⚡️“Қорақалпоқ” МФЙ ёшлари республика босқичида иштирок этади
Бугун, 21 июль куни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубогининг футбол бўйича мусобақаларининг вилоят босқичи ўтказилди.
Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантиришга қаратилган мусобақада 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлардан иборат жамоалар иштирокидаги ҳал қилувчи учрашув Бухоро спорт мажмуаси ўйингоҳида бўлиб ўтди.
“Миллионлар ўйини”нинг финал учрашувида Пешку туманининг “Қорақалпоқ” ва Вобкент туманининг “Чангарон” маҳалла фуқаролар йиғинлари жамоалари майдонга тушди. Ҳар иккала жамоа ҳам финалгача қийин йўлни босиб ўтди.
Хусусан, пешкулик ёшлар Жондор туманининг “Нурафшон”, Ромитан туманининг “Тошработ” ҳамда Шофиркон туманининг “Неккиши” маҳаллалари жамоаларини ортда қолдирган бўлса, Вобкент тумани жамоаси Олот туманининг “Нуробод”, Қоракўл туманининг “Зиёрат” ва Ғиждувон туманининг “Тахтахон” маҳалласи ёшларини енгиб, финалга йўл олганди.
Муросасиз руҳда ўтган беллашувнинг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Пеналтилар сериясида 6:5 ҳисобида “Қорақалпоқ” маҳалласи жамоаси бош соврин соҳибига айланди ва ДХХ кубогининг Республика босқичи йўлланмасини қўлга киритди.
Учинчи ўрин учун кечган ўйинда Ғиждувон туманининг “Тахтахон” маҳалласи ёшларидан устун келган Шофиркон туманининг “Неккеши” МФЙ жамоаси ҳам совриндорлар қаторидан жой олди.
Мусобақа якунида ДХХ кубоги ғолиб ва совриндорларини тантанали тарзда тақдирлаш маросими бўлди. Махсус кубоклар ва медалларни Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ва бошқа мутасаддилар ўз соҳибларига топширди.
Тадбир республикамиз ҳамда вилоятимиз санъат ва сўз усталарининг концерт дастурига уланди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube