BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.8K subscribers
76.4K photos
10.9K videos
22 files
39.1K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#Xushxabar
❇️БУХОРОЛИК ЎҚУВЧИ “ЁШ КИТОБХОН” ТАНЛОВИНИНГ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИДА 2-ЎРИННИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

🔰"Ёш китобхон" кўрик-танловининг Республика босқичида 10-14 ёш тоифасидаги баҳсларда Бухоро шаҳридаги 32-мактаб ўқувчиси Малика Тохирова фахрли 2-ўринни қўлга киритди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from Олим Жўраев
#xushxabar

Ҳарбий-маъмурий секторга сифатли раҳбарлик қилиб келаётганлиги, вилоят ҳудудида ҳарбий шаҳарчалар инфратузилмаларини такомиллаштириш орқали давлатимизнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссаси, ўтказилаётган ўқувларда кўрсатаётган фаоллиги, шунингдек, халқ ва армиянинг бирдамликка эришиши ҳамда ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий ифхтихор туйғусини шакллантиришга қаратилган тадбирларни ташкиллашдаги ҳамкорлиги учун Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов I даражали “Намунали хизмати учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Каналга уланиш👉@olimjuraev
#Xushxabar
❇️ҒОЛИБЖОН ЭНДИ ХАЛҚАРО ОЛИМПИАДАДА ЮРТИМИЗ ШАРАФИНИ ҲИМОЯ ҚИЛАДИ

🔹Когон туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Ғолибжон Шарифов биология фанидан ўтказилган барча саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтиб, Халқаро олимпиадада иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.

🔹Ғолибжон кейинги босқичда ҳам узтозлари билдирган ишончни оқлашга астойдил ҳаракат қилмоқда.

🔹Жаҳон майдонида юртимиз шарафини ҳимоя қилишга чоғланган иқтидорли ўқувчига омад тилаймиз!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#xushxabar
❇️БУХОРОЛИК ЎҚУВЧИ КОРЕЯ ТАЪЛИМ МАРКАЗИ ТОМОНИДН ЎТКАЗИЛГАН ТАНЛОВ ҒОЛИБИ БЎЛДИ

🔹Ситора Абрарова Бухоро шаҳридаги 19-ихтисослашган давлат умумтаълим мактабининг 11-синфида таҳсил олади. Иқтидорли ва тиришқоқ бу ўқувчи мактабда инглиз тили билан бир қаторда корейс тилини ҳам чуқур ўзлаштиришга ҳаракат қилмоқда.

🔹Куни кеча Ситора Корея таълим маркази томонидан корейс тилига қизиқадиган ҳамда бу тилга ихтисослашган мактаб ўқувчилари учун ташкил этилган "Нотиқлик" танловида иштирок этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди ва Корея давлатига бепул саёҳат қилиш имкониятига эга бўлди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Xushxabar
#Mendeleyev_olimpiadasi

⚡️57-Халқаро Менделеев олимпиадасида 7 нафар ўқувчиларимиз ғолибликни қўлга киритишди!

Бугун, 6 май куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган 57-Халқаро Менделеев олимпиадасининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

📍 Бу йилги олимпиадада дунёнинг 21 давлатидан ташриф буюрган 113 нафар иқтидорли ўқувчилар ўзаро куч синашишди.

❗️ Олимпиаданинг якуний натижаларига кўра юртимиз ўқувчилари 🥇2 та олтин, 🥈3 та кумуш ва🥉2 та бронза медални қўлга киритишди!

Ғолибларимиз билан танишинг:

🥇Назаров Азизбек - Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси - олтин медал;

🥇 Маҳмудов Абдуллоҳ - Учтепа туманидаги 81-мактабнинг 10-синф ўқувчиси - олтин медал;

🥈 Дилмуродов Соҳибжон - Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 10-синф ўқувчиси - кумуш медал;

🥈Раҳимов Далер - Бухоро шаҳридаги 35-мактабнинг 9-синф ўқувчиси - кумуш медал;

🥈Каримов Азизбек - Учтепа туманидаги 81-мактабнинг 11-синф ўқувчиси - кумуш медал;

🥉Ҳафизов Азизбек - Бухоро давлат тиббиёт институти академик лицейи 2-босқич ўқувчиси - бронза медал;

🥉Ҳакимова Шаҳзода - Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси - бронза медал.

✔️Мазкур ғалаба билан ўқувчиларимизни, уларнинг устозларини ҳамда ота-оналарини самимий муборакбод этамиз!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Xushxabar

БУХОРОЛИК ЎҚУВЧИЛАР БОЛҚОН МАТЕМАТИКА ОЛИМПИАДАСИДА 2 ТА БРОНЗА МЕДАЛИНИ ҚЎЛГА КИРИТИШДИ

🔹Жорий йилнинг 8-13 май кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида ташкил этилган 40-Болқон Математика олимпиадасида 6 нафар ўқувчидан иборат Ўзбекистон жамоаси муваффақиятли иштирок этди.

🔹Вакилларимизнинг 4 нафари бронза медалларини қўлга киритишди.

Энг қувонарлиси, шундаки, уларнинг 2 нафари айнан бухоролик ўқувчилардир.

🔹Юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Қоракўл туман ПТМА ИМнинг 11-синф ўқувчиси Анварбек Рахматов ҳамда Пешку туманидаги 18-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Анварбек Садуллоев ва уларнинг устозларини бу ютуқ билан табриклаймиз!
#xushxabar

⚡️Қоракўллик ўқувчи асосий олимпиаданинг республика босқичида учинчи ўринни қўлга киритди

Жорий йилнинг 14 - 17 май кунлари Фарғона вилоятининг Қува туманида асосий фан олимпиадаларининг Республика босқичи ўтказилди. Ушбу босқичда Қоракўл туманидан ҳам уч нафар ўқувчилар она тили ва адабиёт, тарих ҳамда география фанлари йўналишида иштирок этишди.

Тарих фанидан Қоракўл тумани 28-умумтаълим мактаби ўқувчиси Шахзода Рўзимбоева асосий олимпиаданинг Республика босқичида фахрли 3-ўринни эгаллаб, диплом, пул мукофоти ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#xushxabar

⚡️Бухоролик яна бир ўқувчи асосий фан олимпиадасининг республика босқичида иккинчи ўринни қўлга киритди

🔹6-синфлигидан география фани йўналишида "Билимлар беллашуви" ҳамда фан олимпиадаларининг туман, вилоят босқичларида юқори натижаларни қайд этиб келаётган Шофиркон туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Нозима Ризоқулова навбатдаги ютуққа эришди.

🔹У Фарғона вилоятида бўлиб ўтган асосий фан олимпиадасининг республика босқичида муваффақиятли иштирок этиб, фахрли 2-ўринни эгаллади.

Шахинабону Эргашева,

жамоатчи

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Xushxabar
✳️Бухоролик шашкачи ўқувчи халқаро мусобақада кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди

🔹Бухоро шаҳридаги 24-сон "Нурли маскан" мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси Мухсина Искандарова Туркиянинг Анталия шаҳрида спортнинг шашка тури бўйича ўтказилган 23 ёшгача бўлган ногирон қизлар ўртасидаги халқаро мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.

🔹Ниҳоятда қизғин ва муросасиз кечган беллашувлар давомида вакилимиз ўз маҳоратини ишга солиб, рапид йўналиши бўйича 2-, классик йўналишда 3- ўринни қайд этди ва битта кумуш, битта бронза медалини қўлга киритди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#xushxabar
❇️Бухоролик ўқувчи “Корейс тилида нотиқлик санъати” халқаро танлови ғолиби бўлди

🔹Бухоро шаҳридаги 19-ихтисослашган давлат умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Ситора Абророва Корея таълим маркази томонидан ташкил этилган “Корейс тилида нотиқлик санъати” танловининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритиб, кейинги босқичга йўлланма олган эди.

🔹Куни кеча бу иқтидорли ўқувчи Сеул шаҳрида МДҲ давлатлари талабалари ўртасида бўлиб ўтган “Корейс тилида нотиқлик санъати” халқаро танловида ҳам муваффақиятли иштирок этди.

🔹Жаҳон майдонида ўзбекистонлик ёшларнинг имкониятларини намойиш этиб, фахрли 1-ўринни эгаллади.

🔹Мустақил ҳаёт остонасига қутлуғ қадамлар билан кириб бораётган Ситорани ва унинг устозларини бу муваффақият билан табриклаймиз!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Xushxabar

Шофиркон далаларида ғўза гуллади

Деҳқончиликда бир кун барвақт ҳаракат қилган бир ҳафта олдин ҳосил олади, деган гап бор. Буни ҳаётий тажрибадан ўтказган шофирконлик деҳқон ва фермерлар заминга уруғ қадаган кундан барча агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга интиладилар. Боиси бугунги ҳаракат эртанги натижа кафолатидир.

Мавсум аввалидан тумандаги мавжуд 355 та фермер хўжаликларига қарашли 8 минг 805 гектар майдонга пахтанинг "Бухоро - 10" навини эккан миришкорлар жорий йилда ҳам белгиланган агротехник тадбирларни оби-тобида бажариб келишмоқда. Бу йил ҳам пахтадан мўл ҳосил олишни мўлжаллаган пахтакорлар 32 минг 360 тонналик давлатга пахта топшириш мажбуриятини зиммаларига олишган.

Бундай натижа ўз-ўзидан қўлга киритилмайди, албатта.

Шу кунларда ғўзанинг гулга киргани ҳақидаги хабар кўпчиликни хурсанд қилди. Бу қилинган меҳнат самарасидан илк нишона.

Ғўза гулга кирган Жўйрабод ҳудудидаги "Яраш Яндаш" хўжалиги 24 гектар, Дўрман ҳудудидаги "Нарзи Қарши Жамшид" фермер хўжалиги 16 гектар, Боғиафзал ҳудудидаги "Аслонбобо" фермер хўжалигида эса 20 гектар майдонда ҳозирги даврга қадар сув тарашга тайёргарлик кетаётган бўлиб, 3  маротаба суспензия қилинган.  Карбамид, фосфор, калий каби минерал ўғитлар, ҳар гектарига 200 кг маҳаллий ўғит сепилган.

Ғўзанинг ҳолатига қараб агротехник ишлар кейинги босқичларда ҳам давом эттирилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Xushxabar

⚡️20-ХАЛҚАРО ЖАУТИКОВ ОЛИМПИАДАСИ НАТИЖАЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Шу йилнинг 7-13 январь кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида математика, физика ҳамда информатика ва ахборот технологиялари фанларидан ташкил этилган 20-Халқаро Жаутиков олимпиадасида дунёнинг 16 та мамлакатидан 680 нафар ўқувчи (математика фанидан – 286 нафар, физика фанидан – 194 нафар, информатика фанидан – 200 нафар) иштирок этди.

📈 Ушбу олимпиадада ўзбекистонлик ёшлар 2 та олтин, 3 кумуш ва 9 та бронза медали қўлга киритишди!

Улар орасида бухоролик иқтидор эгалари ҳам бор.

Жумаладан,

🥉 Фарҳод Очилов — Қоракўл тумани ихтисослаштирилган мактаби 11-синф ўқувчиси;
🥉Нурмуҳаммад Отамуродов — Олот тумани ихтисослаштирилган мактаби 11-синф ўқувчиси бронза медалларини қўлга киритишди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Xushxabar

Бухоролик ўқувчилар “БОЛАЛАР ФОЛЬКЛОРИ” республика танлови ғолиби бўлишди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика “Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан илк маротаба ўтказилган “Болалар фольклори” танловининг республика босқичи ўз якунига етди.

🔹Тадбир давомида “Баркамол авлод” болалар мактабининг тўгарак аъзолари томонидан:
этнографик фольклор йўналишидаги ашула ва рақслар,
мақом ва бахшичилик,
халқ лапарлари ижро этилди.

Якуний натижаларга кўра, вилоятимиз ҳамда Хоразм вилояти жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️ Бухоро давлат тиббиёт институти халқаро рейтингдан жой олди

Бухоро давлат тиббиёт институти Round University ranking (RUR) халқаро рейтингида ИЛК БОР қатнашиб ТОП 1000 университетлар рўйхатига кирди.
Унга кўра институт қуйидаги категорияларда ўрин эгаллаган:

🔸 Ўқитувчилар рейтинги 680
🔸 Тадқиқотлар рейтинги 1104
🔸Халқаро ҳамкорликини йўлга қўйиш рейтинги 863
🔸Молиявий барқарорлик рейтинги 986

Мазкур рейтинг ОТМларнинг глобал рейтинги бўлиб, унда дунёнинг бир неча юзлаб етакчи университетлари фаолиятини тўртта асосий йўналиш бўйича тақсимланган йигирма кўрсаткич асосида баҳолайди.

Round University ranking (RUR) дунёнинг 1200 дан ортиқ етакчи олий таълим муассасалари фаолиятини баҳолаган бўлиб, умумий рўйхатда АҚШдан 149 та, Германия 15 та, Англия 71 та, Россия 131 та университет жой олган.

Ўзбекистон олий таълим муассасалари орасида, институт 5-ўриннни эгаллаган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#xushxabar

Buxorolik profilaktika inspektori respublika ko‘rik-tanlovida birinchilikni qo‘lga kiritdi


Kogon tumani Ichki ishlar bo‘limi profilaktika inspektori, katta leytenant Rashit Jumayev “Eng yaxshi profilaktika inspektori” ko‘rik-tanlovining respublika bosqichida faxrli 1-o‘rinni egalladi va 52 mln so'm miqdoridagi pul mukofoti bilan taqdirlandi.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM