BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
23.7K subscribers
77K photos
10.9K videos
22 files
39.2K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#hududlar_hayoti
#Buxoro_tumani

Учрашув давомида вилоят ҳокими томонидан ўтказилган аввалги учрашув ва мулоқотларда кўтарилган муаммоли масалалар ижросига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, ички йўлларни шағаллаштириш, ичимлик суви тармоқлари тортиш, тунги чироқлар ўрнатиш, аҳоли томорқаларидан фойдаланиш, спорт майдончалари қуриш, ёшлар билан манзилли ишлаш, бандлик масалалари бўйича қилинган мурожаатлар қайдаражада ҳал этилганлигига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, ҳозирда юзага келаётган муаммолар ҳам тегишли масъуллар иштирокида бирма-бир кўриб чиқилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hududlar_hayoti
#Buxoro_tumani

— Кўпчилик яхши билади: Бухоро шаҳрида ҳосил бўладиган қаттиқ маиший чиқиндилар бизнинг “Қози Саид” қишлоғимизга жуда яқин бўлган ҳудуддаги полигонга жойлаштириб келинарди. Аҳоли яшаш жойига яқин бўлган полигонга эллик йилдан ортиқ вақт мобайнида белгиланган меъёрдан кўп миқдорда чиқиндилар жамланганлиги, маиший чиқиндилар билан бир қаторда шох-шаббаларнинг ташланиши оқибатида ёниш ҳолатлари кўпайиб, халқимизнинг кескин эътирозларини келтириб чиқарди. Касалликлар авж олди. Ниҳоят мурожаатимиз эътиборга олиниб, полигон кўмилди. Бундан жуда миннатдормиз, – дейди маҳалла фаолларидан бири Олим Саидов.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hududlar_hayoti
#Buxoro_tumani

Хабар берганимиздек, вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги ишчи гуруҳи шу кунларда шаҳар-туманларда бўлиб, ҳудудларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари, ташаббускор фуқароларнинг муаммоларини ўрганишмоқда. Ана шундай учрашувларнинг навбатдагиси Бухоро туманида ўтказилмоқда. Вилоят раҳбари ҳар бир тадбиркор, ташаббускор фуқаро билан бирма-бир мулоқот қилиб, улар фаолиятига тўсқинлик қилиб келаётган муаммоли масалаларни ўрганмоқда. Мурожаатлар тегишли идоралар масъуллари иштирокида муҳокама қилиниб, ечимлар изланмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hududlar_hayoti
#Buxoro_tumani

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги ишчи гуруҳининг Бухоро туманида тадбиркор ва инвесторлар, ташаббускор фуқаролар билан мулоқоти давом этмоқда. Айни вақтга қадар 29 нафар юртдошларимизнинг мурожаатлари ўрганилди. Уларга ечим изланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hududlar_hayoti
#Buxoro_tumani

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги ишчи гуруҳининг Бухоро туманида тадбиркор ва инвесторлар, ташаббускор фуқаролар билан мулоқоти якунланди. Мулоқотда 43 нафар юртдошларимизнинг мурожаатлари ўрганилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hududlar_hayoti
#Buxoro_tumani

Бухоро вилоятида кўп хонадонли уй-жой фондига туташ ҳудудларда болалар ва спорт майдончалари ташкил этилмоқда.
Ана шундай спорт майдончаларидан яна бири Бухоро тумани “Галаосиё” МФЙ Пахтакор кўчасидаги кўп қаватли уйлар олдида қурилди.
Бундай масканлар нафақат болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, балки саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни жисмонан чиниқтиришда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Ҳар бир майдончада ўнга яқин ўйин қурилмаси ўрнатилган. Бундай масканларнинг техник ҳолати, тозалиги маҳалла томонидан доимий назорат қилинади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hududlar_hayoti
#Buxoro_tumani

Бухоро туманидаги “Деҳча” МФЙ раиси ташаббуси билан ҳудуддаги 51-умумтаълим мактабининг спорт майдончаси ҳашар йўли билан таъмирланди.
🔹Маҳалладошлар кўмаги билан спорт майдончаси атрофи тўлиқ ободонлаштирилди. Юриш йўлаклари барпо этилди. Тунги чироқлар ўрнатилди.
🔹Ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик билан қилинган мазкур хайрли тадбир маҳалла ёшларининг спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун қулай шарт-шароит яратишга хизмат қилгани билан аҳамиятли бўлди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hududlar_hayoti
#Buxoro_tumani

Янги йил байрами арафасида Бухоро тумани ”Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғинидаги янгиланган қиёфадаги “Кобдун” оилавий шифокор пункти фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда кейинги йилларда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасалари учун янги бинолар қуриш, уларни илғор ва замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва даражаси тобора юксалиб бораётганлиги таъкидланди.
“Кобдун” оилавий шифокор пункти 2 минг 548 аҳолига хизмат кўрсатади. 2008 йилда қурилган ушбу муассаса мослаштирилган бинода фаолият юритиб келаётган эди. Давлат бюджетидан ажратилган 400 миллион сўм маблағ ҳисобига бино қайта таъмирланиб, малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун барча қулайлик ва шароитлар яратилди. Муассаса зарур тиббий асбоб-анжомлар, жиҳозлар билан таъминланди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hududlar_hayoti
#Buxoro_tumani

Соғлом турмуш тарзини татбиқ этишда спорт, айниқса, жисмоний тарбиянинг қанчалик аҳамиятга эгалигини бугун ҳар бир киши яхши билади. Боиси, спорт соғлиқ гаровидир.
Шу боис давлоатимиз раҳбарининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида жойларда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, шу кунларда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси томонидан Бухоро туманидаги “Ойбек”, “Дўстлик” ва “Деҳча” маҳаллаларида “Street Workout” спорт майдончалари қурилмоқда.
Маълумот ўрнида, бугунги кунгача тумандаги 22 та маҳаллада 26 та ана шундай спорт майдончалари барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.
Юриш, югуриш, тортилиш ва шу сингари фитнес инвентарлари ўрнатилган майдончалар қулай об-ҳаво шароитида аҳоли, айниқса, ёшлар билан гавжум.
Умуман, вилоятда ишлаб чиқилган тадбирларга кўра, туман ва шаҳарлардаги барча маҳаллаларда воркаутлар барпо этилмоқда. Бунда шаҳар ва қишлоқлар қурилиши, ободонлаштирилиши лойиҳасида ана шу каби иншоотлар қурилиши кўзда тутилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Buxoro_tumani
❇️МАКТАБДА ЎҚУВЧИЛАРГА ИККИТА ХОРИЖИЙ ТИЛ ВА КАСБ-ҲУНАР ЎРГАТИЛМОҚДА

🔹Бухоро туманидаги 2- умумтаълим мактаби 1960- йилда ташкил этилган бўлиб, таълим икки – ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Айни пайтда 1212 нафар ўғил-қиз таҳсил олаётган ушбу таълим муассасасида ўқувчиларга хорижий тил сифатида инглиз тили билан бир қаторда турк ва корейс тилларини ҳам ўқитиш йўлга қўйилган. Шунингдек, ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш борасида ҳам самарали ишлар олиб борилмоқда.

Батафсил👉https://telegra.ph/bvxtbuz-03-10

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#live
#hududlar_hayoti
#Buxoro_tumani

Жорий йилда Бухоро туманида 260 та фермер хўжаликлари тасарруфидаги 7 770 гектар ер майдонида пахта етиштирилиши кўзда тутилган.

Шу йил 8 март куни "Истиқбол" ҳудудидаги "Шариф Мирзо" фермер хўжалиги ерида вилоят семинари ўтказилиб, чигит экиш мавсумига старт берилган эди.

Зокир Қодиров раҳбарлигидаги хўжалик 20 гектар майдонда плёнка остига Бухоро - 8 навли пахта уруғи қадашган. Ҳозирда чигит бир текис униб чиққан. Хўжалик томонидан 3 гектар ер майдони аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун ажратиб берилган. Аммо мазкур контурнинг деярли ярми бўм-бўш турибди. Аукцион билан боғлиқ муаммолар ечим топмаган. Шунингдек, дала четларига тут экилмаган. Экилган ток ва ошқовоқ кўчатлари парваришига эътибор қаратилмаган.

Вилоят ҳокими ана шундай агротехник тадбирларнинг ўз вақтида бажарилмаётгани учун тегишли мутасаддилар фаолиятига танқидий баҳо берди. Уларга вазиятни ўнглаш бўйича вазифалар юклади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hududlar_hayoti
#Buxoro_tumani

“Наврўз” маҳалласининг ички кўчалари асфалтлаштирилмоқда

Аҳоли мурожаатларини инобатга олиб, “Наврўз” маҳалласидаги ички йўлларни равонлаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022 - 2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ белгиланган реестрга киритилган эди.

Айни кунларда “Ромитан йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонаси томонидан маҳалланинг “Ф.Хўжаев” ва “Нодирабегим” кўчаларининг 2.1 км ички йўллар асфалтлаштирилмоқда

Ўз навбатида кўп йиллар ўнқур-чўнқир бўлиб, аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлиб келаётган ушбу муаммолар бугунги кунда ўз ечимини топаётганидан аҳоли жуда мамнун бўлмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ethno_house
#buxoro_tumani

Бухоронинг туристик потенциалини янада кенг тарғиб қилиш мақсадида вилоятда туризм қишлоқлари, маҳаллалари ва этноуйларга катта эътибор қаратилмоқда.

Бухоро туманида барпо этилган “Шейхан” этноуйи вилоятдаги туристик компаниялар билан ҳамкорлик қилган ҳолда мавсумда сайёҳларни чорлаш билан ажралиб туради.

Бу ерда Бухоронинг қадим урф-одатлари, фольклор, лапар ҳамда бухорча миллий ўйинлари намойиш этилиши билан бирга, этник таомлар ҳам сайёҳлар эътиборига ҳавола этилмоқда.

Мазкур этноуй сайёҳларни янада кўпроқ жалб қилиш мақсадида маҳаллий ҳамда республика туристик компаниялари учун инфо-турлар ташкил қилиб келмоқда.

Бу эса ўз ўрнида бу жойнинг туристик йўналишларга киритилиши ва сайёҳларнинг Бухоронинг шаҳар ташқарисида барпо этилган тарихий ва замонавий уйғунликдаги этноуй ва туристик марказларга эътиборини кучайтиришга хизмат қилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Buxoro_tumani
#hunarmandchilik_markazi

🕌Нақшбанд ҳунармандчилик маркази

Мазкур марказ Бухородаги туристик-ҳунармандчилик кластерлардан бири бўлиб, у 3 қисмдан иборат.

Биринчи бинода тасвирий санъат музейи, ресторан ҳамда сайёҳлар учун меҳмонхона ўрин эгаллаган.

Иккинчи бинода Бухоро ипак қоғози, каштачилик намуналари, сомондан тасвирий санъат асарлари тайёрланади.

Учинчи бинода эса ёғоч ўймакорлиги устахонаси жойлашган.

Бухоро ҳунармандчилигини кўрмоқчи бўлсангиз, албатта, бу ерга саёҳат қилинг!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#hududlar_hayoti
#Buxoro_tumani

⚡️Жаҳон чемпиони муносиб тақдирланди

Қозоғистон Республикаси Астана шаҳрида бўлиб ўтган армрестлинг бўйича жаҳон чемпионатида Бухоро тумани “Сўфикоргар” маҳалласида яшовчи Шерзод Саидов иккала қўлида ҳам ғолибликни қўлга киритиб, жаҳон чемпиони номига сазовор бўлди.

Шу муносабат билан бугун туман ҳокими Ҳалимжон Сафаров Шерзоднинг хонадонида бўлиб, ёш спортчи эришган улкан ютуғи билан табриклади ва унинг кейинги фаолиятига омад тилади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#hokim_hududlarda
#Buxoro_tumani

Xalqaro ahamiyatdagi M37 “Samarqand - Buxoro - Turkmanboshi” avtomobil yo‘lining Buxoro tuman hududidan o‘tuvchi 260 km qismidagi 1964-yilda qurilgan ko‘prikning o‘ng tomoni to‘g‘ri yo‘nalishida 2 qator balkasi va chap tomondan plitalari singan, shuningdek,  yig‘ma temirbeton balkalar orasidagi shoflari yemirilishi natijasida  yaroqsiz holga kelib qolgandi.

Ko‘prikning yuk ko‘tarish qobiliyati hozirgi og‘ir vaznli transport vositalarini o‘tkazish talablarini qanoatlantira olmasligi bois hozirda Buxoro yo‘llardan muntazam foydalanish davlat muaassasasi tomonidan ta’mirlanmoqda. Ko‘prikni kelgusi yil mart oyida foydalanishga topshirish rejalashtirilgan.

Botir Zaripov ta’mirlash jarayonlari bilan yaqindan tanishdi.

-Hozirgi ish jarayoni mutlaqo qoniqtirmaydi. Aholiniyam, bizniyam. Qaranglar, qancha tirbandlik yo'lda. Odamlar esa norozi. Shuning uchun tezlashtirik kerak ishlarni,-dedi Botir Zaripov.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM