#инсон_қадри_учун
#байрам_туҳфаси
Халқаро аҳамиятга эга бўлган “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобиль йўлининг 272-километрида тиббиёт шаҳарчаси, “Карвон” буюм бозори ҳамда бош бекатлар борлиги ҳисобидан пиёдалар оқимининг жуда ҳам серқатновлиги мавжудлиги, қолаверса, аҳолининг талаб ва истаклари инобатга олинган ҳолда бу ерда пиёдалар ер ости ўтиш йўли қурилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
— Кўпчилик яхши билади. Бухоро вилояти тупроғидаги инжиқлик сабаб шаҳар ҳудудида мавжуд ерости йўллари зах сувларига тўлиб, намланиб, чўкиши оқибатида улар кўмилиб, фаолияти тўхтатиб қўйилган. Аммо автомобиллар сонининг кескин суръатда кўпайиб бораётгани боис одамлар хавфсизлигини таъминлаш учун еростидан ўтиш йўлларини тиклаш зарурати туғилди. Албатта, мазкур ер ости йўлини қуришда тупроқдаги захлик ва юқори даражадаги намлик таъсирини йўқотишга катта эътибор қаратдик. Бунда тажрибада синовдан ўтган усуллар фойдаланилди. Шунингдек, ер ости йўли қурилиши жараёнида дренаж тармоқлари ўрнатилди. Қисқа айтганда, ҳеч қандай зах ер остидан ўтиш йўлига таъсир кўрсата олмайди, - дейди вилоят Автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси бошлиғи Мурод Бердиев.
Узунлиги 32 метр, кенглиги 4,5 метр, баландлиги 2,5 метрдан иборат бўлган, қурилиши “Бухоро йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонаси томонидан амалга оширилган пиёдалар ер ости ўтиш йўли бугун, 20 март куни фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Ботир Зарипов, секторлар раҳбарлари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.
— Биз турган жой шаҳардаги энг тирбанд йўллардан бири ҳисобланади. Ер ости йўли қурилиши натижасида бу ердаги тирбандлик бартараф этилди, йўл-транспорт ҳодисаларининг олди олиниб, пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши таъминланди. Фуқароларимизнинг таклифларини инобатга олиб, марказий кўчалар ва магистрал йўлларда ҳаракат тезлиги ўрганилган ҳолда бошқа ҳудудларнинг серқатнов йўлларида шу каби ер ости ўтиш жойларини қурамиз. Бу ҳам одамларимизга бир енгиллик, – деди вилоят раҳбари.
Йиғилганлар ер ости ўтиш йўлининг имкониятлари билан танишдилар.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 июлдаги “Маҳаллаларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш ва спорт майдончаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра Бухорода "Беш ташаббус олимпиадаси" спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган маҳаллалар ҳудудида жами 6 та спорт майдончаларини қуриш белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан Олот тумани "Қумкашон" маҳалласида ҳам ана шундай спорт майдончаси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Мазкур спорт майдончасининг очилиши қумкашонликлар учун байрам совғаси бўлди.

Жондор туманидаги 3-секторга қарашли “Қоровул” маҳалласи ҳудудида янги универсал спорт майдончаси очилди.
Спорт майдончасининг тантанали очилиш маросимида туман ҳокимлиги мутасаддилари, маҳалла оқсоқоллари, хотин-қизлар, спорт мураббийлари ҳамда маҳалланинг ёш спортчилари иштирок этдилар.
Таъкидлаш жоизки, ушбу спорт майдончаси республика бўйлаб “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида оммавий спорт мусобақаларида ғолиб бўлган иштирокчиларнинг маҳаллаларида уч турдаги спорт майдончаларини қуриш дастури доирасида спортнинг шашка тури бўйича республика чемпиони қоровуллик Ҳамро Бахтиёров ғолиблиги ўлароқ барпо этилди.
Иншоотда баскетбол, мини футбол ва воллейбол майдончалари мавжуд бўлиб, маҳаллада истиқомат қилаётган аҳоли ва ёшлар учун доимий спорт билан шуғулланиш имкониятини яратди.

#равон_йўллар
Бухоро вилоятида жорий йил ўтган мавсумда “Очиқ бюджет” лойиҳаси доирасида фуқаролар томонидан илгари сурилган ва “энг кўп” овоз тўплаб ғолиб бўлган таклифлар асосида маҳаллаларга асфальт ётқизиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Ана шундай ободлик ишлари Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги байрами арафасида Бухоро туманининг “Деҳча” маҳалла фуқаролар йиғини “Сарҳанг” қишлоғида ҳам амалга оширилди.
- Очиғи, анча йиллардан бери кўчаларимиз таъмирталаб аҳволда эди. Аҳоли абгор йўлдан бозорга, мактабга бориб келишда қишда лой, ёзда чангдан азият чекишарди. кўчаларимизга узоқроқдан меҳмон келса, уялиб қолардик. “Ташаббусли бюджет” бизга жуда маъқул келди. Қарангки, ўз муаммомизни бир ёқадан бош чиқариб, овоз бериш йўли билан ҳал қила олдик. Ҳозир мана, 3 км йўлимиз асфальт қилинди, йўлимиз равон бўлди. Бундан жуда хурсандмиз,– дейди қишлоқ фаоли Орифжон Набиев.