BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.6K subscribers
77.4K photos
11K videos
23 files
39.3K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#куз_қишга_тайёргарлик
#Бухороэнергомарказ

"Бухороэнергомарказ" акциядорлик жамияти бугунги кунда 202 та кўп квартирали уй-жойлар ёки соддароқ қилиб айтганда, 11 минг 372 та хонадонларда истиқомат қилувчи салкам 30 минг нафар аҳоли, шунингдек, 32 та ижтимоий соҳа объектларига иссиқлик энергияси ва иссиқ сув етказиб беради.
Хўш, ҳиссадорлик жамиятида 2023/2024- йиллар куз-қиш мавсумига қай даражада ҳозирлик кўрилмоқда?
Ҳозирги кунда Бухоро шаҳридаги 4- ва 6 - кичик ноҳиялар ҳудудидан ўтувчи иссиқлик тармоқларини реконструкция қилиш ишлари давом этмоқда. Айни пайтда қурилиш-монтаж ишлари 6 та участкада олиб борилмокда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#куз_қиш
#Бухороэнергомарказ

"Бухороэнергомарказ" акциядорлик жамияти бугунги кунда 202 та кўп квартирали уй-жойлар ёки соддароқ қилиб айтганда 11 минг 372 та хонадонларда истиқомат қилувчи салкам 30 минг нафар аҳоли, шунингдек, 32 та ижтимоий соҳа объектларига иссиқлик энергияси ва иссиқ сув етказиб беради. Хўш, ҳиссадорлик жамиятида 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига қай даражада ҳозирлик кўрилмоқда?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 апрелдаги тегишли қарори асосида корхонада реконструкция ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш юзасидан Латвиянинг “Eco Air” ва Қозоғистоннинг “Kazenergonaladka” корхоналари томонидан тузилган консорсиум билан шартномалар имзоланган. Ҳозирда 274 комплект ИТП ускуналари буюртмачи омборхонасига етказилган бўлиб, қурилиш-монтаж ишлари бошланган, ускуналарни ўрнатиш имкони бўлган ижтимоий соҳа объектлари ва кўп қаватли уйларнинг ертўлаларида таъмирлаш ишлари амалга оширилиб ИТП лар ўрнатилмоқда.

Лойиҳанинг иккинчи босқичида 5,55 км магистрал иссиқлик тармоқлари замонавий пенополиуретан қопламали қувурларга алмаштирилиши кўзда тутилган. Тендер савдолари якунига кўра Хитой Халқ Республикасининг “ИППР”компанияси билан шартнома имзоланган. Бугунги кунга қадар турли диаметрдаги 11 км. пенополиуретан қопламали қувурлар, компенсатор ва бошқа турдаги жиҳозлар буюртмачи объектига етказиб берилган ва қарийб 5 км. масофадаги тармоқларда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилмоқда. Шундан 2,5 км. узунликдаги янгидан ўрнатилган тармоқлар босим остида синовдан ўтказилган, 1,4 км узунликдаги тармоқда қувурларни монтаж қилиш ишлари бажарилмоқда. Учинчи босқичда эса қозонхонада модернизация ишларини амалга ошириш кўзда тутилган бўлиб, жумладан, 5 та ҳар бири 20 МВт, умумий қуввати 100 МВтли замонавий янги сув иситиш қозонлари ўрнатилади, насос хўжалиги ва сувни юмшатиш технологиялари такомиллаштирилади. Тендер савдолари якунига кўра Ўзбекистоннинг “Spets Polimer Montaj Sanatsiya” ва Россиянинг “VAPOR” команияларидан тузилган консорсиум билан шартнома имзоланган. Ҳозирда пудратчи томонидан 2 та ҳар бири 200 м куб сиғимли баклар, тармоқ насослари, Россияда ишлаб чиқарилган 2 та “Лаварт 19 СW 160/13-60” русумли қозонлари, қозон экономайзерлари ва сувни юмшатувчи филтрлар етказиб берилган бўлиб, 6 та тармоқ насослари ўрнатилган.

Корхонада амалга оширилаётган ислоҳотлар, ишлаб чиқаришда жорий қилинаётган замонавий технологиялар халқимизнинг турмуш маданиятини янада юксалтириш, аҳолига қулай яшаш шароитларини яратиш, энг муҳими—куз-қиш ойларида кўп квартирали уйларда истиқомат қилувчи аҳолига бир маромда иссиқлик энергиясини етказиб бериш йўлида яна бир муҳим қадам бўлишига шубҳа йўқ. Зеро соҳа ходимларининг олдига қўйилган бугунги долзарб вазифалар ҳам айнан шуни тақозо этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube