BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.9K subscribers
76.4K photos
10.9K videos
20 files
39.1K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҳудудлардан_хабарлар
#Ғиждувон_тумани

🔰 Кўкча маҳалласининг чўл ҳудудида жойлашган «Оғитма» аҳоли пункти туман марказидан 180 км узоқликда жойлашган. Ушбу аҳоли пунктида 51 та хонадондаги 60 та оилада 220 нафардан кўпроқ, асосан, қозоқ миллатига мансуб ватандошларимиз истиқомат қилиб келади.

♻️Куни кеча Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари, полковник Миржамол Миралимов ҳамда туман ҳокими Шерзод Ашуров ташаббуси билан мазкур овулда истиқомат қилувчи маҳаллий аҳоли учун байрам дастурхони ёзилди.

Шунингдек арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси ҳам ташкил этилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлардан_хабарлар
#Жондор_тумани

Мустақиллигимизнинг 32 йиллик байрами тантаналари арафасида Жондор туман ҳокимлиги ҳамда саховатпеша тадбиркорлар ташаббуси билан Ибн Сино ва Луқмон маҳаллаларида истиқомат қилаётган кам таъминланган, кўмакка муҳтож ва боқувчисини йўқотган "Темир дафтар", "Аёллар дафтари"га киритилган оилаларнинг 7 нафар фарзандларининг суннат тўйлари ўтказилди.
Тантанада туман ҳокими Жамшид Худоев, маҳалла фаоллари, болаларнинг ота-оналари, яқин қариндошлари меҳмон бўлди.
Туман ҳокими Жамшид Худоев сўзга чиқиб, суннат тўйлари ўтказилаётган болажонлар ва уларнинг ота-оналарига эзгу тилакларини билдирди.
Тўйда болаларга сарполар кийдирилиб, ҳомий ташкилотларнинг велосипед ва бошқа қимматбаҳо совғалари топширилди.
Нуронийлар дуога қўл очиб, тинч ва фаровон ҳаётимизга шукроналар айтишди. Болажонлар ҳақига яхши ниятлар билдиришди.
Санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури барчага хуш кайфият бағишлади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлардан_хабарлар
#Шофиркон_тумани

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги байрамини муносиб ташкил этиш ҳамда кўтаринки кайфиятда ўтказиш мақсадида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида кенг кўламли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири "Пахтаобод" маҳалла фуқаролар йиғинининг Полвонобод қишлоғи аҳолиси иштирокида ташкил этилди.

“Полвонобод” тантаналар мажмуасида ўтказилган тадбирда сўзга чиққанлар томонидан жонажон халқимизнинг 32 йил давомида босиб ўтган йўли ҳамда эришилган ютуқлари этироф этилди. Айниқса, сўнгги 7 йил ичида юртбошимиз етакчилигида амалга оширилган улкан ислоҳотлар натижасида Янги Ўзбекистонни бунёд этилаётганини ҳамда дунё аҳли бу жараённи катта қизиқиш ва ҳайрат билан кузатиб бораётганлиги таъкидланди.

Шодиёна кам таъминланган оилаларнинг 8 нафар фарзандлари суннат тўйига уланди.

"Пахтаобод" МФЙ хотин-қизлар фаоли Г.Назарованинг ташаббуси билан маҳалла “бешлиги”, ҳомийлар кўмагида ташкиллаштирилган хатна тўйида болажонларга сарполар, совға-саломлар улашилди.

Туман Маданият бўлимининг хушовоз хонандалари томонидан ижро этилган қўшиқлар тадбирга ўзгача файз улашди.
Тадбир сўнггида тадбир ташкилотчилари ва ҳомийлар туман ҳокимлиги томонидан тақдирландилар.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлардан_хабарлар
#жараён

Пешку тумани "Дейча" маҳалласида амалга оширилаётган асфальтлаштириш жараёнидан видео лавҳа.


https://www.youtube.com/watch?v=ZnWW5ZPKrwU