#ҳудудлар_ҳаёти
#Ромитан_тумани
Ромитан туманида ҳам хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, турмуш шароитини яхшилаш ҳамда бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, жойлардаги ҳоким ёрдамчилари тавсиялари асосида ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган, ўзининг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, ўзини ўзи банд қилиш истагини билдирган, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган 104 нафар хотин-қизларнинг оилавий шароити ва имкониятини ҳисобга олиб, уларнинг 74 нафарига тикув машинаси ҳамда 28 нафарига микротўлқинли печ, 2 нафарига мотокультиватор топширилди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

#1_сектор
#яшил_макон
🟢“ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА РОМИТАН ТУМАНИДА ҲАМ КЎЧАТ ЭКИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Яшил ҳудудларни яратиш, табиат мусаффолигини таъминлаш мақсадида юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ромитан туманида 2023 йил баҳор мавсумида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 1 миллион тупдан ортиқ кўчат ўтқазиш режалаштирилган бўлиб, бу борада туманнинг барча ҳудудларида ишлар қизғин давом этмоқда.
Хусусан, туман кесимидаги барча маҳаллаларда, йўл четларида, мактаб, мактабгача таълим ва ташкилотлар ҳудудларида аҳоли, кенг жамоатчилик, оилалар ва фаоллар иштирокида турли мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.
Бугун, 11 март куни Ромитан тумани 1-секторга қарашли “Бахтиёрчи” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 22-давлат мактабгача таълим ташкилотида янги ташкил этилган боғда туман ҳокими Умеджон Барноев бошчилигида туман ҳокими ўринбосарлари, МФЙ фаоллари, туман Мактабгача таълим бўлими ходимлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 100 тупдан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатлари яхши ният билан ерга ўтқазилди.
Амалга оширилаётган бу каби тадбирлар ҳудудлар қиёфасини обод этиш баробарида, табиатни асраш, экологик мусаффоликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Туманда кўчат экиш ишлари давом эттирилмоқда.

Хабар бериб бораётганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида маҳаллаларнинг инратузилмасини янада яхшилаш ва аҳоли мурожаатларини тизимли ҳал этиш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, бундай ишлар Ромитан туманида ҳам жадал олиб борилмоқда. Туманнинг "Гулистон" маҳалласи “Хайрабод” кўчасида 400 метр ички йўллари асфальтлаштирилмоқда. Ушбу жараён “Ромитан йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонасининг 20 нафарга яқин ходимлари ҳамда 10 дан ортиқ махсус техникалар ёрдамида амалга оширилмоқда. Қарорга асосан мазкур маҳалланинг 2,1 км ички кўчалари асфальтлаштирилади.
Бу каби хайрли ишлар вилоятимиз бўйлаб давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар шиддати Ромитан туманида ҳам ўз аксини кўрсатяпти. Аҳолининг ички йўллар, ичимлик сув таъминоти, электр энергияси ва газ етказиб беришдаги мурожаатлари ижобий ечим топиб бормоқда.
Буни туманнинг “Миришкор” маҳалла фуқаролар йиғини ички йўлларига цемент-бетон қоплама ётқизилгани мисолида кўриш мумкин. “Ромитан Сарбон йўл қурилиш” МЧЖ уста қурувчилари томонидан махсус ускуналар ва автомашиналар ёрдамида “Қуйи Пайшанбе” қишлоғининг 2 километр 350 метр қисмига ички йўллари тўлиқ цемент-бетон қоплама ётқизилди.
— Узоқ вақт таъмирталаб бўлиб қолган ички йўлларимизга цемент-бетон қопламаси ётқизилаётгани аҳолига ҳам анча маъқул келмоқда, -дейди маҳалла фаоли Ҳамид Ахмедов. -Бу йил таъмирталаб йўлларимизни тузатишда Президентимизнинг 408-сонли қарори жуда қўл келди. Ушбу қарор асосида битта кўчамизни бетонлаштиришдан ташқари, 3,1 км йўлимизниям асфальтлаштирдик, электр таъминотини яхшилаш мақсадида янги трансформатор ўрнатдик, тунги чироқлар қўйдик. Бунинг учун Юртбошимиздан миннатдормиз.
Мутахассисларга кўра, цемент-бетон қопламали йўл чидамли ва сифатли бўлиб, у узоқ йиллар мобайнида халққа хизмат қилади. Энг асосийси, маҳаллий хом ашёлардан фойдаланилаётганлиги сабабли, таннархи ҳам анча арзон. Айни жиҳатлар инобатга олиниб, туманнинг бошқа маҳаллаларида ҳам ички йўлларга цемент-бетон қопламалари ётқизилиши режалаштирилган.

#йўлсозлик
#Президент_қарори_амалда
#Ромитан_тумани
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан Ромитан туманида ҳам узоқ йиллар давомида ўз ечимини кутиб ётган муаммолар бартараф этилмоқда.
Жумладан, қарорга асосан тумандаги “Боғча” маҳалла фуқаролар йиғинининг ички йўллари ободонлаштирилиши керак эди.
Шунга кўра қарийб 3 километрлик ички йўлларга асфальт ётқизиш ишлари бошланди. Бу “Ромитан йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонасининг 20 нафарга яқин ходимлари ҳамда 10 дан ортиқ махсус техникалар ёрдамида амалга оширилмоқда.
Маълумот ўрнида, айни вақтга қадар “Гараншоҳ” қишлоғида 1 километр, “Урганжи” қишлоғида 700 метр узунликдаги йўллар асфальтлаштирилган бўлса, “Боғча” қишлоғида бу кўрсаткич 1 километр 100 метр узунликка етди.

⚡️АҲОЛИНИНГ КЎП ЙИЛЛИК ОРЗУЛАРИГА ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ЕЧИМ БЎЛМОҚДА
Маълумки, давлат раҳбарининг “2022 - 2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори халқнинг чинакам қувончига айланиб, Ромитан туманида кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилишига туртки бўлмоқда.
Хусусан, қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ромитан туманининг “Ифтихор” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ички кўчаларга асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.
Ушбу маҳалладаги ички йўлларга 3 километр 200 метрдан ортиқ масофада асфальт қопламасини ётқизиш ишлари бугун бошланди. Бу ишлар “Ромитан йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонасининг 20 нафарга яқин ходимлари ҳамда 15 дан ортиқ махсус техникалар ёрдамида амалга оширилмоқда.
Маълумот ўрнида, “Бунёдкор” қишлоғига 500 метр, “Абдураҳимбой” қишлоғига 600 метр, “Зарбдор” қишлоғига 900 метр узунликдаги ички йўлларга асфальт қопламаси ётқизилган бўлса, “Работалак” қишлоғида бу кўрсаткич 1 километр узунликгача бориб етди.
Янги асфальтланган йўллардан фойдаланаётган аҳоли бу ишлардан хурсанд бўлиб, силлиқ юзада автомобилни ҳайдаш ва пиёда юриш анча хавфсизроқ ва қулайроқ бўлганини эътироф этишди.
Аҳоли қулайлиги учун хизмат қиладиган бу каби ишлар, туманнинг бошқа маҳалларида ҳам давом этмоқда.

Мамлакатимизни ривожлантиришнинг янги босқичида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд ногиронларга ҳаётда кенг имконият ва шароитлар яратиб бериш масаласига алоҳида аҳамият берилмоқда.
Бу борада хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, манфаатларини ҳимоя қилиш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ва касбий маҳоратини ошириш, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож, айниқса ногиронлиги бўлган аёлларга алоҳида эътибор қаратиш, миллий ва маънавий қадриятларимизга асосланган ҳолда оила муносабатларини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаш лозим.
“Аёлга эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос олижаноб қадрият” деган ғоя остида туман ҳокимлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан маҳаллаларда оғир турмушда яшаётган, ижтимоий ёрдамга муҳтож, ногиронлиги бор бўлган хотин-қизларнинг бир гуруҳига , Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасидан 12 нафар ногиронлиги бўлган хотин-қизларга ногиронлик аравачаси, 11 нафар аёлларга эшитиш мосламали қулоқчин, 41 та ҳасса, 4 та қўлтиқ таёқ каби реабилитация воситалари тарқатилди.
Бу каби амалий ишлар вилоятимиз бўйлаб ногиронлиги бор муҳтож фуқаролар эҳтиёжига қараб рўйхат асосида реаблитация техник воситалари манзилли етказиб берилиши давом этмоқда.

BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#ҳудудлар_ҳаёти
#Ромитан_тумани
Автомобиль йўлларининг қатнов қисмини яхшилаш, автотранспортлар ҳаракатини хавфсиз ва тўхтовсиз ташкил этишни таъминлаш мақсадида “Ромитан туман йўллардан фойдаланиш унитар” корхонаси томонидан туман марказида жойлашган “Бобур” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Нурафшон” кўчасида асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилди.
Йўл қурилишида 10 дан ортиқ махсус техникалар ва 25 га яқин ишчи-мутахассислар тун-у кун меҳнат қилиб, вазифани қисқа вақт ичида уддалашди.
Шунингдек, маҳалла ҳудудида 20 га яқин тунги ёритиш чироқлари, 500 метр масофадан ортиқ пиёдалар йўлаги ҳамда йўл қирғоғига латоклар ўрнатилди.
Натижада катта йўл бўйлаб мактабга қатновчи ўқувчилар, шифокорлик пункти ёки бошқа муассасага қатновчи аҳоли вакиллари ҳамда ишчи-ходимлар учун қулайлик яратилди. Бу орқали автомобиль ва пиёдалар қатновини тартибга солиниши ва йўл транспорт ҳолатларини олдини олишга эришилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги ёрдамида Ромитан инновацион ҳудудида “Ревмо Гловес” МЧЖ томонидан “Артрит билан касалланган беморларни ультратовуш орқали даволаш учун нейлон матоли қўлқоп ишлаб чиқариш” лойиҳаси амалга оширилди.
Йилига 3 минг жуфт қўлқоп ишлаб чиқариш қувватига эга лойиҳа доирасида 6 та янги иш ўрни яратилди.
Маълумот учун: “Физиотерапевтик ревмо-қўлқоп” лойиҳаси ревматология соҳасида қўл – панжа бўғимида оғриқлар билан кечувчи ревматоидли артрит, остеоартрит ва кичик томирлар спазми билан кечувчи рейно касалликлари учун мўлжалланган бўлиб, бўғимларни иситувчи, яллиғланишга қарши, микроциркуляцияни яхшиловчи, шишларни камайтирувчи, оғриқ қолдирувчи инновацион ишланма бўлиб ҳисобланади.
Қўлқоп учун танланган мато нейлон – ҳаво ўтказувчи, иссиқликни сақловчи эластик хусусиятга эга бўлиб, проксимал ва панжа бўғимларига мос равижда ультратовуш электродлар жойлаштирилади.
Натижада ультратовуш тебраниш таъсири орқали қон айланишини яхшиловчи, шиш, қизариш, оғриқ каби патологик жараёнларни даволашга ва уларни олдини олишга қаратилган.

#пахта_2023
#назорат_ўрганиш
#Ромитан_тумани
Жорий йил ҳосили учун Ромитан туманида пахтачиликка ихтисослашган 256 та фермер хўжалиги тасарруфидаги 4 минг 950 гектарга ҳамда BСТ “Сluster Agrokompleks” МЧЖ шаклидаги пахта-тўқимачилик кластери томонидан 5 минг 700 гектар майдонда ғўза парваришланди.
Режага кўра 42 минг 280 тонна саноат учун қимматбаҳо пахта хомашёсини йиғиб олиб, қабул пунктларига топшириш кўзда тутилган.
Ботир Зарипов бошчилигидаги мутасаддилар айнан BСТ “Сluster Agrokompleks” МЧЖга қарашли хўжаликларда кечаётган пахта йиғим-теримининг боришини кўздан кечиришди.
Кластер масъул ходими Рустам Норовнинг билдиришича, биринчи теримда терилган ҳар бир килограмм пахта учун тарози бошида 1700 сўмдан тўланаётгани, терим илғорларига озиқ-овқат маҳсулотлари ва мукофотларнинг топширилиши ҳашарчилар сонининг ошишига, уларни янада баракали меҳнат қилишга ундамоқда.
Вилоят раҳбари минг машаққатлар эвазига етиштирилган ҳосилни тез йиғиштириб олиш учун қандай имконият бор бўлса, барчасини ишга солиш, терим суръати кун сайин кучайтириш зарурлиги таъкидлади. Шу ерда илғор теримчилар ва отряд раҳбарлари рағбатлантирилди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тадбиркор_аёл
#Ромитан_тумани
Латофат Олимова "Истиқлол" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилади. У ўз хонадонида қўзиқорин етиштиришни йўлга қўйган.
Латофат Олимованинг фаолияти билан танишар эканмиз, жамиятда у сингари ишсиз аёллар ҳам ўз даромад манбаларига эга бўлиб, рўзғор тебратаётганидан хурсанд бўлдик.
Бироз қоронғи ва салқин хонада етиштирилаётган, полиэтилен қопчаларни ёриб чиқиб бўй кўрсатаётган қўзиқоринчаларни кўриб уни етиштиришнинг оғир-енгили ҳақида сўрадик.
Батафсил видеода👆

#ҳоким_ҳудудларда
#Ромитан_тумани
Президентимиз томонидан илгари сурилган “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” ташаббуси юртимиз ободончилигининг янги босқичини бошлаб берди.
Юртимизни ҳар томонлама тараққий эттиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган бу ташаббус халқимиз томонидан катта хурсандчилик билан кутиб олинди ва қўллаб-қувватланди.
Шу кунларда Ромитан тумани "Шўрча" маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” мезонлари доирасида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари қизғин давом этмоқда.
Жумладан, ҳозирга келиб маҳалла тўлиқ хатловдан ўтказилди. Бунда, ижтимоий кўмакка муҳтож хонадонлар алоҳида ўрганилиб, уларга амалий ёрдам кўрсатиш масаласи кўриб чиқилди.
Ўрганиш якуни билан аниқланган муаммолар маҳалланинг «Йўл харита»сига киритилиб, аниқ вазифалар белгиланди.
Шунингдек, маҳалладаги ижтимоий соҳа объектлари қиёфасини янгилаш, инфратузилмани яхшилаш, умуман, одамлар учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ҳаракатига жадал киришилган.
Ҳудудда бораётган ишлар билан яқиндан танишиш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш мақсадида вилоят ҳокими Ботир Зарипов маҳаллада бўлди.
Ўрганишлар жараёнида 18-умумтаълим мактабининг яроқсиз ҳолга келиб келиб қолган 450 ўринли биносини демонтаж қилиш, маҳалла маъмурий биносини қуриш, 40-оилавий поликлиника биносини реконструкция қилиш, ички йўлларни шағаллаштириш ва асфальтлаштириш, ичимлик суви тармоқлари тортиш каби масалалар муҳокама қилинди. Масъуллар иштирокида муҳокамада белгиланган ишларни жадаллаштириш билан боғлиқ вазифалар белгиланди.
Бу борада мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилди.

Халқимизда “Техника–деҳқон қаноти” ёки “Иш қуролинг соз бўлса–машаққатинг оз бўлар” деган пурмаъно ҳикматлар бежиз айтилмаган. Бугун қиш фаслининг ҳар бир илиқ куни баҳорги дала-деҳқончилик ишларига пухта ҳозирлик кўришни тақозо этмоқда. Фермер хўжаликларида эса экин ерини чуқур шудгорлашдан сўнгги “шўр ювиш”, чилла сувига қондириб суғориш, қолаверса, ғалла парваришланаётган контурларда долзарб агротехник тадбирлар жадал олиб борилмоқда. Жорий йил баракали ҳосилига “пойдевор” яратиш, экин майдонларини тайёрлаш, экиш ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга оширишда техника ва механизмларнинг аҳамияти беқиёс эканлигини ортиқча изоҳлашга ҳожат йўқ.
Шу боис, жойлардаги машина-трактор паркларининг мавсумга тайёрлиги алоҳида назоратга олинган. Шу кеча-кундузда барча агрокластерлар ва уларга қарашли трактор паркларида таъмирлаш-бутлаш ишлари ниҳоясига етказилиб, тўлиғича шайликни таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда.
Шу маънода Ботир Зарипов Ромитан туманида жойлашган “BCT Cluster Agrokompleks” масъулияти чекланган жамиятига қарашли “Машина трактор парки”да бўлиб,
2024 йил ҳосили учун баҳорги дала ишларида қатнашадиган қишлоқ хўжалиги техникалари мутахассислар кўригидан ўтиб, шай ҳолатга келтирилган чопиқ тракторлари, культиваторлар, чигит экиш сеялкалари ва бошқа қишлоқ хўжалиги техникаларининг қай даражада сифатли таъмирдан чиқарилганлигини кўздан кечирди.
Таъкидлаш жоиз, айни пайтда “BCT Cluster Agrokompleks” масъулияти чекланган жамиятида 2024 йил баҳорги дала ишларини ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлаш учун 122 та чопиқ трактори, 35 та пуркагич (ОВХ), 24 та чигит экиш сеялкаси, 6 та лазерли ер текислагич ҳамда бошқа турдаги техника ва агрегатлар мавжуд бўлиб, уларни таъмирлаш ишлари якунига етказилган.

Қишлоқ хўжалигида экин ерлари мелиоратив ҳолати аввало сув йўли ва гидроиншоотлар ҳолати ҳамда фаолиятига чамбарчас боғлиқ. Шу нуқтаи назардан, Ромитан туманидаги Чавкар, Кўли Палос, “Северний”, Муғонча, Қўрғон каби канал ва коллекторларда доимий реконструкция, мавсумий тозалаш ишлари олиб борилади. Жумладан, 2023 йилда республика бюджет маблағи ҳисобидан 9 миллиард 376 миллион сўм ажратилгани ҳолда 9,3 км узунликдаги Чавкар каналининг 6,2 км қисмида бетонлаштириш ишлари олиб борилди.
Бу хўжаликлараро канал Ромитан туманнинг экин майдонларини суғоришда ўзининг катта таъсирини кўрсатади. Каналнинг лойиҳавий сув ўтказиш қобилияти секундига 9 метр кубни ташкил қилади. Каналга боғланган майдон, яъни, мазкур иншоотдан суғориладиган экин ери 9 минг гектардан зиёд
Канал аҳоли томорқа ерларини ва ўнга яқин фермер хўжалиги экин майдонларини “оби ҳаёт” билан таъминлашда катта аҳамиятга эга.
Таъкидлаш жоизки, кейинги йилларда тубида лойқа ўтириб кўмилиши ва канал бетонлари тўлиқ яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги сабабли “Чавкар” хўжаликлараро канали ўзининг нишаблиги ва ўтказувчанлигини йўқотган. Дала-деҳқончилик ишлари мавсумида, парвариш даврида мазкур хўжаликлараро каналидан талаб даражасида фойдаланиш учун техника ва механизм ёрдамида 3 марта, қўл кучи, ҳашар йўли билан эса икки маротаба қазиб тозаланган. Аммо шу кунгача каналда мукаммал реконструкция ишлари амалга оширилмаган.
Худди шундай, 1,2 км узунликдаги "Индамас" канали ҳам тўлиқ бетонлаштирилди. Ҳозирда эса 860 метр узунликдаги "Пески 1" тармоғида бетонлаштириш тадбири жадал олиб борилмоқда.
Вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳудудда бораётган ишлар билан танишди. Албатта, бу лойиҳа туфайли экин ерларига сув таъминотини яхшилаш, аҳоли томорқа майдондари билан биргаликда фермер хўжаликларининг ҳосилдорлиги ва даромадини ошириш имконияти яратилишини инобатга олиб, бошланган ишларни жадаллаштириш юзасидан масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Ромитан туманидаги "А.Навоий" кичик саноат зонаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 сентябрдаги "2019-2023 йилларда Бухоро вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан ташкил этилган. 9 та лотдан иборат зонанинг 4 тасида лойиҳа ишга тушган. Яна бешта лойиҳа бўйича иш олиб борилмоқда. Умуман, 9 та лот бўйича 16,5 млрд сўмлик лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилган. Бунда 204 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Ботир Зарипов мазкур ҳудудда ҳам бўлиб, лойиҳа ташаббусклари ва тадбиркорлар билан учрашди. Мавжуд муаммолар ўрганилиб, уларни тезкор ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Қумработлик Нодир Сафаров-тадбиркор. У Ромитанда бир эмас, иккита автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларига эга.
Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, республикадаги барча ёқилғи автобензин, суюлтирилган ва сиқилган газ қуйиш шохобчаларига қуёш панеллари ўрнатиш белгиланган эди.
Шундан келиб чиқиб, Нодир Сафаров ўзининг тадбиркорлик субъектларига шамол турбиналарини келтириб ўрнатди.
Хитойнинг “Gold Wind” компанияси томонидан ишлаб чиқилган шамол турбинасининг қуввати 5,5 кВт, баландлиги 23 метр, парракларининг узунлиги 2,70 метрни ташкил этади.
Эндиликда шахобчалардаги маиший-техник эҳтиёжлар ва ҳудудни ёритиш учун электр энергияси таъминоти ускуна орқали қопланади.
Вилоят ҳокими Ботир Зарипов бугун мазкур шахобчада бўлиб, шамол турбинасининг афзалликлари, элекр энергияси ишлаб чиқариш жараёнлари билан қизиқди. Бу тажрибани вилоятда жорий этиш масалалари кенг муҳокама қилинди.

Новфач, Арабо, Ҳазортут қишлоқларини ўз тасарруфига олган “Ҳазортут” маҳалла фуқаролар йиғинида айни кунга келиб 711 та хонадон, ундаги 945 та оилада қарийб 4 минг аҳоли истиқомат қилади. Маҳалланинг “драйвери”, яъни ихтисослашув йўналиши хизмат кўрсатиш ва чорвачилик ҳисобланади. Маҳаллада умумий ҳисобда аҳоли хонадонларига тегишли бўлган 119,9 гектар томорқа ерлари мавжуд. Шунингдек, 22,2 гектар ер майдони 140 нафар фуқарога деҳқончилик қилиш учун узоқ муддатга ажратиб берилган.
Албатта, аҳолини кундалик эҳтиёж учун зарур озиқ-овқат билан таъминлашда томорқа хўжаликларининг ўрни катта. Шу маънода баҳорнинг ҳар бир кунини ғанимат билиб, фурсатни қўлдан бой бермай, кафтдек ерни ҳам бўш қолдирмасдан, экин экиш, ниҳол қадаш, умуман, ердан унумли фойдаланаётганлар кўп. Қурбоной ая Жумаева оиласи ана шундайлардан бири.
– 12 сотих еримиз бор. Унинг 6 сотихига Қўрғон анори ва анжир дарахтларини экканмиз. Анорнинг рўзғордан ортганини сотамиз. Анжир эса ўзимиздан ортмайди, тўғриси, Неваралар кўп. Ҳавас қилиб ейишади. Қолган еримизга ҳар йили помидор, бодринг, булғор қалампири етиштирамиз. Улар ҳам рўзғорнинг қора қозони учун асқотади. Сигир-бузоғимиз, қўй-эчкиларимиз бор. Томорқаданинг ўт-хашаги уларнинг емиши, – дейди онахон.
Лекин шундай оилалар ҳам борки, қишлоқда яшаса-да, ер шўрлаган, томорқа қумлоқ ёки сув тақчил деган баҳонаю важлар билан рўзғорига бодринг, помидорни ҳам, сабзи-пиёзу картошкани ҳам бозордан ташишга ўрганиб қолган. Шу боис ҳайҳотдай томорқага турли озиқ-овқат экинлари ўрнига чорва учун бошоқли дон ёки беда етиштиришни афзал билади. Ёки ҳеч нарса экмайди.
Вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг Новфач қишлоғидаги ўрганишлари давомида ана шундай хонадонлар эътибор марказида бўлди.
– Бугун кўпчилик томорқасидан уч, ҳатто, тўрт маротаба ҳосил олаётган бир пайтда катта-катта томорқа ерлари қаровсиз ётганини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Қани, бунда “маҳалла еттилиги”нинг ёки бошқа масъулларнинг роли? Улар қачон ғафлат уйқусидан уйғонади? Одамларни қачон уйғотади? Ернинг умри шундай увол ўтиб кетаверадими? Томорқа эгалари ўз ерига озгина меҳр берганда, масъуллар уларни шунга керак бўлса, мажбур қилганда бу ерларда ҳозир картошками, пиёзми экилиб, гуркираб турарди, – деди вилоят раҳбари.
Ботир Зарипов ҳудуднинг сектор раҳбарлари, тегишли соҳа мутасаддилари, “маҳалла еттилиги” фаолиятига танқидий баҳо бериб, вазиятни ўнглаш юзасидан зарур топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Челонғи ҳудудида фаолият кўрсатаётган "Саодат Омон замини" фермер хўжалиги раҳбари Искандар Сиддиқов уч йил бурун Фарғона тажрибаси асосида 3 гектар майдонда войиш ҳамда 5 гектар ерда валибоғ усулида узум етиштиришни йўлга қўйган. Ҳозирги вақтда узумлар ҳосилга кирган бўлиб, кўрган одамнинг кўзини қувнатади.
-Ўтган йили ҳар гектаридан 40 тоннагача ҳосил олдик. Даромадимиз 200 млн сўмдан ошади. Асосан вилоятимиз бозорлари, шунингдек, қўшни вилоятларга ҳамда Россия давлатига ўз маҳсулотимизни етказиб бермоқдамиз-дейди Искандар ака
Хўжалик ҳисобидаги 25 гектар ер боғдорчиликка ихтисослаштирилган бўлиб, 10 гектарида эртапишар ўрик ҳамда шафтоли ҳам етиштирилади. Ҳозир 50 нафар мавсумий, 10 нафар доимий ишчи меҳнат қилмоқда.
Вилоят ҳокими Ботир Зарипов мазкур манзилда бўлиб, войиш усусида парвариш қилинаётган узумзорни кўздан кечирди. Хўжалик вакиллари томонидан бажарилган ишларни алоҳида эътироф этиб, бу усулда узум етиштиришни оммалаштириш, кераклигини таъкидлади. Боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун кўргазмали вилоят семинарини ташкил қилиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги “Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, экин экиш ишларини тизимли ташкил қилиш ҳамда маҳсулот етиштириш ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Ромитан туманида ҳам аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Ботир Зарипов “Миришкор” ҳудудида ташкил этилган деҳқон хўжалиги майдонларини кириб кўрди. Ҳокимлик ва мутасадди ташкилотлар кўмагида бу ерда олма ва ток кўчатлари, уларнинг орасига бақлажон, помидор, булғор қалампири, пиёз, турли кўкатлар экиб, парваришланмоқда.
Ботир Зарипов мутасаддиларга бу тажрибани кенгайтириш, томорқа эгаларига кўмаклашиб, маҳаллаларни ишсизликдан холи қилиш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берди.