BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.1K subscribers
75.5K photos
10.8K videos
20 files
38.9K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#сайёр_қабул
#Пешку_тумани
#инсон_қадри_учун


Соат 10.30. Ботир Зариповнинг Пешку туманидаги сайёр қабули давом этмоқда. Қабулда нафақат пешкулик, балки Бухоро шаҳри, Жондор, Ғиждувон, Вобкент, Бухоро туманларидан келган фуқаролар ҳам ўзларининг муаммоли масалалари билан вилоят раҳбарига юзланишмоқда.

Жумладан, ғиждувонлик Ойдин Кенжаева ижтимоий аҳволи оғирлиги боис уй-жойни таъмирлаш, даволаниш, шунингдек, турмуш ўртоғини ишга жойлаштириш, жондорлик Оқила Собирова Жондор бекатидан Бухоро тумани Маданият маҳалласи йўналишида автобус қатновини йўлга қўйиш, ғиждувонлик Ҳасан Қаҳҳоров ўзига қарашли фермер хўжалиги ерларини суғориш учун артизиан қудуғи қазиш масаласида мурожаат қилди.

Мурожаатлар тегишли масъуллар иштирокида кенг муҳокама қилиниб, уларга ечим изланди. Маълум ўрганиш, муддат ва маблағ талаб қилинадиган масалалар алоҳида назоратга олинмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#сайёр_қабул
#Пешку_тумани
#инсон_қадри_учун


Соат 12.30. Сайёр қабул давом этмоқда. Қабулда иштирок этишни истаб рўйхатдан ўтган 89 нафар юртдошларимиздан 37 нафари шахсан вилоят ҳокими билан бевосита мулоқот қилиб, ўзларини қийнаб келаётган муаммоларини билдиришди.

Шунингдек, бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари ҳам аҳолининг муаммоли масалаларини жойига чиққан ҳолда ҳам ўрганишмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#сайёр_қабул
#Пешку_тумани
#инсон_қадри_учун


Соат 12.30. Сайёр қабул давом этмоқда. Қабулда иштирок этишни истаб рўйхатдан ўтган 89 нафар юртдошларимиздан 37 нафари шахсан вилоят ҳокими билан бевосита мулоқот қилиб, ўзларини қийнаб келаётган муаммоларини билдиришди.

Шунингдек, бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари ҳам аҳолининг муаммоли масалаларини жойига чиққан ҳолда ҳам ўрганишмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#сайёр_қабул
#Пешку_тумани
#инсон_қадри_учун

Соат 14:10. Вилоят ҳокимининг Пешку туманида ўтказган сайёр қабули якунланди.

Аҳоли муаммолари билан танишиш жараёнида фуқаролар томонидан электр энергияси, ишсизликни бартараф этиш, қишлоқ ички йўлларини таъмирлаш, даволаниш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам, тадбиркорлик, уй-жой ажратиш, суд-ҳуқуқ масалалари кўтарилди.

Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал қилинди. Ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича муддат билан тегишли масъуллар бириктирилиб, ижроси вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Пешку_тумани

Вазирлар Маҳкамасининиг 2022 йил 2 февралдаги “Автомобиль йўллари соҳасида очиқлик стандартларини жорий этиш ва соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан “Менинг йўлим“ лойиҳасини молиялаштиришнинг аниқ тизими жорий этилди. Унга асосан, 2022 йилдан бошлаб туман ва шаҳарлар бюджетлари параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратиладиган маблағларнинг 50 фоизи “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида аниқланган лойиҳаларни таъмирлашга йўналтирилиши қатъий белгилаб қўйилди. Бу тизим “Ташаббусли бюджет” жараёнларидан фарқли ўлароқ, бир йилда бир маротаба ўтказилади.

Мазкур жараёнда ахборот порталига ички йўлларнинг жойлашган манзили (геопозицияси), тўлиқ номлари, узунлиги, ҳолати (асфальтланган, таъмирталаб) ва бошқа маълумотлари тўлиқ киритилади. Фуқаролар ички йўллар реестридан геомаълумотлар асосида тегишли манзилни танлаш орқали ўз таклифларини қолдириш имкониятига эга бўлади.

Мазкур жараёнда “Валфажр” маҳалла фуқаролар йиғини Хўжалар қишлоғи аҳолиси ҳам фаол иштирок этиб, ғолиб бўлган эди. Шунга кўра ҳозирда аҳоли ва транспорт қатновига қулайлик яратиш мақсадида қишлоқ йўлларида асфальтлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳудудлар_ҳаёти
#Пешку_тумани

Пешку туманидаги 37 та маҳалла фуқаролар йиғинида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг доимий даромад манбаини шакллантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, тумандаги 4 та секторда сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ишсиз, эҳтиёжманд 60 нафар хотин-қизга ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан субсидия асосида замонавий тикув машиналари топширилди.

— Кейинги йилларда Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, турмуш шароитларини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда, - дейди туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Анна Исматова. — Бу борада Пешку туманида ҳам изчил ва тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, субсидия асосида тикув машиналарининг берилиши билан кўплаб опа-сингилларимизнинг бандлиги таъминланди, уларнинг доимий даромад манбаи шакллантирилди. Умуман, кўрсатилаётган эътибор ва берилаётган кенг имкониятлар натижасида субсидия ҳисобига тикув машиналари олиб, ўз хонадонида тикувчилик фаолияти билан шуғулланаётган аёллар сафи тобора ортиб бормоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#пахта_2023
#назорат_ўрганиш
#Пешку_тумани

Аввал хабар берганимиздек, бу йил Бухоро вилоятида 96 минг 220 гектар ерда ғўза парваришланди. Вилоятдаги мавжуд пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан бевосита пахтачиликка ихтисослашган 3 минг 17 та фермер хўжалиги билан мавсум олдидан тузилган давлат шартнома режаларига мувофиқ агротехник тадбирлар талаб даражасида олиб борилди. Мутахассислар мўлжалига биноан мавсумда етиштириладиган ва қайта ишлашга йўналтириладиган ялпи хирмон салмоғи ҳам 400 минг тоннага етказилиши белгиланган.

Шунда ҳар бир фермер хўжалиги ҳисобига пахта етиштириш бўйича гектарлар ҳосилдорлиги 41 центнердан оширилади. Шу кеча-кундуздаги асосий вазифа далаларда машаққатлар эвазига яратилган пахта ҳосилини тез ва соз йиғиштириб олишга қаратилган.

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги вилоят секторлари, соҳага алоқадор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари эса теримчиларга зарур шарт-шароитларни яратиб бериш, терим пулларини ўз вақтида бериб борилиши, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик борасида доимий назорат тадбирларини ўтказиб боришмоқда.

Ана шундай ўрганишларнинг навбатдагир манзили Пешку тумани бўлди. Жорий йил Пешку туманида бевосита пахтачиликка ихтисослашган 323 та фермер хўжалиги томонидан 8 минг 412 гектар ерга чигит экилган бўлиб, давлат шартнома режасига мувофиқ, 33 минг 145 тонна саноат учун қимматбаҳо хом ашё хирмонини яратиш мақсад қилинган.

Бугунга келиб эса туманда етиштирилган пахта ҳосилини қисқа муддатда нест-нобуд қилмай йиғиб-териб олиш мақсадида 14 мингдан ошиқ кўнгилли ҳашарчи теримчини ўзида жамлаган 226 та отряд шакллантирилган.
Бу йилги деҳқончилик мавсумида туманда “Бухоро агрокластер" МЧЖ шаклидаги пахта тўқимачилик кластери тасарруфига олинган 902 гектар ерда ҳам “Бухоро-8” ва “Бухоро-10” навли пахта етиштирилди. Таркибида 15 та далачилик бўлинмаларини ташкил этган кластер миришкорлари бор куч ва имкониятни ҳадемай “оқ олтин” хирмонини 3 минг тоннадан оширишга сафарбар этмоқдалар.

Ўрганишлар жараёнида вилоят раҳбари туман мутасаддиларига ҳозирги қуёшли кунларнинг ҳар бир дақиқаси олтинга тенг эканлигини инобатга олиб, терим суръатини ошириш чораларини кўриш, далага жалб қилинган теримчиларга зарур шарт-шароитларни яратиб бериш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Отряд раҳбарлари ва теримчилар билан суҳбатлашди. Илғорларни рағбатлантирди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Пешку_тумани

“Buxoro Agrocluster” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги пахта-тўқимачилик кластерининг Пешку тумани Ибн Сино ҳудудидаги машина трактор паркида 2024 йил баҳорги дала ишларини ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлаш учун 35 та чопиқ трактори, 8 та юқори унумли ҳамда бошқа турдаги техника ва агрегатлар мавжуд бўлиб, уларни таъмирлаш ишлари якунига етказилган.

Ботир Зарипов мазкур манзилда бўлди. Шу ерда кластер раҳбари ва бошқа масъуллар иштирокида қишлоқ хўжалиги юмушлари билан боғлиқ вазифалар муҳокама қилинди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#ҳоким_ҳудудларда
#Пешку_тумани

Дейчалик Отабек Элмуродов иссиқхоначилик ҳадисини олган юртдошларимиздан. Ҳозирда унинг хонадонида 90 туп банан, шунингдек, араб анори етиштирилмоқда. Бундан ташқари, яна 8 сотих ерда картошка парваришланмоқда. Муҳими, иссиқхона кўмир ёқилғисида иситилади.

Ботир Зарипов ушбу хонадонда ҳам бўлиб, томорқа эгаси билан мулоқот қилди.

Чиғирчилик Гулора Сафарова -биринчи гуруҳ ногирони. Ўтган йили буйрак операциясини бошдан кечирди. Шифокорлар унга оғир жисмоний ҳаракатларни чеклаб қўйишган эди. Бироқ у бунга кўнмади. Ногиронманку, менга давлат ҳаммасини қилиб беради, устига устак яхши нафақам ҳам бор, деб ётишга ОР қилди. Ҳокимлик кўмаги билан уйида ихчам иссиқхона ташкил қилиб, қулупнай етиштиришни йўлга қўйди.

Ботир Зарипов мазкур хонадонда ҳам бўлиб, Гулора Сафарова билан тадбиркорлик ишининг бошланиши ва кейинги режалари хусусида суҳбатлашди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#сайёр_қабул
#Пешку_тумани
#инсон_қадри_учун

Бугун аҳоли мурожаатларини тинглаш ва уни ижобий ҳал этиш ҳар бир ташкилот, ҳар бир раҳбар фаолиятининг асосий бир қисмига айланиб бормоқда. Зеро, юртбошимиз таъкидлаганларидек, “Халқимиз рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади”.

Хабар бериб ўтганимиздек, айни пайтда вилоят ҳокими Ботир Зарипов аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида Пешку туман ҳокимлигида сайёр қабул ўтказмоқда.

Қабулда вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ташкилот ва корхоналари мутасаддилари ҳам қатнашмоқда.

Ҳозирга қадар қабулда иштирок этишни истаб рўйхатдан ўтган фуқаролар 43 нафарни ташкил этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube