BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.4K subscribers
78.2K photos
11K videos
23 files
39.5K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#online
#hududlar_hayoti
#Jondor_tumani

"Mr&G textile" МЧЖ раҳбари Анвар Исаков туман марказидан жой олиб, шу ерда трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятини йўлга қўйган. Корхонада ҳозирда 32 киши иш юритмоқда.

Ботир Зарипов мазкур цехда ҳам бўлиб, унинг фаолияти билан танишди. Маҳсулотларнинг тури ва сифатини кўздан кечирди.

Тадбиркорнинг корхона фаолиятини кенгайтириш бўйича муаммо ва таклифларини ўрганди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#online
#hududlar_hayoti
#Jondor_tumani

"Пўлоти" маҳалласида яшовчи Зилола Эгамованинг ўғли Оғабек 23 ёшда. Икки қиздан кейин ёлғиз ўғил елкасига рўзғор юки анча вақтли тушди.

— Даромад топишнинг энг мақбул йўли — тадбиркорликда, деб ўйладим. Дастлаб бройлер боқиб сотдим. Кейин тухум. Бир куни ҳоким ёрдамчиси келиб, иссиқхона қурсак, помидорми, бодрингми эксанг, шунга нима дейсан деб қолди. Мен қулупнай етиштирмоқчиман, дедим.

Шундан кейин Тошкентга бориб тажрибали қулупнайчилардан ўрганиб келдим. Кредит асосида 2 сотих иссиқхона қурдик. Кўчат сотиб олиб ишга киришдик. Очиғи, қиш мавсумидаги совуқда роса қийналдик. Ҳозир ҳаммаси жойига тушиб кетди. Кўчатлар тўлиқ ҳосилга кирди. Ҳар куни килограмини 170 минг сўмдан улгуржи нархда сотиб келяпман. Июнь ойига қадар ҳосил беришини ҳисобга олсак, иссиқхонадан шу йил 50 млн даромад кўзлаб турибман, - дейди Оғабек.

Вилоят ҳокими Оғабек билан мулоқотда иссиқхонани янада кенгайтириш юзасидан мулоқот қилди. Бу борада унга ёрдам бериш бўйича таклифларини билдирди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#online
#hududlar_hayoti
#Қоракўл_тумани

Ўрганишларнинг навбатдаги манзили Қоракўл тумани бўлди. "Дарғали" ҳудудидаги «Янгибой Очил пахтакор» фермер хўжалиги ихтиёрида 47 гектар ер майдони мавжуд бўлиб, унинг барчасига жорий йилда Бухоро-8 навли чигит қадалмоқда.

Эътиборлиси, "Мергантекс" пахта-тўқимачилик кластери кўмаги билан чигит плёнка остига қадалиб, дала майдонларига томчилатиб суғориш технологияси ўрнатилмокда.

— Белгиланган агротехник тадбирларни ўз вақтида олиб борганимиз, айниқса, томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилганимиз, зарур ресурсларнинг ўз вақтида етказиб берилгани боис ҳосилдорликни 60 центнерга етқаздик. Бу йил 70 центнерни кўзлаб турибмиз, – дейди фермер.

Маълумот учун, Қоракўл туманида жорий йил пахта ҳосили учун 8 минг 954 гектар майдонда пахта етиштирилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#online
#hududlar_hayoti
#Қоракўл_тумани

"Жиғачи" — Қоракўл тумани марказидан 30 километр узоқликда, жанубдан қўшни Туркманистон республикасининг Лебаб вилояти билан атиги 5-6 километр масофада чегарадош маҳалла фуқаролар йиғини. Бугунга келиб маъмурий жиҳатдан Абдулла Авлоний, Абдулла Қодирий ҳамда Муқимий кўчаларига бўлинган ҳудудда 564 та хонадон, 890 та оила ва уларда жами 3 мингдан ошиқ аҳоли умргузаронлик қилмоқда.

— Бизда қишлоқ хўжалиги, деҳқончилик, асосан томорқачилик анча ривожланган бўлиб, аҳоли томорқа ери 76 гектарни ташкил этади, – дейди “Жиғачи” МФЙ раиси Алижон Қиличев. — Шундан қарийб 5 гектарда қишлоқдошларимиз иссиқхона барпо этиб, сабзавот-полиз маҳсулотларини етиштириб келишади. Биргина 2022 йили маҳалламиз миришкорлари пешона тери билан айнан томорқада етиштирилган ҳосилни олсак, 210 тонна атрофида помидор, 160 тона бодринг, яна шунча пиёз, 525 тонна атрофида ошқовоқ, 570 тоннадан ортиқ картошка заҳира қилинган. Аммо бизда карамнинг бир неча турини етиштириш оммалашган, яъни маҳаллий навга мансуб бош карам, шунингдек, салатбоп гулкарам ва яна броколли, корейс карамини экиб етиштириш хўжаликларга яхшигина даромад келтирмоқда.

Вилоят раҳбари ана шундай илғор томорқачилар ерларида бўлди.

Уларнинг тажрибасини оммалаштириш бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#online
#hududlar_hayoti
#Қоракўл_тумани

Жиғачилик Ғаффор бобо Жалилов 87 ёшда. Суяги деҳқончиликда қотган отахон фарзандларини ҳам шу йўсинда улғайтирди. Ҳозир улар томорқасининг ҳар бир қарич еридан ҳам унумли фойдаланади. Кичикроқ бўлсада ҳовуз куриб, балиқ боқишга одатланишган. Ҳовлининг бир бурчагида 20-25 та товуқ ҳам бор.

— Бизнинг давримизда томимизгача пахта экардик. Ҳозир давр бошқача. Президент одамларга ер беряпти. Бир пайтлар пахта экилган унумдор ерлардан яна. Давлат йўлимизни, сувимизни қилиб беряпти. Энди фақат яйраб ишлаш керак, тамом. Чунки ишлаган одам бенасиба қолган эмас. Усти бут, рўзғори тинч. Нимани орзу ҳавас қилса, етишяпти. Уй-жойи обод, машинаси бор, уйлар қиляпти. Бундай замонага шукур қилиб, меҳнат қилиш керак, - дейди Ғаффор бобо.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#online
#xalqaro_konferensiya


Айни пайтда Бухоро шаҳридаги Wyndham Bukhara меҳмонхонаси анжуманлар залида “Давлат бошқаруви ходимларининг замонавий компетенцияларини ривожлантириш: Ўзбекистон ва Жанубий Корея истиқболлари” мавзусидаги халқаро конференция бошланиш арафасида

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#online
#xalqaro_konferensiya


Айни пайтда Бухоро шаҳридаги Wyndham Bukhara меҳмонхонаси анжуманлар залида “Давлат бошқаруви ходимларининг замонавий компетенцияларини ривожлантириш: Ўзбекистон ва Жанубий Корея истиқболлари” мавзусидаги халқаро конференция ўтказилмоқда.
Давлат бошқаруви ходимларининг компетенцияларини ривожлантириш масалаларига қаратилган анжуманда Жанубий Корея ва Ўзбекистон давлат хизматчилари салоҳиятини ошириш тажрибаси муҳокамалар марказида бўлиши кўзда тутилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#online
#xalqaro_konferensiya

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори Адҳам Бекмуродов кириш сўзи билан очди. Шундан сўнг Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов нутқ сўзлади.
Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Давлат хизматчиси аввало халқ хизматчиси бўлиши шарт” тамойили остида олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида юртимизда давлат бошқарувининг ўзига хос модели яратилиб, давлат хизматчиларининг янги авлоди шаклланди.
Умуман, тарихга эътибор қаратадиган бўлсак, қадимда ҳам алломаларимизнинг давлат бошқаруви ходимларинг салоҳият даражаси, унинг ахлоқ-одоби, касбий кўникмаси, кишилар билан мулоқот қила олиш малакасига алоҳида эътибор қаратилганлигини кузатишимиз мумкин.
Хусусан, Форобийнинг “Фозил одамлар шаҳри”, Кайковуснинг “Қобуснома”, Юсуф Хос Хожибнинг “Қутадғу билиг” асарлари, шунингдек “Темур тузуклари” ва бошқа асарларда замонавий тил билан айтганда давлат хизматчиси компетенциялари ҳақидаги идеал қарашларга кўп бор гувоҳ бўламиз.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#online
#xalqaro_konferensiya

Ботир Зарипов: Бугунги семинаримизнинг айнан Жанубий Корея давлати билан ҳамкорликда ўтказилаётганлигида ҳам ўзига хос маъно бор, албатта. Негаки, бир неча минг йиллик миллий давлатчилик тизимига эга бўлиб, маълум даврда мустамлакачилик азобини тотиб кўрган ва мустақилликдан сўнг тараққиёт йўлини танлаб олган Жанубий Корея тарихи кўп жиҳатдан мамлакатимиз тарихига ўхшаб кетади. Хусусан, мамлакатнинг ўтган аср 60-70-йилларида иқтисодий ривожланишда “Катта сакраш”га муваффақ бўлганида айнан давлат бошқаруви ва кадрлар тизимидаги изчил ислоҳотлар ҳам муҳим омил бўлган.
Айнан шу жиҳатдан бугунги конференцияда ўртага ташланадиган илмий ва амалий мусоҳабалар, ўзаро тажриба алмашиш ҳар иккала давлат учун кадрлар компетенцияларини оширишда маҳим аҳамият касб этади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#online
#xalqaro_konferensiya

Тадбирда Корея Республикаси Бош вазири ҳузуридаги Корея давлат бошқаруви институти президенти Сангхан Чве сўзга чиқиб, давлат бошқаруви тизимидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари хусусида тўхталди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#online
#xalqaro_konferensiya

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Ҳасанов мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ким Хи Сангнинг конференция иштирокчиларига йўллаган видео мурожаати эшитилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#online
#xalqaro_konferensiya

Тадбирда Бухоро давлат университети ректори Обиджон Ҳамидов ҳам сўзга чиқди.

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов Сангхан Чвега тадбирни ташкил этишдаги жонбозлиги учун миннатдорлик билдирди ва унга ўзбекона эҳтиром кўрсатилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#online
#xalqaro_konferensiya

Конференция ўз ишини давом эттирмоқда. Жараёнлар оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб борилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#online
#xalqaro_konferensiya

“Давлат бошқаруви ходимларининг замонавий компетенцияларини ривожлантириш: Ўзбекистон ва Жанубий Корея истиқболлари” мавзусидаги халқаро конференция бугун, 4 ноябрь куни ҳам Бухоро шаҳридаги Wyndham Bukhara меҳмонхонаси анжуманлар залида ўз ишини давом эттирмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#online
#xalqaro_konferensiya

Конференция ўз ишини давом эттирмоқда.

Жараёнлардан ФОТОЖАМЛАНМА

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#шукуҳ
#online

Шаҳарсозликнинг такрорланмас андозасини ўзида мужассам этаётган “Bukhara City” замонавий турар жой ва ишбилармонлик марказидан ўрин олган муҳим иншоотлардан бири кўп қаватли "Karvon Shopping Centre" савдо мажмуасидир.

Маълумотларга кўра, мазкур йирик савдо мажмуаси 1 минг 717 та халқаро бренд ва ҳунармандлар учун савдо дўконлари, 36 та умумий овқатланиш, шунингдек, юздан ортиқ маиший ва техник хизмат кўрсатувчи шахобчалари, авиа ва темир йўл кассалари, банк филиаллари, кўнгилочар ва ахборот марказларини ўз ичига олади. Келгусида унда 6 минг 500 дан ортиқ савдо ўрни барпо қилиниши, 5 мингга яқин иш ўрни яратилиши кутилмоқда. Уларнинг аксариятида ёшлар иш бошлайди.

Бугун мазкур йирик савдо мажмуасининг фойдаланишга топширилиши муносабати билан катта байрам дастури ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг концерт дастури намойиш этилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#online_muloqot

Xabar berganimizdek, ayni paytda viloyat hokimi Botir Zaripov ZOOM platformasi orqali turli soha va yo‘nalishlarda faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlari vakillari, yangi biznes loyiha va rejalar ustida izlanayotgan tashabbuskor fuqarolar bilan muloqot qilmoqda.

Muloqotda tadbirkorlar bilan birma-bir gaplashilib, ular faoliyatidagi to‘siq va muammolarni bartaraf etish choralari ko‘rilmoqda.

Ma’lumot uchun, uchrashuv kun davomida bo‘lib o‘tishi rejalashtirilgan. Bunda tadbirkorlar o‘zlari yashayotgan yoki faoliyat ko‘rsatayotgan shahar-tuman hokimlik majlislar zalidan yoki mahalla fuqarolar yig‘inlari binosidan ishtirok etishlari, viloyat yoki respublika darajasidagi muammoli masalalari yuzasidan viloyat hokimi bilan muloqotga kirishishlari mumkin.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube