BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.6K subscribers
77.2K photos
11K videos
23 files
39.3K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#ҳудудлар_ҳаёти
#Когон_тумани

Юртимизда ободончилик, бунёдкорлик ишлари қаторида йўл қуриш, мавжуд йўлларни таъмирлашдек хайрли ишга эътибор кучайгани албатта барчани бирдек мамнун қилмоқда. Ички йўллар рисоладагидек кўринишга келтирилиб, манзиллар обод этилмоқда. Бу борада Когон туманида ҳам хайрли ташаббуслар амалга оширилмоқда.

Жумладан, куни кеча туманнинг Баҳоуддин Нақшбанд маҳалласи "Работипоён" ҳамда "Пўлотчи" қишлоқларидан ўтувчи 4К-183 умумфойдаланув автомобиль йўлиининг 2.7 км қисми асфальтлаштирилди. Когон туман йўллардан фойдаланиш корхонаси йўлсозлари томонидан олиб борилган қурилиш-таъмирлаш ишларига лойиҳага кўра 1 млрд 960 млн сўм маблағ сарфланди.

Давлатимиз томонидан йўл қурилиши соҳасига қаратилаётган бу каби эътибор ҳудудларни ободонлаштириш, қолаверса, йўловчи ва ҳайдовчиларга бирдек қулайлик яратиш, одамларнинг мушкули осон, турмуш даражаси эса янада фаровон бўлишига хизмат қилади, албатта.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😄 Махсус репортаж

Президент топшириғи амалда: Бухорода "Яшил макон" умуммилий лойиҳаси доирасидаги ишлар хусусида

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_тумани

Жорий йилда эрта баҳорда Бухоро туманида яхши ниятлар билан 7 минг 770 гектар майдонга чигит қадалган эди. Айни кунларда ҳудудда 30 минг тонналик “оқ олтин” хирмонини бунёд этиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Бугун, 14 октябрь куни вилоят ҳокими Ботир Зарипов “Деҳча” маҳалласидаги “Ҳайдар Аҳмад”, “Работиқалмоқ” маҳалласидаги “Даврон Давлат”, шунингдек, “Маданият Муҳаммад Исмат” фермер хўжалиги пахта майдонларида бўлиб, йиғим-терим ишларининг боришини кўздан кечирди. Теримчилар билан мулоқот қилди. Илғорларга совғалар топширди. Уларга миннатдорчилик билдириб, ишларига унум ва барака тилади.

Кластер ва фермер хўжалиги раҳбарларига терим суръатини янада ошириш, терим ишлари олиб борилаётган ҳар бир дала майдони бошида озиқ-овқат, ичимлик суви ва иссиқ чой ташкил қилиш, терим пулларини кундалик тўланишини таъминлаш, қўшимча рағбатлантириш юзасидан тавсия ва топшириқлар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Бухоро вилояти - "Қадринг баланд бўлсин, она тилим!" танлови ғолиби

Тошкент шаҳрида "Қадринг баланд бўлсин, она тилим!" танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ҳудудларда давлат тилида иш юритиш, ташқи ёзувларни тартибга келтириш, географик объектлар номлаш йўналишида шаҳар ва туманлар ҳокимларининг маслаҳатчилари фаолияти баҳоланган танловда вилоятимиз вакили, Шофиркон тумани хокимининг маслаҳатчиси Шахноза Облоқулова мутлақ ғолибликни қўлга киритди.

Маълумот учун, ушбу нуфузли танловда Бухоро вилояти кетма кет иккинчи йил совриндор бўлмоқда. Ўтган йилда Жондор тумани хокими маслаҳатчиси Раъно Сафарова мазкур танлов совриндори бўлганди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube