BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24K subscribers
76.2K photos
10.9K videos
20 files
39K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#жаҳолатга_қарши_маърифат
#тарғибот_тадбири

Хабар бериб бораётганимиздек, шу кунларда Бухорода ҳудуддаги бошқарма, ташкилот ва корхоналар ҳамда жамоат ташкилотларида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ишчи-ходимлар ўртасида экстремизм, терроризмнинг салбий оқибатларини кенг тушунтиришга қаратилган “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамкорлигида ўтказилаётган маънавий-маърифий тарғибот тадбирларида республиканинг барча вилоятларидан туман, шаҳар бош имом-хатиблари қатнашмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида вилоятдаги ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбар-ходимлари иштирокида ўтказилди. Тадбирда сўзга чиққанлар хатарли таҳдиддан сақланишни ягона йўли маърифат эканлиги, муқаддас динимизда инсонийликни энг олий намунаси илм-маърифат улашиш, яхшилик қилиш, яратилаётган шароитларга шукроналик ҳисси билан яшаш лозимлиги ҳаётий мисоллар орқали тушунтириб берилди.

Самимий руҳда ўтган очиқ мулоқот сўнгида иштирокчилар ўз фикр мулоҳазаларини билдириб, халқимиз, хусусан, ёшларимизнинг маънавий дунёсини бойитиш йўлида бир тану бир жон бўлиб хизмат қилажакларини таъкидлаб ўтишди.

Тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Мустақиллигимизнинг 32 йиллик қутлуғ тўйи арафасида Вобкент туманидаги 5-умумтаълим мактабининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Мактабнинг аввалги биноси 1 184 ўринга мўлжалланган бўлиб, 2 та ўқув блоги 1971 - 78 йилларда қурилган бўлса, яна бир ўқув биноси 1991 йилда ёғочдан кўтарилган бўлиб, айни пайтда анча эскириб қолган эди.

Жорий йилда инвестиция дастури доирасида таълим муассасасининг 764 ўринли 2 та блоги капитал таъмирланди, эски ёғоч бино ўрнига эса 300 ўринли янги бино қад ростлади.

9 миллиард 170 миллион сўм маблағ эвазига амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш жараёнлари натижасида мактаб тамоман янгича қиёфа ва шарт-шароитларга эга бўлди.

Мактабнинг очилиш маросимида туман ҳокимлиги мутасаддилари, маҳалла фаоллари, ўқитувчилар ва ота-оналар иштирок этдилар.

Тадбирда янги ўқув йилида мактабнинг 1-синфига қадам қўяётган 114 нафар ўғил-қизларга “Президент совғалари” тантанали равишда топширилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube