BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24K subscribers
79.4K photos
11.1K videos
23 files
39.7K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
⚡️⚡️⚡️ “САРДОБА” ТАРИХИЙ ЁДГОРЛИГИ САЙЁҲЛАРНИ ЎЗИГА ЖАЛБ ҚИЛМОҚДА

Буюк ипак йўли – Марказий Осиё орқали ўтган ва бу савдо йўлининг аксарият қисми бепоён чўлу саҳроларга тўғри келарди.

Саҳрода эса сув тақчиллиги асосий муаммо ҳисобланади. Ушбу муаммонинг ечими эса “Сардоба”лар қуриш бўлган.

Қоровулбозор туманида ҳам 2 та қадимий сардобалар мавжуд бўлиб, булар “Қоровулбозор” ва “Бўзачи” сардобаларидир.

Бугунги кунда Қоровулбозор сардобасидан маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг қадами узилмайди.

Куни кеча бир гуруҳ италиялик сайёҳлар мазкур манзилда бўлишди.
Сайёҳларга обиданинг тарихий аҳамияти ҳамда қурилиш жараёнлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Маълумот ўрнига айтиш жоизки, Қоровулбозор сардобаси шаҳар марказига кираверишда жойлашган. Ҳовузининг диаметри 16 метрдан кўпроқни ташкил этади. Гумбазининг баландлиги эса 6,5 метрга тенг. Сардоба деворларининг қалинлиги 1,5 метргача қилиб терилган.

Сардоба дарвозаларидан ташқари, сув тушиши учун мўлжалланган махсус тешиклар ва тепасида туйнуклар мавжуд. Иншоот пишиқ ғишт билан ганч қоришмасидан қурилган. Ғиштлар устидан саксовулдан тайёрланган кўмир қатлами тўшалиб, унинг устидан 3 қават туя жунидан тайёрланган кигиз, сўнг пардозланган 3 қават мол териси ёпилиб, унинг устидан ғишт терилган ва ганч билан сувалган. Бу ҳол бир неча бор такрорланган. Бунда саксовул сувни тузлардан тозалашда фильтр вазифасини бажарган бўлса, ганч, пишиқ ғишт ва мол териси сувнинг ерга ортиқча шимилиб кетишини ҳимоя қилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзини ўзи банд қилганлар ким ва ушбу мақом нима беради?

Батафсил видеода👆

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Россияда малака ошириб қайтган шифокорлар Бухорода бепул тиббий кўрик ўтказади

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали ташаббуси билан жорий йилнинг 28 апрель куни Бухоро шаҳридаги кўп тармоқли марказий поликлиника биносида (собиқ 11-сон поликлиника) аҳолининг чуқурлаштирилган кенг қамровли тиббий кўриги ташкил қилинади.

Тиббий кўрик Россия Федерациясининг етук мутахассислари ва хорижий давлатларнинг етакчи клиникаларида ўз билим ва малакаларини ошириб келган тажрибали кардиолог, кардиохирург, аритмолог, хирург, гинеколог, ЛОР, терапевт, офтальмолог, травматолог, нейрохирург, қон-томир жарроҳи каби 30 дан ортиқ шифокорлари томонидан амалга оширилади.

Шунингдек, тиббий кўрик жараёнида кардиологик, аритмологик, қон-томир хирургияси (варикоз) ҳамда буйрак ва жигар трансплантацияси операциясига муҳтож бўлган беморлар танлаб олиниб, уларда юқори технологик кам инвазив жарроҳлик амалиёти ўтказилади.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Кичик ва ўрта бизнес корхоналарини молиялаштириш учун қисқача кредит бериш тартиби тўғрисида маълумот.

Соҳага доир батафсил ахборотни Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Бухоро вилояти координаторининг  расмий телеграм каналидан олишингиз мумкин.
  Манзил: https://t.iss.one/bukhara_coordinator_uz
                                               
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Кванториум_Бухорода

Хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуасида ўтказилган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё" халқаро саноат кўргазмаси доирасидаги учрашувда Россия Федерацияси Нижний Новгород вилояти губернаторининг ўринбосари Андрей Саносян томонидан болалар учун янгича таълим фаолиятига мўлжалланган юқори технологияли ускуналар билан жиҳозланган “Кванториум” кўчма болалар технопарки Бухоро вилояти ҳокимлигига совға сифатида топширилган эди.

“Кванториум” мобиль технопарки Бухорога етиб келди. У Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ихтиёрига берилди.

Қайд этиш жоизки, “Кванториум” технопарки қўшимча таълимнинг янги шакли бўлиб, болаларнинг фан ва технологияга қизиқишини рағбатлантиради, уларга замонавий технологиялар билан танишиш ва келажакдаги касбни танлаш имкониятини беради.

Технопарк асосида болалар «soft skills», яъни “юмшоқ кўникмалар”ни шаклланишига эга бўладилар. Шунингдек, лойиҳа фаолиятида жамоавий ишлаш, ижодий ва танқидий фикрлашни ўрганадилар.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Бухоролик Вячеслав ота ҳамшаҳарларига қайси масалада ибрат бўлмоқда?

👉 https://xs.uz/uzkr/96555

Расмий саҳифаларимиз 👇

Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Севимли" телеканали "Замон" информацион дастурида: "Олот" чегара-божхона постига қиймати 1 млрд сўмдан ортиқ бўлган қуёш панеллари ўрнатилди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hikmati

"Зафар сафардадир!" (Ҳар қандай нарсага эришмоқ унга ҳаракат қилиш биландир).

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️БУХОРОДАГИ СИР: Абдуллахон-II қурдирган мадрасаларда нима яширилган?

Бухоро шаҳрининг қадимда «Хиёбон» кўчаси ёхуд «Сари пули ошиқон» номи билан юритилган мавзесида икки маҳобатли мадраса бор. Улар беш юз йилдирки,  салобат тўкиб турибди.

📝 Батафсил: https://ishonch.uz/archives/13683

🖤 Видео: https://youtu.be/ryZp4JObnqI

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Peshku_tumani
#ziyorat_maskani

🕌 “Хўжа Пешку” ансамбли

Мазкур зиёрат маскани 2001 йилда туман ҳокимлиги томонидан ободонлаштирилган, қўшимча янги бинолар қурилган. Хўжа Пешку” ансамбли ўз ичига минор, хонақо, айвон, муқаддас қудуқ ва бошқа қўшимча биноларни ўз ичига олади.

Ушбу бинолардан хонақо ва минор XVI асрда, қолган бинолар янги барпо этилган бинолар ҳисобланиб, улар 2007 йилда қурилган қабр устидаги гумбаз, айвон, гумбазли хона ва қудуқ устида гумбаз ва бошқалардир.

Мазкур зиёрат маскани кунига 150 га яқин зиёратчиларни қабул қилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube