BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.1K subscribers
75.4K photos
10.8K videos
20 files
38.9K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#муносабат

"Янги Ўзбекистон" газетасининг 2022 йил 23 августдаги 173 (693)-сонида бухоролик тадбиркор, "Бухоро зарҳал текс" МЧЖ раҳбари Дилшод Бобожоновнинг "Очиқ мулоқот - олтин минбар" сарлавҳаси остидаги мақоласи чоп этилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#муносабат

⚡️Юксак ишонч катта масъулият юклайди

Бунёдкор халқимиз энг азиз, энг улуғ байрам – она юртимиз мустақиллигининг 31 йиллик шодиёналари арафасида турибди. Ана шундай шукуҳли кезларда давлатимиз раҳбарининг Тошкентдаги халқаро конгресс марказида мамлакатимиз иқтисодиётининг таянчи бўлган тадбиркорлик соҳаси пешқадамлари билан юзма-юз мулоқотга киришиб, улар билан дилдан суҳбатлашгани ва энг муҳими ушбу соҳани ривожлантириш бўйича ўта долзарб ва кўлами кенг вазифаларни белгилаб бергани кўнглимизда фахр-ифтихор туйғуларини уйғотиш билан бирга зиммамизга алоҳида масъулият ҳам юклайди. Президентимиз нутқини айнан конгресс марказида ҳозир бўлиб тинглаганимизнинг ўзи биз, тадбиркорлар қайси йўналишда фаолият олиб боришимиздан қатъий назар Юртбошимизнинг доимий эътибори ва синчков назарида эканлигимизнинг амалдаги ифодасидир. Шу боис, бундай озод ва фаровон юртда умргузаронлик ва меҳнат қилишнинг ўзи чинакамига олий бахт ҳисобланади.

Президентимизнинг конгресс марказидаги нутқини тинглар эканмиз, кейинги 5-6 йил давомида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субьектлари учун белгиланган қатор имтиёз ва преференциялар эндиликда янги имконият ва қўшимчалар билан бойитилганлигига амин бўлдик. Шубҳа йўқки, навбатдаги енгилликлар ҳам касбдошларимизни янги ютуқларни қўлга киритишга, эл-юртимиз манфаатлари йўлидаги фаолиятлари бардавом бўлишини таъминлашга хизмат қилади.

Айниқса, 2023 йил 1 январдан бошлаб микробизнес учун айланмадан олинадиган солиқнинг амалдаги 4 фоиздан 25 фоизгача бўлган ставкалари ўрнига ягона 4 фоизли солиқ ставкаси жорий этилиши, айнан шу санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкасини 12 фоизга тушириш мўлжалланаётганлиги, мамлакатимиз тадбиркорларининг оширилган солиқ ставкалари бўйича ҳисобланган 2 триллион сўмлик қарзларидан бутунлай воз кечилиши соҳа ходимлари учун айни муддао бўлгани аён.

Хуллас, Президентимиз томонидан юртимизда тадбиркорликни янада тараққий эттириш бўйича белгилаб берилган 5 та устувор йўналишнинг ҳар биттаси соҳа ходимлари манфаатларига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Дилмурод Аҳадов,
“Бухоро дори –дармон” МЧЖ раҳбари

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Интервью 24 | Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти (Ғолибжон Раҳматов, Бухоро туманидаги "Гала Ривер" қўшма корхонаси раҳбари)

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#муносабат

⚡️Президент билан мулоқот бизга ғайрат, шижоат бағишлади

Президентимизнинг жорий йил 22 август куни мамлакатимиз тадбиркорлари билан ўтказилган очиқ мулоқотдаги нутқини бевосита залнинг ўзида ўтириб тинглар эканман, ўз мустақиллигининг навбатдаги қутлуғ санасига ҳозирлик кўраётган шу гўзал ва бетакрор юртда туғилиб ўсганим, ўзим меҳр қўйган касб билан машғул эканлигим учун Яратганга шукроналар айтдим. Мен бир нарсага қайта –қайта амин бўлаяпман: давлат раҳбарининг оддий бир тадбиркорга мислсиз ғамхўрлигию, чекиз эътибори дунёдаги бошқа бирор бир мамлакатда бўлмаса керак. Учрашувда давлатимиз раҳбари соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш юзасидан беш йўналишда муҳим ташаббусларни билдирди. Юртимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга қаратилган бу ташаббуслар бухоролик тадбиркорларни ҳам руҳлантирди.

Президент нутқидаги барча йўналишлар, хусусан, тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай молиялаштириш тизимини яратиш, туман ва шаҳарларнинг шароитидан келиб чиққан ҳолда бизнес учун алоҳида ёндашувларни жорий этиш, тадбиркорларнинг мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш, соҳа ходимлари фаолиятини назорат қилиш ва уларни жавобгарликка тортиш масалалари билан боғлиқ барча йўналишларда бизнес соҳаси ходимларининг ҳуқуқ ва манфаатлари ўз ифодасини топган.
Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз тадбиркорлари томонидан унга келиб тушаётган мурожаатлар хусусида сўз юритар экан, солиқ текширувлари билан боғлиқ жарималарнинг тури кўплиги ва оғирлиги масаласида ҳам тўхталиб ўтди. Бу борадаги аниқ мисолларни келтириб ўтди. Энг муҳими келгусида савдо қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик тўлиқ бекор қилинади.

Тадбиркорларимизнинг билим ва малакасини ошириш доимий эътиборда бўлгани боис туман ва шаҳарлардаги соҳа ходимларини бирлаштириб уларни қийнаётган муаммо ва масалаларни аниқлаш савдо саноат палатаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари зиммасига юклатилади. Туман ва шаҳарларда илғор методикалар асосида бизнесга ўқитиш мактабларининг ташкил этилиши ҳам бошловчи тадбиркорлар учун айни муддаодир.

Мухтасар қилиб айтганда, Президентимизнинг мамлакатимиз тадбиркорлари билан ўтказган навбатдаги очиқ мулоқотида билдирилган фикр-мулоҳазалар, янги таклиф ва режалар биз, бухоролик тадбиркор аёлларни ҳам ўз йўналишимизда янги ютуқ ва марраларни қўлга киритишга, халқимиз манфаатлари йўлида чинакамига ғайрат шижоат ва фидоийлик билан меҳнат қилишга даъват этмоқда.

Маҳтоб Адилова,
“Banoaz Tekstile” МЧЖ раҳбари, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳибаси,
“Ишбилармон аёл-2022” республика кўрик-танлови ғолиби

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бизга шижоат бағишлади | Бухоролик тадбиркор Анвар Тўқбоев

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Муносабат

Президент нутқидан ўзгача ғайрат-шижоат олдик

Президентимизнинг Халқаро конгресс марказидаги нутқини тинглар эканман, тадбиркорлик соҳасининг барча ходимлари қатори биз - хусусий тиббиёт йўналишида фаолият олиб бораётган шифокорлар зиммасида катта масъулият борлигини, тадбиркорларга кўрсатилаётган ғамхўрлик бизни янги марраларни эгаллашга даъват этаётганини аниқ ҳис этдим. Айниқса, давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган 5 та йўналишнинг биринчисида корхоналарни тоифаларга ажратиб, уларни қўллаб- қувватлаш бўйича алоҳида ёндашувнинг белгиланганлиги, 2023 йил 1 январдан бошлаб микробизнес учун айланмадан олинадиган солиқнинг амалдаги 4 фоизидан 25 фоизигача бўлган ставкалари ўрнига ягона 4 фоизли солиқ ставкаси жорий этилишини ва бошқа имтиёз ҳамда енгилликларни барчамиз мамнунлик билан кутиб олдик. Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни яхшилашга бундан кейин ҳам ўз ҳиссамизни қўшаверамиз.

Гулбаҳор Шаропова,
"G’IJDUVON DIAGNOSTIKA MASKANI" хусусий корхонаси раҳбари
​​#МУНОСАБАТ

Президент мақоласидан руҳланиб: Глобал чақириқ

Давлатимиз раҳбарининг Хориждаги 30 дан зиёд матбуот нашрларида чоп этилган “ШХТнинг Самарқанд Саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик” сарлавҳали мақоласи билан танишган ҳар битта юртдошимиз ўз қалбида жонажон Ўзбекистонимиз унинг ички ва ташқи сиёсати учун фахр-ифтихор туйғуларини ҳис этиш шубҳасиз. Негаки, кейинги ШҲТнинг айнан Ўзбекистон раислиги давридаги фаолияти самарали халқаро ҳамкорликка қаратилганлиги билан ўзига хос аҳамият касб этади. Зотан, айнан шундай ҳамкорлик бу дунёда барқарор ишончни ва фаровон тараққиётнинг энг муҳим омили эканлиги Президентимиз мақоласида алоҳида таъкидлаб ўтилганлиги бежиз эмас. Давлатимиз раҳбари томонидан ушбу мақолада муваффақиятли минтақавий ҳамкорлик моделининг илгари сурилганлигини ҳам ҳеч шубҳасиз ШҲТга аъзо бўлган давлатларга қарата айтилган глобал чақириқ деб айтиш мумкин. Чунки бу моделда ШҲТнинг муваффақият гарови- минтақавий хавфсизликни таъминлаш орқали кўп томонлама ҳамкорликни илгари суриш эканлиги қайд этилган. Президентимиз мақоласида таъкидлангананидек, биргаликда ривожланиш орқали умумий муваффақият қозониш-Ўзбекистоннинг ШҲТдаги раислиги даврида бош мезонга айланганлигини бугунги кунда бутун дунё эътироф этмоқда.
Ш.Мирзиёев томонидан ўртага ташланган “Ҳар биримиз кучли бўлсакгина ШҲТ кучли бўлади” шиорини эса ўзига хос ва ҳозиржавоб даъват ҳамда глобал чақириқ деса бўлади.

Жонибек Матниёзов,
Бухоро шаҳридаги “Саломатлик маскани” хусусий шифохонаси директори ,
O‘zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши раиси, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#МУНОСАБАТ

Умид ва ишонч йўғрилган мақола

Президентимизнинг хориж ОАВларида эълон қилинган мақоласи нафақат Самарқанд саммити қатнашчилари бўлган дунё давлатлари, балки тинчликсевар жаҳон афкор оммаси диққат -эътиборини ўзига жалб этганлиги билан концептуал аҳамиятга эгадир.
Давлатимиз раҳбари ўз мақоласида “Самарқанд руҳи”- ҳамкорлик, ўзаро англашув ва дўстлик ифодаси” эканлигини эслатиб ўтар экан, навбатдаги саммит ҳам умумий хавфсизлик ва тараққиёт йўлидаги ўзаро ҳурмат, ишонч, конструктив ҳамкорлик принципларига асосланган, янги, инклюзив мулоқотни йўлга қўйиш борасида ўзига хос намуна бўла олишга умид билдириб ўтган. Ана шу ҳаётбахш ишонч келгусида ўз самарасини бериши шубҳасиздир.
Ёшларга оид давлат сиёсати мамлакатимизда устуворлик касб этаётган бугунги кунда Самарқанд саммити давомида айнан ёшлар масаласига алоҳида урғу берилганлиги, жумладан, Президентимиз ташаббуси билан ушбу йирик анжуманда йигит-қизларнинг рақамли саводхонлигини ошириш масаласи кўрилганлиги ва ушбу муҳим жараённинг бутун дунё миқиёсида кенг оммалашаётгани биз ўзбекистонлик ёшлар қалбида фахр-ифтихор туйғуларини уйғотади. Негаки, аксарият тенгдошларимиз, она юртимиздан туриб, хориж давлатларига IT технологиялари бўйича сердаромад хизматларини экспорт қилишаётганига анча бўлди.
Биз - O’zLiDePнинг навқирон фаоллари ҳам давлатимиз раҳбарининг 30 дан ортиқ хориж мамлакатларида эълон қилинган “ШҲТ Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик” сарлавҳали мақоласидан руҳланиб, юртимизда тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга партиямизнинг дастурий мақсад ва вазифалаиридан келиб чиққан ҳолда ўз ҳиссамизни қушаверамиз .

Нодир Қўлдошев,
Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Вобкент туман бўлими раҳбари,
O’zLiDeP туман Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари,
маҳаллий Кенгаш депутати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#муносабат

❇️ Президентимизнинг саммитдаги таклифлари-дунё ҳамжамияти эътиборида

🔹Президентимизнинг ШҲТ саммитидаги нутқи билан танишар эканмиз, концептуал аҳамиятга эга ушбу нутқда хавфсизликни таъминлаш, давлатлараро муносабатларни янада яхшилашга қаратилган, аниқроғи ШҲТ фаолиятини янги босқичга кўтариш имконини берадиган бир қатор таклифлар илгари сурилганлигига амин бўлдик. Ана шундай муҳим таклифлардан бири ШҲТ минтақасида тинчлик, барқарорлик ва фаровонликни таъминлашга хизмат қиладиган, ҳар томонлама асослантирилган таклифдир. Ушбу таклиф замирида “Шанҳай руҳи” тамойиллари асосида бирдамлик, ўзаро қўллаб-қувватлаш ва шерикликни мустаҳкамлашдек муҳим бир вазифа мужассамдир.
🔹 ШҲТни 2040 йилгача Ривожлантириш стратегиясини тайёрлашга киришиш мумкинлиги ҳам Президентимиз эътиборидан четда қолгани йўқ. Бугунги халқаро вазиятни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиладиган мазкур дастуриламал ҳужжатда ШҲТнинг узоқ муддатли ривожланиш устувор йўналишлари белгилаб берилиши ўта муҳимдир. Минтақада барқарорликни таъминлаш ва мамлакатларимиз аҳолиси фаровонлигини оширишнинг асосий шартларидан бири ҳам шудир. Президентимиз шунингдек, ўз нутқида ШҲТ мамлакатлари ўртасида қисқароқ “таъминот таянчи” га эга бўлган ишлаб чиқариш занжирларини яратиш учун амалий ҳаракатларга ўтиш муҳимлигини аниқ-равшан таъкидлаб ўтган.
🔹 Давлатимиз раҳбарининг ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг мажлисидаги ушбу сермазмун нутқи кўплаб мамлакатларда катта қизиқиш билан кутиб олинди ва алоҳида эътироф этилди. Бу эса Ўзбекистондек учинчи ренесанс пойдеворини барпо этаётган, ривожланишнинг кенг йўлига чиқиб олган келажаги буюк давлатнинг обрў- эътибори тобора ошиб бораётганидан дарак беради.

Ҳалим Сафаров,
«Бухоро Агро Экспорт ташқи савдо» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
​​🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ КУНИ АТРОФИДАГИ ХАБАРЛАРГА МУНОСАБАТ

❗️Айни кунларда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда Рамазон ҳайити кунини белгилаш атрофидаги маълумотлар турлича талқин этилмоқда. Аввал
хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини аниқлаш учун Ишчи гуруҳ шуғулланмоқда.

🌙Уламолар ва малакали мутахассислардан иборат мазкур ишчи гуруҳ Рамазон ҳайити куни – янги Шаввол ҳилолини астрономик таҳлиллар ҳамда хорижий давлатлардаги мутахассислар билан ҳамкорликда кузатиб бормоқда. Ҳатто Ишчи гуруҳи вакиллари 🇺🇸АҚШ, 🇹🇷Туркия, 🇰🇷Жанубий Корея ва 🇷🇺Россия минтақаларида ҳам кузатиш ишларини олиб бормоқда.

🔭 Хориждаги нуфузли астрономия марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Астраномия институтидан олинган маълумотларга кўра, 2023 йил Рамазон ҳайити куни, яъни Шавволнинг янги ой фазаси шу йил 20 апрель, пайшанба куни 🇺🇿Тошкент вақти билан соат 09:12 да, 🇸🇦Саудия Арабистони вақти билан эса 07:12 да содир бўлади. Астраном олимлар хулосасига кўра, шу куни Шаввол ойи ҳилоли Ўзбекистон ҳудудида кўринмасада, лекин дунёнинг айрим минтақаларида кўриш мумкин бўлади.

🕌 Таъкидлаш жоизки, Ҳанафий фиқҳи манбаларида бир маконда янги ҳилол кўрилиши дунёдаги жами мусулмонларга Рамазон ҳайитини нишонлашни жоиз қилади. Бунга ҳанафий, моликий ва ҳанбалий мазҳабларидан иборат жумҳур уламолар иттифоқ қилишган.

🌙 Шаръий масалалар ва астрономик ҳисоб-китобларга таянган ҳолда 1444 ҳижрий йил Шаввол ойи ҳилоли милодий 2023 йил 20 апрель куни Ер юзининг айрим ҳудудларда кузатилади. Шу боис, Рамазон ҳайити куни 2023 йил 21 апрель, жума кунига тўғри келиши ҳақида дастлабки хулосалар қилинмоқда. Айтиш мумкинки, АҚШ, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон каби бир қатор давлатлар томонидан жорий йил 21 апрель, жума кунини Рамазон ҳайити, деб эълон қилинди.

🌙 Фалакий ҳисоб бўйича ҳайит куни маълум бўлса-да, Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Янги ойни кўриб рўза тутинглар ва янги ойни кўриб ҳайит қилинглар”, деган ҳадиси шарифларига асосан мазкур Ишчи гуруҳининг АҚШ, Туркия ва Ғарб давлатлардаги вакилларининг ҳилолни кузатиш тўғрисидаги охирги маълумотлари олингандан кейин 2023 йил 20 апрель куни якуний хулосалар тақдим этилади, инша Аллоҳ.

🕌 Қайд этиш керакки, ибодат масаласида доим эҳтиёт бўлиш лозим. Рамазон рўзасининг бошланиши ва тугаши фақат юрт муфтийси томонидан эълон қилинади, мўмин-мусулмонлар эса шу фатвога эргашишлари шарт бўлади.

❗️Демак, интернет сайтлари юритувчилари ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан ушбу масалада турли хабарларни тарқатиш орқали халқимизни асл вазиятдан чалғитмасликни илтимос қиламиз.

Шу кунларда Ўзбекистонда Рамазон ҳайити куни расмий манбаларда эълон қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази
Fatvo.uz / @diniysavollar

#МУНОСАБАТ #РАМАЗОН_ҲАЙИТИ_КУНИ