BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.1K subscribers
75.9K photos
10.9K videos
20 files
39K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бухоро шаҳридаги бугунги ноқулай об-ҳаво қачонгача сақланиб қолади? Синоптиклардан махсус интервью

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#maqom_festivali

⚡️Жорий йилнинг 25 - 28 май кунлари Бухорода “II халқаро мақом санъати анжумани" бўлиб ўтади

Тадбир ЮНЕСКО ҳамда ISESKO шафелигида ўтказилиб, унда 30 дан ортиқ давлатлардан таниқли мақом усталари, шоир, олим ва бу йўналишдаги етук мутахассислар иштирок этишади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from Олим Жўраев
#ЖУМА_ЎГИТИ

Бир боланинг оёқ кийими денгизда йўқолди. Бола қирғоққа "бу денгиз ўғри", деб ёзиб қўйди.
Унинг яқинида бир овчи кўп балиқ овлади. У овчи қирғоққа "бу денгиз сахий", деб ёзиб қўйди.
Бир бола денгизда ғарқ бўлди. Унинг онаси "бу денгиз қотил", деб ёзиб қўйди.
Бир чол денгиздан кўп марварид тутди. У қирғоққа "бу денгиз жўмард", деб ёзиб қўйди.
Сўнгра бир баланд тўлқин келиб барча ёзувларни ювиб кетди. Ҳаёт давом этаверди.
Биринчи дарс:
Баъзиларни қанчалик уринма рози қила олмайсан. Агар уларга ўнта бармоғингни шам қилиб ёқсанг ҳам улар: “Нега бунинг нури паст?”, дея нолишади. Агар улар учун тоғда нина билан чуқур ковласанг сенга: “Нега кечикдинг?”, дея дағдаға қилишади. Агар уларнинг йўлларини киприкларинг билан супурсанг ҳам сенга: “Бундан яхшироқ қилишинг керак эди”, дея ўдағайлашади. Одамлар ўзи шундоқ. Олдин ҳам шундай бўлишган. Бундан кейин ҳам шундай бўлишади. Ўзингни қийнама. Ҳамманинг кўнглини олиш етиб бўлмас ғоядир. Бу йўлда ҳеч ким муваффақият қозонмаган... Атрофингдаги кишиларга қарасанг кўпчилигининг ҳатто Аллоҳдан ҳам норизо эканлигини кўрасан. Сендан қандай рози бўлишсин!
Иккинчи дарс:
Қанчалик уринмагин бошқаларни ўзингни нусхангга айлантира олмайсан. Хилма-хилликка ўзингни ўргат. Агар ҳаётга диққат билан назар солсанг унинг гўзаллиги ҳар-хиллигида эканлигини англайсан. Агар нарсаларнинг зидди бўлмаса унинг қиймати ҳам бўлмайди. Ҳақнинг гўзаллигини биз ботилнинг қабиҳлигидан англаймиз. Адолатнинг гўзаллигини зулмнинг қабиҳлигидан англаймиз. Тинчликнинг гўзаллигини уруш оловидан англаймиз. Бу дунё фикрлар, қарашлар ва йўналишлардан иборатдир. Ўз фикрингни хотиржам айт. Қарашларингни тушунтир. Истаганнингга ишон. Аммо мухолифингга ўзингни қурбон қилиб юборма. Баъзи бир ихтилофлар бойликдир. Гоҳида биз ўзимизга ўхшаганлардан кўра кўпроқ мухолифларга ҳам муҳтож бўлиб қоламиз.
Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Сияру аъломин нубало” асарида имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳнинг таржимаи ҳолини келтириб дейди:
“Юнус Содафий дейди: “Шофиъийдан ақллироқ инсонни кўрмаганман. Бир куни у киши билан бир масалада тортишиб келиша олмай қолдим. Кейин мени бир жойда кўриб қолиб Шофиъий деди: “Эй Абу Мусо! Бир масалада ихтилоф қилсакда, биродар бўлиб қолаверишинг тўғри эмасми?!”.

Учинчи дарс:
Хусумат пайтида энг кучли раддия ҳақида ўйлама. Балки энг гўзал раддия ҳақида ўйла. Инсонларни эгаллаш ўрин эгаллашдан муҳимроқдир. Бир киши Холид ибн Валид розиёллоҳу анҳуни сўкди. Холид розиёллоҳу анҳу унга: “Саҳифа сеники, уни истаган нарсанг билан тўлдиравер!”, деди.
Биз учун Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламда ибрат намунаси бор. Тоифда инсонлар у кишини тошбўрон қилишди. Қонлари оқди. Бир жойда сояда ўтирганларида Жаброил алайҳис салом бир фаришта билан келдилар ва дедилар: “Бу фаришта тоғларга вакил қилинган фаришта. Истасангиз мана бу икки тоғни буларнинг устига ташлайди”. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам жароҳатларидаги қонни артиб туриб дедилар: “Мен уларнинг наслидан Аллоҳга ибодат қиладиган инсонлар чиқишини умид қиламан!”.
Туфайл ибн Амр розиёллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб деди:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Давс қабиласи ҳалок бўлди. Улар осий бўлиб Аллоҳдан юз ўгиришди!
Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Аллоҳим! Давс қабиласини ҳидоят қил. Улар сабабли инсонларни тўғри йўлга бошла!

Тўртинчи дарс:
Денгиз каби бўлинг. Сиз ҳақингизда инсонлар гапирган ёмон гапларни ўчириб юборадиган ўчирғичингиз бўлсин. Манзилга етишмоқчи бўлган одам бироз ўзини билмасликка солиши керак. Агар сиз ҳақингизда айтилган ҳар-бир гапга тўхтайверсангиз олдинга қараб бир қадам ҳам юра олмайсиз. Инсонларнинг гапи йўлдаги чуқурга ўхшайди. Йўлда чуқур кўрсангиз унинг ичига тушмайсиз-ку! Унинг ёнидан ўтиб йўлни давом эттирасиз. Бу чуқурлар бизни мақсадимиздан чалғитмаслиги лозим. Чуқурга тушсак у ердан тоза ҳолатда чиқмаймиз. Баъзи бировларга раддия берсак энг аввало ўзимизга ёмонлик қилган бўламиз. Улардан тепароқда турайлик!

© Абдулқодир Самарқандий

Каналга
уланиш👉@olimjuraev
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Дала четларидаги ерларда маҳсулот етиштириш тизими такомиллаштирилади

“Қишлоқ хўжалиги корхоналари дала четларидаги ер майдонларида маҳсулот етиштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ–121-сон, 12.04.2023 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигига дала четларида ишларни тўғри ва сифатли ташкил қилиш, ер эгаларига экишдан бошлаб маҳсулотни реализация қилишгача бўлган даврда амалий ёрдам бериш учун 2023 йилда ҳар бир туманга 4 нафаргача, жами 672 нафаргача мавсумий агрономларни ишга қабул қилишга рухсат берилди.

▶️ Бунинг учун Агентлик тизимида қишлоқ хўжалиги корхоналари дала четларидаги ер майдонларида маҳсулот етиштиришни жорий қилишга масъул бўлган директор ўринбосари штати жорий қилинади.

📝 Президент қарори доирасида Агентликнинг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасига 2023 йилда ажратилиши кўзда тутилган 400 миллиард сўм бюджет ссудаси ҳисобидан 100 миллиард сўм йиллик 10 фоиз ставкада қуйидаги мақсадлар учун сарфланиши белгиланди:

🔹дала четини ўзлаштириш ва маҳсулот етиштириш учун зарур бўлган уруғ, кўчатлар, минерал ўғитлар, кимёвий препаратлар, моддий-техник ресурслар билан таъминлаш;

🔹сув билан таъминлаш учун насос ва қувурларни ўрнатишга 6 ойгача имтиёзли давр билан 12 ой муддатга йиллик 14 фоиз ставкада қарз ажратиш. Бунда, берилаётган қарз маблағлари олинаётган даромаднинг 50 фоизидан ошиб кетиши мумкин эмас.

Қарорга кўра, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан қуритиш цехи ва совиткичли омборхоналарни харид қилишга 50 миллиард сўм маблағ ажратилади, ушбу маблағлар:

🔸қишлоқ хўжалиги корхоналарига 36 ойгача имтиёзли давр билан 84 ой муддатга йиллик 14 фоиз ставкада ажратилади.

☑️ Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида қишлоқ хўжалиги ерлари атрофида коллектор-дренаж тармоқлари мавжуд бўлган фермер хўжаликларига зовур сувларида 200–250 бошдан ўрдак боқиш ва асалари уяси ташкил қилиш учун йиллик 14 фоиз ставкада имтиёзли кредитлар ажратилади.

🗓 2023–2025 йилларда Сирдарё вилоятида фойдаланилмай бўш турган дала четлари ҳамда коллектор-дренажлар атрофларидаги 500 гектар майдонда ихчам “ижтимоий иссиқхона”ни ташкил қилиниб, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”га киритилган ҳамда меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга тайёр ҳолда 2,5 сотихдан ажратилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚽️ Coca-Cola Superliga | 6-тур

⚪️"Олимпик" — "Бухоро" 🔵

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Бухоро давлат университетида “Карьера куни” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2022 йил 4 март куни ўтказилган олий таълим муассасалари талабалари бандлигини таъминлашга бағишланган видеоселекторда бир қатор муҳим вазифалар белгилаб берилган эди.

Вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида БухДУда меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” ДУК раҳбарияти томонидан мазкур корхонада мавжуд бўш иш ўринлари, номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисида талабаларга батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, жорий йилда ёшлар учун ташкил қилинадиган IT-форумлар ва бошқа қизиқарли тадбирлар тўғрисида ахборотлар берилди.

Тадбир якунида дастурлаш соҳасига қизиқиши бўлган ёшларни вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” ДУК фаолияти билан яқиндан таништириш, шунга кўра, ишлаш истагида бўлган ёшлар билан меҳнат шартномалари тузишга келишиб олинди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#jarayon

⚡️Олот тумани “Арабхона” маҳалласи ҳудудидаги саноат зонасини газлаштириш жараёнлари олиб борилмоқда. Лойиҳа бўйича диаметри 325 ммли 25 км газ қувурини тортиш ишлари режалаштирилган бўлиб, бугунга қадар 15 километрдан ортиқ газ қувурлари монтаж қилинди. Ушбу амалий жараён учун Қурилиш ва монтаж бошқармаси томонидан 3 та техника ва 7 нафар ишчи ходимлар жалб этилган.

Жараёнлар давом этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекистон 24” телерадиоканали | “Янгиликлар 24” информацион дастури: Бухорода ёнғин-қутқарув спорти мусобақалари ўтказилди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Вобкент туманидаги энг намунали мактаб қайси?

🏫 Диққат!
Вилоятдаги мавжуд умумтаълим мактабларидаги ўқув методикаси, жамоадаги ҳамжиҳатлик, илғор педагогик тажриба ҳамда замон билан ҳамнафас услубда дарслар ўтилиши, раҳбарнинг салоҳияти, янги ғояларга интилиш, ота-оналар ва ўқувчиларнинг таълим даргоҳи ҳақидаги фикрларини ўрганиш учун сўровнома ўтказилмоқда.

Сиз ҳам ўзингиз хоҳлаган мактаб жамоасини қўллаб-қувватлаб, овозингизни қолдиринг. Бу билан муассасадаги жараёнларга муносабатингизни билдирган бўласиз!

Унутманг! Сизнинг овозингиз ҳал қилувчи бўлиши мумкин!

🔹Эслатма: “Вобкент туманидаги энг намунали мактаб” сўровномаси 2023 йилнинг 14 апрелидан 20 апрелга қадар давом этади. Энг кўп овоз тўплаган мактаб танловнинг вилоят босқичида иштирок этади. Танловнинг финал – вилоят босқичидан муваффақиятли ўтган мактаб жамоаси махсус статуэтка ҳамда қимматбаҳо совға билан тақдирланади.

Сўровномадан ўтиш учун махсус бот: @faolovozbot
​​⚡️Бухоро вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталида Бухоро вилоятидаги қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди:

▪️Пешку тумани ҳокимлиги: "Ўзбек" маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси;

▪️Пешку тумани ҳокимлиги: "Чиғирчи" маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси;

▪️Бухоро вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси: Қурилиш-синов лабораторияси ва бино-иншоотларнинг техник ҳолатини ўрганиш бўлими мутахассис;

▪️Бухоро вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси: Қурилиш-монтаж ишлари устидан назорат бўлими Бош инспектор;

▪️Ромитан тумани ҳокимлиги: Туман ҳокимлиги қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича етакчи мутахассиси;

▪️Қоровулбозор туман оила ва хотин-қизлар бўлими: “Бўзачи” маҳалладаги хотин-қизлар фаоли;

▪️Олот туман ҳокимлиги: “Ғанчи Чандир” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси;

❗️Аризалар 18.04.2023 йил соат 23:59 гача қабул қилинади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
⚡️Кунлик Рамазон ойи тақвими (Бухоро вилояти учун)

Рўза тутиш (саҳарлик, оғиз ёпиш) дуоси:
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.

Ифторлик (оғиз очиш) дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффарума қоддамту ва ма аххорту бироҳматика йа арҳамар роҳимийн, Аллоҳу акбар.

Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим. Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй меҳрибонларнинг энг меҳрибони, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube