BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.1K subscribers
75.8K photos
10.8K videos
20 files
39K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
⚡️Кунлик Рамазон ойи тақвими (Бухоро вилояти учун)

Рўза тутиш (саҳарлик, оғиз ёпиш) дуоси:
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.

Ифторлик (оғиз очиш) дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффарума қоддамту ва ма аххорту бироҳматика йа арҳамар роҳимийн, Аллоҳу акбар.

Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим. Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй меҳрибонларнинг энг меҳрибони, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекистон 24” телерадиоканали | “Ахборот 24” информацион дастури: Бухорода «Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси» иш бошлади

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
📊 Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони

🏢
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикасида 2023 йил 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли сони 36 197 781 кишини ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони:

Қорақалпоғистон Р. – 1 981,8 минг киши
Андижон вилояти – 3 338,2 минг киши
Бухоро вилояти – 2 016,6 минг киши
Жиззах вилояти – 1 483,1 минг киши
Қашқадарё вилояти – 3 499,1 минг киши
Навоий вилояти – 1 060,6 минг киши
Наманган вилояти – 3012,5 минг киши
Самарқанд вилояти – 4 137,9 минг киши
Сурхондарё вилояти – 2 821,9 минг киши
Сирдарё вилояти – 900,9 минг киши
Тошкент вилояти – 3007 минг киши
Фарғона вилояти – 3 994,8 минг киши
Хоразм вилояти – 1 965,2 минг киши
Тошкент шаҳри – 2 978,2 минг киши

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#live

⚡️Олот тумани маркази.

Жануб ва ғарбдан ёпирилган чанг массаси Бухоро вилояти жануби ва марказига тўпланмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from Олим Жўраев
#талқин

Вақтим йўқ, дегувчилар — вақтнинг қулидирлар. «Вақтим йўқ», дейиш бир баҳона. Бу баҳона билан одам бошқаларни эмас, аввало ўзини алдайди. Худо бизга бир кеча-кундузда йигирма тўрт соат вақт бериб қўйибди.

Шу вақтнинг эгаси ўзгалар эмас, ўзимиз. Ана шу йигирма тўрт соатни тақсимлаш учун Яратгувчи томонидан ақл, фаросат, зеҳн... неъматлари ҳам берилган.

Одам вақтга қул эмас, хожа бўлмоғи керак. Биз беҳуда ишларга кўп маҳлиё бўламизда, зарур юмушларга келганда «вақтимиз етишмайди», деб нолишни бошлаймиз.

Ҳатто эрталабдан кечгача қарта ўйнаб ўтирувчилар ҳам шундай деб ҳасрат қиладилар. Қиёматда вақтимизни беҳуда сарф қилганимиз учун ҳам ҳисоб берсак керак, валлоҳи аълам?

Тоҳир Маликнинг
"Меҳмон туйғулар" китобидан.

Каналга уланиш👉@olimjuraev
#qorakul_tumani
#poykent_muzeyi

📍Бухоро воҳасининг энг қадимги шаҳарларидан бири, тарихий манбаларда «Мадина-ал-тужжор», «Савдогарлар шаҳри» деб таърифланган қадимги Пойкент Сўғдиёнанинг жанубий-ғарбий чегарасидаги шаҳар бўлган.

Шаҳарнинг пайдо бўлиши мозийнинг узоқ ўтмишларига бориб тақалади. Х асрда яшаб ўтган тарихчи Муҳаммад Наршахий "Пойкент Бухородан қадимийроқдир”, деб ёзиб қолдирган.

Қоракўл туманида Бухоро давлат музей қўриқхонаси таркибидаги Қадимги "Пойкент тарихи" музейи мавжуд.

Қадимги "Пойкент тарихи" музейида сақланаётган Х-ХI асрлар кулолчилик маҳсулотларида турли хил ҳайвонлар ва қушлар тасвирлари учрайди.

Ушбу музейга Сиз ҳам саёҳат қилинг!

📍Манзил: Қоракўл тумани, Саёт қишлоғи

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекистон 24” телерадиоканали | “Ахборот 24” информацион дастури: Бухорода «Конституция ўзимизники» тарғибот тадбири ўтказилди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
🕙 10.00

Бухоро
шаҳрида ҳам чанг бўрон ҳодисалари кузатилмоқда.

"Бухоро" халқаро аэропортида горизонтал кўриниш масофаси 800 метргача чекланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Азиз юртдошлар, қадрли когонликлар!

🇺🇿“Ўзбекистон ёшлар мамлакати” шиори остида ёшлар сайлига марҳамат!

👉2023 йил 15 апрель куни соат 17:00 да Когон шаҳар "Темирйўлчилар" истироҳат боғида таниқли эстрада хонандалари иштирокида ГАЛА-КОНЦЕРТ дастури бўлиб ўтади.

➡️ГАЛА-КОНЦЕРТ дастури давомида
🔹 ИМРОН,
🔹 Авазбек Олимов,
🔹 "Сурхон" гуруҳи,
🔹Дилфуза Раҳимова,
🔹 Ирода Осмон ва яна бир қанча таниқли эстрадамиз хонандалари иштирок этишади.

Ушбу ГАЛА-КОНЦЕРТ дастурига барча ҳамюртларимиз ва когонликларни таклиф этамиз!

🎹ГАЛА-КОНЦЕРТ дастурига кириш бепул.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Auksion

⚡️ Tадбиркорликни бошлаш учун қулай жойлар! 1000 дан зиёд давлат мулкларини ижарага E-auksion.uz орқали олинг!

🟢 Бухоро шаҳрида - 168 та (кўриш)
🟢 Когон шаҳрида - 43 та (кўриш)
🟢 Бухоро туманда - 32 та (кўриш)
🟢 Когон туманда - 72 та (кўриш)
🟢 Вобкент туманда - 115 та (кўриш)
🟢 Ромитан туманда - 32 та (кўриш)
🟢 Ғиждувон туманда - 83 та (кўриш)
🟢 Жондор туманда - 175 та (кўриш)
🟢 Қоровулбозор туманда - 18 та (кўриш)
🟢 Қоракўл туманда - 22 та (кўриш)
🟢 Олот туманда - 64 та (кўриш)
🟢 Пешку туманда - 75 та (кўриш)
🟢 Шофиркон туманда - 88 та (кўриш)

⚠️ Лот маълумотларидаги нархлар йиллик ижара ставкаси миқдорида кўрсатилган.

💡Савдоларда қатнашиш учун қўлланма (кўриш)
+998652217047
+998652215309
+998992072604

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
“Халқ сўзи” – “Народное слово” газеталари таҳририяти “Китоб ҳафталиги” доирасида Бухородаги кутубхонага ҳам китоблар совға қилди

👉 https://xs.uz/uzkr/96047

Расмий саҳифаларимиз 👇

Lotincha | Instagram | Facebook | Youtube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дақиқа | Бухорода навбатдаги ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтмоқда

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
​​⚡️Чанг бўрони вақтида кўриладиган эҳтиёт чоралари

Марказий Осиё, шунингдек, Ўзбекистонда ва қўшни мамлакатларда чангли бўрон ҳодисалари учраб туради.
Шамол кучайиши таъсирида тупроқнинг жуда қуруқ устки қатлами юқорига кўтарилади ва республикамизнинг марказий ҳамда жанубий вилоятларида кўринувчанлик 100-200 м гача пасайиб, чанг-қумли ғубор ҳолатини келтириб чиқаради.

Чанг бўрони вақтида юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида қуйидагилар тавсия этилади:

👉уй ва хоналарни мунтазам равишда ҳўл латта билан тозалаш, уй ёки бино ичига сув солинган идишлар қўйиш (чанг даражасини пасайтиради), хоналарга нам сочиқларни осиб қўйиш, деразаларни ёпиқ ҳолда сақлаш, кўпроқ сув ичиш, тез-тез душ қабул қилиш нафас олишни енгиллаштиради ва чангни босади;

👉уй ёки хонадан ташқарига чиққанда, тиббий ниқоб тақиш ҳаводаги мавжуд зарарли заррачалардан ҳимоялайди (зарур бўлмаган ҳолларда ташқарига чиқмаслик тавсия этилади);

👉ташқи муҳитдаги чанглар туфайли нафас қисиши, бурун битиши, аксириш, бурун оқиши, кўзларда ва томоқда кучли қичишиш, қичишиш билан кузатиладиган йўтал аломатлари сезилганда, тезда тиббиёт муассасаларига мурожаат қилиш лозим;

👉кучли шамол кўтарилганда эса ташқарига чиқиш, айниқса, дарахтлар, қурилмалар, конструкциялар остида (яқинида) юриш, тарнспорт воситаларини уларга яқин жойга қўйиш хавфли ҳисобланади.

👉автомобилларда ҳаракатланаётган пайтда шамол натижасида ҳосил бўлган чангли об-ҳавода (кўриш имконияти чекланганда) тезликни ошириш йўл-транспорт ҳодисаларини келтириб чиқаради.

Ҳар қандай об-ҳаво шароитида мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан бериб борилаётган тавсияларга амал қилишингиз ўзингиз ва яқинларингиз саломатлиги кафолатидир.

Одатда, ҳавога кўтарилган қум ва чанг массалари шамол кучсизлангандан сўнг тарқалади ҳамда ер юзасига жойлашади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Jondor_tumani
#hunarmandchilik

⚡️Жондор туманида машҳур тандирчилар қишлоғи

Қадимдан ўзбек халқининг дастурхонини тандирдан энди чиққан иссиқ нонсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Нон ёпиладиган тандирларни ясаш машаққатли меҳнатни ва сабрни талаб қилади. Тандир тайёрлайдиган Жондор туманидаги Ушот қишлоғи бутун вилоятда машҳур.

Қишлоқдаги 150 дан ортиқ оила ушбу касб билан шуғулланиб келади. Улар томонидан ҳар йили 20мингдан ортиқ тандир тайёрланиб, вилоятга, республика ва ҳатто хорижга ҳам буюртма асосида юборилади.

Ана шундай ҳунармандлардан бири — Ғайбулла Мўминов бўлиб, У 3 - авлод тандирсозлар давомчиси ҳисобланади.

Уста-ҳунарманд шогирдлари билан йилига 2000га яқин тандир тайёрлайди. Қишлоқда тандирчилик анъаналари ота-боболарда ўтиб келмоқда. Шунингдек, Ўлмас Мусоев, ака-ука Жамшид Жабборов, Жамил ва Ориф Болтаевлар ота-боболарининг ҳунарларини давом эттириб келмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube