#ҳоким_ҳудудларда
#Шофиркон_тумани
Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов Шофиркон туманида бўлди. Дастлаб вилоят раҳбари Бухоройи шарифнинг етти пирларидан бири – Хўжа Ориф ар-Ревгарий Моҳитобон зиёратгоҳи зиёрат қилди. У ерда қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилди. Шундан сўнг Ботир Зарипов мажмуани янада ободонлаштириш,зиёратчилар учун қулайликлар яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Бу борадаги муаммолар билан қизиқди. Шунга кўра, зиёратгоҳ ҳудудидаги масжидни кенгайтириш билан боғлиқ вазифалар белгиланди.
Шундан сўнг вилоят раҳбари туманда янгидан барпо этилган истироҳат боғини бориб кўрди. Маълумотларга кўра, мазкур истироҳат боғи туман ҳокимлиги бошчилигида ҳашар йўли билан барпо этилган. Истироҳат боғи ҳудуди 3 гектар ерни ўз ичига олган бўлиб, ҳудудга 2 мингдан ошиқ манзарали ва мевали дарахтлар экилган. Иқлим мўътадиллигини таъминлаш мақсадида ҳудудда кичик фавворалар ўрнатилган. 1,5 гектар яшил боғ ташкил этилган, яшил ҳудудларда йўлакчалар ташкил қилиниб, уларга махсус дам олиш учун мўлжалланган ўриндиқлар ўрнатилиши кўзда тутилган. Ҳозирда бу ерда сўнгги якунлаш ишлари олиб борилмоқда.
Ботир Зарипов аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун бундай истироҳат боғлари жуда муҳим эканлигини алоҳида таъкидлади. Боғни мазмунан бойитиш, унинг ҳудудидаги бино-иншоотлар фасадини тартибга келтириш, эски симёғочларни янгилаш бўйича туман мутасаддиларига топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

Бугунги кунда аҳолининг ижтимоий, иқтисодий ҳаётини яхшилаш, маҳаллаларнинг янгича кўринишдаги гузарларини бунёд этиш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда. Шофиркон туманида ҳам янги, замонавий маҳалла бинолари, гузарлар қуриш ишлари олиб бориляпти. Жумладан, шу кунларда “Шибирғон” маҳалла фуқаролар йиғини учун янги бино қад ростламоқда.
-Маҳалламиздаги 610 та хонадонда 3 минг 226 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳалланинг асосий драйвери – деҳқончилик ва чорвачилик. Йил аввалида 96 нафар фуқаромиз расман ишсизлар тоифасида эди. Улар билан хоҳишига қараб ишладик. Қайси бирига кредит олиб бердик, қайси бири қурилиш фирмасига кириб иш бошлади. Хуллас, ҳозирга келиб ишсизлар сони 19 тага тушди. Айни кунда 57 нафар хорижда ишлаётган фуқароларимиз ҳам бор. Уларнинг оила аъзолари, ўзлари билан ҳам доимий мулоқотдамиз. Янги маҳалла биноси қуриб берилаётгани эса иш фаолиятимиздаги машаққатларни енгиллаштиради,-дейди маҳалла раиси Искандар Баротов.
Ботир Зарипов маҳалла биноси қурилиши лойиҳаси билан танишиб, унга ўзгартириш киритиш, лойиҳада “маҳалла етттилиги”га шарт-шароит ҳозирлаш билан бирга, бу ерда янги иш ўринларини яратиш билан боғлиқ хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш, айниқса, эҳтиёждан келиб чиқиб, тикув цехи қуриш бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Шунингдек, вилоят раҳбари қишлоқ аҳолиси хонадонларида бўлиб, улар билан туриш-турмуши, яшаши шароитлари хусусида самимий мулоқот қилди, фуқароларнинг муаммолари билан қизиқди.
Бундан ташқари, Ботир Зарипов ҳудуддаги 27-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, ўқувчи ва педогог ходимлар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганди. Мактаб боғидан самарали фойдаланиш бўйича масъулларга топшириқлар берди.

Шофиркон туманида бу йил жами 375 та фермер хўжалиги томонидан 8 минг 900 гектарда пахта хом ашёси парваришланаётган бўлса, 5 минг 706 гектар майдонда ғалладан мўл ҳосил етиштирилди.
Ҳудудда экиб етиштирилган “Васса”, “Алексеевич”, “Гром” ҳамда "Таня" навли бошоқли дон экинларидан жорий мавсумда давлатга 16 минг 70 тоннага етказиб ғалла топширилиб, бу борада кўзланган хирмон бунёд қилинди.
Айни кунларда ғўза ниҳолларини озиқлантириш, ўғитлаб суғориш, биологик ишлов бериш билан бирга ҳосили ўриб олинган ғалла майдонларини сомондан тозалаш, такрорий экин экиш ишлари якуний босқичда олиб борилмоқда.
Тезгузар ҳудудидаги "Ибрагимов Бобир Мингчинор даласи" фермер хўжалиги ихтиёрида 60 гектар ер майдони бўлиб, ҳозир 9 гектар ерда ловия парваришланмоқда.
Ботир Зарипов мазкур майдонда бўлиб, хўжалик ишига юқори баҳо берди. Шу каби тажрибани оммалаштириш зарурлигини таъкидлади. Ғалладан бўшаган майдонларга мош, сабзи, ловия каби сердаромад экинлар экиш бўйича мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҳудудлар_ҳаёти
#Шофиркон_тумани
🎢 Шофиркон туманида жами 81 та кўприк мавжуд. Шундан 24 таси давлат ҳамда 57 таси маҳаллий аҳамиятдаги кўприклар ҳисобланади.
➡️ Бугунги кунда 16 та таъмирталаб кўприклардан 2 тасида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
❇️ Жумладан, Шофиркон туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан 4Р 221 "Талижа қ. — Боғиафзал қ. — Ғалаба қ. — Нурлибой қ. — Болтабой қудуқлари" автомобиль йўлининг 6 кмдаги темир бетон кўприкдаги жорий таъмирлаш ишлари якунига етиб қолди.

Чуруқ овулида кучли ёғингарчилик оқибатида талофат етган йўлларда таъмирлаш ишлари бошланди
Жорий йил ёғингарчилик мавсумида 4Н-246 "Болтабоев.қ-Қинғинтепа.қ-Чуруқ.қ" автомобиль йўлининг 14-20 кмлари оралиғида табиий офат натижасида юзага келган нуқсонларни бартараф этиш бўйича Шофиркон туман ҳокимлиги ҳамда Бухоро вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси ташаббуси билан лойиҳа дастурлари ишлаб чиқилган бўлиб, шунга асосан қурилиш ишлари бошлаб юборилди.
Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад овулда истиқомат қилувчи аҳолига янада қулайлик яратиш ва корхона балансидаги автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашдан иборат.

Шофиркон тумани "Жилвон" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4К 152 — "Боғиафзал қ. — Чақар қ. — Жилвон қ. — Мингчинор қ. — Ўзган қ." автомобиль йўли РК-25+52 километрида жойлашган зовур (захкаш) устидан ўтган кўприк туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси тасарруфида.
Оғир вазнли автотранспорт воситалари қатнови натижасида кўприк таъмирталаб ҳолга келиб қолган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги“Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ белгиланган дастурлар доирасида ушбу кўприк жорий таъмирланмокда.

Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов Шофиркон туманида янгидан бунёд этилаётган тиббиёт бирлашмасининг қурилиш ишларини кўздан кечирди.
Тинчлик ва соғлик - инсон ҳаёти учун энг керакли неъматдир. Бу икки йўналиш давлатимиз ижтимоий сиёсатининг муҳим негизлари этиб белгиланган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси асосида соҳа босқичма-босқич такомиллаштириб келинмоқда. Бунда бевосита давлатимиз раҳбарининг узоқни кўзлаб изчиллик билан амалга ошираётган ислоҳотлари мужассам.
Ҳозирда сўнгги босқичдаги пардозлаш ишлари амалга оширилаётган замонавий шифохона ана шу ислоҳотлар самараси сифатида қад ростлади.
Беш қаватли 260 ўринли мазкур тиббиёт бирлашмасининг барча даволаш бўлимлари умумлаштирилган. Қиймати 47 млрд 335 млн сўмлик лойиҳа доирасида бино ертўласида ёрдамчи бўлимлар, биринчи қаватда қабул ва диагностика бўлимлари, рақамли рентген, МРТ, МСКТ текширувлари жойлаштирилади.
Иккинчи қаватда 17 ўринли анестезиология-реанимация, 10 ўринли шошилинч жарроҳлик, 15 ўринли режали жарроҳлик, 15 ўринли отолорингология бўлимлари ташкил этилиши белгиланган.
Учинчи қаватда 10 ўринли шошилинч педиатрия, 10 ўринли шошилинч терапия, 25 ўринли болалар бўлими, 6 та болалар анестезиологияси реанимация, тўртинчи қаватда эса 90 ўринли туғруқ мажмуаси, бешинчи қаватда эса ҳар бир бўлим 20 ўринга мос равишда кардилогия, эндокринология, терапия ҳамда неврология бўлимлари ташкил этилиши режалаштирилган.
Ботир Зарипов ишларнинг боришига танқидий баҳо бериб, жараёнларни жадаллаштириш юзасидан туман ҳокими, секторлар раҳбарлари, тиббиёт бирлашмаси ва қурилиш ташкилоти мутасаддиларига муҳим топшириқлар берди.
Шу ерда вилоят раҳбари Ҳиндистоннинг “АCHARYA” институтлар тармоғи мутасаддиларининг билан Шофиркон туманида хусусий тиббиёт олийгоҳи ташкил этиш таклифи юзасидан музокара ўтказди. Бу борадаги ташаббуслар ва уларни амалга ошириш механизмлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ботир Зарипов туман тиббиёт бирлашмаси фаолияти билан танишди. Бирлашма биноси ўтган асрнинг 70-80 йилларида қурилган. Шифохона 301 бемор ўрнига ва поликлиника 250 қатновга мўлжалланган. Ҳозирда тумандаги 185 мингдан зиёд аҳолига хизмат кўрсатади. Лекин бу ердаги шароитлар шунча қамровга ва замон талабига мос эмас. Айрим жиҳозларни янгилашга зарурат бор. Ботир Зарипов тиббий бўлимлар ва хоналарга кириб, асл аҳволни кўздан кечирди.
Кадрлар салоҳиятини ва тиббий хизматлар сифатини ошириш, шифохона атрофини тартибга келтириш юзасидан масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#танқиддан_сўнг
#Шофиркон_тумани
Хабарингиз бор, куни кеча вилоят ҳокими Ботир Зарипов Шофиркон туманида олиб борган ўрганишлари давомида туман тиббиёт бирлашмасининг фаолияти билан ҳам яқиндан танишган, айниқса, бирлашма ҳудудини ободонлаштириш ишлари бўйича кескин эътирозларини билдирган эди.
Шундан келиб чиқиб, туман ҳокими Алишер Файзиллоев ҳамда туман ИИБ бошлиғи Азамат Исмоилов бошчилигида бирлашма ҳудудида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари ташкил этилди.

"Бухоро гранд саноат инвест" корхонаси кунига 20 минг дона ғишт ишлаб чиқармоқда
Батафсил: https://is.gd/F1HX9F