BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24K subscribers
76.3K photos
10.9K videos
20 files
39.1K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#онлайн_мулоқот

Хабар берганимиздек, айни пайтда вилоят ҳокими Ботир Зарипов ZOOM платформаси орқали турли соҳа ва йўналишларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари, янги бизнес лойиҳа ва режалар устида изланаётган ташаббускор фуқаролар билан мулоқот қилмоқда.

Мулоқотда тадбиркорлар билан бирма-бир гаплашилиб, улар фаолиятидаги тўсиқ ва муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, учрашув кун давомида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бунда тадбиркорлар ўзлари яшаётган ёки фаолият кўрсатаётган шаҳар-туман ҳокимлик мажлислар залидан иштирок этишлари, вилоят ёки республика даражасидаги муаммоли масалалари юзасидан вилоят ҳокими билан мулоқотга киришишлари мумкин.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Бухорода янги ўқув йили олдидан мусиқа ва спорт анжомлари ортилган карвон умутаълим мактаблари томон йўл олди

Умумтаълим мактабларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, ўқувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш – таълим сифатини оширишда муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги “2022 - 2026 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, 2023 йилдан бошлаб умумтаълим мактабларини мусиқа асбоблари ва спорт анжомлари билан таъминлаш белгиланган.

Янги ўқув йили олдидан Бухоро вилоятидаги 530 та умумтаълим мактаблари учун 5 турдаги спорт жиҳозлари ва 7 турдаги мусиқа асбобларидан иборат жамланмалар харид қилинди.

Бугун, 26 август куни ушбу жиҳозлар ортилган карвон вилоятимиз шаҳар ва туманлари бўйлаб йўл олди.

Маълумот учун:
Спорт жиҳозлари тўпламига футбол, волейбол, баскетбол, гандбол тўплари ва секундомер;
Мусиқа асбоблари тўпламига дутор, дўмбира, доира, рубоб, танбур, ғижжак ва най жамланган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Аҳоли мурожаатлари ҳал этилмоқда.Вобкент туманидаги "Кўлиодина" маҳалласи инфратузилмасини яхшилаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
​​⚡️Бухоро ва Ромитан туманларида чорвачилик кластерлари ташкил этилади

“Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан, Республика бўйича 25 та туманда, шу жумладан, Бухоро ва Ромитан туманларида қуйидаги йўналишларни ўз ичига олган чорвачилик кластерлари ташкил этилади:

гўшт ва сут маҳсулотларини етиштириш, шунингдек, аҳолидан йиғиб олиш, қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот шаклида реализация қилиш;

тайёр озуқа ем маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни аҳолига қулай бўлган ҳудудларда сотиш шохобчаларини ташкил этиш;

аҳоли хонадонларига маҳсулдор наслли молларни етказиб бериш;

чорва молларини сўйиш кушхоналари, териларни қабул қилиш ва қайта ишлаш қувватларини ишга тушириш;

терини қайта ишловчи корхоналар билан биргаликда кооперация асосида теридан тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш.

Шунга кўра, ташкил этиладиган чорвачилик кластерларига:

Халқаро тараққиёт уюшмаси ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)" лойиҳаси доирасида жалб қилинган ресурслар ҳисобидан 60 миллион доллар миқдорида кредитлар ажратилади;

пахта ва ғалла экин майдонларини қисқартириш ҳисобига ҳар бир туманда камида 100-150 гектар майдон озуқабоп экинлар экиш учун ажратилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Бухорода бош имом-хатиблар учун малака ошириш курслари ўтказилмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube