Сиз қишлоқ хўжалигига қизиқасизми? Вилоятда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги янгиликлар ва бўлиб ўтаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида билиб олишни истайсизми?
Ундай бўлса мазкур канал айнан сиз учун!
Вилоятда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги янгиликларни ёритувчи "Agriculture in Bukhara" каналига аъзо бўлинг!
👉 https://t.iss.one/agro65 👈

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҳудудлар_ҳаёти
#Шофиркон_тумани
Шофиркон туманининг барча маҳаллаларида янги иш ўринлари яратиш, жумладан, эҳтиёжманд аҳоли бандлигини таъминлаш “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”даги опа-сингилларимиз учун доимий даромад топиш имкониятини яратиш мақсадида бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Ана шундай лойиҳалар доирасида “Навбаҳор” маҳалласида янги тикув цехи ташкил этилди.
Айни йўналишда иш бошлаган навбаҳорлик Нурилло Жабборов ўзи асос солган "Меҳрибону чевар" оилавий корхонаси негизида тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришга эришди.
Тикув цехи тадбиркорнинг хонадонида ташкил қилинган бўлиб, 15 нафарга яқин маҳалладош хотин-қизларни ҳам иш билан таъминлаш имконияти яратилди. Айни кунда цехда буюртма асосида махсус кийимлар тикилмоқда.
Таъкидланишича, тадбиркор иш ўринлари сонини камида 50 тага етказиш ниятида.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

#Бухоро_тумани
"Шергирон" МФЙда россиялик инвесторлар ҳамкорлигида "Следопыт" палатка ва сумкалар ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилган. Бунинг учун 300 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилинган.
— Корхонамиз 2021 йил декабрида ташкил этилган. Ҳозирда бу ерда 80 нафар ишчи-мутахассис меҳнат қилмоқда. Шундан 70 нафарини шу ҳудуддаги ишсиз ва даромадсиз бўлган хотин-қизлар ташкил этади. Бугунга келиб уларнинг ҳар бири 2-3 миллион сўм маош олмоқда. Корхона томонидан Россия Федерацияси билан йилига 120 минг дона палатка тикиб бериш учун шартнома имзоланган. Ҳозирда ойига 1,500 дона палатка ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотимиз ҳозирда фақат экспортга йўналтирилмоқда, – дейди корхона раҳбари Маликбек Чориев.

#Жондор_тумани
Халқ амалий санъати миллий қадриятларимизнинг ажралмас бир қисми саналади. Кейинги йилларда уни асраб-авайлаш, ҳунармандчиликнинг унутилган турларини қайта тиклаш, “Устоз — шогирд” анъаналарини давом эттириш йўлида катта ишлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз томонидан ҳунармандчиликка қаратилган эътибор, берилган имтиёзлар, ажратилаётган кредитлар ва беғараз субсидиялар туфайли соҳа равнақ топмоқда.
“Дарвеши” маҳалла фуқаролар йиғинида Жондор касб-ҳунарга ўқитиш мактабининг “Каштачилик” маркази очилиши ҳам момоларимиздан бизга мерос бўлиб келаётган амалий безак турларининг энг қадимий ва кенг тарқалган тури саналган каштачиликни ривожлантириш, қолаверса, ишсиз ва даромадсиз хотин-қизларни касб-корга эга бўлишлари йўлида муҳим қадамдир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига асосан ташкил этилган мазкур марказда 15 нафар ишсиз, кам таъминланган хотин-қизларга ушбу ҳунар сирлари бепул ўргатилади.
Ишсиз фуқаролар, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар, қайтиб келган меҳнат мигрантларини маҳалла даражасида касб-ҳунарга, тадбиркорликка ўқитиш кўламини кенгайтириш юзасидан ишлар давом эттирилмоқда.