BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.9K subscribers
76.4K photos
10.9K videos
20 files
39.1K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#TITF2023
#Buxoro_viloyati

Айни вақтда UZEXPO марказида бўлиб ўтаётган Тошкент халқаро туризм ярмаркасида Бухоро вилояти ҳам ўз миллий павильони билан иштирок этмоқда.

Айтиш жоизки, биринчи кунданоқ нафақат халқаро, балки, маҳаллий сайёҳлар томонидан ҳам вилоятимиз томонидан ташкил этилган павильонга катта қизиқиш билдирилиб, Бухородан мазкур ярмаркага 100 га яқин туризм соҳаси вакиллари, жумладан, туроператор, меҳмонхона хўжалиги вакиллари билан бирга гастрономик йўналишдаги ресторанлар, экотуризм масканлари ва туризм кластерлари иштирок этишмоқда.

Эътиборлиси, бир неча соат мобайнида, вилоятимиз тадбиркорлари томонидан 14 миллион АҚШ доллари қийматидаги бир нечта шартномалар имзоланди.

Қолаверса, Япония ва Ҳиндистон давлатларининг туризм соҳаси вакиллари билан учрашув ва келишувлар, жумладан, Бухоро вилоятининг туризм салоҳияти, чекка ҳудудларда ташкил этилаётган “туризм қишлоқ ва маҳаллалари”, вилоятда сўнгги йилларда янгидан ташкил этилган туристик маршрутлар тўғрисида батафсил маълумотлар бериб борилди.

Шунингдек, Туркманистон Республикаси вакиллари билан зиёрат туризми йўналишида Бухородаги Етти Пир зиёратгоҳлари бўйлаб комбинацион турлар ташкил қилиниши бўйича келишувларга эришилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#TITF2023
Бугун“Ипак йўлида туризм” 28-Тошкент халқаро туризм ярмаркасининг иккинчи кунида Бухоро вилояти тадбиркорлари томонидан қатор шартномалар имзоланди.

Хусусан, Туркия туристик корхоналари ва Ғиждувондаги “Nomad Island” туризм комплекси ўртасида Туркиядан 2000 минг сайёҳни жалб қилишга оид келишувга эришилди.

Шунингдек, Россия Федерацияси субъектлари билан Бухоро вилояти билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга доир музокаралар олиб борилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#TITF2023
⚡️”Энг гавжум стенд” номинациясида Бухоро ғолиб бўлди

Жорий йилнинг 15 ноябридан 17 ноябрига қадар ўтказилган “Ипак йўлида туризм” XXVIII Тошкент халқаро туризм ярмаркасида Бухоро вилоятидан 120 дан зиёд иштирокчилар, жумладан, 30 нафар тур-операторлар, 40 нафар меҳмонхона бизнеси вакиллари, 15 нафар ресторан раҳбарлари, 10 нафар туристик транспорт хизмати соҳаси ходимлари, 15 нафар ҳунармандлар ва 15 нафар маданият соҳаси ижодкорлари қатнашишди.

Ярмарка доирасида ўзбекистонлик тадбиркорлар томонидан дунёнинг 30 га яқин мамлакатларидан ташриф буюрган туризм тармоғи вакиллари билан учрашув ва музокаралар ўтказилди.

Хорижлик ҳамкорлар билан ташкил этилган музокаралар натижасида 2024 йилда Бухорога қарийб 650 мингдан кўпроқ хорижий сайёҳларни жалб қилиш ва юқори даражадаги хизматларни ташкил этиш бўйича 3 000 га яқин келишув, шартнома ва меморандумлар имзоланди.

Мазкур келишувларнинг асосий қисми Индонезия, Малайзия, Япония, Корея, Россия, МДҲ ва Европа мамлакатлари улушига тўғри келади.

Хусусан бу борада Индонезиядан 50 000 нафар, Малайзиядан 30 000 нафар, Япониядан 20 000 нафар, Кореядан 15 000 нафар, Россиядан 150 000 нафар, МДҲ дан 150 000 нафар, Европадан 200 000 нафар ва бошқа мамлакатлардан 40 000 нафар сайёҳлар ташрифини амалга ошириш мўлжалланмоқда.

Пойтахтда ўтган ушбу нуфузли тадбирда Бухоро вилояти томонидан тайёрланган миллий стенд (павилони) ўзининг жозибадорлиги, миллий қадриятлар ва маданий мерос обектлари сиймоси акс эттирилганлиги билан 3 кун давомида хорижликлар, меҳмонлар ва маҳаллий иштирокчиларни ўзига қизғин жалб қилиши билан кўпчиликнинг олқишларига сазовор бўлди.

Тошкент Халқаро туризм ярмаркасининг ташкилий қўмитаси ва Республика комиссияси томонидан Бухоро вилоятининг стенди (павилони) “Энг гавжум стенд” номинацияси ғолиби сифатида эътироф этилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube