Forwarded from Олим Жўраев
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат_бекати
Кўринг, тафаккур қилинг!
Нолишга яна қандай сабабларимиз бор... 😔
Каналга уланиш👉@olimjuraev

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат_бекати
Ғиждувон тумани "Янгиобод" маҳалласида яшовчи Анвар Баракаевнинг ҳаёти ўзига хос мураккабликлардан иборат. Устига устак у икки оёғидан ҳам айрилган. Бироқ қаҳрамонимиз "ногиронман" деб ётиб қолгани йўқ. Ожизлигини дастак қилиб, идорама-идора югуришни ҳам ор билди. Ҳунар ўрганди. Унинг сўзлари, ҳаётга муносабатини кўриб, марҳум адиб Тоҳир Маликнинг "Ҳамма ёғи соппа-соғ, ҳамма шароитлари бор ўқимайди, илм олмайди, танбал, дангаса - ана ўшаларни мажруҳ, ногирон дейиш керак!" деган сўзлари кўнглимдан кечди беихтиёр.
Ҳа, демак, ақлан соғлом, маънан етук кишини "ногирон" деб аташ нотўғри.

3 декабрь – Халқаро ногиронлиги бўлган шахсларни муҳофаза қилиш кунига бағишланади.
КУН КЕЛАР...
Кун келар дардларинг кетади ариб,
Вужудинг элайди ширин бир титроқ.
Баҳорлар келади сени ахтариб,
Қалбингда орзулар ёзади япроқ.
Кун келар, бу маъюс, маҳзун кўзларинг,
Қизариб кетади қувонч ёшлардан.
Қалбингда жўш урар жонбахш ҳисларинг,
Мурувват кутмайсан бағритошлардан .
Кун келар, қалбингни эзмайди алам,
Табассум ин қурар яноқларингга.
Ҳаммага бахт берган Яратган эгам,
Жон ато қилади оёқларингга.
Кун келар, орзулар бўлади рўёб.
Қаҳратон қиш кетиб келар сўлим ёз.
Қувончдан юрагинг ҳипқириб Ё Раб,
Югуриб чиқасан бахтингга пешвоз.
🖋 ХУРШИД KАРИМ
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги резолюциясига мувофиқ, ҳар йил 3 декабрь санаси бутун дунёда Халқаро ногиронлар куни сифатида нишонланиб келмоқда.
Биздан меҳр ва эътиборингизни қизғaнманг!
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

ЯХШИ ОДАМ
Бир замонлар қирол ўз саройига келадиган йўл устига катта харсанг тош қўйдирди. Тижоратчилар, карвончилар, сарой хизматчилари бу йўлдан ўтар эдилар.
Уларнинг ҳаммаси бу катта қоянинг атрофидан айланиб ўтиб саройга кирар эдилар....
Бир куни бир қишлоқлик одам шу йўлдан юриб келди. Кўрсаки, айни одамлар юрадиган йўл устида каттагина харсанг тош ётибди. Дарҳол, устидаги чакмонини ерга отиб, одамларга ноқулайлик туғдираётган бу катта тошни олиб ташлашга киришди.
Бир қанча муддат астойдил ҳаракат қилиб, терлаганча тошни йўлнинг четига суриб қўйишга муваффақ бўлди..
Чакмонини қайта кияркан, тошнинг ўрнида бир халтача ётганини кўради. Халтачани қўлига олди. Халта олтин билан тўла эди. Ичида эса подшоҳнинг бир хати ҳам бор эди:
«Бу олтинлар, харсанг тошни йўлдан олиб ташлаган ЯХШИ ОДАМга тегишлидир».....
Қирол одамларга шу йўл билан муҳим ДАРС беришни ихтиёр қилган эди:
«Ҳар бир тўсиқ - инсонларга қулайлик яратиш орқали савоб олишимиз учун бир ИМКОНдир!»

Ота:
- Қизим, менинг кўча тозаловчи эканимни ҳеч кимга айтмагин, бўлмаса сени мазах қилиб, устингдан куладилар, деди
Қиз эса отаси билан тушган бу расмини интернетдаги шахсий саҳифасига жойлаб: "Бу менинг отам! Мен отам билан фахрланаман", деб ёзди.
P.S: Ҳамиша оналарни улуғлаб кўп гапирамиз. Шаксиз, она – мўътабар зот. Лекин оталарни ҳам унутмайлик. Зеро, “ҳамма жойда ота-она дейилади, она-ота эмас!” Халқимизда “Ота рози – Худо рози” деган мақол бор. Отани доим қадрлаб, қадрини юксак билган фарзандгина кўкаради, дейдилар.
Бу ҳикматлар бежиз эмас. Зеро, оталар ҳам фарзандларини оналардан кам севмайди, фақат ҳадеб меҳрларини билдираверишмайди, холос.

Меҳнатимни қадрла, болам....
Бухоро давлат педагогика институти ёшларидан навбатдаги ижтимоий лойиҳа. Кўринг, тафаккур қилинг!

🇮🇷Дўкондор Ҳожи Ҳасан шарафига Эроннинг Занжон шаҳрида ёдгорлик ўрнатилган. Унинг тарихи эса ғоятда ибратли.
Бир куни унинг дўконига кимдир киради ва велосипедини Ҳожи Ҳасанга омонат сифатида қолдириб, негадир қайтиб келмайди.
Ҳожи Ҳасан велосипедни ҳар куни эрталаб дўкон ташқарисига олиб чиқар, эгаси келмагач кечки пайт ичкарига олиб кириб қўяр эди.
Бу ҳолат 45 йил давом этди, Ҳожи Ҳасан шунча пайт омонатнинг эгасини кутди.
Ҳожи Ҳасан оламдан ўтгунча ҳам велосипед эгаси топилмади.
Унинг вафотидан кейин ҳукумат шаҳар марказида дўкондор ва велосипедга монумент ўрнатди. Одамлар уни "Ваъдага вафо ёдгорлиги" дейишади.

Бир фаришта соғлиқни сақлаш тизимини тартибга солиш учун ерга юборилибди. Фаришта шифокор кўринишида шифохонага борибди. Эшик тагида узун навбат эмиш. Бир одам ногиронлар аравачасида шифокор қабулига кирибди. Фаришта қўлларини бемор елкасида юргизиб:
— Тур ва юр, — дебди.
Бемор туриб оёқларида юриб чиқиб кетибди. Ташқарида навбат кутиб турганлар
— Янги шифокор қандай экан, — дейишса, ҳалиги одам:
— Ҳаммаси бир гўр! Ҳатто, қон босимимниям ўлчагани йўқ, — дермиш...
P.S.: Одамларнинг фикрлашини ўзгартирмасдан, мингта фаришта юборилса ҳам ҳеч нимани ўзгартириб бўлмайди!

Ҳаёт фалсафаси фанидан дарс ўтаётган профессор аудиторияга қўлида идиш кўтарганча кириб келди. У ҳамма кўриши учун идишни баландроқ кўтариб:
– Бунинг оғирлигини биладиганлар борми? – сўради.
“50 мг! 100 мг! 125 мг” – деган жавоблар янгради.
– Ўлчамасдан туриб, буни аниқ айтиш қийин. Лекин менинг саволим шундай: агар буни бир дақиқа кўтариб турсам, нима бўлади?
– Ҳеч нима, – талабалардан бири жавоб берди.
– Яхши. Агар бир соат кўтариб турсам-чи? – яна сўради профессор.
– Қўлингиз оғрийди, – деди бир талаба.
– Тўппа-тўғри! Агар бир кун шу кўйи турсам нима бўлади?
– Қўлингиз увушиб, ҳеч нарсани сезмайди, мускулларингиз толиқиб, жонингизни азоблайди. Кейин сизни касалхонага олиб кетишади, – талаба қизнинг куйинчаклик билан қайтарган жавоби аудиториянинг кулгисига сабаб бўлди.
– Тўғри, айтинг-чи, бу идишни узоқ кўтариб турганимда унинг вазни ортадими? Таним шунинг учун азобланадими? - Аудитория бир овозда “Йўқ!” дея жавоб қайтарди.
– Бу азобдан халос бўлишим учун нима қилишим лозим?
– Идишни ерга қўйинг!
– Тўппа-тўғри! Унутманг, ҳаётдаги муаммо, ташвишлар ҳам шунга ўхшайди: қанча узоқ кўтариб юрсангиз, улар сизни шунчалар кўп қийноққа солади, – фикрини якунлади профессор.
P.S.: Ҳаёт ташвишларини кўтариб юрманг!

"Дунёнинг энг яхши 10 дақиқалик фильми" унвонини олган қисқа метражли фильмни кўриш учун кинотеатрга одамлар йиғилди. Фильм бошланди ҳамки катта экранда уйнинг оппоқ шифтидан бошқа ҳеч нима кўринмасди. Тўртинчи дақиқада ҳам шу аҳвол, бешинчида ҳам.
Саккизинчи дақиқада ҳам шифтдан бошқа ҳеч нарса йўқ эди, одамлар бетоқатлана бошлади, баъзилари кинотеатрни тарк этди, баъзилари кетган вақтига ачинди. Тўққизинчи дақиқада экранда хасталик туфайли бир умр фалажликка маҳкум бўлган бола ва унинг ётоғи кўринди.
Экрандаги ёзув: "Бу болакай яна неча йилларни шу зайлда давом эттиради, сиз эса 8 дақиқа чидолмадингиз... "
P.S.: Сиз-чи, сиз! Оёқ-қўлингиз саломатлиги учун шукрона айтдингизми!?

Шакар ўрнига тупроқ еганлар…
Тупроқ ейишга ўрганиб қолган одам кунларнинг бирида бозорга чиқди. Бир дўконга кириб икки кило шакар олмоқчи бўлди. Савдогар ҳийлакор одам эди. Тарози тоши ўрнига, тупроқдан фойдаланарди.
Савдогар:
— Менинг тарозимнинг тоши тупроқдан. Шакар олиш ниятинг бўлса, сабр қил, мен тош топайин, — деди.
Ҳалиги киши тарозидаги тўп-тўп тупроқларни кўриши билан жони кирди. У учун тупроқ шакардан ҳам тотли, қийматлироқ эди.
Савдогарга:
— Зарур ишим бор.Шакар олишим шарт, тошинг нима бўлса ҳам, фарқи йўқ, — деди.
Савдогар унга:
— Жуда яхши. Модомики сен олмоқчи экансан, айтганингдек бўлсин, — дея икки килоча тупроқни тарозисининг бир палласига қўйди. Бошқа палласига шакар қўйиш учун омборга чиқди. Шунда ҳалиги киши савдогарнинг йўқлигидан фойдаланиб, тарозининг бир палласида турган тупроқларни ея бошлади. Савдогар буни кўз қири билан кўриб турар, кўпроқ ейиши учун гўё ўзини шакар солаётгандек қилиб кўрсатиб кўпроқ вақт ўтказди. Ўзича:
— Эй юзи сарғайган, ол, ол, яна е. Тупроғимни камайтиряпсан, менга ҳеч нарса қилмайди. Сен тарозидаги тупроқдан қанча кўп есанг, шакарни шунча кам оласан. Кўринишдан мени алдаяпсан, аслида эса алданган сенсан. Сен ўз ўзингни ейдиган бир аҳмоқсан, — деб пичирларди.
©️ Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”сидан
P.S.: Ҳаром луқма топиш ҳам шунга ўхшайди. Сиз “тупроқ”ни еганингиз сари, “шакар”ингиз камайиб кетаверади. Ҳаромни деб ҳалолингизни камайтирманг!

📖 Кўпни кўрган кекса онахондан сўрашибди:
- Бувижон, сиз жуда оғир ҳаёт кечирдингиз, бироқ кўнглингиз ҳалиям ёш. Бунинг сири нимада?
- Жуда оддий: менга қилинган барча яхшиликни юрагимга, нима ёмонлик қилишса, сувга ёздим. Акс ҳолда юрагим тўла чандиқ бўларди. Шу боис ҳозир юрагим хушбўй гуллар билан тўла чаманзор!
Қиссадан ҳисса: Сиз ҳам юрагингизга шукур ва меҳрни шундай жо айлангки, у ҳислар яхшиликларни шукур ила эслашга, ёмонликларни меҳр ила унутишга мадад берсин!