бухоро вилоятидаги 28 та умумтаълим мактабида ҳам янгича тартибдаги баҳолаш тизимини тажриба-синов сифатида жорий этиш йўлга қўйилди.

🔹Бугун, 26 декабр куни вилоятдаги барча тажриба-синов ўтказиладиган мактабларда чораклик сумматив баҳолаш (ЧСБ) имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.

🔹Ушбу жараёнга 17 143 нафар 5-11-синф ўқувчилари иштирок этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube