BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.4K subscribers
78.2K photos
11K videos
23 files
39.5K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#LIVE #INFO_TUR

Айни дамда Ички ишлар органларида амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчилик эътиборига етказиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасидаги профилактик тадбирлар ва уларнинг натижадорлиги, соҳага тааллуқли муаммоли саволларга ойдинлик киритиш ҳамда тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида бугун, 25 февраль куни “Бошлиқ билан бир кун” лойиҳаси доирасида Жондор, Қоракўл ва Олот туманлари ИИБ бошлиқларининг кундалик иш фаолияти, бўлим ҳамда унинг қуйи тизимларида аҳоли ва ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишга доир Пресс-тур ўз ишини бошлади.

Мазкур пресс-тур иштирокчилари бўлган оммавий ахборот воситалари вакиллари, мустақил журналист ва блогерлар, Бухоро вилояти “Журналистлар уюшмаси” ҳамда “Келажак лидерлари” клуби аъзолари, соҳа масъуллари Жондор тумани Ички ишлар бўлимига йўл олишди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#info_tur
#Xitoy_delegatsiyasi

⚡️100 дан ортиқ хитойлик туризм бизнеси вакиллари ва туроператорлари учун Бухоро бўйлаб инфотур ташкил этилди

Йил бошида Хитой давлатининг Урумчи провинциясида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Хитой форумида Бухоро делегацияси иштирок этиб хитойлик сайёҳларни Бухорога жалб қилиш юзасидан қатор келишувларга эришган эди.

Жори йилнинг 17 июнь санасида хитойлик туроператор, оммавий ахборот воситалари, блогер ва бир қатор туризм бизнеси вакиллари учун Бухоро бўйлаб инфотур ташкил этилди.

Инфотур доирасида Бухоронинг тарихий қисмидаги диққатга сазовор жойлар (Арк қўрғони, Пойи Калон мажмуаси, Тоқи Заргарон, Тоқи Саррафон, Тоқи Телпакфурушон савдо тоқлари, Зардўзлик ва Гиламчилик марказлари, Темирчилик музейи устахонаси, Лаби ҳовуз ансамбли ва бошқа) бўйлаб мазмунли саёҳатлари амалга оширилди.

Шу аснода, қадим ва навқирон Бухорои Шарифнинг дунё ҳамжамиятида тутган ўрни ва юксак туризм саноати кенг тарғиб қилишга эришилди.

Тадбир давомида "Loong Air" авиакомпанияси раҳбари билан учрашув ташкил этилиб, Бухоронинг туризм салоҳияти ва имкониятлари хусусида фикр алмашилди.

Шунингдек, келгусида давлатлараро сайёҳлик алмашинувини янада ривожлантириш, Бухоронинг туризм салоҳиятини Хитой Халқ Республикасида кенг тарғиб этиш орқали хитойлик сайёҳларни Бухорога жалб қилиш мақсадида Хитойдан – Бухорога тўғридан-тўғри чартер рейсларни амалга ошириш юзасидан музокаралар олиб борилди.

Маълумот учун: "Loong Air" авиакомпаниясида 74 та борт мавжуд бўлиб, Хитойнинг 25 та шаҳрига ҳамда Бангладеш, Комбоджа, Гонконг, Индонезия, Малайзия, Япония, Қозоғистон, Қирғизистон, Филипин, Жанубий Корея, Тайланд, Ветнам ва Ўзбекистонга парвозларни амалга оширади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube