BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.6K subscribers
77.7K photos
11K videos
23 files
39.4K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#yashil_makon
#dolzarb_40_kunlik

Бугун экилган бир дона ниҳол эрта катта дарахтга айлангач, унинг соясию мевасидан каттаю кичик бирдек баҳраманд бўлади, олаётган нафасимиз мусаффолиги таъминланади. Барчамизга маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев шаҳарлар, туман марказлари ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишга бағишланган видеоселекторда 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинишини маълум қилди.

Мазкур акцияда шофирконликлар ҳам фаол иштирок этишмоқда. Хусусан, айни кунларда “Мингчинор” МФЙ ҳудудидаги қаровсиз ётган 2 гектардан ортиқ майдонда боғ барпо этиш ишларига киришилган.
Куни кеча “Туронбанк” вилоят филиали ходимлари томонидан 7 турдаги 800 туп мевали, гул ва ток кўчатлари ўтқазилди. Маҳалла аҳолиси томонидан эса шу кунга қадар бу ерда 300 тупдан ортиқ дарахтлар ўтқазилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Yashil_makon #dolzarb_40_kunlik

Президентимиз томонидан республикамиз бўйлаб эълон қилинган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари юзасидан дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” акцияси доирасида Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказининг 60дан ортиқ ҳамда Бандлик бош бошқармасининг 30га яқин ишчи-ходимлари мономарказ ҳудудида 80 та манзарали, 230 та мевали ва 100 туп атиргул кўчатлари ўтқазилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Yashil_makon
#dolzarb_40_kunlik

Президентимиз томонидан республикамиз бўйлаб эълон қилинган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари юзасидан дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” акцияси доирасида вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси раҳбарияти ва Бухоро туман касб-ҳунар мактаби жамоаси билан касб-ҳунар мактаби ҳудудида 50 та манзарали,150 та мевали ва 20 туп атиргул кўчатлари ўтқазилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#yashil_makon
#dolzarb_40_kunlik

Шофиркон туманининг "Осиё" массивида вилоят ИИБ ташаббуси билан 10 гектар майдонда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси асосида "Яшил қалқон" барпо этишга киришилди.

Бугун, 5 декабрь куни Шофиркон туманида бўлган вилоят ИИБ бошлиғи Ш. Алиев туман ҳокими Ш. Ҳакимов ҳамроҳлигида "Осиё" массивида бўлдилар.

Бу ерда вилоят ва туман раҳбари бошчилигида туман ҳокими ўринбосарлари, вилоят ва тумандаги ички ишлар тизими ходимлари томонидан 12 минг тупдан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиб, боғ ташкил қилинди.

Экилган ниҳолларнинг униб-ўсишида уларни "оби ҳаёт" билан таъминлаш мақсадида сиғими юзлик сув насоси қуриб, ишга туширилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Yashil_makon
#dolzarb_40_kun

Эзгу ниятлар билан дарахт экиш бошланди

Бугун мамлакатимиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш бошланди. Юртимиз бўйилаб фуқароларимиз эзгу ниятлар билан дарахт экмоқда. Халқимизда боғ яратиш, эккан дарахтимнинг соя-салқини, мева-чевасидан ўзгалар баҳраманд бўлсин, дея ният қилиб дарахт экишдек яхши бир анъана бор.

Худди шундай эзгу ниятлар билан Бухоро вилоятида ҳам кўчатлар экилмоқда. Энг муҳими, бу тадбирларда барча бирдек фаол қатнашмоқда. “Давлат экологик экспертизаси маркази” ДУК директори Ғайрат Муҳамедов, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Камол Жуманиёзов, "Оила ва Табиат" газетаси бош муҳаррири Ҳусниддин Бердиевлар Бухоро вилоятида дарахт экиш акциясида иштирок этишди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Yashil_makon
#Dolzarb_40_kunlik

Жондорда ҳам “4-сектор боғи” ташкил этилди

🌿Айни кунларда барча жойларда бўлгани каби вилоят 4-сектор ҳудудларида ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жойларда мевали ва манзарали кўчатларни экиш ишлари қизғин давом этмоқда.

📌Лойиҳа доирасида ҳар бир ҳудудда бўш ўзлаштирилмаган ер майдонларида сектор боғлари ташкил этилиши белгиланган. Қувонарлиси, туманларда 4-сектор боғлари ташкил қилинаётгани кўпчиликка маъқул бўлмоқда.

📍Шундай ташаббуслардан яна бири Жондор туманидаги 4-сектор ҳудудида ҳам амалга оширилди. Унда маҳалла фаоллари, ёшлар етакчилари сектор ишчи гуруҳи билан биргаликда “Қуйи Обод” маҳалла фуқаролари йиғинида жойлашган 1 гектарга яқин қаровсиз ер майдони ободонлаштирилиб, бу ерга 1 000 тупдан ортиқ турли хилдаги мевали ҳамда манзарали кўчатлар экилди. Сектор ишчи гуруҳи энди “Сектор боғи” деб ном берилган ушбу обод манзилдаги кўчатларни парваришлаб, уларнинг баравж ривож топишига ҳам масъул бўладилар.

🔹Айтиш керакки, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вилоятнинг 4-сектор ҳудудларидаги ижтимоий обьектлар атрофи, маҳалла гузарлари, йўл ёққалари ҳамда ўзлаштирилган ер майдонларида 13 600 дан ортиқ турли кўчатлар экилди.

Вилоят ДСБ Матбуот хизмати.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Yashil_makon
#Madaniy_meros

🌳 Давлатимиз раҳбари томонидан эълон қилинган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш белгиланган эди.

Ушбу “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси ҳам иштирок этди.

🌱 Лойиҳа доирасида Бошқарма ходимлари томонидан Ситораи Мохи-Хосса мажмуасида 100 туп тут ва маҳаллий гужум (қайрағоч) дарахти кўчатлари ўтқазилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#yashil_makon

Бугун умумхалқ хайрия ҳашари доирасида "Кўҳна ва боқий Бухоро" мажмуасида "Яшил макон" лойиҳаси ҳам ташкил этилди.

Лойиҳада Ёшлар ишлари агентлиги вилоят ва шаҳар бошқармаси раҳбар-ходимлари иштирок этиб, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экишди.

Бу каби лойиҳалар вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hokim_hududlarda
#Peshku_tumani
#Yashil_makon

Shu kuni Botir Zaripov Peshku tumanida "Yashil makon" umummilliy loyihasi doirasida olib borilayotgan ishlar bilan yaqindan tanishdi.

O'g'lon mahallasida "Yashil makon" umummilliy loyihasi doirasida favqulodda vaziyatlar bo'limi tashabbusi bilan mevali va manzarali ko'chatlar ekildi. Ushbu tadbirda tuman hokimi Vahob Qahhorov hamda sektor rahbarlari, hokim o'rinbosarlari, tuman partiya tashkiloti vakillari, FVV tuman bo'limi va mahalla xodimlari ishtirokida mevali va manzarali ko'chatlar ekildi.

Tadbir davomida viloyat hokimi barcha mahallalarda "Yashil makon" umummilliy loyihasi doirasida mevali va manzarali ko'chatlar ekish bo'yicha kerakli tavsiyalarni berdi.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Yashil_makon
#Qoraköl_tumani

Мамлакатимиз Президентининг “Яшил макон” умумиллий лойиҳасига доир ташаббусига жавобан айни кунда вилоятимиз туманларидаги хўжаликлар экин ери четларида, жами 789 гектарда 3 миллион тупдан ошиқ тут, 308 гектарда 4 миллион тупдан ортиқ ток кўчати қуриш, 589 гектарда 3 миллион тупдан зиёд терак ва тол кўчати ўтқазиш ишлари давом эттирилмоқда.

Бу борада жумладан, Қоракўл туманининг Човли, Қораҳожи, Қораун, Маллаишайх, Сайёт, Зиёрат, Чандиробод, Қозон каби 13 та ҳудуди ва улардаги фермер хўжаликларида юқоридаги каби саъй-ҳаракат уюшқоқлик билан давом эттирилаётганини кўриш мумкин.

Маҳалла ва қишлоқларда 25 октябрдан расман бошланган кузги дарахт ўтқазиш мавсумида чекка туман марказидаги амфитеатр атрофидаги икки гектарга яқин майдонни обод қилиб, кўкаламзорлаштириш саъй-ҳаракатига киришилган.

Бугун бу ерда вилоят ва туман мутасаддилари, қишлоқ хўжалигига масъул корхона ва ташкилотлар, жамоатчилик ва ёшлар вакиллари иштирокида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасининг кузги кўчат экиш ишлари давом этди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#yashil_makon

Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармасининг боғи барпо этилди.


🌱 Бухоро вилоят Олий таълим,  фан ва инновациялар бошқармаси ходимлари томонидан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Бухоро шаҳрининг "Кўксарой" маҳалласи  Б.Нақшбанд кўчаси ҳудудида  бошқарманинг боғи барпо этилди.

Мазкур боғда бошқарма ходимлари томонидан 220 туп қизил терак ҳамда 50 туп садақайрағой  кўчатлари экилди.

Маълумот ўрнида: Вилоят бўйича олий ва профессионал таълим муассасаларида режа бўйича жами 30 000 туп кўчат ўтказиш режалаштирилган бўлиб, амалда 31 200 туп (104 фоиз) кўчатлар экилиши таъминлади.

Шундан, олий таълим муассасалари кесимида режа бўйича 16 000 туп, амалда 15 450 туп кўчатлар ўтқазилди.

Профессионал таълим муассасалари кесимида режа бўйича 14 000 туп, амалда 15 540 туп кўчатлар ўтқазилди.

Лойиҳа доирасида таълим муассасаларида кўчат ўтқазиш ишлари давом этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#yashil_makon
#BMTI

Bugun insoniyat butun dunyoda ekologik vaziyat tobora keskin tus olayotgan bir zamonda yashayapti. Shu bois sayyoramizda barqaror ekologik muhitni asrab qolish o‘ta dolzarb masala sifatida e’tirof etilmoqda.


Jumladan, Yashil makon” umummilliy loyihasini yanada ommalashtirishga urg‘u berilmoqda. Go‘zallik, yaratuvchanlik va kelgusi avlodga g‘amxo‘rlik ajdodlarimizdan bizga meros. An’analarning davomi esa borliqni asrash, ekologik muammolarni bartaraf etishda faollikni talab etadi.

Ota-bobolarimiz "Bir daraxt kessang o‘nni ek" deb bekorga aytmagan. Shu bois bugun Buxoro muhandislik-texnologiya institutida ham yakdillik bilan “Yashil makon” umummilliy loyihasining kuzgi mavsumiga start berildi. Dastlab mutaxassislar tomonidan mavsumni sifatli o‘tkazish, hududlarning tuproq va iqlim sharoitlariga mos daraxt va buta ko‘chatlari ekish, har bir ko‘chatni sug‘orish, parvarishlash masalasini hal etgach, uni qadash yuzasidan taklif va tavsiyalar bildirildi.

Ma’lumotlarga ko‘ra, hududda “Yashil makon” umummilliy harakatining kuzgi mavsumida 3000 dan ortiq mevali-manzarali daraxt ko‘chatlarini ekish mo‘ljallanmoqda.

Bu kabi yurtimizda olib borilayotgan keng ko'lamli islohotlarning eng muhim vazifalaridan biri inson hayot sifati va farovonligini oshirishdan iboratdir.


Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#yashil_makon
#hokim_hududlarda
#Jondor_tumani

Jondor davlat o‘rmon xo‘jaligida tasarrufidagi umumiy yer maydoni cho‘l massivlaridagi yaylov bilan qo‘shganda, 86 ming gektardan ziyod bo‘lib, shundan xo‘jalikning Og‘ar va Romitan bo‘limlaridagi 137 gektar sug‘oriladigan konturlarda mevali va manzarali daraxt ko‘chatxonalari tashkil etilgan.

Xuddi shunday, xalq tabobati uchun dorivor o‘simliklar, elimiz dasturxoni to‘kinligini ta’minlash uchun g‘alla va sabzavot-poliz mahsulotlari ekib yetishtirib kelinmoqda. Xo‘jalikning “Og‘ar” bo‘limi Manqufi aholi punktida ajratilgan 5 gektar maydonda tut ko‘chatxonasini barpo qilish harakati uch avval boshlangan edi. Yaqin kunlarda bu tut nihollarini xaridorlarga peshma-pesh yetkazishga kirishiladi. “Yashil makon” umummilliy loyihasi asosida tumandagi fermer xo‘jaliklarida mavjud dala maydonlari atroflariga 2 million tupga yaqin tut ko‘chati yetkazib berish maqsad qilingan.

Bugun, 9-noyabr kuni viloyat hokimi Botir Zaripov Jondor davlat o‘rmon xo‘jaligi va ilmiy tajriba stansiyasida bo‘lib, o‘rmon xo‘jaligi faoliyati bilan yaqindan tanishdi. O‘rganishlar davomida xo‘jalikning manzarali, mevali daraxt va butalardan iborat ko‘chatxonalari faoliyati tahlil etildi va ularning faoliyati bilan bog‘liq masalalar atroflicha muhokama qilindi.

Samaradorlikni oshirish usullari hamda o‘rmon xo‘jaligi hududining ishlatilmay bo‘sh yotgan yerlaridan unumli foydalanish, xo‘jalikning kelgusidagi istiqbollari ko‘rib chiqildi.

Viloyat rahbari iqlim sharoitiga mos ko‘chat turlarini ko‘paytirish, loyiha doirasida daraxt ekish ishlarini ilmiy yondashuv asosida tashkil etish bo‘yicha mas’ullarga topshiriq va ko‘rsatmalar berdi.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hokim_hududlarda
#yashil_makon

Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyev raisligida joriy yil 21-oktabr kuni “Yashil makon” umummilliy loyihasi doirasidagi ishlar natijadorligi va kelgusidagi ustuvor vazifalar muhokamasi yuzasidan o‘tkazilgan videoselektor yig‘ilishida kuzgi mavsum davomida ko‘chat ekish ishlarini uyushqoqlik bilan tashkil etish imkoniyatlari ko‘rsatib o‘tildi.

Davlatimiz rahbari ta’kidlaganidek, “Yashil makon” umummilliy loyihasi – bu bir yillik tadbir emas”.

Darhaqiqat, yashab turgan joyimizni ozoda saqlab, bizdan keyingi avlod ham munosib tabiiy muhitda yashashlari uchun bugun biz tabiatga mehr va e’tibor bersak kelajak avlod ham munosib ekologik sharoitda yashaydi. Buning uchun biz yer va suv resurslarini, ekologik tizimni asrash hamda daraxt ko‘chatlarini ekib, bog‘ yaratishimiz zarurdir.

Shundan kelib, Buxoroda mavsumga qizg‘in hozirlik ko‘rilmoqda. Bunda xususan, yo‘l bo‘ylari, kollektorlar yon-atroflariga ko‘chat ekish va uni parvarishlash uchun shart-sharoitlar hozirlanmoqda.

Bu boradagi ishlar natijadorligini ta’minlash, mavjud muammolarni soha mutasaddilari ishtirokida muhokama qilib, ularni hal qilish choralarini ko‘rish maqsadida bugun viloyat hokimi Botir Zaripov sektorlar rahbarlari hamrohligida o‘rganishlar olib bordi.

“Amu-Buxoro” kollektori bo‘ylab olib borilgan o‘rganishlar davomida kollektor yon-atroflari, hududdan o‘tgan yo‘l bo‘ylariga jiyda, yasin, gujum va saksovul kabi kam suv talab etadigan, Buxoro iqlimiga mos bo‘lgan daraxt ko‘chatlarini ekish yuzasidan vazifalar belgilandi. Ularning parvarishini tashkil etish bilan bog‘liq agrotexnik tadbirlar xususida fikrlashib olindi.

Ta’kidlash lozimki, loyiha doirasida o‘tgan mavsumda Qorovulbozor tumanidagi “Do‘stlik” kanalidan “Buxoro-Qarshi” magistral avtomobil yo‘lining ikki tomoniga tomchilatib sug‘orish texnologiyasini joriy etgan holda daraxt ekib, bekamu ko‘st parvarishlanmoqda.

Botir Zaripov avvalgi o‘rganishlari davomida Buxoro neftni qayta ishlash zavodi tomonidan amalga oshirilgan mazkur xayrli tashabbusni davom etttirish, bu tajribani boshqa hududlarda ham qo‘llash bo‘yicha topshiriqlar bergan edi. Shunga ko‘ra masalaga daxldor mutasaddilar zavod hududida bo‘lib, daraxtlarni tomchilatib sug‘orish texnologiyasi bilan tanishishdi.

Ma’lumotlarga qaraganda, bitta daraxt yilda o‘zidan 100 kilogramm kislorod chiqaradi. Biroq buning uchun u e’tiborda bo‘lishi va yaxshi parvarish qilinishi kerak. Bir inson yilda oladigan 9,5 tonna havoning 23 foizi (2,2 tonna)ni esa kislorod tashkil etadi.

Inchunin, yashillik bor joyda - musaffolik bo‘ladi, atrof-muhit sofligi ta’minlanadi. Ana shundan hammamiz naf ko‘ramiz, demak, bu ishni barchamiz birdamlikda bajarishga mas’ulmiz. Shunday ekan, bu xayrli va savob amalga munosib hissa qo‘shaylik!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#yashil_makon
#hokimlar_daraxt_ekdi

Mamlakatimizda “Yashil makon” umummilliy loyihasi asosida bu qadriyat umumxalq harakatga aylandi. Manzarali va mevali daraxt ko‘chatlarini ekish uchun har bir vazirlik, hokimlik, tashkilot, korxona, mahallalarning rejalari belgilab berilmoqda. Ular tomonidan ko‘chatlar ekiladigan maydonlarda bog‘lar tashkil etish orqali ekologik vaziyatga munosib hissa qo‘shish ustuvor vazifa etib belgilangan. Bunda davlatimiz rahbarining shaxsan o‘zi tashabbuskorlik ko‘rsatmoqda. O‘z navbatida vazirlar, hokimlar, tashkilot, korxona rahbarlari ham qo‘llariga mehnat quroli olib, ko‘chat ekishlarini ommaga havola etmoqda.

Bugun, 18-noyabr kuni erta tongdan Buxoro tumanidagi “Bog‘idasht” mahalla fuqarolar yig‘ining Buxoro shahriga yondosh barpo qilinayotgan “Yangi O‘zbekiston bog‘i”da viloyat sektorlari rahbarlari, viloyat hokimining tegishli o‘rinbosarlari, shahar-tumanlar hokimlari, mas’ullar korxona va tashkilotlar mutasaddilari ishtirokida ana shunday xayrli tadbir tashkil qilindi.

Tadbir avvalida viloyat hokimi Botir Zaripov so‘z olib, rahbarlarni har bir hududda, korxona va tashkilotlarda, mahallalarda, xonadonlarda daraxt ekish tadbirlarini uyushqoqlik bilan tashkil etish ishlariga bosh bo‘lishga chaqirdi. Aholining daraxt ekishga bo‘lgan qiziqishini oshirish va rag‘batlantirish ishlarini yanada kuchaytirish zarurligi qayd etildi. Bunda ekilayotgan daraxtlarning iqlimga mosligiga, sug‘orish tizimlarining mavjudligiga alohida e’tibor qaratish lozimligi ta’kidlandi. Har bir mahalla va tumanda qaysi daraxt yaxshi ko‘karishini odamlarning o‘zi yaxshi bilishi, shu bois, ko‘chat turini aholi bilan bamaslahat tanlash kerakligi aytildi. Hisobotlarda yolg‘on ma’lumot va raqamlar aks etmasligi shartligiga urg‘u berildi.

Shuningdek, yig‘ilganlar “Yangi O‘zbekiston bog‘i” loyihasi, bu yerda amalga oshirilayotgan ishlar bilan yaqindan tanishtirildi.

— Har bir shahar-tumanda shu kabi loyihalarni amalga oshirish bo‘yicha takliflarni ishlab chiqishi zarur. Mayli, kichik-kichik parklar bo‘lsin, odamlarga bunday maskanlar hozir judayam kerak, - dedi Botir Zaripov.

Shundan so‘ng barcha sektorlar rahbarlari, shahar-tumanlar hokimlari “Yangi O‘zbekiston bog‘i”da daraxt ekish tadbirida qatnashishdi.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#yashil_makon
#hokimlar_daraxt_ekdi

Viloyat hokimining topshirig'iga ko‘ra, shaharda yashillikni ko‘paytirish maqsadida ko‘p qavatli uylar, savdo majmualari va boshgqa inshootlar oldida ko‘p yillik, Buxoro iqlimiga mos daraxtlarni ekish harakati ham keng quloch yoymoqda. Bu nima uchun kerak? Ko‘pchilik yaxshi xabardor, avvalgi yillarda Buxoro shahri markazida ko‘plab ko‘p qavatli zamonaviy uy-joylar va boshqa majmualar bunyod etildi. Biroq inshootlar hududini ko‘kalamzorlashtirishga jiddiy e’tibor qaratilmagani bois shaharning yashillik darajasi keskin pasayib ketgandi.

Shuni inobatga olib, keyingi yillarda hududda “Yashil bog‘lar” va “Yashil jamoat parklari”ni tashkil etishga qat’iy kirishildi. Birgina misol: o‘tgan yilda Buxoro shahri mahallarida 25 ta ana shunday kichik “Yashil jamoat parklari” barpo qilindi. Bu joylar aholining qulay dam olish maskaniga aylandi. Bu tajribani joriy yilda ham kengaytirish ko‘zda tutilgan. Ayniqsa, yo‘l bo‘ylarida ko‘kalamzorlashtirishga katta ahamitya qaratilmoqda. Bunda hatto syementobeton qilingan yo‘laklar maxsus uskunalar yordamida daraxt ekishga qulay va mos holda qazilib, manzarali daraxtlar ekilmoqda.

Shahar-tumanlar hokimlari, ularning qurilish masalalariga mas’ul o‘rinbosarlari ana shu ish jarayonlari bilan yaqindan tanishtirildi. Rahbarlar bu yerda ham daraxt ekishdi.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#jarayon
#yashil_makon

Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyev bugun, 23 noyabr kuni “Yashil makon” umummilliy loyihasi doirasida barpo etilayotgan yangi boqqa ko‘chat ekdi.

Tadbirni videoaloqa orqali Qoraqalpog‘iston Respublikasi va viloyatlar jamoatchiligi ham kuzatdi. Jumladan, buxorolik faollar Buxoro tumanining Buxoro shahriga yondosh “Bog‘idasht” MFY hududida barpo etilayotgan “Yangi O‘zbekiston bog‘i”da ko‘chatlar ekishdi.

Ma’lumot uchun: Ushbu kuzgi mavsumda “Yashil makon” loyihasi doirasida Buxoroda qariyb 7 million tup daraxt va buta ko‘chatlarini ekish rejalashtirilgan.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#yashil_makon

Buxoro viloyati prokuraturasining tashabbusi bilan “Yashil makon” umummilliy loyihasi doirasida Jondor tumani “Mankufi” mahallasida joylashgan davlat o‘rmon xo‘jaligiga tegishli bo‘lgan yer maydonida “Jondor bog‘i” tashkil etildi.

Viloyat prokurori U.Xamdamov boshchiligidagi xodimlar tumanda 3,5 gektar yer maydonida tashkil etilayotgan “Jondor bog‘i”da 5 ming har xil turdagi manzarali ko‘chatlar ekishdi.

Qayd etish joizki, davlat dasturi bo‘yicha tumandagi “Mankufi” mahallasida bog‘ni tashkil etish orqali aholini dam olishi va ularning ma’naviy hordiq chiqarishlari uchun istirohat bog‘ini tashkil etish rejalashtirilgan.

Ko‘chat ekish tadbirida viloyat prokuraturasi organlari xodimlari, faxriylar, jamoatchilik kengashi vakillari, mahalla fuqarolari, yoshlar va ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o‘zgarishi boshqarmasi xodimlari faol ishtirok etishdi.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube