🇺🇿Аёли эъзозланган юрт
АЁЛ — оила ва жамият устуни, ҳаётнинг файзу кўрки. Аёлни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимизнинг азалий қадриятларидандир.
Бухоро шаҳридаги “Фавворалар майдони”да Бухоро вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ташаббуси билан “АЁЛИ ЭЪЗОЗЛАНГАН ЮРТ” шиори остида ўтказилган тадбир байрам сайлига айланиб кетди.
Санъат усталари томонидан куйланган дилбар наволару бухороча куй-қўшиқлар барчани майдон саҳнига чорлади.
Тадбир доирасида хотин-қизлар учун ҳамкор ташкилотлар томонидан “Ҳуқуқий маслаҳат бурчаклари”, бепул тиббий кўриклар ҳамда ишсиз хотин-қизлар учун меҳнат ярмаркаси, касб-ҳунар йўналиши кўргазмалари ташкил этилди.
Тадбирда вилоятимиз туман-шаҳарларидан иштирок этган “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолар, отинойилар, ихтирочи, олима, фаол, тадбиркор, шунингдек “Аёллар дафтари” орқали кўрсатилган ижтимоий кўмак олиб, ўзини ўнглаб олган, давлатимиз томондан аёлларга берилаётган имконият ва имтиёзлардан оқилона фойдаланаётган хотин-қизлар сўзга чиқиб, ўзларининг шукроналик туйғуларини ифодаладилар.
Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси Оилавий поликлиникаларида фаолият кўрсатаётган малакали тиббиёт ходимлар томонидан тадбир доирасида 150 га яқин аёл тиббий кўрикдан ўтказилди. Аниқланган беморлардан 139 нафар аёлга амбулатор даволаниш учун тавсиялар берилди.
Бундан ташқари, тиббий кўрик жараёнида тиббиёт ходимлари томонидан соғлом овқатланиш тамойиллари бўйича кўргазма ташкил қилиниб, хотин-қизлар билан соғлом турмуш тарзи борасида суҳбатлар ўтказилди, буклетлар тарқатилди.
Вилоят адлия бошқармаси ташкил этган “Ҳуқуқий маслаҳат бурчаги”да 100 нафарга яқин хотин-қизлар ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий саволлар билан мурожаат қилиб, тегишли жавоб олдилар.
Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” моно-маркази ўзининг хотин-қизлар бепул ўқитиладиган тикувчилик, сартарошлик, каштачилик, қоракўл теричилик, қандалотчилик, ошпазлик, косметология, нейл-стилист, заргарлик каби бир қатор касб-ҳунар йўналишлари бўйича кўргазмали намойишлари билан иштирок этди.
— Мономарказда сервис ва хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича 14, техник, қишлоқ хўжалиги ва умумқурилиш соҳаси бўлимида 11 та, тадбиркорлик ва миграция хизматлари бўйича жами 30 турдаги касбларга ўқитиш йўлга қўйилган. Шунингдек, тингловчилар бу ерда хорижий тиллар ва рақамли технологияларни ўргатиш бўлимида 5 та тил ўрганиш (рус, инглиз, немис, корейс, япон) ва 3 та йўналиш бўйича таҳсил олиб келмоқда. Ҳунармандчилик марказига айлантирилган "Модарихон" мадрасасида эса 7 та йўналишда ҳунармандчилик бўлими фаолиятини юритади — дейди Мономарказнинг сервис ва хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Умида Раҳматова. — Ўтган давр мобайнида мономарказни “Аёллар”, “Ёшлар” ва “Темир” дафтарда турган фукаролардан 406 нафари битириб, уларнинг 80 фоиздан ортиғи ўзини ўз банд қилган, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган ва субсидия олишга муваффақ бўлган. Айни кунларда мономарказда 32 нафар ногиронлиги бор хотин-қизлар касб-ҳунар сирларини ўрганмоқда. Бугунги тадбирда ҳам касб-ҳунар эгасига айланган моно-марказ битирувчи хотин-қизлари ўз маҳоратларини намойиш этишмоқда.
Туман-шаҳарлар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари томонидан ташкил этилган бўш иш ўринлари ярмаркаси иш излаб юрган хотин-қизлар учун аёни муддао бўлди.
Тадбир доирасида ташкил этилган концерт дастур меҳмони — қизиқчи Нодирбек Ҳайитовнинг чиқишлари даврага хуш кайфият улашди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube