#янги_йил
#янги_иншоотлар
#Бухоро_тумани
Кейинги пайтда Бухоро тумани маркази, Галаосиё шаҳарчасидан ўтган асосий йўл, яъни М-37 русумли автомагистралида автомашина ва техникалар ҳаракатидан тирбандлик тез-тез кўзга ташланар, бу ҳол нафақат транспорт ҳайдовчилари, балки шу йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган пиёдалар учун ҳам катта ташвишга айланаётгани кўпчиликка маълум. Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ 408-сонли қарори асосида Галаосиё деҳқон бозорига туташ М-З7 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобиль йўлининг 258,5 км қисмида жорий йил июнь ойида пиёдалар ер ости ўтиш йўли қурилиши бошланган эди.
Бугун, 26 декабрь куни умумий қиймати 9,1 миллиард сўмдан иборат иншоот қурилиши якунланиб, фойдаланишга топширилди. Бу ўз навбатида аҳолига ўзига хос байрам туҳфаси бўлди. Зеро, бу иншоот йўлдаги тирбандликни камайтиришда, автомобиллар ёқилғиси сарфини камайтиришда, энг муҳими, пиёдалар хавфсизлигини таъминлашда қўл келади.
Ерости ўтиш йўлининг узунлиги 40 метр, эни 4 метр ва баландлиги 2,5 метрдан иборат. Иншоотни лойиҳалартириш ва рўёбга чиқаришда буюртмачи ташкилот “Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” давлат унитар корхонаси ҳамда бош пудратчи “Фаровон йўл сервис” МЧЖ жамоаси алоҳида жонбозлиги бор. Муҳими, тирбанд йўл муаммоси шу тахлид ҳал қилинаётганидан аҳоли мамнун ва хотиржам.
Ер ости пиёдалар ўтиш йўлининг фойдаланишга топширилиши катта тантанага айланди. Тадбирда вилоят ҳамда шаҳар ва туман мутасаддилари, йўл қурилишига дахлдор идора ва ташкилотлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
— Ҳар куни шу йўлдан ишга ўтиб-қайтамиз, болаларимиз мактаб, боғчасига қатнайди, аммо кейинги бир неча ойда йўлдан ўтиш ниҳоятда қийинлашди. Ҳушёр ва эҳтиёткор бўлмаган одам йўл-транспорт ҳодисасига учрамаслигига ҳеч қандай кафолат йўқ эди. Ниҳоят, бу ерда пиёдалар ерости йўли қуриб битказилгани кўнглимизга хотиржамлик бағишлади десак, муболаға эмас, — дейишди маҳаллий йўловчилардан Мубина Сафоева ҳамда Руқия Амоновалар. — Шаҳарга кираверишда “Карвон” буюм бозорида, ундан сўнг Работак аҳоли пунктида замонавий услубда худди шундай ерости ўтиш йўли барпо қилинганини кўриб, роса ҳавас қилдик. Ана энди бизда ҳам шундай кўркам ер ости туннели қуриб ишга туширилгани айни муддао бўлди. Муҳими, катта йўлни кесиб ўтишда чўчимаймиз ва ортиқча қийналмаймиз.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube