BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.3K subscribers
78.7K photos
11.1K videos
23 files
39.6K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#Ziyorat_turizmi2022
#Buxoro

Бухорода 2-3 ноябрь кунлари бўлиб ўтган "Халқаро зиёрат туризм ҳафталиги" доирасида қатор тадбирлар ташкил қилинди.

Тадбирда 10 дан ортиқ давлатдан хорижий делегатлар, дин уламолари, туристик компаниялар вакиллари иштирок этишди. Ҳафталик доирасидаги тадбирлар давомида қатор, халқаро миқёсидаги соҳага оид англашув меморандумлари имзоланди, B2B учрашувлар ўтказилди.

Ҳафталик якунида хорижлик юқори мартабали меҳмонлар ҳунарманд Акмал Муҳиддиновнинг "Баҳоуддин Нақшбанд" ҳунармандчилик марказида бўлиб, бу ердаги галерея, ёғоч ўймакорлик устахонаси, каштадўзлик санъати каби йўналишлар фаолияти билан танишишди. Шунингдек, Бухоро "Оши софи" си, кўк сомса, тандир кулчаси каби таомлар тайёрланиши бўйича маҳорат дарсларини томоша қилишди.

Бухорода бўлиб ўтган тадбир кўтаринки кайфият ва қатор давлатлар билан зиёрат туризми йўналишида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши билан аҳамиятли бўлди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube