BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#сув_хўжалиги
#рақамли_технологиялар
"Ақлли сув" қурилмаси—ушбу рақамли технология ирригация тармоқларида сув ресурсларининг ҳисобини юритиш ва маълумотлар базасини шакллантириш тизимини такомиллаштириш ҳамда шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади.
Каналлар ва ариқлар сувини бошқаришда муҳим восита ҳисобланган мазкур қурилма вилоятимиз бўйича кенг миқёсида ўрнатилмоқда. Хусусан, биргина, Шофиркон туманининг ўзида энг муҳим ирригация нуқталарига шу кунгача 75 дона худди шундай "ақлли сув" қурилмаси ўрнатилган.
Унинг маълумотларини сохталаштиришнинг иложи бўлмайди. Ўз номи ўзи билан “ақлли” иш қилади. У қуёш батареясида ишлайди. Телефон чипини ҳар битта “ақлли сув” қурилмасига ўрнатиб, антеннани мослаб қўйиш натижасида қайси объектда қанча сув мавжуд ва гектарига қанча сув сарфи зарурлигини узоқ масофада туриб бўлса ҳам аниқлаш имконини беради.
Вилоят ҳокими Ботир Зарипов Шофиркон туманида олиб борган ўрганишлари давомида "ақлли сув" қурилмасининг ишлаш функциялари ва имкониятлари билан яқиндан танишди. Танишув асносида мутахассисларга вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам шу каби рақамли технологияларни кўпайтириш ҳамда сув сарфини мунтазам назорат қилиб бориш бўйича ўз тавсия ва кўрсатмаларини берди.
Маълумот ўрнида, ҳозирги вақтгача вилоят бўйича жами 627 та қурилма ўрнатилган бўлиб, жорий йилнинг ўзида 752 та ўрнатиш режалаштирилган. Бунинг учун 3 млрд 900 млн сўм маблағ ажратилган.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

#семинар_тренинг
Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази томонидан Бухоро вилоят ҳокимлиги ва рақамли технологиялар вазирлигининг ҳудудий шўъбаси билан ҳамкорликда Бухоро шаҳри ва Ғиждувон туманида аҳоли ва ёшларнинг ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланиш кўникмаларини оширишга қаратилган семинар-тренинг бўлиб ўтди.
“MY.GOV.UZ – ХИЗМАТИНГИЗДА!” лойиҳаси доирасида ташкил этилган ушбу тарғибот учрашувларида иштирокчилар “Рақамли ҳукумат” соҳасидаги ислоҳотлар ҳамда электрон давлат хизматларини жорий этиш орқали яратилган имкониятлар ва қулайликлар билан таништирилди. Шунингдек, қизиқиш билдирганларга хизматлардан фойдаланиш тартиби жойида босқичма-босқич тушунтириб берилди.
Тарғибот учрашувлари вилоят бўйлаб давом этмоқда.

#сайёр_қабул
#рақамли_технологиялар
Бугун, 22 сентябр куни Бухоро шаҳрида рақамли технологиялар вазири ўринбосари Ж.Махсудовнинг жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабули ўтказилди.
Мақсад — вилоятда АКТ соҳасида жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушаётган мурожаатларни ўрганиш, муаммоли масалаларни жойида бартараф этиш чораларини кўриб чиқишдан иборат.
Дастлаб вазир ўринбосари Ж.Махсудов мамлакатимизда, жумладан, Бухоро вилоятида рақамли технологияларини ривожлантириш, алоқа, интернет, телекоммуникация хизматлари, ахборот технологиялари, почта хизматлари, таълим йўналиши бўйича муаммо ва таклифларини эшитиш ҳамда соҳада амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида тўхталиб ўтди.
Сайёр қабул жараёнида вилоят ҳудудида аҳолига кўрсатилаётган интернет, мобил алоқа, маҳаллий телефон, IT таълим, йўлдошли алоқа, почта ва телерадио’шиттириш хизматлари сифати бўйича фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Шунингдек, қишлоқ жойларга янги технологияларни олиб киришни жадаллаштириш ҳамда мобил алоқа операторлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан саволлар ва таклифлар берилди.
150 нафардан зиёд фуқаролар иштирок этган сайёр қабулда телекоммуникация хизматлари, мобиль алоқа хизматлари ва аҳолига оптик толали алоқа линияси орқали интернет хизматини кўрсатиш хизматлари, шунингдек, рақамли технологиялар ўқув марказларида таълим олиш бўйича келиб тушган мурожаатлар шу куннинг ўзида ижобий ҳал этилди. Ўрганиш талаб қилинадиган мурожаатлар назоратга олиниб, масъул раҳбарларга топшириқлар берилди.