BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.8K subscribers
76.4K photos
10.9K videos
22 files
39.1K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#live
#hududlar_hayoti
#Vobkent_tumani

Вобкентлик деҳқонлар бу йил қарийб 10 минг гектар ерга чигит қадашмоқда. Унинг 350 гектари "Garden Бухоро агрокластер" МЧЖ шаклида пахта тўқимачилик кластери ҳиссасига тўғри келади. Ботир Зарипов кластернинг "Косари" ҳудудидаги майдонларида бораётган экиш ишларини кўздан кечирди.

Кластер ва ҳокимлик масъулларига экиш ишларини жадаллаштириш, дала четларига тут, ток, ошқовоқ экиш бўйича топшириқлар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hududlar_hayoti
#Qorovulbozor_tumani

Қоровулбозор туманидаги “Buxoro Agroklaster Chorva” МЧЖда наслли қора мол зотларини кўпайтириш, халқимиз дастурхонини сифатли гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлаш ва энг асосийси чорвачиликда маҳсулдор наслли мол зотларини кўпайтириш мақсадидаги бир амалий ишлар давом этмоқда.

2021 йилда ишга туширилган мазкур чорвачилик копплекси замон талаблари асосида жиҳозланган бўлиб, вилоятимиздаги йирик чорва комплексиларидан биридир.

Жорий йилда ушбу чорвачилик комплекси навбатдаги инвестицион лойиҳани амалга оширишга киришди. Наслли қора моллар, уруғлар ва эмбрионлар соҳасида немис генетикаси экспортига ихтисослашган соҳада 30 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган Германиянинг Zve Zuchtvieh-Export GmbH корхонаси ва жамият мутасаддилари билан ўтказилган музокаралар ва ўрганишлар натижасига кўра тузилган шартномага мувофик АТ “Халқ банк” Бухоро вилоят филиали томонидан қиймати 1,3 млн АҚШ доллари миқдоридаги хорижий кредит линияси ресурслари ҳисобига швед, симментал ва қизил Дания зотли жами 489 бош қора моллар сотиб олиш жарёнлари бошланди.

Шартномага кўра, наслли қора моллар хорижий ҳамкор томонидан шартнома келишуви шартларига асосан босқичма-босқич олиб келмоқда.

Ҳозирда олиб келинган 255 бош наслли қора моллар чорва мажмуасида соҳада чуқур билим, тажриба ва малакага эга мутахассислар, зоотехниклар назорати остида ҳудуд иқлим ва озуқа шароитларига мослаштириш жараёнида парвариш этилмоқда.

Вилоят ҳокими ҳудудга ташрифини айнан мазкур комплекс фаолияти билан яна бир бор танишишдан бошлади.

Мажмуа раҳбарияти билан амалга оширилиши режалаштирилган янги лойиҳалар хусусида суҳбатлашди.

Шу ерда вилоятда чорвачилик тармоғини ривожлантиришга доир масалалар муҳокама қилинди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hududlar_hayoti
#Jondor_tumani

Жондор туманида 3 та, "Қароли", "Қароли 2", ва "Охших" кичик саноат зоналарида умумий 74,6 млрд сўмлик 18 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Шундан 64,9 млрд сўми ташаббускорларнинг ўз маблағи, 9,7 млрд сўми эса банк кредитидир. Лойиҳалар тўла қувватда иш бошлаши натижасида 157 та янги иш ўрни яратилади.

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов айни пайтда кичик саноат зоналарида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳаларни жадаллаштириш, бу борада ташаббускорлар олдида турган муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва бошқа йўналишдаги муаммоларни ўрганиш ва ҳал қилиш мақсадида айнан Жондор туманида бўлиб турибди.

Дастлабки манзил "Қароли" кичик саноат зонаси бўлди. Бош режага кўра мазкур ҳудудда 26,1 млрд сўмлик 5 та лойиҳа амалга оширилиши ва 104 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Ҳозирда 4,5 млрд сўмлик 2 та лойиҳа амалга оширилиб, 23 та иш ўрни яратилган.

Шулардан бири "Актив товар савдо" МЧЖ томонидан чорва учун гранулланган озуқа-ем маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасидир. 2022 йил сентябрь ойида ишга туширилган, қиймати 3 млрд 660 млн сўм бўлган лойиҳа ташаббускорнинг 2 млрд 560 млн, АТ "Халқ банки" туман филиалининг 104 минг АҚШ долларлик қувватлови туфайли иш бошлаган. Йилига 270 тонна озуқа ем ишлаб чиқариш қувватига эга корхонада 6 нафар кишининг бандлиги таъминланган.

Вилоят раҳбари мазкур корхона фаолияти билан танишди.

Шу ерда ҳудуддаги кичик саноат зоналаридаги лойиҳаларнинг барчасини амалга ошириш, паст қувватда ишлаётган корхоналар фаолиятини кенгайтириш, уларни зарур муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш билан боғлиқ масалалар кенг муҳокама қилинди.

Маҳалладаги хоким ёрдамчиси ва бошқа масъулларга кичик саноат зоналарига тадбиркорларни жалб этиш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hududlar_hayoti
#Olot_tumani

"Shoh Gold tekstil" МЧЖ томонидан Олот туманидаги "Халифа-1" КСЗда қиймати 40 млрд сўм бўлган трикотаж мато ва тайёр кийимлар ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Корхонада биринчи босқичда 17 млрд сўм инвестиция киритиш шарти билан ер участкаси 10 йиллик ижара ҳуқуқи асосида ажратилиб, 31 млрд сўм инвестиция киритиш орқали бўз мато тўқув ускуналари ўрнатилган ва 54 та иш ўрни яратилган. Лойиҳанинг иккинчи босқичида эса мато ва тайёр кийимлар ишлаб чиқарилиб, яна 60 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Лойиҳа жорий йил якунига қадар тўла қувватда ишлай бошлайди. Натижада бюджетга қўшимча 3 млрд сўм тушум тушиши таъминланиб, экспорт ҳажми 1 млн долларга, маҳаллийлаштириш даражаси 45 фоизга етқазилади.

Вилоят ҳокимлиги ва бошқармалар, тижорат банклари масъулларидан иборат ишчи гуруҳи мазкур корхонада бўлиб, унинг фаолиятини ўрганди. Фаолиятда юзага келаётган муаммоларни ечиш масалалари кўриб чиқилди.

Маълумотларга кўра, Олотда иккита ҳудуддаги кичик саноат зоналарида қиймати қарийб 70 млрд сўмлик 3 та йирик лойиҳа амалга оширилиши, бунинг натижасида 200 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hududlar_hayoti
#Olot_tumani

Олот тумани "Халифа" КСЗда лойиҳа қиймати 13 млн АҚШ долларига тенг "Олот Асака текстиль" йигирув-тўқув корхонаси барпо этилмоқда. Мутасаддилар мазкур объектда ҳам бўлиб, лойиҳа ташаббускорлари билан суҳбатлашиб, муаммолари ўрганилди.

Лойиҳа тўла қувватда иш бошласа, 1 000 та иш ўрни яратилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hududlar_hayoti
#Qorakul_tumani

Қоракўл туманида 3 та кичик саноат зонасида қиймати 21,3 млрд сўмлик 5 та йирик лойиҳа амалга оширилиши ва натижада 51 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Сарф этилаётган маблағнинг 3,5 млрд сўми ташаббускорлар, 17,8 млрд сўми банк кредити ҳисобидан.

Мутасаддилар "Хўжалар" КСЗда бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган янги лойиҳаларнинг истиқболини кенг муҳокама қилишди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hududlar_hayoti
#Buxoro_tumani

“Наврўз” маҳалласининг ички кўчалари асфалтлаштирилмоқда

Аҳоли мурожаатларини инобатга олиб, “Наврўз” маҳалласидаги ички йўлларни равонлаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022 - 2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ белгиланган реестрга киритилган эди.

Айни кунларда “Ромитан йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонаси томонидан маҳалланинг “Ф.Хўжаев” ва “Нодирабегим” кўчаларининг 2.1 км ички йўллар асфалтлаштирилмоқда

Ўз навбатида кўп йиллар ўнқур-чўнқир бўлиб, аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлиб келаётган ушбу муаммолар бугунги кунда ўз ечимини топаётганидан аҳоли жуда мамнун бўлмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hududlar_hayoti
#Buxoro_tumani

⚡️Жаҳон чемпиони муносиб тақдирланди

Қозоғистон Республикаси Астана шаҳрида бўлиб ўтган армрестлинг бўйича жаҳон чемпионатида Бухоро тумани “Сўфикоргар” маҳалласида яшовчи Шерзод Саидов иккала қўлида ҳам ғолибликни қўлга киритиб, жаҳон чемпиони номига сазовор бўлди.

Шу муносабат билан бугун туман ҳокими Ҳалимжон Сафаров Шерзоднинг хонадонида бўлиб, ёш спортчи эришган улкан ютуғи билан табриклади ва унинг кейинги фаолиятига омад тилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Hududlar_hayoti
#Qoraköl_tumani

Ўрганишларнинг кейинги манзили Қоракўл тумани бўлди. Туманнинг "Саёт" ҳудудидаги Шавкат Ишонов бошчилик қилаётган "Ойхон Бобохон" фермер хўжалигига қарашли 3 гектар ер майдонида токзор боғи барпо этилмоқда. Айни куз мавсуми давом этаётган шу кунларда бу ерда боғ қаторлари ораси ҳайдалиб, аҳолига етказилиши кутилаётган тўқсонбости экинлар парвариши учун гектарига 2 кг дан кашнич ва исмалоқ уруғларини сепиш ишлари жадал давом суръатларда этмоқда.

Боғбон билан мулоқотда боғдорчиликдаги келгуси режалар, кутилаётган натижалар хусусида гап борди. Мавсумда дарахт ораларидаги бўш турган ҳар қарич ердан унумли фойдаланиш, сабзавот экиш, дарахтларни оқлаб, шакл бериш хусусида топшириқлар берилди.

Ўрганишлар "Дўрман" ҳудудидаги "Шаҳзодбек Ўрин Жавоҳир" фермер хўжалигида давом этиб, шу кунларда фермер хўжалигига қарашли 6 гектар очиқ майдонга пиёзни кўчат усулида экиш ишлари қизғин олиб борилмоқда. Мазкур тажриба-синов йўналишда амалга оширилаётган ижобий ишлар билан мутасаддилар яқиндан танишишди.

— Бу майдонга экилган пиёзнинг ҳар гектаридан эрта баҳорда ўртача 150 тоннадан зиёд ҳосил олишни кўзлаяпмиз, — дейди фермер хўжалиги раҳбари. — Пиёз кўчат усулида етиштирилганда, уруғ 3-4 баробар кам сарфланади ҳамда ўтоқ ва ягана қилиш учун қўл меҳнати сарфи камаяди, бу билан маҳсулотнинг товарбоплиги ва харидоргирлиги юқори бўлади. Бунинг учун шу йил 12 август кунигача сепилган пиёз уруғини кўчат ҳолатида 2–4 барг чиқаргандан сўнг, томорқага ёки очиқ майдонга октябрь ойи охиридан ноябрь ойи ўртасигача кўчириб ўтқазиш ва парваришни давом эттириш мумкин.

Маълумот ўрнида, Қоракўл туманида жорий йил якунигача 3 минг 734 гектар майдонга “тўқсонбости” усулида сабзавот экинлари экиб етиштириш мақсад қилинган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Hududlar_hayoti
#Olot_tumani

Олот тумани пахтакорларига жорий мавсумда ерларнинг шўрланиш даражаси юқорилиги, мелиоратив ҳолатининг барқарор эмаслиги, ноқулай об-ҳаво шароити жорий мавсумда ҳам маҳаллий деҳқон фермерлар учун пахта ҳосилини етиштириш, парваришлаш ва йиғиб олишда бирмунча қийинчиликлар туғдиргани сир эмас. Бироқ ўз ишининг моҳир ва билимдонлари томонидан олиб борилган барча зарур чора-тадбирлар туфайли 206 та фермер хўжалиги тасарруфидаги 7 минг 652 гектар майдондан 29 минг тоннага яқин “оқ олтин” хирмони яратилиб, пахтакор-деҳқонларнинг юзи ёруғ бўлди.

Айниқса, бу борада юртбошимиз томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш, хусусан, замонавий томчилаб суғориш технологиялари ҳамда жорий этилган кластер тизими мана шундай мураккаб шароитда яна бир бор ўз афзалликларини кўрсатди.

Пахта йиғим-терими мавсумига ҳам пухта тайёргарлик кўрилди. Меҳнат унумдорлиги ва иш сифати биринчи навбатда ишчилар учун яратилган қулай иш шароити ва уларнинг саломатлиги, моддий ва маънавий манфаатдорлигига боғлиқ.

Олот туманида давом этган ўрганишлар "Ўзбекистон" ҳудудидаги Шаҳзод Қазоқов бошчилигидаги "Иброҳим Полвон" фермер хўжалиги далаларида кечди. "Оқ олтин"нинг иккинчи терими давом этаётган айни кунларда ҳосилдорлик кўрсаткичи гектарига 40 центнердан кам эмас. Аграр тармоққа илм-фан технологияларининг жорий қилинаётгани ҳосил салмоғини оширмоқда.

Мутасаддилар томонидан теримчилар, уларга муносиб меҳнат шароити яратилгани, миллий бойлигимизни нес-нобут қилмасдан йиғиб-териб олиш масалаларига эътибор қаратилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#hududlar_hayoti
#Kogon_tumani

“Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича ҳудудларга бириктирилган республика ишчи гуруҳининг Бухоро вилояти бўйича гуруҳи “Йўл харита”да белгиланган чора-тадбирлар ижросини ўрганиш мақсадида Когон туманига қарашли “Сорғун” маҳалласида бўлди.

Ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида дастлаб дастур доирасида маҳалланинг "Оқолтин" қишлоғида қурилиши белгиланган болалар майдончасида ўрганиш ишлари олиб борилди. Республика вакиллари ўрганишлар давомида бўлаётган ислоҳотлар аҳоли хонадонларига қадар етиб бориши, ҳудудда амалга оширилаётган кенг кўламли ободонлаштириш ишларини янада жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шу куни мазкур янгидан барпо этилаётган болалар майдончаси атрофида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида 50 га яқин манзарали кўчатлар экилди. Албатта, бу каби эзгу ишларга маҳалла аҳли ҳам ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшдилар.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Hududlar_hayoti
#Qorovulbozor_tumani

⚡️Бугун, 22 август куни Қоровулбозор туманида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган “Save Aral – 2024” оммавий югуриш мусобақаси ташкил этилди.

"Бир бўлсак ягона халқмиз, бирлашсак ватанмиз!" шиори остида ташкил этилган оммавий югуриш марафони "Имом Бухорий" маҳалласи "Мустақиллик" кўчасидан старт олди.

Мусобақанинг очилиш маросимида туман ҳокими Акмал Остонов сўзга чиқди ҳамда юртдошларимизни Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги билан муборакбод этиб, иштирокчиларга омад ва зафарлар тилади.

Тонг соат 7:00 да старт берилган югуриш мусобақасига 5 ёшдан 70 ёшгача бўлган 3 мингга яқин иштирокчилар "Ёшлар боғи"гача бўлган 3 км масофа бўйлаб, ғолиблик ва саломатлик учун югуришди.

— Марафонда 5 ёшдан 70 ёшгача бўлган юртдошларимиз қатнашди, – дейди Қоровулбозор тумани ҳокимининг ўринбосари Саид Қўшшаев. — Югуришга келганлар орасида 5-6 ёшли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари, умумтаълим мактаблари ва техникумлар ўқувчилари, уюшмаган ёшлар, ишчи-хизматчилар, ҳарбийлар, нафақадаги отахон, онахонлар, ногиронлиги бўлган, жумладан, туғма нуқсони бўлган юртдошларимиз ҳам бор.

Мусобақада ғолибликни қўлга киритганлар ташкилотчиларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#hududlar_hayoti
#Kogon_tumani

Ma'lumki, Kogon tumani “Zirabod” massivi hududida tanlangan ming gektar maydonda “Buxoro sanoatni rivojlantirish majmuasi” maxsus sanoat parki barpo etilmoqda.

Ayni paytda umumiy maydoni 93 ming kvadrat metr bo‘lgan ikkita yirik ishlab chiqarish binosida qurilish ishlari jadal olib borilmoqda.

Shuningdek, hududga olib boruvchi 3 kilometrdan iborat yo‘l qurilmoqda. Ichimlik va oqava suv, tabiiy gaz va elektr energiyasi tarmoqlarini tortish ishlari yakuniga yetkazilmoqda.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hududlar_hayoti
#Buxoroda_yangi_yil_shukuhi
#Olot_tumani

Viloyatimizning chekka hududlaridan biri bo'lgan Olot tumanida ham yangi yil bayrami arafasida turli ko'ngilochar bayram dasturlari tashkillashtirilmoqda (fotoreportaj).

Hududlarda turli bayram dasturlari hamda madaniy tadbirlar davom etmoqda.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hududlar_hayoti
#Buxoroda_yangi_yil_shukuhi
#Peshku_tumani

Shu kunlarda viloyatimiz bo'ylab aholi orasida kun sayin yaqinlashib kelayotgan yangi yil bayrami kayfiyati kezib yuribdi. Lahza suratlari Peshku tumani misolida.

Hududlarda turli bayram dasturlari hamda madaniy tadbirlar davom etmoqda.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube